14.08.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2501
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 14.08.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2501
Kuchga kirish sanasi
19.08.2013
Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
14. Бухгалтерия ҳисобини соддалаштирилган шаклда ташкил этиш учун кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сонли БҲМС) Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 20-сон) мувофиқ Молиявий-хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режаси тузилади.
16. Ҳисобот даврида амалга оширилган молиявий-хўжалик операциялари хронологик тартибда мазкур БҲМСнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги журналда қайд этиб борилади. Мазкур регистр китоб кўринишида юритилади ҳамда у тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. Регистрда молиявий-хўжалик операцияларининг ҳисоби ҳисобот даври учун ойлар ёки чораклар кесимида юритилади ҳамда унинг сўнгги варағида «Мазкур Журналда __________ варақ рақамланган» деб ёзилади ва кичик тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.
17. Кичик тадбиркорлик субъекти фаолиятида бухгалтерия ҳисоби объектлари ҳисобини оддий шаклда юритиш учун мазкур БҲМСнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш китоби қўлланилади. Ушбу регистр китоб кўринишида юритилади ҳамда тикилган ва рақамланган бўлиши шарт. Молиявий-хўжалик операциялар ҳисоби ҳисобот йили давомида мазкур Китобда қайд этиб борилади. Мазкур Китобнинг сўнгги варағида «Мазкур Китобда __________ варақ рақамланган» деб ёзилади ва кичик тадбиркорлик субъекти раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Варақлар сони ёзув билан кўрсатилади.
мазкур БҲМСнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Асосий воситалар ва номоддий активларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Капитал қўйилмаларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Товар-моддий захираларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги Бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги Мол етказиб берувчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 12-иловасига мувофиқ шаклдаги Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 13-иловасига мувофиқ шаклдаги Бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 14-иловасига мувофиқ шаклдаги Хусусий капитални ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобот даври даромадларини ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисобот даври харажатларини ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 18-иловасига мувофиқ шаклдаги Якуний молиявий натижани ҳисобга олиш қайдномаси;
мазкур БҲМСнинг 19-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий-хўжалик операцияларини ҳисобга олиш жамланма қайдномаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Асосий воситалар, шунингдек молиявий ижара шартномаси асосида олинган воситалар бўйича эскириш Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ ҳисобланади.
Номоддий активлар бўйича амортизация танланган усулга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»га (рўйхат рақами 1485, 2005 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 188-модда) асосан ҳисобланади.
34. Бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олиш қайдномаси — кичик тадбиркорлик субъектининг маҳсулотлар ва бошқа активларни сотиш билан боғлиқ бўлмаган молиявий-хўжалик операциялари натижасида юзага келадиган дебиторлик қарзларининг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайднома узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва кечиктирилган харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (0900), 4120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар» счёти, 4210 «Меҳнат ҳақи бўйича берилган аванслар» счёти, мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган авансларни ҳисобга олувчи счётлар (4300), бюджетга аванс тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400), мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича аванс тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500), устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4600), ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4700) ва турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётларда (4800) ҳисобга олинадиган бошқа дебиторлик қарздорликларининг ҳар бир тури учун алоҳида очилади. Мазкур қайдномада бошқа дебиторлик қарзлари уларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети бўйича позицияли усулда, бошқа дебиторлик қарздорликларнинг ҳар бир тури учун алоҳида дебиторлар кесимида қайд этиб борилади. Бошқа дебиторлик қарзларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида якуний ҳисоб-китоблар бўйича операциялар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олиш қайдномаси — меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётларда (6700) ҳисобга олинадиган меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайдноманинг «6710 — счёти кредитидан қуйидаги счётлар дебетига» бўлимида ҳисобланган иш ҳақи суммалари, «6710 — счёти дебетидан қуйидаги счётлар кредитига (ушлаб қолинган)» бўлимида иш ҳақидан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган барча ушланмаларнинг (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, берилган аванслар суммаси, ҳисобдор шахслар томонидан ўз вақтида қайтарилмаган суммалар, ижро варақалари бўйича суммалар) суммалари, «Тўланади» устунида тўланиши лозим бўлган суммалар акс эттирилади. Мазкур қайдномадан иш ҳақини тўлаш учун тўлов ҳужжати сифатида фойдаланилиши мумкин.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
39. Бошқа мажбуриятларни ҳисобга олиш қайдномаси — асосий ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган молиявий-хўжалик операциялари натижасида юзага келадиган бошқа мажбуриятларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби регистри ҳисобланади. Мазкур қайднома 6120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар» счётида, кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётларда (6200), олинган авансларни ҳисобга олувчи счётларда (6300), бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6500), таъсисчилар олдидаги қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6600), қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6800) ва 6970 «Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз» счётидан ташқари турли кредиторлар олдидаги қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (6900), 7120 «Шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги узоқ муддатли қарзлар» счётида, кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётларда (7200), харидорлардан ва буюртмачилардан олинган авансларни ҳисобга олувчи счётларда (7300), узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (7800) ва турли кредиторлар олдидаги узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётларда (7900) ҳисобга олинадиган бошқа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича кредиторлар кесимида алоҳида очилади.
Ишлаб чиқариш жараёни тугаган маҳсулотлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар бўйича уларнинг ҳақиқий таннархи аниқланади ва улар харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг (2000, 2300) кредитидан маҳсулот (иш ва хизмат)лардан фойдаланиш йўналишларига қараб тегишли счётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Бунда маҳсулот омборга қабул қилинганда 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счёти, маҳсулот реализация қилинганда 9110 «Реализация қилинган тайёр маҳсулотлар таннархи» счёти, иш ва хизматлар реализация қилинганда 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счёти қўлланилади. Ҳисобот даври охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархи йил бошидаги тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматига жорий ҳисобот давридаги ишлаб чиқариш харажатларини қўшиб, ундан тайёр маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизмат таннархини айириш йўли билан аниқланади.
Мазкур қайдноманинг «Счётнинг рақами ва номи» устунида бухгалтерия ҳисобини юритишда қўлланилган барча счётлар акс эттирилади ва «20 ___йил «__» __________даги қолдиқ» устунига маблағларнинг турлари ва уларнинг келиб чиқиш манбалари бўйича ҳисобот даври бошидаги мавжуд қолдиқ суммалари ўтказилади. Актив счётларнинг қолдиқлари ушбу устуннинг «дебет» қисмида, пассив счётларнинг қолдиқлари эса – «кредит» қисмида акс эттирилади. Мазкур қайдноманинг «20___йил _________ойи (чорак) учун жами айланма» устунида ҳисобот давридаги ушбу счётлар айланмаларининг жами акс эттирилади. «20___йил «__» __________даги қолдиқ» устунида активларни, мажбуриятларни ва хусусий капитални ҳисобга олувчи счётларнинг ҳар бири бўйича ҳисобот даврининг якунидаги мавжуд қолдиқ суммалари аниқланади. «Қайднома номи» устунида эса, келтирилган счётда бухгалтерия ҳисоби объекти юритиладиган тегишли қайдноманинг номи кўрсатилади.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
1-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
2-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
3-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
4-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
5-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
6-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
7-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
8-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
9-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
10-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
11-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
12-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
13-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
14-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
15-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
16-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
17-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
18-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (20-сонли БҲМС) «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тартиби»га
19-ИЛОВА