01.07.2013 йилдаги ПҚ-1993-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 01.07.2013 йилдаги ПҚ-1993-сон
Kuchga kirish sanasi
29.07.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2012 йил 13 декабрда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчиларни Корея Республикасига юбориш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Меморандумга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Корея Республикасига юбориш бўйича ваколатли орган этиб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек манфаатдор вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига Меморандумга мувофиқ бандликка рухсат бериш тизими бўйича тест синовларини ўтказиш ва кўникмаларни баҳолашда кўмаклашсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, бандликка рухсат бериш тизими бўйича Меморандумга мувофиқ ўтказиладиган тест синовларида қатнашганлик ва кўникмаларни баҳолаганлик учун тўланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг маблағлари Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг даромади ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиққа тортилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Меморандумни амалга ошириш доирасида тест ўтказиш ва меҳнат мигрантларининг кўникмаларини баҳолаш учун олиб кирилаётган тест материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг буюртманомаларига биноан, Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Меморандумни амалга оширишда қатнашувчи ходимлари учун консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини расмийлаштиришни белгиланган тартибда таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг буюртманомаларига биноан, Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Меморандумни амалга оширишда қатнашувчи ходимлари учун давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек улар Ўзбекистон Республикасида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 1 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1993-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 382-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)