Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сонли «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармонини бажариш юзасидан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бинолар ва иншоотларни қуриш учун дастлабки-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашда рухсат берувчи тартиботлар муддатлари ва қийматини қисқартириш, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 30 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармонига мувофиқ қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни беришда, шу жумладан дастлабки-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашда тартиботларни амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда қурилаётган объектларни уларнинг ўлчамлари ва тавсифлари бўйича тоифалаштиришни ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган ёндашув тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Объектларни мураккаблик тоифаларига кўра классификациялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича объектларнинг мураккаблиги тоифалари классификаторига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
(II-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш муддатлари ва қиймати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотлари томонидан тақдим этилган техник шартлар асосида туман (шаҳар) қурилиш бўлими (бошқармаси) шартнома асосида архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилишини таъминлайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Объектларни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш муддатлари ва қиймати ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишда мураккаблик тоифасига, бажарилаётган ишларнинг кўп меҳнат талаб қилишига ва хусусиятига кўра ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ тузатиш коэффициентлари (оширувчи ёки пасайтирувчи) қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оширувчи коэффициентлар қўлланганда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатлари қуйидагилар томонидан давлат экспертизасидан ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мураккабликнинг I-III тоифаларидаги объектларнинг лойиҳаолди (ДТИҲ, ДТИА, ТИҲ, ТИА босқичлари) ҳужжатлари ва шаҳарсозлик (ИЛ ва ИҲ босқичлари) бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестициялар иштирокидаги ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реконструкция (реставрация) қилинаётган моддий маданий мерос объектлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан ишлаб чиқилаётган экспериментал ва оммавий тарзда қўлланадиган намунавий (базавий) лойиҳалар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг давлат экспертизаси ҳудудий филиаллари (кейинги ўринларда филиаллар деб аталади) томонидан — мураккабликнинг I-II тоифаларидаги объектларнинг шаҳарсозлик (ИЛ ва ИҲ босқичлари) ҳужжатлари бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда филиаллар тегишли асослашлар мавжуд бўлганда ёки Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг топшириғига (рухсатига) кўра мураккабликнинг III тоифасидаги объектларнинг, шунингдек республиканинг бошқа минтақаларида жойлашган объектларнинг лойиҳаолди (ДТИҲ, ДТИА, ТИҲ, ТИА босқичлари) ва шаҳарсозлик (ИЛ ва ИҲ босқичлари) ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат экспертизасига буюртмачи томонидан ёхуд томонларнинг келишувига кўра — ҳужжатларни ишлаб чиққан лойиҳалаш ташкилоти томонидан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган объектлар, шунингдек қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган ва бошқа манбалари ҳисобига амалга ошириладиган, лекин Инвестиция дастурига киритилмаган объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бошқа объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларининг бошқа бўлимларини давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизаси» Давлат унитар корхонасидан ҳамда унинг ҳудудий филиаллари харажатлари доирасида белгиланади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан эксперт хулосаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш белгиланган тартибда ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб кўпи билан етти кун муддатда амалга оширилади.
(V-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни мураккаблик тоифалари бўйича классификациялаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
1-иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Рус тили матнига қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ)ни ишлаб чиқиш муддатлари ва қиймати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
LexUZ шарҳи
4-иловага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 мартдаги 70-сонли қарорига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Рус тили матнига қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Қурилаётган объектлар турлари бўйича АРТни ишлаб чиқиш
АРТни ишлаб чиқиш муддатлари
АРТни ишлаб чиқиш қиймати (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида)
1.
Янги қурилиш учун
10 кун
4,0
2.
