Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.06.2004 йилдаги 282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.06.2004 йилдаги 282-сон
Kuchga kirish sanasi
15.06.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 15.06.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада-2004» спорт мусобақаларини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари орасида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун жаҳон андозаларига мос шарт-шароитларни яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларнинг ўз куч-қудрати ва имкониятларига ишонч туйғуларини ҳамда она-Ватанга фидойилик фазилатларини тарбиялаш, мусобақалар билан боғлиқ маданий-маърифий тадбирлар самарасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси ва Миллий Олимпия қўмитасининг «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг Самарқанд вилоятида бўлиб ўтадиган якуний босқичини жорий йилнинг 15 — 21 июль кунлари ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби 1-иловага ҳамда спорт ўйинларини ўтказиш дастури 2-иловага, унинг очилиш ва ёпилиш маросими сценарийси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташкилий қўмитага:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий йилнинг 5 июлигача мусобақалар ўтадиган спорт иншоотларининг халқаро талаблар даражасида ҳозирланишини ва замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланишини ҳамда тадбирлар ўтадиган барча жойларда ободонлаштириш ишларини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
универсиада иштирокчиларининг яшаш жойларини, ошхона ва маданий тадбирлар ўтадиган манзилларни талаб даражасида тайёрлаш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг тантанали очилиши ва ёпилиши маросимларининг юксак савияда ўтишини ташкил этсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёпилиш маросимида мамлакатимиз терма жамоаси ва иқтидорли спортчиларини Грециянинг Афина шаҳрида ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига тантанали кузатишни назарда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мусобақалар иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни, мусобақалар даврида тез тиббий хизмат кўрсатишни ва дам олиш, овқатланиш жойларида санитария хавфсизлигининг талаб даражасида бўлишини таъминлаш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомасига мувофиқ мусобақалар иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларининг йўл харажатлари учун имтиёзли тариф қўллашни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Республика «Ватанпарвар» ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда «Қуёш физикаси» илмий-ишлаб чиқариш марказида универсиада машъаласини ёқиш ва уни Самарқанд шаҳрига етказиш билан боғлиқ барча ташкилий-хавфсизлик тадбирларини амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли ваколатли ташкилотлар билан биргаликда «Универсиада-2004» мусобақалари давомида тадбирлар ўтадиган жойларда жамоат ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Универсиада-2004» мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 15 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 июндаги 282-сонли қарорига
1-ИЛОВА

«Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш. М. ‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси‎

Холмуродов Р. И.‎

Самарқанд вилоятининг ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎

Қосимов Р. С.‎

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎

Ташкилий қўмита аъзолари:‎‎‎

Азизхўжаев А. А.‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари‎
Абдувохитов А. А.‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси‎
Юсупов К. Ю.‎ Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси ‎
Носиров А. Н.‎ Миллий Олимпия қўмитаси раиси ‎
Жаҳонгирова Д. Н.‎ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ‎
Назиров Ф. Ғ.‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ‎
Зокиров Ф. К.‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири вазифасини бажарувчи ‎
Ҳусанбоев Б. М.‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎
Рўзиев Ф. Қ.‎ «Ўзтелерадио» компанияси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Ҳусанов Ж. Х.‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг раҳбари ‎
Ҳазратқулов М.‎ Миллий ахборот агентлиги бош директори ‎
Муллажонов Т. О.‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Ғуломов Ш. Т.‎ Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари‎
Бахолдин В. Я.‎ «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари ‎
Абдураҳимов Б.‎ «Ўзбекнаво» бирлашмаси бош директори ‎
Абдуқаҳҳоров А.‎ «Ватанпарвар» ташкилоти раиси‎
Ахматов М. ‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 июндаги 282-сонли қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада-2004» спорт ўйинларини Самарқанд вилоятида ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ

