Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2021 30.05.2013 йилдаги 150-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.05.2013 йилдаги 150-сон
Kuchga kirish sanasi
10.06.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2021
Ҳужжат 03.07.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сонли «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармонини бажариш юзасидан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бинолар ва иншоотларни қуриш учун дастлабки-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашда рухсат берувчи тартиботлар муддатлари ва қийматини қисқартириш, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 30 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон Фармонига мувофиқ қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни беришда, шу жумладан дастлабки-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашда тартиботларни амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда қурилаётган объектларни уларнинг ўлчамлари ва тавсифлари бўйича тоифалаштиришни ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган ёндашув тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Объектларни мураккаблик тоифаларига кўра классификациялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича объектларнинг мураккаблиги тоифалари классификаторига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қурилиш учун ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш қийматини аниқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қурилиш учун ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларида қуриш учун — туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли пунктларидан ташқарида, шунингдек икки ва ундан ортиқ туман (шаҳар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлашган объектларни қуриш учун — «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси таркибига кирадиган туман (шаҳар) хўжалик ҳисобидаги давлат корхоналари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Аҳоли пунктларида қурилиш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ва уларни ваколатли органлар билан келишганлик учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ тўлов ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Аҳоли пунктларидан ташқарида, шунингдек икки ва ундан ортиқ туман (шаҳар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлашган объектларни қуриш учун ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишганлик учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш муддатлари ва қиймати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотлари томонидан тақдим этилган техник шартлар асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) шартнома асосида архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Объектларни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш муддатлари ва қиймати ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишда мураккаблик тоифасига, бажарилаётган ишларнинг кўп меҳнат талаб қилишига ва хусусиятига кўра ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ тузатиш коэффициентлари (оширувчи ёки пасайтирувчи) қўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оширувчи коэффициентлар қўлланганда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қиймати энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатлари қуйидагилар томонидан давлат экспертизасидан ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш бошқармаси томонидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мураккабликнинг I — III тоифаларидаги объектларнинг лойиҳаолди (ДТИҲ, ДТИА, ТИҲ, ТИА босқичлари) ҳужжатлари ва шаҳарсозлик (ИЛ ва ИҲ босқичлари) ) бўйича;
(9-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестициялар иштирокидаги ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реконструкция (реставрация) қилинаётган моддий маданий мерос объектлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янгидан ишлаб чиқилаётган экспериментал ва оммавий тарзда қўлланадиган намунавий (базавий) лойиҳалар бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг давлат экспертизаси ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда бошқармалар деб аталади) томонидан — мураккабликнинг I — II тоифаларидаги объектларнинг шаҳарсозлик (ИЛ ва ИҲ босқичлари) ҳужжатлари бўйича.
(9-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алоҳида ҳолларда бошқармалар тегишли асослашлар мавжуд бўлганда ёки Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг топшириғига (рухсатига) кўра мураккабликнинг III-тоифаларидаги объектларнинг, шунингдек республиканинг бошқа минтақаларида жойлашган объектларнинг лойиҳаолди (ДТИҲ, ДТИА, ТИҲ, ТИА босқичлари) ва шаҳарсозлик (ИЛ ва ИҲ босқичлари) ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиши мумкин.
(9-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат экспертизасига буюртмачи томонидан ёхуд томонларнинг келишувига кўра — ҳужжатларни ишлаб чиққан лойиҳалаш ташкилоти томонидан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган объектлар, шунингдек қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган ва бошқа манбалари ҳисобига амалга ошириладиган, лекин Инвестиция дастурига киритилмаган объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бошқа объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларининг бошқа бўлимларини давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармасининг ҳамда давлат экспертизаси ҳудудий бошқармаларининг харажатлари доирасида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан эксперт хулосаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш белгиланган тартибда ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб кўпи билан етти кун муддатда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияларига назорат функцияларини амалга оширганлик учун ажратмалар миқдорларини белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома берилган сана Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси давлат архитектура- қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан назорат функцияларини амалга оширишнинг бошланиши ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техникавий тартибга солишнинг норматив ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги юзасидан назоратнинг амалга оширилганлиги учун Инспекцияларга ажратмалар буюртмачи томонидан қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган объектлар бўйича бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг (қўшилган қиймат солиғидан ташқари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,08 фоизи миқдорида — янги қурилиш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,05 фоизи миқдорида — мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бошқа объектлар бўйича — лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,01 фоизи миқдорида — мураккабликнинг I тоифасидаги объектлар бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,02% — мураккабликнинг II тоифасидаги объектлар бўйича;
(14-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,03% — мураккабликнинг III тоифасидаги объектлар бўйича;
(14-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Смета ҳисоб-китоби мавжуд бўлмаган тақдирда ажратмалар суммаси илгари рўйхатдан ўтказилган объектлардаги каби белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомга

Объектларни мураккаблик тоифалари бўйича классификациялаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА

Аҳоли пунктларида объектларни қуриш учун ер участкаларини танлаш ва ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш қийматини белгилаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Минтақалар

Хизматлар қиймати

(энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида)

1. Ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ва уларни
ваколатли органлар билан келишиш

1.1.

Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида

2,5

1.2.

вилоятга бўйсунувчи туман марказларида ва шаҳарларда

2,4

1.3.

шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида

2,3

1.4.

аҳолиси 5,0 минг кишидан кўп бўлган қишлоқ посёлкаларида

2,2

1.5.

аҳолиси 5,0 минг кишидан кам бўлган қишлоқ посёлкаларида

2,1

2. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш ва уларни
ваколатли органлар билан келишиш, ажратиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда

2.1.

Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида

2,0

2.2.

вилоятга бўйсунувчи туман марказлари ва шаҳарларда

1,9

2.3.

шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида

1,8

2.4.

аҳолиси 5,0 минг кишидан кўп бўлган қишлоқ посёлкаларида

1,7

2.5.

аҳолиси 5,0 минг кишидан кам бўлган қишлоқ посёлкаларида

1,6

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ушбу қийматлар танлаш ва ажратишнинг барча турларига нисбатан қўлланади, Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган, ишларнинг қийматлари Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланган қийматлар бўйича аниқланадиган объектлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА

Аҳоли пунктлари ташқарисидаги, шунингдек икки ва ундан кўп туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлашган объектларни қуриш учун ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш қийматини белгилаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ер участкаси майдони

(узала иншоотларнинг узунлиги)

Хизматлар қиймати

(энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида)

1. Ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ва уларни
ваколатли органлар билан келишиш

1.1.

5 дан 25 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 5 км. гача)

2,5

1.2.

1 дан 5 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 3 км. гача)

2,3

1.3.

0,5 дан 1 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 1 км. гача)

2,1

1.4.

0,5 гектаргача ((узала иншоотларнинг узунлиги — 0,2 км. гача)

1,9

2. Ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш ва уларни
ваколатли органлар билан келишиш, ажратиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда

2.1.

5 дан 25 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 5 км. гача)

2,0

2.2.

1 дан 5 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 3 км. гача)

1,9

2.3.

0,5 дан 1 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 1 км. гача)

1,8

2.4.

0,5 гектаргача (узала иншоотларнинг узунлиги — 0,2 км. гача)

1,7

Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар: а) майдони 25 гектардан кўп ёки узала иншоотларнинг узунлиги 5 км дан кўп бўлган иншоотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган объектлар бўйича ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш ҳамда уларни ваколатли органлар билан келишиш қиймати Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган нархлар бўйича аниқланади.
(изоҳининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 46-сон, 551-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ер участкасини танлаш ва ажратиш қийматига қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши зарарлари ва нобудгарчилигини аниқлаш ишларининг қиймати, шунингдек бузиладиган бинолар ва иншоотлар, кўп йиллик ўсимликларнинг баҳоси кирмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА

Объектларни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғи (АРТ)ни ишлаб чиқиш муддатлари ва қиймати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р‎

Қурилаётган объектлар турлари бўйича АРТни ишлаб чиқиш‎

АРТни ишлаб чиқиш муддатлари‎

АРТни ишлаб чиқиш қиймати (энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида) ‎

1.‎ Янги қурилиш учун‎ 10 кун‎ 4,0‎
2.‎ Реконструкциялаш, шунингдек ер участкасида илгари бунинг учун фойдаланиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилган янги объект қурилиши учун‎ 9 кун‎ 3,5
3.‎ Объектнинг соҳасини ўзгартириш учун ‎

8 кун

3,0‎
4.‎ Турар жой биносини турар жой бўлмаган тоифага (ёки нотурар жойни турар жойга) айлантириш учун‎

6 кун‎

1,0
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар: а) Объектнинг жойлашган жойига кўра АРТни ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли 5,0 минг кишидан кам бўлган қишлоқ посёлкаларида — 0,6;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли 5,0 минг кишидан кўп бўлган қишлоқ посёлкаларида — 0,7;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманга бўйсунувчи шаҳарларда ва шаҳар посёлкаларида — 0,8;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар марказларида ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда — 0,9;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — 1,0.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қурилаётган объектни аҳоли пунктидан ташқарида жойлаштиришда АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан 0,6 пасайтириш коэффициенти қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Қиймати ушбу нархларда назарда тутилмаган ишлар учун тўлов АРТни ишлаб чиқиш қийматига нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРТнинг амал қилиш муддатларига тузатиш киритиш ва уларни узайтириш учун — 20%;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРТ дубликатлари (нусхалари)ни тайёрлаш учун — 10%.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Ушбу нархлар объектларни лойиҳалаштириш учун АРТни ишлаб чиқишнинг барча турларига қўлланади, ишлаб чиқиш қиймати Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланган нархлар бўйича аниқланадиган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритиладиган объектлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомга
5-ИЛОВА

АРТни ишлаб чиқиш қийматини аниқлашда қўлланадиган тузатиш (ошириш ёки пасайтириш) коэффициентлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Факторларнинг номлари

Тузатувчи коэффициентлар

1.

