Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025 04.03.2000 йилдаги ПФ-2559-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 04.03.2000 йилдаги ПФ-2559-сон
Kuchga kirish sanasi
04.03.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025
Ҳужжат 08.01.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РАНГЛИ МЕТАЛЛАР ПАРЧАЛАРИ ВА ЧИҚИНДИЛАРИ ЎҒИРЛАНИШИ ҲАМДА НОҚОНУНИЙ ЧЕТГА ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сонли «Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш, республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек қимматли хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 5 февралдаги ПФ-2212-сон Фармонига мувофиқ рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш тақиқланганлиги қайд этиб ўтилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан биргаликда ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари ва рангли металлар чиқиндиларининг чегара яқинидаги темир йўллар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси бўйлаб жойлашган автомобиль ўтиш ва айланиб ўтиш йўллари орқали қонунга зид равишда олиб чиқиб кетилишини бартараф этиш юзасидан қатъий тезкор чора-тадбирлар кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, фақат «Ўзиккиламчиранглиметалл» очиқ турдаги акциядорлик жамияти ва унинг минтақавий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрловчи ваколатли орган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рангли металлар парчалари ва чиқиндиларининг жисмоний шахслар томонидан тайёрланиши ҳамда улардан «Ўзиккиламчиранглиметалл» жамияти тайёрловчи ташкилотларида қабул қилиниши тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда уларнинг минтақавий органларининг рангли металлар парчалари ва чиқиндилари стандартлар талабларига ва санитария меъёрларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари мавжуд бўлган тақдирдагина улардан халқ истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда «Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамияти иккиламчи алюминийни ҳамда рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тақсимлаш чоғида халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарувчи кичик бизнесга тегишли қайта ишлаш корхоналари эҳтиёжларини белгиланган тартибда назарда тутсинлар.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзиккиламчиранглиметалл» жамияти ва унинг минтақавий бўлинмаларига халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъатни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш учун рангли металл парчалари ва чиқиндиларини сотишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда рангли металлардан тайёрланган ишлаб чиқариш-техника буюмларини ўғирлаш, рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш ва ноқонуний равишда олиб чиқиб кетиш, ҳаво ва кабель линиялари ҳамда электрузаткичларга қасддан зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш, сақлаш ва сотиш юзасидан назоратни кучайтирсин, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари билан муомала қилиш бўйича ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракат юзасидан батафсил текшириш ўтказиб, айбдор шахсларни қонунчиликка мувофиқ равишда жавобгарликка тортсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари аҳоли ўртасида рангли металлар парчалари ва чиқиндилари билан ноқонуний муомала қилиш ва уларни республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш, ҳаво ва кабел алоқа линиялари ҳамда электрузаткичларга қасддан зарар етказиш учун жавобгарлик ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 4 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-2559-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 2-3-сон, 100-модда; 2003 й., 8-сон, 121-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда; 2005 й., 32-33-сон, 241-модда; 2006 й., 37-38-сон, 375-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 06/18/5300/0557-сон; 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)