Реконструкциялаш, шунингдек ер участкасида илгари бунинг учун фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган янги объект қурилиши учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар: а) Объектнинг жойлашган жойига кўра АРТни ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли 5,0 минг кишидан кам бўлган қишлоқ посёлкаларида — 0,6;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли 5,0 минг кишидан кўп бўлган қишлоқ посёлкаларида — 0,7;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманга бўйсунувчи шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида — 0,8;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — 0,9;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — 1,0.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қурилаётган объектни аҳоли пунктидан ташқарида жойлаштиришда АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан 0,6 пасайтириш коэффициенти қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Қиймати ушбу нархларда назарда тутилмаган ишлар учун тўлов АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРТнинг амал қилиш муддатларига тузатиш киритиш ва уларни узайтириш учун — 20%;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРТ дубликатлари (нусхалари)ни тайёрлаш учун — 10%.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ушбу нархлар объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқишнинг барча турларига қўлланади, ишлаб чиқиш қиймати Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланган нархлар бўйича аниқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиладиган объектлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомга 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРТни ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда қўлланадиган тузатиш (ошириш ёки пасайтириш) коэффициентлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мавжуд бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишда:
катта ҳажмли янги қурилишда, шунингдек габаритларни жиддий ўзгартиришда
1,1
ишлаётган корхонанинг соҳасини ўзгартиришда ёки шарт-шароитларида
1,2
5.
Қурилиши тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (туманлар марказларининг ҳамда вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг, шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг марказий қисмида объектлар қуришда, шунингдек объектларни мураккаб геологик шароитли (ҳудудларнинг зичлиги, ҳудудларни тайёрлаш бўйича махсус ишларни амалга оширишнинг зарурлиги, зилзилалар бўлиб туриши, тупроғининг чўкувчанлиги ва юмшоқлиги, сизот сувлар сатҳининг юқорилиги ва бошқалар) объектларни жойлаштиришда
1,2
6.
Объектларни қуриш қатъиян тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (тарихий иморатлар ҳудудида, қурилиш жиҳатидан қимматли тарихий-маданий ва архитектура-шаҳарсозлик иморатлари мавжуд бўлган ҳудудда, дам олиш ва боғ ҳудудидаги майдонларда, шунингдек Тошкент, Нукус шаҳарларининг, вилоятлар марказларининг ва тарихий шаҳарларнинг марказий қисмида) қуришда
1,3
7.
Объектни:
вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида
1,1
халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида жойлаштиришда
1,2
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ноёб объектлар — республика, минтақа ёки умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган объектлар ва комплекслар, техник ва технологик жиҳатдан алоҳида мураккаб объектлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомга 6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган, шунингдек қурилиши марказлаштирилган ва молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобига амалга ошириладиган Инвестиция дастурига киритилмаган объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қиймати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт ишлари қийматини аниқлаш учун коэффициентлар, ЛҚИ қийматига нисбатан фоизларда (%)
Мураккаблик тоифаси
I
II
III
0
0,7 гача
27,00
-
-
1
1,4
21,60
-
-
2
4,2
12,15
13,48
-
3
7,0
10,13
11,24
-
4
12,6
7,57
8,40
9,32
5
18,2
6,22
6,90
7,65
6
23,8
5,41
6,00
6,66
7
29,4
4,47
4,96
5,50
8
35,0
4,34
4,81
5,33
9
40,6
3,94
4,37
4,85
10
57,4
3,26
3,61
4,00
11
70,0
2,99
3,28
3,64
12
105,0
2,31
2,56
2,94
13
140,0
1,96
2,17
2,40
14
210,0
1,58
1,75
1,94
15
280,0
1,38
1,53
1,69
16
420,0
1,10
1,22
1,35
17
630,0
0,94
1,04
1,15
18
840,0
0,82
0,91
1,01
19
1064,0
0,71
0,78
0,86
20
1260,0
0,62
0,68
0,75
21
1540,0
0,57
0,63
0,69
22
1820,0
0,53
0,58
0,64
23
2100,0
0,49
0,54
0,59
24
2380,0
0,47
0,52
0,57
25
2700,0 ва ундан юқори
0,46
0,51
0,56
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишнинг оралиқ кўрсаткичларга эга бўлган қиймати интерполяция йўли билан аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) янгидан ишлаб чиқилаётган намунавий (базавий) лойиҳаларни экспертизадан ўтказганлик учун тўлов миқдори 1,2 коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) алоҳида масалалар (ишларнинг алоҳида турлари калькуляцияси, машина ва механизмларга харажатлар, пудрат ташкилотининг бошқа харажатлари ва шу кабилар бўйича экспертиза қийматининг ҳисоб-китоби (экспертизанинг ҳақиқий меҳнат талаб қилувчанлигини ва эксперт ташкилотнинг амалдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолда) бевосита меҳнат сарфларини ҳисоблаб чиқиш усули билан амалга оширилади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон)