Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 23.02.2000 йилдаги ПФ-2552-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 23.02.2000 йилдаги ПФ-2552-сон
Kuchga kirish sanasi
23.02.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжат 14.07.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ ТАРМОҒИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика иқтисодиётининг чарм-пойабзал тармоғини бошқаришни такомиллаштириш, бозор муносабатларини чуқурлаштириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг, «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг, «Ўзбек чарми» акциядорлик компаниясининг, чарм, мўйна (қоракўлдан ташқари) хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, чармдан фойдаланган ҳолда пойабзал, чарм-галантерея ҳамда тикувчилик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбек чарми» акциядорлик компаниясининг «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси таркибидан чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбек чарми» акциядорлик компаниясини «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси этиб қайта ташкил қилиш, қайта ташкил этилаётган «Ўзбек чарми» акциядорлик компаниясининг чарм, мўйна (қоракўлдан ташқари) хом ашёсини тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш бўйича хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, сунъий чарм, чарм-галантерея буюмлари, пойабзал, чармга ишлов бериш учун ошловчи моддалар ишлаб чиқариш бўйича «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси таркибида бўлган корхоналарни ихтиёрийлик асосида унинг таркибига киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси республикада чарм хом ашёсининг бош тайёрловчиси этиб белгилансин ва «Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси мана шу ишларни амалга оширишдан озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5477-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5477/1505-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада чарм хом ашёси тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 21 декабрдаги ПФ-1025-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кунлик муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 23 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-2552-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 2-3-сон, 96-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 512-модда; 2017 й., 2-сон, 26-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5477/1505-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)