26.04.1996 йилдаги 232-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қарори , 26.04.1996 йилдаги 232-I-сон
Kuchga kirish sanasi
16.08.1996
Ҳужжат 09.07.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг 1990 йил 10 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 1-2, 21-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1996 йил 26 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
232-I-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
1996 йил 26 апрелдаги қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида давлат назоратини ҳамда тармоқлараро бошқарувни амалга оширувчи, идоралардан устун турувчи ва мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига бўйсунади ва унга ҳисобдордир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари, туманлараро, туман ва шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари (инспекциялари), шунингдек уларга қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ягона тизимни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорларни республиканинг барча вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ижро этишлари шарт. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қарорлари зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда ёки улар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва тармоқлараро бошқарувни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро келишган ҳолда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида бошқа давлатларнинг тегишли табиатни муҳофаза қилиш органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш борасидаги фаолиятларида улар бажаришлари лозим бўлган ишларни ўз зиммасига олмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитасининг атроф табиий муҳитини муҳофаза этиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш устидан назорат қилиш борасидаги фаолиятларини, шунингдек бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси жамоат бирлашмалари ва аҳоли билан ҳамкорликда иш юритади, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятларида уларга услубий ёрдам кўрсатади ва кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг қарорлари унинг ўз нашрларида чоп этилади, зарур ҳолларда эса оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли эътиборига етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини тармоқлараро комплекс бошқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш борасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф муҳитнинг экологик ҳолати қулай бўлишини таъминлаш, экологик вазиятни соғломлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўз зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг кўпроқ иқтисодий усулларини кенг қўллаш, ресурсларини тежайдиган, камчиқит ва чиқитсиз технологиялар барча жойларда қўлланилишини рағбатлантириш, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини хўжалик оборотига жалб этиш, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий этиш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш юзасидан республика экология нормативлари, қоида ва стандартлари ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уларни тасдиқлайди, тармоқларнинг ана шундай нормативлари, қоида ва стандартларини ўзаро мувофиқлаштиради, уларнинг фондларини шакллантиради ва юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини метрология жиҳатидан таъминлаш юзасидан иш олиб боради, табиий муҳит объектларининг ифлосланишини назорат қилиш бўйича услубий раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча турдаги табиий ресурсларни хўжалик оборотига жалб этиш кўламларини тартибга солиб туриш мақсадида атроф табиий муҳит ҳолатига антропоген фаолиятнинг таъсирини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Мажлисга, Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига атроф муҳит ҳолатига доир узоқ муддатли ва бир йиллик тахминлар лойиҳаларига киритиш учун табиатдан фойдаланувчилар табиатни муҳофаза қилишнинг зарур чора-тадбирларини бажаришларига қаратилган таклифларни, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш мажмуида иқтисодий ислоҳотлар қандай бораётганлигининг таҳлили учун белгиланган ҳисоботларни тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва табиатдан фойдаланувчи бошқа ташкилотларнинг табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари ва табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш юзасидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишлари дастурларини, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга доир низомларини мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш (оқизиш) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш нормативларини белгилайди ва табиатдан фойдаланувчилар эътиборига етказади; табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизганлик) ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлик учун олинган ҳақнинг бир қисмидан белгиланган тартибда фойдаланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майдаги 82-II-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф табиий муҳит сифатининг нормаларини белгилаш ишини ташкил этади, Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда ифлослантирувчи манбалар ва улар атроф-муҳитга кўрсатадиган зарарли таъсирнинг (жисмоний таъсирдан ташқари) ҳисобини юритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ишлаб чиқарувчи кучларини жойлаштириш ҳамда уларни ривожлантириш дастурлари, концепциялари, асосий йўналишлари ва схемалари