Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тугатилиб, радиочастоталар бўйича Республика кенгаши ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик]

2. Қуйидагилар радиочастоталар бўйича Республика кенгаши фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг радиочастота ресурсидан самарали фойдаланишни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

радиочастота спектрини тақсимлаш ва фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарини тақсимлаш жадвалини шакллантириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида илмий-техникавий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил қилиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 8 сентябрдаги ПҚ-2403-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 474-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, радиочастоталарни режалаштириш, тайинлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш;

радиочастота спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингини ташкил қилиш, радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тизимли комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

радиочастота спектрини тартибга солиш ва ундан фойдаланиш соҳасида замонавий технологияларни қўллаш борасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, мазкур соҳада ягона автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратиш ва ривожлантириш;

радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.

3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастоталар бўйича Республика кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, радиочастоталар бўйича Республика кенгаши ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек радиочастота спектри фойдаланувчилари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
(5-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги ПҚ-2651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 46-сон, 528-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тузилмасида радиочастоталар бўйича Республика кенгаши фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш учун 3 нафар штат бирлигидан иборат радиочастота спектридан фойдаланишни тартибда солиш бўлими ташкил этилсин.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармони таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда, 13-сон, 202-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 22 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-2053-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиочастота бўйича Республика кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, радиочастота бўйича Республика кенгаши раиси
Х.М. Мирзоҳидов
—
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, радиочастота бўйича Республика кенгаши раисининг ўринбосари
К.М. Арипов
—
фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари
Р.К. Давлетов
—
адлия вазирининг биринчи ўринбосари
Ш.Т. Норматов
—
мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Мудофаа вазирлиги Бош штабининг бошлиғи
Д.З. Ҳакимов
—
ташқи ишлар вазирининг ўринбосари
Ё.Э. Турсунов
—
ички ишлар вазирининг ўринбосари
лавозими бўйича
—
Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари
лавозими бўйича
—
Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари
М.М. Сангилов
—
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари
К.Т. Мансуров
—
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари
А.А. Абдуқаюмов
—
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош метрологи
Б.Э. Нишонов
—
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази директорининг биринчи ўринбосари
А.Д. Хаджаев
—
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси
В.Н. Тян
—
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори
Ф.Ш. Мухторов
—
Мудофаа вазирлиги Бош штаби бошлиғининг ўринбосари, 29543 ҳ/қ командири
У.Д. Мамарозиқов
—
Мудофаа вазирлиги Бош штабининг алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимлари бошқармаси бошлиғи вазифасини в.б.
лавозими бўйича
—
Давлат хавфсизлик хизматининг Махсус алоқа хизмати бошлиғи
Т.Э. Улжаев
—
Ўзбекистон Республикасининг Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи
Ф.Т. Умархўжаев
—
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида давлат инспекцияси бошлиғи
Р.П. Мансуров
—
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Электромагнит мосликлиги маркази бошлиғи
А.Р. Гатаулина
—
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш бўлими бошлиғи, радиочастота бўйича Республика кенгаши котиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганларида уларни лавозимларига тайинланган ёки уларнинг зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар Кенгаш таркибига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда — РЧРК) Ўзбекистон Республикаси радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш, радиочастоталардан фойдаланиш ва уларни тайинлаш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда республика манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида ишларни самарали амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. РЧРК Ўзбекистон Республикаси радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЧРК ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, компаниялар, уюшмалар, бошқа хўжалик бирлашмалари ва корхоналари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, радиочастота спектри фойдаланувчилари томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. РЧРК ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Халқаро электр алоқа иттифоқининг меъёрий ҳужжатларига, ушбу Низомга амал қилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи;
