Ҳужжат кучини йўқотган 09.07.2004 07.02.2000 йилдаги ПФ-2535-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.02.2000 йилдаги ПФ-2535-сон
Kuchga kirish sanasi
07.02.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 09.07.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИ САНОАТДА ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ АГЕНТЛИГИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 9 июлдаги ПФ-3454-сонли «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Агентлигини Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини бошқаришни янада такомиллаштириш ва назорат қилиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига айлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, Агентлик қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан саноатда ишларнинг бехатар олиб борилиши бўйича қонунчилик ҳамда меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ва металлургия жиҳатидан саралаш, шунингдек, кон ишларининг геология-маркшейдер таъминоти талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўта хавфли ишлаб чиқариш билан боғлиқ корхоналарнинг (мулкчилигининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар) техника хавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг кон-қутқарув хизматларига тезкор ва услубий раҳбарлик қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарор қабул қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 7 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-2535-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 2-3-сон, 79-модда)