Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.04.1995 йилдаги 131-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.04.1995 йилдаги 131-сон
Kuchga kirish sanasi
13.04.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йилда кимё саноати корхоналари ишларини барқарорлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кимё саноатида ишларни барқарорлаштириш, ишлаб чиқариш қувватларидан янада тўлиқ фойдаланиш ва инвестиция жараёнларини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг хўжаликларга тегишли фирмалар, савдо уйлари, сервис марказлари ташкилотлари ташкил этиш орқали, шунингдек «Ўзагрокимёсервис» давлат-акционерлик уюшмаси корхоналари, ташкилотлари орқали шартнома асосида минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари сотиш бўйича улар билан тўғридан-тўғри ўзаро фойдали алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Молия вазирлиги 1995 йилнинг биринчи ярим йилида Республика валюта жамғармасидан жами 10,764 млн АҚШ доллари миқдорида кредитлар, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни жадал капитал тузатишни амалга ошириш учун «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналарига 5 йил муддат билан 8,6 млн АҚШ доллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фоскарат» қўшма корхонасининг устав фондига бадал сифатида қўшиш учун Олмалиқ «Аммофос» ишлаб чиқариш бирлашмасига ва Самарқанд кимё заводига 1995 йил охиригача тўлаш муддати билан, йилига 7 фоизли фойда ставкаси бўйича 2,164 млн АҚШ доллари ажратсин. Кредитни ўз вақтида тўлаш учун Олмалиқ «Аммофос» ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Самарқанд кимё заводи 1995 йилда аммофос экспорт қилиш миқдорини 65 минг тоннага (тегишли равишда 40 минг тонна ва 25 минг тонна) кўпайтирсин. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги 1995 йилги экспорт кўрсаткичларига ўзгартириш киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналарига «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг илмий-тадқиқот ва конструкторлик ишлари тармоқ жамғармасига товар маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархининг 1 фоизи миқдорида маблағ ажратишга, ушбу чиқимларни ишлаб чиқариш харажатларига қўшишга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Меҳнат вазирлиги «Ўзкимёсаноат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда уюшма корхоналари учун меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткасининг оширилган тармоқ коэффициентларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси четдан келтириладиган буюртмачи томонидан берилган ҳамда толлинг усулида мис ҳамда рух хом ашёсидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан лицензиясиз ташиб кетиш тўғрисидаги Вақтинчалик низомнинг амал қилишини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачининг хом ашёсидан ишлаб чиқарилган фосфорли ўғитларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шунингдек қайд этилган низом қоидаларининг қайта ишлаш учун хом ашёни вақтинчалик ташиб келтиришни ва четдан келтириладиган компенсация товарларини божхона расмийлаштирувига оид қисмини буюртмачининг хом ашёсидан ишлаб чиқарилган капролактамга жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ю.Ф. Пайгин зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 13 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131-сон