Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021 26.08.2013 йилдаги 234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.08.2013 йилдаги 234-сон
Kuchga kirish sanasi
02.09.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2021
Ҳужжат 09.06.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари беришнинг ягона тартибини белгилаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳудудида махсус индустриал зоналар ташкил этиладиган вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш бўйича материалларни келишиш ва расмийлаштиришни белгиланган муддатларда таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси уч ой муддатда «Ангрен» махсус индустриал зонаси ва «Жиззах» махсус индустриал зонаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифатини белгилаган ҳолда турар жойлар, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларнинг дастлабки қийматини белгиласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорининг 3-банди бешинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 35-модда) «ва» ҳамда «ер участкаларидан фойдаланиш тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 26 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
234-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 26 августдаги 234-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига ва бошқа қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган махсус индустриал зоналар (кейинги ўринларда МИЗ деб аталади) қанташчиларига ер участкалари беришнинг махсус ҳуқуқий режими ва тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗнинг маъмурий кенгаши — Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан МИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш функцияларини амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларидан тузиладиган коллегиал орган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ дирекцияси — МИЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун ташкил этиладиган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор — белгиланган тартибда танловдан ўтган ва МИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга оширувчи инвестицион фаолият субъекти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисидаги битим деб аталади) — Дирекция ва инвестор ўртасида тузиладиган ва уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ қатнашчиси — белгиланган тартибда МИЗ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва Дирекция томонидан МИЗ қатнашчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома — тегишли вилоят ҳокимлиги билан МИЗ қатнашчилари ўртасида тузиладиган МИЗ ҳудудида ер участкасидан муддатли фойдаланиш тўғрисидаги шартнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. МИЗ таркибига киритиладиган ер участкалари чегаралари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ ҳудудидаги ер участкалари ҳудудида МИЗ ташкил этиладиган вилоятлар ҳокимликларининг тўғридан-тўғри юритувида бўлади ва МИЗ маъмурий кенгашлари қарорлари асосида тегишли вилоятлар ҳокимлари томонидан МИЗ қатнашчиларига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. МИЗ ҳудудида меъморий ва шаҳарсозлик фаолияти қурилишнинг дастлабки режаларига ёки белгиланган тартибда тасдиқланган МИЗни ривожлантиришнинг бош режаларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. МИЗ қатнашчиларига ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва бошқа қарорлари билан белгиланадиган МИЗ фаолият кўрсатиши даврида 30 йилгача муддатга муддатли фойдаланиш учун берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ қатнашчиларига МИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати тегишли муддатга узайтирилганда ер участкасидан муддатли фойдаланиш муддатини узайтириш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ қатнашчиси мақомини олган ва дастлабки қурилиш режасига ёки МИЗни ривожлантиришнинг бош режасига мувофиқ МИЗнинг маъмурий кенгаши қарори билан корхонаси жойлаштириш учун жой берилган тадбиркорлик субъектига ер участкасини бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. МИЗ қатнашчиларига ер участкаси ажратиш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. МИЗ қатнашчиларининг корхоналарини жойлаштириш қурилишнинг дастлабки режаларига ёки МИЗни ривожлантиришнинг бош режаларига мувофиқ инвестиция қўйиш тўғрисида битимлар тузилган тақдирда МИЗнинг маъмурий кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи навбатда МИЗ қатнашчиларининг корхоналари қурилиш учун зарур бўлган ўлчамда ер участкаси ажратилган ҳолда саноат зоналарининг фойдаланилмаётган ҳудудида жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ер участкалари ажратиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш, шу жумладан ваколатли органлар ва ташкилотларда келишиш ишлари ер участкалари ажратилаётган МИЗ қатнашчиларининг маблағлари ҳисобига МИЗнинг маъмурий кенгашлари билан келишилган баҳолар бўйича тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан шартнома асосида бажарилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Инвестор МИЗ дирекцияси билан биргаликда қурилишнинг дастлабки режасига ёки МИЗни ривожлантиришнинг бош режасига мувофиқ МИЗ ҳудудида жойлаштириладиган корхонанинг жойлашадиган жойини ўрганади ва белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. МИЗ қатнашчилари объект қурилиши учун ер участкаси ажратиш тўғрисида тегишли вилоят ҳокимининг номига аризани тайёрлайди. Аризада ер участкаси қандай мақсадлар учун ва қандай муддатга зарурлиги, у жойлашган жой ва талаб этиладиган жой асосланган ҳолда ер участкаси ўлчамлари, юридик шахснинг почта манзили, реквизитлари ёки жисмоний шахснинг паспортига оид маълумотлар кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ қатнашчилари тайёрланган аризани МИЗ дирекцияларига тақдим этадилар. МИЗ дирекциялари ариза олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида уни ўзининг илтимосномаси билан биргаликда тегишли вилоят ҳокимига ва тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонасига юборади. Илтимосномага МИЗ маъмурий кенгашининг танланган ер участкаси жойлашган жой кўрсатилган ҳолда қурилишнинг дастлабки режасидан ёки МИЗни ривожлантиришнинг бош режасидан нусха кўчирилган ҳолда корхонани жойлаштириш тўғрисидаги қарорининг нусхаси (ёки қарордан