22.06.2011 йилдаги 187-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.06.2011 йилдаги 187-сон
Kuchga kirish sanasi
22.06.2011
Норасмий таржима
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўл линиясидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғриси»да
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Трансафғон темир йўл коридорини ривожлантириш, «Тошғузар — Бойсун — Қумқўрғон» темир йўл йўналиши бўйича транзит ташувларни кўпайтириш ҳамда республика корхоналарининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўл линиясидан фойдаланиш ва унга техник хизмат кўрсатиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуйидагиларни инобатга олинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг «Ўзбектемирйўлекспедициа» унитар корхонаси таркибидаги «Согдиана Транс» шўба корхонаси (бундан кейин — Оператор) ҳамда Афғонистон Ислом Республикаси Жамоат ишлари вазирлиги ўртасида Осиё тараққиёт банки иштирокида ўтказилган музокаралар якунида «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўл линиясини 3 йил муддатга эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома маъқулланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Операторга, ташиш ҳажмларидан қатъий назар, йилига 32,0 миллион АҚШ доллари тўланади (шундан 8,0 миллион АҚШ доллари бошқарув учун мукофот сифатида). Бундан ташқари, ташиш ҳажмлари билан боғлиқ ҳолда қўшимча 8,0 миллион АҚШ доллари миқдорида тўловлар амалга оширилади. Жумладан, ташиш ҳажми 2,2 миллион тоннага етганда 1,5 миллион АҚШ доллари ва 2,2 миллион тоннадан ортиқ юкнинг ҳар 100 минг тоннаси учун 275 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча тўлов берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида темир йўл ташишлари учун ташиш ҳақи Оператор томонидан 100 фоизлик олдиндан тўлов асосида ундирилади ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкидаги алоҳида даромад ҳисоб рақамида тўпланади. Бу маблағлар шартнома шартларига мувофиқ ҳар ойда Операторнинг Афғонистон Ислом Республикасидаги ваколатли банкдаги жорий ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси қуйидагиларни таъминлаши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оператор ва Афғонистон Ислом Республикаси Жамоат ишлари вазирлиги ўртасида «Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўл линиясидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича 3 йил муддатга шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Согдиана Транс» шўба корхонасининг мазкур лойиҳада иштирок этаётган барча ходимларининг Афғонистонда бўлган вақтидаги ҳаёти ва соғлигини суғурталаш бўйича Оператор ҳамда «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ўртасида тузилган шартнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК «Ўзбектемирйўлекспедициа» УК «Согдиана Транс» ШКга рухсат берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқлар, божлар ва бошқа тўловларни тўлаш учун, шунингдек Афғонистон резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари ҳамда Афғонистон ҳудудида товарлар, ишлар ва хизматларни реализация қилувчи етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар бўйича Афғонистон Ислом Республикасининг ваколатли банкида жорий ҳисоб рақами очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир ёи линиясидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган ёқилғи-мойлаш материаллари, электр энергиясини Афғонистон ҳудудида сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ҳайратон — Мозори-Шариф» темир йўл линиясидан фойдаланишда ва унга хизмат кўрсатишда поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлмаган ишлар учун Афғонистон резидентлари билан меҳнат шартномалари тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги «Согдиана Транс» шўба корхонасининг сўровларига биноан «Ҳайратон — Мозори Шариф» темир ёи линиясини ишлатиш ва хизмат кўрсатишда иштирок этувчи мутахассисларга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш ишларини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати ва «Согдиана Транс» ШК билан ҳамкорликда «Ғалаба» чегара назорат пункти орқали Афғонистонга фавқулодда вазиятлар юзага келганда таъмирлаш-тиклаш ва бошқа ишларни амалга ошириш, шунингдек «Ҳайратон — Мозори Шариф» темир йўл линиясидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан боғлиқ режали ишларни бажариш учун юбориладиган махсус техника, механизмлар, ускуналар, материаллар ва бошқа товарлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларни ўтказишнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Шартноманинг бутун амал қилиш муддати давомида «Согдиана Транс» ШКнинг мазкур лойиҳа доирасида Афғонистонга юборилаётган ходимларига белгиланган меъёрлардан ортиқ тўланадиган хизмат сафари харажатларига қўшимча тўловлар суммаси, шунингдек хизмат сафари давомида уч маҳал овқатланиш харажатлари суммаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилмаслиги белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг «Ўзбектемирйўлекспедициа» унитар корхонаси таркибидаги «Согдиана Транс» шўба корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар асосида лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган махсус техника, асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик ҳужжатлар ҳамда жиҳозлар учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 22 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187-сон