Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 15.06.2004 йилдаги 282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.06.2004 йилдаги 282-сон
Kuchga kirish sanasi
15.06.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 07.07.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг «Универсиада-2004» спорт мусобақаларини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари орасида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун жаҳон андозаларига мос шарт-шароитларни яратиш, спорт мусобақалари орқали ёшларнинг ўз куч-қудрати ва имкониятларига ишонч туйғуларини ҳамда она-Ватанга фидойилик фазилатларини тарбиялаш, мусобақалар билан боғлиқ маданий-маърифий тадбирлар самарасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июлдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита таркиби 1-иловага ҳамда спорт ўйинларини ўтказиш дастури 2-иловага, унинг очилиш ва ёпилиш маросими сценарийси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташкилий қўмитага:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий йилнинг 28 августигача мусобақалар ўтадиган спорт иншоотларининг халқаро талаблар даражасида ҳозирланишини ва замонавий спорт анжомлари билан жиҳозланишини ҳамда тадбирлар ўтадиган барча жойларда ободонлаштириш ишларини таъминлаш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июлдаги 319-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
универсиада иштирокчиларининг яшаш жойларини, ошхона ва маданий тадбирлар ўтадиган манзилларни талаб даражасида тайёрлаш вазифаси юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг тантанали очилиши ва ёпилиши маросимларининг юксак савияда ўтишини ташкил этсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июлдаги 319-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мусобақалар иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни, мусобақалар даврида тез тиббий хизмат кўрсатишни ва дам олиш, овқатланиш жойларида санитария хавфсизлигининг талаб даражасида бўлишини таъминлаш топширилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомасига мувофиқ мусобақалар иштирокчилари ва ижодий гуруҳ аъзоларининг йўл харажатлари учун имтиёзли тариф қўллашни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Республика «Ватанпарвар» ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда «Қуёш физикаси» илмий-ишлаб чиқариш марказида универсиада машъаласини ёқиш ва уни Самарқанд шаҳрига етказиш билан боғлиқ барча ташкилий-хавфсизлик тадбирларини амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли ваколатли ташкилотлар билан биргаликда «Универсиада-2004» мусобақалари давомида тадбирлар ўтадиган жойларда жамоат ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Универсиада-2004» мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2004 йил 15 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 июндаги 282-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Универсиада-2004» спорт мусобақаларининг якуний босқичига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мирзиёев Ш. М. ‎

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ташкилий қўмита раиси‎

Холмуродов Р. И.‎

Самарқанд вилоятининг ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎

Қосимов Р. С.‎

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎

Ташкилий қўмита аъзолари:‎‎‎

Азизхўжаев А. А.‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари‎
Абдувохитов А. А.‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси‎
Юсупов К. Ю.‎ Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси ‎
Носиров А. Н.‎ Миллий Олимпия қўмитаси раиси ‎
Жаҳонгирова Д. Н.‎ Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ‎
Назиров Ф. Ғ.‎ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ‎
Зокиров Ф. К.‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири вазифасини бажарувчи ‎
Ҳусанбоев Б. М.‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎
Рўзиев Ф. Қ.‎ «Ўзтелерадио» компанияси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Ҳусанов Ж. Х.‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг раҳбари ‎
Ҳазратқулов М.‎ Миллий ахборот агентлиги бош директори ‎
Муллажонов Т. О.‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Ғуломов Ш. Т.‎ Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари‎
Бахолдин В. Я.‎ «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари ‎
Абдураҳимов Б.‎ «Ўзбекнаво» бирлашмаси бош директори ‎
Абдуқаҳҳоров А.‎ «Ватанпарвар» ташкилоти раиси‎
Ахматов М. ‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими ‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июлдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 июлдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)