кўчирма) илова қилинади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси хизмати ер участкаси ажратиш бўйича материалларни беш иш куни мобайнида тайёрлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. МИЗ дирекцияси ер участкасини танлаш ишларини бажариш давомида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция буюртманомаларидан ва МИЗни ривожлантиришнинг бош режасидан келиб чиқиб янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаси, шунингдек муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектларини танлаш бўйича таклифларни Иқтисодиёт вазирлигига, Молия вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тайёрлайди ва улар кейинчалик таклифларни Маъмурий кенгашнинг кўриб чиқиши учун киритадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасини инвесторга ажратиш тадбирларини ўз вақтида таъминлаш учун инвесторлар томонидан киритиладиган инвестиция буюртманомалари асосида улар жойлаштириладиган жойлар ва ер участкалари ўлчамлари кўрсатилган ҳолда келгуси йилда амалга оширилиши назарда тутилаётган инвестиция лойиҳалари, шунингдек муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектлари рўйхатини вилоят ҳокимлиги номига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вилоят ҳокимлигига лойиҳа инвесторининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги буюртманомаси, шу жумладан МИЗни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқувчи билан келишилган ҳудуднинг харитасидан кўчирма билан биргаликда МИЗ қатнашчиси мақомини бериш тўғрисида Маъмурий кенгашнинг қарори лойиҳасини юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ер участкаси ажратиш ишларини бажариш давомида вилоятларнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхоналари:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маъмурий кенгашнинг қарорлари ва МИЗ дирекцияси томонидан юборилган материаллар асосида инвестиция лойиҳалари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари учун ажратиладиган ер майдонининг чегараларини ва умумий майдонини аниқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг таркибини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва бошқа экин майдонлари турларини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратиладиган ер участкасида бинолар ва иншоотлар, турар жойлар, шу жумладан ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар мавжудлигини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларидан ер олиб қўйилиши (сотиб олиниши) муносабати билан юзага келадиган уларнинг зарарлари миқдорларини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер майдонлари олиб қўйилганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчилиги миқдорини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратиладиган ер участкасида бузиладиган бинолар, иншоотлар ва турар жойлар мавжуд бўлган тақдирда уларнинг қийматини аниқлаш учун баҳолаш ташкилотлари жалб этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд бўлган тақдирда янги ер участкалари ёки квартиралар олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолда фуқароларнинг кўчириладиган оилалари рўйхатини тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасини унумдор қилишнинг (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун), тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги ва йўналишини аниқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасининг ҳар бир эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори билан улардан ерни олиб қўйиш (сотиб олиш)га розилик ва унинг шартлари тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳалари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари учун ер участкалари ажратиш бўйича материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳалари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари учун ажратиладиган ер участкаси чегаралари чизмасини тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ва мулкдорларининг зарарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари тегишли вилоятлар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Материаллар ер участкаси ажратиш далолатномаси билан расмийлаштирилади, унда ушбу Низомнинг 12-бандида санаб ўтилган маълумотлар акс эттирилади. Далолатномага:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарлари (мавжуд бўлганда) ҳисоб-китоби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон экин майдонлари олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ҳисоб-китоби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бузиладиган бинолар ва иншоотларни (улар мавжуд бўлганда) баҳолаш тўғрисида баҳолаш ташкилотининг ҳисоботи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон хўжалиги корхоналаридан ўрмон экин майдонлари олиб қўйилган тақдирда улар томонидан тузилган ажратиладиган ер участкасининг техник текшируви далолатномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг олиб қўйиладиган (сотиб олинадиган) ери акс эттирилган ҳолда ажратиладиган ер участкасининг чегаралари чизмаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ер участкаси ажратиш далолатномаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вилоятнинг архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, МИЗни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқувчи, давлат санитария ва ёнғин назорати органлари билан, ер участкаси суғориладиган ерларда жойлашган тақдирда — тегишли вилоятнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси билан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналаридан, магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари, маданий мерос объектларининг қўриқланадиган, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналаридан, шунингдек чиқиндиларни ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойларидан ажратилганда — ушбу ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи ва уларни ишлатувчи ташкилотлар билан келишилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ер участкаси ажратиш далолатномасини келишувчи органлар ва ташкилотлар материаллар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай уларни кўриб чиқадилар ва ўзларининг асосланган хулосаларини тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонасига тақдим этадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ер