Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
а) 1996 йил 10 январда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисидаги Битим;
б) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида узоқ муддатли савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида халқаро автомобилда йўловчи ва юк ташиш алоқаси тўғрисидаги битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида молия-саноат гуруҳларини ташкил этишнинг асосий принциплари тўғрисидаги битим;
1996 йил 16 январда Чоржўй шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида ишлаб чиқариш кооперацияси тўғрисидаги Битим;
в) 1995 йил 1 ноябрда Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида имзоланган Осиё ва Тинч океани минтақаси учун коинот фанлар ва технологиялари бўйича таълим марказини таъсис этиш тўғрисидаги Битим (БМТ шафелигида).
2. Бош вазир ўринбосарлари, ташқи ишлар вазири Ўзбекистон Республикасининг мазкур битимларда назарда тутилган мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 11 март,
86-сон