ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
РЕСПУБЛИКА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 7 февралдаги ПФ-2536-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармасига айлантириш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Республика ўрмон хўжалигини бошқаришни такомиллаштириш, ўрмонларнинг табиатини муҳофаза қилиш ва ерларни тубдан яхшилаш соҳасидаги аҳамиятини ошириш, шунингдек, ўрмонзор ерлардан оқилона фойдаланиш мақсадида:
1. «Узбеклес» Иттифоқ-республика ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон ССР Давлат ўрмон комитетига айлантирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамаси (ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков) республика ўрмон хўжалиги самарадорлигини ошириш масалаларига доир қарор лойиҳасини тайёрласин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 12 февраль,
ПФ-144-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 5-сон, 98-модда)