лойиҳаларини, лойиҳалашга тайёргарлик ва лойиҳа ҳужжатларини, йўриқнома-услубий ҳамда норматив-техникавий ҳужжатларни, айрим минтақалар, жойлар ва ишлаб турган объектлардаги экологик вазиятни, шунингдек атроф муҳит ҳолатига таъсир кўрсатувчи янги техника, технологиялар, материаллар ва моддаларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атроф табиий муҳит мониторингининг тузилиши, мазмуни ва уни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқади, вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа манфаатдор органлар билан биргаликда атроф муҳит ифлосланишининг аҳволи ва унга бошқача зарарли таъсирлар, табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларнинг республика ягона экологик ахборот банкини ташкил этади ва юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада қўриқхоналарга доир ишга раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастрини юритади, алоҳида муҳофаза этиладиган янги табиий ҳудудлар ташкил этиш хусусида таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги (қайта қурилган) объектларни, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш объектлари ва иншоотларини қабул қилиб олиш ва ишга тушириш бўйича давлат комиссиялари ишида қатнашади, барча турдаги хўжалик фаолияти учун жой танлаш ва ер ажратишга доир материалларни мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қизил китоби тўғрисидаги Низомни, уни юритиш бўйича Идоралараро комиссиянинг шахсий таркибини, бу комиссия тўғрисидаги Низомни (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ваколат доирасига кирадиган масалалар бўйича бошқа идоралараро комиссияларнинг таркиби ва улар тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари, туманлараро, туман ва шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари (инспекциялари) низомларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ўз корхоналарини, муассасалари, ташкилотлари ва бошқа таркибий бўлинмаларини тузади, қайта ташкил этади ва тугатади, уларнинг уставларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларни табиатни, табиий ресурсларни асраб-авайлаш руҳида тарбиялаш ишини, табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилишни ва оммалаштиришни ташкил этади, экологик таълим савиясини оширишга кўмаклашади, бу соҳада танловлар, кўргазмалар, бошқа тадбирлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз тизими ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг табиатни муҳофаза қилиш табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасидаги ишига услубий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш ва оқизиш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун атмосфера ҳавосидан фойдаланиш, саноат, маиший ва бошқа хил чиқиндиларни жойлаштириш, сувдан махсус фойдаланиш, сув чиқариш учун қудуқ қазиш, экологик нормаларни жорий этиш ишларини бажаришга белгиланган тартибда рухсатномалар, зарарли моддалар, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш учун ер остидан фойдаланиш ҳуқуқини, овчилик ва балиқчилик хўжалиги юритиш, шунингдек қизил китобга киритилган турларидан ташқари ҳайвонот дунёсидан (шу жумладан балиқлардан) ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш, ёввойи дори-дармон гиёҳлари, озуқа ўсимликлари ва манзарали ўсимликларни, техникавий хом ашё ва бошқа табиий ҳосилаларни (шу жумладан мўмиёни) йиғиш (тайёрлаш), уларни республика ҳудудидан олиб чиқиш ва республикага олиб кириш ҳуқуқини беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овчилик ва балиқчилик хўжалиги ташкил этиш ва юритиш, ҳайвонот дунёсини (шу жумладан балиқларни) ва ўсимлик дунёсини (шу жумладан ўрмонларни) муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувини амалга оширади, ҳайвонот дунёсини (шу жумладан балиқларни) ва ўсимлик дунёсини (шу жумладан ўрмонларни) муҳофаза қилиш, тартибга солиш ва улардан фойдаланишга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш масалалари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоботларини қараб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайъат мажлисларида табиатни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш масалалари юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар раҳбарларининг, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоботларини эшитади, йўл қўйилган қоидабузарликлар учун раҳбарларни жазолаш тўғрисида тегишли органлар олдига масала қўяди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни ифлослантирганлик ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланмаганлик натижасида унга етказилган зиённи қоплаш тўғрисида юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан даъво қўзғатади; ундириб олинган суммаларни табиатни муҳофаза қилиш фондлари ва махсус, бюджетдан ташқари ҳисобварағларга ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк муассасаларига табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда иш олиб борилаётган саноат объектларини ва бошқа мақсадларга мўлжалланган объектларни лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш ёки кенгайтиришларини маблағ билан таъминлашни тўхтатиш тўғрисида, шунингдек тегишли органларга қонун ҳужжатлари, экологик нормативлар, қоида ва стандартлар бузилганлиги учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш, шу жумладан хўжалик фаолияти якунлари бўйича бериладиган мукофотлардан маҳрум этиш тўғрисида тақдимномалар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларини бузган ҳолда иш олиб борилаётган саноат объектлари