Ноёб ва экспериментал объектларни қуришда

1,2

2.

Тарихий иморатни қайта тиклаш зарур бўлганда

1,2

3.

Тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ объектларни жойлаштиришда:

муфассал режалаштириш лойиҳаси билан

0,7

аҳоли пунктининг бош режаси билан

0,8

қишлоқ фуқаролари йиғини АПОТ лойиҳаси билан

0,9

4.

Мавжуд бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишда:

катта ҳажмли янги қурилишда, шунингдек габаритларни жиддий ўзгартиришда

1,1

ишлаётган корхонанинг соҳасини ўзгартиришда ёки шарт-шароитларида

1,2

5.

Қурилиши тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (туманлар марказларининг ҳамда вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг, шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг марказий қисмида объектлар қуришда, шунингдек объектларни мураккаб геологик шароитли (ҳудудларнинг зичлиги, ҳудудларни тайёрлаш бўйича махсус ишларни амалга оширишнинг зарурлиги, зилзилалар бўлиб туриши, тупроғининг чўкувчанлиги ва юмшоқлиги, сизот сувлар сатҳининг юқорилиги ва бошқалар) объектларни жойлаштиришда

1,2

6.

Объектларни қуриш қатъиян тартибга солинадиган ҳудуд доирасида (тарихий иморатлар ҳудудида, қурилиш жиҳатидан қимматли тарихий-маданий ва архитектура-шаҳарсозлик иморатлари мавжуд бўлган ҳудудда, дам олиш ва боғ ҳудудидаги майдонларда, шунингдек Тошкент, Нукус шаҳарларининг, вилоятлар марказларининг ва тарихий шаҳарларнинг марказий қисмида) қуришда

1,3

7.

Объектни:

вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида

1,1

халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган йўллар бўйида жойлаштиришда

1,2

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ноёб объектлар — республика, минтақа ёки умумшаҳар аҳамиятига эга бўлган объектлар ва комплекслар, техник ва технологик жиҳатдан алоҳида мураккаб объектлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган, шунингдек қурилиши марказлаштирилган ва молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобига амалга ошириладиган Инвестиция дастурига киритилмаган объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш қиймати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Реперларнинг

т/р

ЛҚИни ишлаб чиқиш қиймати, млн сўм

Эксперт ишлари қийматини аниқлаш учун коэффициентлар, ЛҚИ қийматига нисбатан фоизларда (%)

Мураккаблик тоифаси

I

II

III

0

0,7 гача

27,00

-

-

1

1,4

21,60

-

-

2

4,2

12,15

13,48

-

3

7,0

10,13

11,24

-

4

12,6

7,57

8,40

9,32

5

18,2

6,22

6,90

7,65

6

23,8

5,41

6,00

6,66

7

29,4

4,47

4,96

5,50

8

35,0

4,34

4,81

5,33

9

40,6

3,94

4,37

4,85

10

57,4

3,26

3,61

4,00

11

70,0

2,99

3,28

3,64

12

105,0

2,31

2,56

2,94

13

140,0

1,96

2,17

2,40

14

210,0

1,58

1,75

1,94

15

280,0

1,38

1,53

1,69

16

420,0

1,10

1,22

1,35

17

630,0

0,94

1,04

1,15

18

840,0

0,82

0,91

1,01

19

1064,0

0,71

0,78

0,86

20

1260,0

0,62

0,68

0,75

21

1540,0

0,57

0,63

0,69

22

1820,0

0,53

0,58

0,64

23

2100,0

0,49

0,54

0,59

24

2380,0

0,47

0,52

0,57

25

2700,0 ва ундан юқори

0,46

0,51

0,56

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишнинг оралиқ кўрсаткичларга эга бўлган қиймати интерполяция йўли билан аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) янгидан ишлаб чиқилаётган намунавий (базавий) лойиҳаларни экспертизадан ўтказганлик учун тўлов миқдори 1,2 коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) алоҳида масалалар (ишларнинг алоҳида турлари калькуляцияси, машина ва механизмларга харажатлар, пудрат ташкилотининг бошқа харажатлари ва шу кабилар бўйича экспертиза қийматининг ҳисоб-китоби (экспертизанинг ҳақиқий меҳнат талаб қилувчанлигини ва эксперт ташкилотнинг амалдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолда) бевосита меҳнат сарфларини ҳисоблаб чиқиш усули билан амалга оширилади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 301-модда; 2013 й., 38-сон, 491-модда; 2014 й., 46-сон, 551-модда; 2016 й., 10-сон, 98-модда; 21-сон, 233-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон; 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)