12 — 14 июль Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Физика-қуёш» бирлашмасида спорт ўйинлари машъаласини ёқиш ва уни Самарқанд шаҳрига олиб бориш билан боғлиқ тадбирлар‎
Масъул: Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлиги, «Ватанпарвар» Республика ташкилоти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ички ишлар вазирлиги‎
13 июль Спорт ўйинлари иштирокчиларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан Самарқанд вилоятига жўнаб кетиши ‎
Масъул: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вилоят ҳокимликлари, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, Ички ишлар вазирлиги‎
14 июль «Универсиада-2004» спорт ўйинлари иштирокчиларининг Самарқанд шаҳрига етиб келиши ва жойлашиши ‎
Масъул: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги‎
14 июль «Универсиада-2004» спорт ўйинлари машъаласининг Самарқанд вилоятига етиб келиши‎
Масъул: «Ватанпарвар» Республика ташкилоти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги‎
15 июль «Универсиада-2004» спорт ўйинларининг Самарқанд шаҳрида янги Олимпия захиралари коллежи марказий стадионида тантанали очилиши‎
14 — 21 июль «Универсиада-2004» спорт ўйинлари финал мусобақаларини 14 та спорт турлари бўйича ўтказиш (енгил атлетика, баскетбол, футбол, волейбол, қўл тўпи, кураш, белбоғли кураш, сузиш, теннис, стол тенниси, мини футбол, оғир атлетика, дзюдо)‎
Масъул: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, Миллий Олимпия қўмитаси, Республика касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, Самарқанд вилояти ва туман ҳокимликлари ‎
21 июль Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи марказий стадионида мусобақа ғолибларини тақдирлаш ва «Универсиада-2004» спорт ўйинларининг тантанали ёпилиши‎
21-22 июль Мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларни кузатиш‎
Масъул: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, Ички ишлар вазирлиги‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 июндаги 282-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Универсиада-2004» спорт ўйинларининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сценарийси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 июль. Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи марказий стадиони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд шаҳрида янги қурилган Олимпия захиралари коллежи марказий стадионида 15 000 ўқувчи-талаба ўз ўрнини эгаллайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чорлов садоси янграйди. Майдонга тантанали суратда спортчилар тартиб билан кириб келадилар. Ҳарбий хизматчи ва спортчилар марш садолари остида Ўзбекистон ва Универсиада байроқларини олиб кирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Самарқанд вилояти ҳокимининг сўзи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ўқиб эшиттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва Универсиада байроқларининг белгиланган тартибда Давлат мадҳияси садолари остида кўтарилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Универсиада оловининг ёқилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Афина шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олган машҳур спорт усталарининг Универсиада иштирокчиларига табриги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизнинг таниқли санъат усталари иштирокида тайёрланган махсус бадиий дастур намойиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул: Ташкилий қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Республика касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, «Ўзтелерадио» компанияси.

2. «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг тантанали ёпилиш маросими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21 июль. Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи марказий стадиони (мусобақа ғолибларини тақдирлаш, мусабақаларни якунлаш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олимпия захиралари коллежи марказий стадиони байрамона безатилади. Томошабинлар стадионнинг тегишли секторларидан жой оладилар. Тантанали ёпилиш маросимининг бошланишидан дарак берувчи мусиқа садолари янграйди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Майдонга тантанали суратда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ва универсиада иштирокчилари кириб келадилар ва тақдирлаш маросимининг тартибига мувофиқ ўз жойларини эгаллайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғолиб жамоаларга тантанали равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг совринлари ва медалларни Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзолари топширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Афина шаҳрида ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимизнинг мамлакат Президенти ва Ўзбекистон халқига ваъда бериш маросими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тантанали мусиқа садолари остида Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг кузатилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий қўмита раиси мусобақаларни ёпиқ деб эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Универсиада байроғини тушириш маросими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Универсиада» байроғини келгуси спорт мусобақалари мезбони — Тошкент шаҳри делегациясига топшириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча универсиада қатнашчилари майдонга тушиб, ўзаро дўстлик, биродарлик ва якдилликни намойиш этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таниқли санъат усталари иштирокида тайёрланган махсус бадиий дастур намойиши.