ёки бошқа мақсадларга мўлжалланган объектларни лойиҳалаш ва қуриш, қайта қуриш ёки кенгайтиришни тақиқлайди, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нормалари ва қоидаларини бузаётган саноат корхоналари ва бошқа корхоналарнинг, муассасалар ва ташкилотларнинг ишини тўхтатиб қўяди, фойдаланиш натижасида табиат объектлари ифлосланадиган ёки бузиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни тақиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни ўз ваколатлари доирасида қараб чиқади ва айбдор шахсларга жарима солади ҳамда бошқа маъмурий чоралар кўради, зарурат бўлганда қараб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслардан табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга тааллуқли зарур ахборот ва тушунтиришларни талаб қилади ҳамда уларни белгиланган шаклда бепул олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий муҳитнинг ҳолатини аниқлаш ва уни яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун идоралараро илмий-техникавий, эксперт кенгашлари ва бошқа кенгашлар, гуруҳлар ва комиссиялар тузади, табиатни муҳофаза қилиш вазифаларини ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида идоравий хўжалик ҳисобидаги илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, институтлар, марказлар ва бошқа бўлинмалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилишнинг узоқ муддатли дастурларини, ҳудудий комплекс схемаларини, қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат экологик экспертизаси ўтказиш ҳамда табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш учун илмий-тадқиқот, лойиҳа, конструкторлик ташкилотларини, олий ўқув юртларини, илмий-техника ижодиёти ва ахборот марказларини, бошқа ташкилотларни, шунингдек айрим олимлар ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг раҳбарларидан, бошқа юридик шахслардан ўзларига қарашли объектларда атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланишини (оқизилишини) узлуксиз назорат қилиб борувчи воситалар билан таъминланган пунктлар (постлар) ташкил этишни, бундай пунктлар (постлар) ишини назорат қилишни, мазкур пунктлар (постлар) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг жойлардаги органларига мунтазам ахборот бериб туришларини талаб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда маҳаллий ва республика табиатни муҳофаза қилиш фондларини ташкил этади ва улардан фойдаланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз бўлинмаларининг ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг махсус ҳисоб варақларини очади, уларни таркиб топтириш ва улардан фойдаланиш қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган қарорига биноан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилиш бўйича штатсиз инспекторлар ва экспертлар тармоғини ташкил этади, уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳайъати тасдиқлайдиган низомларга мувофиқ тартибга солиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилишга доир журналлар, газеталар, илмий ишлар тўпламлари, ахборот бюллетенлари нашр этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қуйидагилар устидан давлат назоратини олиб боради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) экология тизимлари, табиий генофонд, биологик мувозанатнинг, атмосфера ҳавосини, ер усти ва ер ости сувларини, тупроқни ифлослантирувчи манбаларнинг, ўсимлик дунёси (шу жумладан ўрмонлар) ва биологик сув объектларининг, ёввойи ҳайвонлар яшаш муҳитининг ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлашнинг (оқизишнинг) белгиланган лимитлари ва йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори нормативларига ҳамда бундай ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашни (оқизишни) белгиланган нормативларга қадар камайтиришга доир келишилган чора-тадбирларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ва қайта қурилган корхоналар ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ва ишга туширишда экологик нормативлар, стандартлар ва талабларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдали қазилмаларни қазиб олиш, портлатиш ишларини ўтказиш, қазилма чиқинди хоналарини, терриконлар, қолдиқ жинслар уюмини ва ахлатхоналарни жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш чоғида атроф муҳитни ифлосланишдан, булғанишдан ва қашшоқлашишдан муҳофаза этиш ҳамда табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш талабларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи моддаларни, минерал ўғитларни, бошқа кимёвий моддалар ва дориларни ташиш, сақлаш ва қўллаш чоғида атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш нормалари ва қоидаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