участкаси ажратиш бўйича материалларни вилоят ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган вилоят ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиясига (кейинги ўринларда вилоят Комиссияси деб аталади) қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ер участкаси чегаралари чизмаси билан биргаликда ер участкаси ажратиш далолатномасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган ташкилотлар билан ер участкаси ажратиш бўйича материалларни келишишга доир ҳужжатларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ер участкалари ва ёки квартиралар олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолда фуқароларнинг кўчириладиган оилалари рўйхатини, шунингдек турар жойлари ва бошқа иморатлари бузилиши керак бўлган (улар мавжуд бўлганда) тегишли юридик ва жисмоний шахсларнинг рўйхатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ёки жисмоний шахслардан олиб қўйиш (сотиб олиш) шартларини улар билан келишиш бўйича ҳужжатларни киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ер участкаси ажратиш далолатномаси унинг келишилганлиги ҳақида ваколатли органларнинг хулосалари илова қилинган ҳолда киритилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида вилоят Комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Вилоят Комиссиясининг хулосаси баённома билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси вилоят Комиссиясининг хулосаси асосида бир иш куни мобайнида вилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вилоят ҳокими бир иш куни мобайнида тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва МИЗ қатнашчисига ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаси ажратилаётган МИЗ қатнашчисининг номи, қурилаётган объектнинг номи, ер участкасини бериш муддати, шунингдек ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари бўйича экин майдонлари бўйича ажратиладиган ер участкасининг умумий майдони, олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифати (бонитет баллари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларининг ҳар бир эгасига, фойдаланувчисига, ижарачисига ва мулкдорига (мавжуд бўлганда) қопланиши керак бўлган зарарлар миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон экин майдонлари олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкасини унумдор қилиш зарурлиги, уларни улар олиб қўйилган мулкдорларига, эгаларига, фойдаланувчиларига ва ижарачиларига қайтариш шартлари (зарур бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш зарурлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари бошқа шартлар ва талаблар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоят ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорига унинг таркибий қисми сифатида ажратиладиган ер участкаси чегаралари чизмаси илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида ишларни бажарувчи, ер участкаси ажратиладиган МИЗ қатнашчиси томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилган ҳолда ер участкасининг чегаралари натурага кўчирилади, турдош фойдаланувчилар, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбарлари билан келишилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ер участкаси чегаралари натурага кўчирилгандан кейин бир иш куни мобайнида ер участкаси ажратиш бўйича ҳужжатлар йиғма жилди уч нусхада тузилади, уларнинг бир нусхаси ер участкаси ажратиш бўйича материаллар тайёрлаш харажатлари тўлангандан кейин МИЗ қатнашчисига, шунингдек туман архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастрига берилади. Ер участкаси ажратиш бўйича ҳужжатларнинг асл нусхалари вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида сақланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Вилоят ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан бир иш куни мобайнида МИЗ қатнашчисининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади ва ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғими тўлангандан кейин унга ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ер участкаси ажратиш материаллари расмийлаштирилгандан кейин вилоят ҳокими МИЗ қатнашчиси билан ер участкасидан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада ер участкасидан фойдаланиш шартлари, ердан фойдаланиш бўйича томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг тўхтатилиши ҳолатлари ва томонларнинг хоҳишига кўра бошқа масалалар белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлашнинг умумий муддати ишларнинг ўртача мураккаблигида 16 кунни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИЗ қатнашчиларига ер участкалари бериш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ишламаётган корхоналарни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни нул сотиб олиш қиймати билан сотишда ер участкалари ажратиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. МИЗ дирекцияси билан МИЗ қатнашчиси ўртасида тузилган ишламаётган корхоналар ва давлат мулки бўлган мол-мулкнинг олди-сотди шартномаси асосида кўрсатиб ўтилган объектлар билан банд бўлган ҳамда экологик талаблар ва хавфсизлик нормалари ҳисобга олинган ҳолда асосланган ҳисоб-китоблар бўйича улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасидан муддатли фойдаланиш ҳуқуқи МИЗ қатнашчисига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкасидан муддатли фойдаланиш ҳуқуқининг ўтиши МИЗ дирекциясининг тақдимномаси бўйича уч иш куни мобайнида вилоят ҳокимининг ер участкасини олдинги ердан фойдаланувчидан олиб қўйиш ва МИЗ қатнашчисига бериш тўғрисидаги қарори билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Вилоят ҳокимининг қарори асосида белгиланган тартибда МИЗ қатнашчисининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тадбиркорлик субъекти МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилган тақдирда унинг ер участкасидан муддатли фойдаланиш ҳуқуқи МИЗ дирекциясининг тақдимномаси бўйича вилоят ҳокимининг қарори билан муддатидан олдин тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ер участкаларидан фойдаланиш бўйича қатнашчилар ва МИЗ дирекциялари ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларига ва ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус индустриал зоналар (МИЗ) қатнашчиларига ер участкалари бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.