5.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар Радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг радиочастота ресурсидан самарали фойдаланишни таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектрини тақсимлаш ва фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарини тақсимлаш жадвалини шакллантириш, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида илмий-техникавий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, радиочастоталарни режалаштириш, тайинлаш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингини ташкил қилиш, радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тизимли комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектрини тартибга солиш ва ундан фойдаланиш соҳасида замонавий технологияларни қўллаш борасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, мазкур соҳада ягона автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.04.00 Автомобиль, темир йўл ва дарё транспорти, алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши ўзига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча мақсадлардаги радиоэлектрон воситалар учун берилган частоталарни ҳисобга олиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектридан фойдаланиш ва уни назорат қилиш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарини тақсимлаш жадвалини ишлаб чиқади ва эълон қилади, радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича ўз ваколат доирасида норматив ҳужжатларни қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисида вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқиладиган (модернизация қилинадиган), ишлаб чиқариладиган ва чет элдан харид қилинадиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастоталар полосаларини ажратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота органлари ўртасида радиочастоталар полосаларини тақсимлайди ва уларнинг радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
берилган частоталарни хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси радиоэлектрон воситаларига берилган частоталарни Халқаро электр алоқа иттифоқида рўйхатдан ўтказишни белгиланган тартиб да амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида қўшни давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро электр алоқа иттифоқи, Минтақавий алоқа ҳамдўстлиги ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг органларининг радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича конференциялари ва йиғилишларига тайёргарлик кўришни ва уларда иштирок этишни ташкиллаштиради ва уларнинг қарорлари бажарилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий спутник тизими учун радиочастота полосалари ва жойлашиш нуқталарини тақсимлаш ва улардан фойдаланишни режалаштиради, хорижий давлатларнинг Ер сунъий йўлдоши орқали ишлайдиган ердаги сунъий алоқа станцияларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш мақсадида радиочастота полосаларидан фойдаланиш масалаларини ҳал қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастоталардан фойдаланиш соҳасидаги халқаро ҳужжатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларига тааллуқли масалаларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоэлектрон воситаларнинг частота-ҳудудий тарқалиши меъёрларини ва саноат радио шовқинининг рухсат этиладиган қиймати меъёрларини ишлаб чиқишни ташкил этади ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослашувчанлигини, радиочастоталардан фойдаланишни белгиловчи талаблар, сигналларни таниш, радиоэлектрон воситаларни етказиб бериш тартиби қисми бўйича радиоэлектрон воситалар стандартлари ва техник регламентлари лойиҳаларини келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида таклифларни тайёрлайди, илмий-тадқиқот ва лойиҳа конструкторлик ишлари мавзулари, давлат стандартларини ишлаб чиқиш бўйича хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори частотали қурилмалар, электр ускуналари, машиналар, аппаратлар, приборларга электромагнит мослашувчанликни белгиловчи техник хусусиятлар қисми бўйича стандартлар ва техник регламентларни, шунингдек, саноат шовқинига умумдавлат стандартлари лойиҳасини кўриб чиқади ва келишади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.01 Хўжалик юритиш ҳуқуқи]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан фойдаланиш ва радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослашувчанлигини таъминлаш тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини вақт ва (ёки) макон бўйича тўхтатади ёки чеклайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота органлари қарорлари РЧРК томонидан тасдиқланган амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилмаган ҳолда қабул қилинганда, ушбу қарорларни уларни бекор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиочастота спектрини самарали тақсимлаш ва улардан фойдаланиш қисми бўйича радиочастота органлари фаолиятини тартибга солади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун давлат стандартлари, техник регламентлар, меъёрлар, қоидалар ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЧРК ваколатига кирувчи масалалар бўйича зарур маълумотларни давлат бошқаруви органлари, жисмоний ва юридик шахслардан сўраб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЧРК қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Радиочастоталар бўйича Республика кенгашига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари раислик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири РЧРК раисининг ўринбосари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. РЧРК таркибига Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг, ички ишлар вазирининг, адлия вазирининг, фавқулодда вазиятлар вазирининг, ташқи ишлар вазирининг, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг, Давлат хавфсизлик хизмати раисининг, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг, Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг ўринбосарлари, шунингдек, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси бошлиғи, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори, юқорида кўрсатиб ўтилган вазирлик ва идораларнинг таркибий бўлинмалари вакиллари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЧРК аъзолари ўз мажбуриятларини жамоатчилик асосида бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Радиочастоталар бўйича Республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш, материалларни мувофиқлаштириш, ишлаб чиқиш ва тайёрлаш бўйича жорий тезкор ишларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Материалларни тезкор кўриб чиқиш ва тегишли таклифларни тайёрлаш учун ишчи орган жамоатчилик асосида манфаатдор вазирликлар, қўмиталар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналарнинг мутахассисларидан иборат тайёргарлик комиссиялари ва гуруҳларини тузиши мумкин.