балиқчилик, балиқ захираларини муҳофаза этиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни урчитиш, балиқчиликни рағбатлантириш қоидаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувни муҳофаза қилиш субъектларини, сув хўжалиги тизимлари, сув омборлари ва бошқа гидротехника иншоотларини ишлатиш қоидаларига доир қисмига риоя этиши ва уни бажариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) атроф муҳитни муҳофаза этиш, табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш, уларни сақлаш ва қайта тиклаш дастурлари ва топшириқларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ер, сув, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси давлат кадастрларини юритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) табиатдан фойдаланувчилар табиий ресурслардан фойдаланишнинг, табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар, саноат чиқиндилари ва маиший чиқиндиларни чиқариб ташлаш ва оқизишнинг ҳамда бошқа зарарли таъсирларнинг (жисмоний таъсирдан ташқари) дастлабки ҳисобини юритиши, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга доир давлат статистика ҳисоботлари тўғри бўлишига риоя этилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) сув ресурсларидан фойдаланилиши, сувдан фойдаланишнинг белгиланган нормалари, қоидалари ва тартиботига риоя этилиши, ер усти ва ер ости сувларининг ифлосланиш, булғаниш ва қуриб қолишдан муҳофаза қилиниши, шунингдек сув объектларининг қирғоқ бўйларида (зоналарида) сувни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар ер участкалари қайси мақсадлар учун берилган бўлса, шу мақсадларга мувофиқ фойдаланишлари ва тупроқни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кўришлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) вақтинча фойдаланишга берилиб, қурилиш, фойдали қазилмалар қазиб олиш ва бошқа таъсирлар натижасида бузилган ерларни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) ўрмон ресурсларининг, қимматли табиий ландшафтларнинг, шунингдек ўрмон ўсимликларининг сувни муҳофаза қилиш, сувни бошқариб туриш, экин майдонларини ҳимоя қилиш ва бошқа ҳимоя вазифалари сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) қўриқхона ишларини юритиш, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тартиботини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) давлат овчилик (фондини муҳофаза этиш, ов ва овчилик хўжалиги юритиш қоидаларига риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) қонун ҳужжатларида назарда тутилган табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасига доир бошқа масалаларнинг ҳал этилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлис тайинлайдиган ва вазифасидан озод қиладиган Раис бошчилик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун, шунингдек қўмитага қарашли органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг иши учун шахсан жавобгар бўлади, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппаратининг тузилиши ва штат жадвалини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Раиси ва унинг ўринбосарларини тайинлаш ва вазифасидан озод қилиш учун розилик беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталарининг раислари ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раисининг тақдимномасига мувофиқ Олий Мажлис Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қўмиталарининг раислари ва уларнинг ўринбосарлари ўзлари мутасадди бўлган йўналишлар бўйича тегишинча Ўзбекистон Республикасининг, Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг табиатни муҳофаза қилиш бош давлат инспекторларидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раисининг ўринбосарларидан бири айни вақтда Бош давлат экологик экспертизасининг бошлиғидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида қўмита Раиси (ҳайъат раиси), Раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси, шунингдек марказий аппаратнинг айрим бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига қарашли органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъатнинг миқдор таркиби ва шахсий таркиби, лавозимига кўра ҳайъат таркибига кирадиган шахслардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раисининг тақдимига мувофиқ Олий Мажлис Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат мажлислари, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўзига қарашли органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар ва кўрсатмалар чиқаради, ўз қарорларининг бажарилишини ташкил этади ва текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида мувофиқлаштириш кенгаши, илмий-техника кенгаши, жамоатчилик кенгаши ва бошқа кенгашлар тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашлар тўғрисидаги низомлар ва уларнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимининг мансабдор шахслари республика ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, бошқа объектларга монеликсиз киришга ҳақлидирлар. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги мансабдор шахслар ўзларининг хизмат вазифаларини бажараётганларида уларни хоналар, телефон алоқаси, транспорт билан ва объектни кўздан кечириш (текшириш) вақтида, заруратга қараб махсус кийим билан таъминлашлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизими ходимлари (ёрдамчи ишлардаги ходимлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Раиси томонидан тасдиқланадиган ягона намунадаги кийим ва фарқловчи белгилар билан таъминланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уларга табель қуролини сақлаш ва олиб юришга белгиланган тартибда рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унга қарашли органлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маблағлар ҳисобидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси марказий аппарати ходимларининг сони Олий Мажлис Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрига эгадир.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 70-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 7-8-сон, 217-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 22-24-сон, 154-модда; 2007 й., 50-51-сон, 512-модда; 2009 й., 50-51-сон, 530-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда, 36-сон, 365-модда, 41-сон, 449-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда)