Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2018 31.05.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2463
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 31.05.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2463
Kuchga kirish sanasi
03.06.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2018
Ҳужжат 12.03.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 31 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2463]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 127, 2018-71-сонли «Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2463-2, 21.09.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 587-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 26 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 26 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013-24-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 26 апрелдаги 41, 2013-24-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 587-модда) мувофиқ давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият турларини амалга ошириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари тегишли фаолият тури бўйича белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган қатъий белгиланган солиқни йиллик ҳажмда бир йўла ундирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жисмоний шахслар томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳолатларини аниқлаш давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низом якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлмаган фаолият турларини амалга ошираётган жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ҳисоблаш ва ундириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи ходими Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 3-сон, 6-модда) белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолатини аниқлаган давлат солиқ хизмати органи ходими икки иш куни давомида тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширган жисмоний шахсга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномани белгиланган тартибда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жисмоний шахснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жойи унинг доимий яшаш жойидан фарқ қилса, у ҳолда ушбу жисмоний шахсни аниқлаган давлат солиқ хизмати органи икки иш куни давомида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширувчи жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларни қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ҳисоблаш учун жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жисмоний шахснинг доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномани тақдим этган ёки бошқа давлат солиқ хизмати органидан Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотларни олган кундан бошлаб уч иш куни ичида жорий йилнинг 1 январи ҳолатидаги энг кам иш ҳақи миқдори ва жисмоний шахс томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳолати аниқланган санага қатъий белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ушбу солиқ тўловчининг шахсий карточкасида акс эттиради. Агар қатъий белгиланган солиқнинг доимий яшаш жойи бўйича ставкаси тадбиркорлик фаолиятни амалга ошириш жойидаги ставкасидан фарқ қилса, у ҳолда юқорида кўрсатилган ставкалар ичидан энг юқориси қўлланилади. Бунда қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ҳисоблаб чиқаришда имтиёзлар қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширувчи сифатида аниқланган жисмоний шахс тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолати аниқланган санадан бошлаб ўттиз кун ичида қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаши ёки ушбу муддат давомида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширувчи сифатида аниқланган жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳолати аниқланган санадан бошлаб ўттиз кун ичида қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўламаган ва ушбу муддат давомида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган бўлса, у ҳолда қарз суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) белгиланган тартибда ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган жисмоний шахсга қатъий белгиланган солиқнинг ҳисобланган йиллик суммасини ўн икки ой давомида ушбу давр учун қатъий белгиланган солиқ бўйича келгуси солиқ мажбуриятлари ҳисобига тўлаш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар жисмоний шахс давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширган тадбиркорлик фаолияти туридан фарқли равишда бошқа фаолият тури бўйича давлат рўйхатидан ўтган бўлса, у ҳолда амалга ошираётган тадбиркорлик фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ бўйича мажбуриятларини бажариш билан бирга, унга қатъий белгиланган солиқнинг ҳисобланган йиллик суммасини ўн икки ой давомида тенг улушларда тўлаш ҳуқуқи берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ мажбуриятларини узиш ҳар ой тенг улушларда ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай амалга оширилади. Агар тўланиши лозим бўлган қатъий белгиланган солиқ йиллик суммасининг тўланмаган қисми келгуси йилга ўтадиган бўлса, у ҳолда ушбу тўланмаган сумма энг кам иш ҳақининг келгуси йилдаги 1 январь ҳолатидаги миқдоридан келиб чиқиб қайта ҳисобланиши лозим. Ўн икки ой тугагунга қадар якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тўхтатганда ёки тугатганда қатъий белгиланган солиқнинг тўланмаган суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ундирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 7 мартдаги 53 ва 2018-25-сонли қарори (рўйхат рақами 2463-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2463-1/0888-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Якка тартибдаги тадбиркорлар зиммасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлаш бўйича мажбуриятлари сақланиб қолинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қатъий белгиланган солиқнинг бўлиб-бўлиб тўланадиган суммаси ўз вақтида тўланмаган тақдирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда пеня ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур Низом бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎Рўйхат рақами ___________-сон ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ Тақдим этиш санаси ___________
‎‎
‎‎________________________________________________________________________

‎‎(почта индекси, шаҳар (туман, қишлоқ),

‎‎_______________________________________________________________да яшовчи

‎‎кўча номи ва уй (хонадон) рақами

‎‎__________________________________________________________га тақдим этилди.

(жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)‎‎

‎‎Паспорт ёки истиқомат гувоҳномаси маълумотлари: серияси‎‎ ‎ ‎

‎‎рақами

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎‎
‎‎берилган ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

__________________‎‎‎

‎‎туман ИИБ
‎‎
‎‎Телефон: ‎ ‎‎коди ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎рақами

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎
‎‎

‎‎Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги
‎ТАЛАБНОМА

‎__________________________ санасида ўтказилган солиқ текшируви вақтида‎

‎‎(кк.оо.йййй*)

‎‎Сиз томонидан ___________________________________________ фаолият тури билан
‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎(фаолият тури номи)

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎‎__________________________________________________ ҳудудида якка тартибдаги

‎‎(вилоят, туман (шаҳар) кўрсатилади)

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎‎тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганингиз аниқланган.
‎‎___________________________________________________________ Сиздан давлат

(жисмоний шахс аниқланган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи)

‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳолатини аниқлаган санадан бошлаб ўттиз кун ичида қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини Сизнинг доимий яшаш жойингиздаги давлат солиқ хизмати органининг тегишли рақамига тўлашингизни сўрайди.

‎‎

‎‎Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммаси
‎ҲИСОБ-КИТОБИ

‎‎
Фаолият тури‎‎ Фаолиятни амалга ошириш жойи бўйича солиқ ставкаси‎‎‎ ‎‎Доимий яшаш жойи бўйича солиқ ставкаси Жорий йилнинг
‎1 январь ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори (сўмда) ‎‎
‎‎Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммаси (сўмда)
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎

‎‎Агар қатъий белгиланган солиқнинг доимий яшаш жойи бўйича ставкаси фаолиятни амалга ошириш жойидаги ставкасидан фарқ қилса, у ҳолда юқорида кўрсатилган ставкалар ичидан энг юқориси қўлланилади.

‎‎
‎‎‎‎Давлат солиқ хизмати ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎органи раҳбари: ‎

‎‎‎_____________
‎(имзо)

‎

‎‎‎_____________________(Ф.И.О.)

‎‎
‎ ‎‎М.Ў.
‎‎* Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолатини аниқлаган сана

‎‎-------------------------------------------------------қирқиш чизиғи-------------------------------------------

‎‎Талабноманинг рўйхат рақами ______________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎‎Жисмоний шахснинг Ф.И.О. _____________________________‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎Мен ____ сўм миқдорида ҳисобланган Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномани олганлигимни тасдиқлайман.

‎‎
‎‎Олган сана‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎Имзо

‎‎___________‎

‎‎

‎‎(кун/ой/йил)

‎‎
‎‎Талабнома алоқа бўлими томонидан жўнатиш учун қабул қилинди (почта орқали жўнатишда расмийлаштирилади).
‎‎

‎‎Алоқа бўлими белгиси

‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎(кун/ой/йил)

‎ ‎ ‎ ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎ ‎

Орқа томони‎

‎‎

Эслатма:‎

‎ ‎
‎ ‎ ‎

‎‎1. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш ҳолати аниқланган санадан бошлаб ўттиз кун ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганда Сизга қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини ўн икки ой давомида тенг улушларда ушбу давр учун қатъий белгиланган солиқ бўйича келгуси солиқ мажбуриятлари ҳисобига тўлаш ҳуқуқи берилади.

‎‎2. Агар Сиз давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширган фаолият туридан фарқли равишда бошқа фаолият тури бўйича давлат рўйхатидан ўтсангиз, у ҳолда амалга ошираётган фаолият тури бўйича қатъий белгиланган солиқ бўйича мажбуриятларини бажариш билан бирга, Сизга қатъий белгиланган солиқнинг ҳисобланган йиллик суммасини ўн икки ой давомида тенг улушларда тўлаш ҳуқуқи берилади.‎

‎‎3. Қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ мажбуриятларини узиш ҳар ой тенг улушларда ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай амалга оширилади. Агар тўланиши лозим бўлган қатъий белгиланган солиқ йиллик суммасининг тўланмаган қисми келгуси йилга ўтадиган бўлса, у ҳолда ушбу тўланмаган сумма энг кам иш ҳақининг келгуси йилдаги 1 январь ҳолатидаги миқдоридан келиб чиқиб қайта ҳисобланиши лозим.

‎‎4. Ўн икки ой тугагунга қадар якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тўхтатганда ёки тугатганда қатъий белгиланган солиқнинг тўланмаган суммаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ундирилади.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 7 мартдаги 53 ва 2018-25-сонли қарори (рўйхат рақами 2463-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2463-1/0888-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ _________________________________га
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎(Давлат солиқ хизмати органининг номи)

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎Чиқиш рақами

‎‎___________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎Санаси

‎___________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎‎

‎‎Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан
‎амалга оширувчи жисмоний шахс тўғрисидаги
‎МАЪЛУМОТЛАР

‎‎

‎‎Жисмоний шахснинг Ф.И.О.‎

‎‎

Паспорт ёки истиқомат гувоҳномаси маълумотлари

‎‎серияси:

‎‎

‎‎рақами:

‎‎Доимий яшаш жойи:

‎‎

‎‎Давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширилган фаолият тури

‎‎

Фаолият амалга оширилган жой‎

‎‎‎вилоят

‎‎

‎‎туман (шаҳар)‎

‎

бозор ёки савдо комплекси номи (лозим ҳолларда тўлдирилади)‎‎

‎‎

‎манзили

‎‎

‎‎Текширишни амалга оширган давлат солиқ хизмати органи ходимлари Ф.И.О.

‎‎
‎‎
‎‎

‎‎Текшириш амалга оширилган сана

‎‎

‎Текшириш далолатномасининг ДСИ 2-шакл китобида рўйхатга олинган санаси

‎‎ ‎‎рақами: ‎‎

‎‎Илова: жисмоний шахснинг паспорти ёки истиқомат гувоҳномаси, Қатъий белгиланган солиқнинг йиллик суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномани олганлиги тўғрисидаги маълумот ва баённома нусхалари_________ варақда.

‎‎
‎‎Давлат солиқ хизмати ‎органи раҳбари‎

__________

_______________

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О)

‎‎М.Ў.‎

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 7 мартдаги 53 ва 2018-25-сонли қарори (рўйхат рақами 2463-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2463-1/0888-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 299-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2463-1/0888-сон)