23.05.2013 йилдаги ПҚ-1971-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.05.2013 йилдаги ПҚ-1971-сон
Kuchga kirish sanasi
03.06.2013
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет тилларини ўрганишни янада ривожлантириш, халқаро стандартларга мувофиқ умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, олий таълим муассасалари учун чет тиллари юқори малакали ўқитувчиларини тайёрлаш даражаси ва сифатини юксалтириш чора-тадбирларини амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети чет тиллари бўйича узлуксиз таълим тизимининг республика базавий таълим ва илмий-методик муассасаси этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига қуйидаги асосий вазифалар ва функциялар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет тилларини ўргатишнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникациявий технологияларига эга бўлган умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар, олий таълим муассасалари учун чет тиллари бўйича юқори малакали ўқитувчиларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат тақозо қилганда, халқаро консультантларни жалб этган ҳолда бутун узлуксиз таълим тизими учун чет тиллари бўйича халқаро стандартларга мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини, ўқув ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва доимий тарзда такомиллаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
узлуксиз таълим тизимининг барча таълим муассасаларида, шунингдек чет тиллари бўйича малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш муассасаларида халқаро тажрибани ўрганиш асосида чет тилларини ўқитишнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аввало педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги профилли олий ўқув юртлари ва муассасаларида чет тиллари ўқитувчилари ва услубчиларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 февралдаги Р-3971-сонли фармойиши билан тузилган Республика комиссияси (Р.С. Азимов) Университетга юклатилган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда шу йилнинг 1 августигача Университетнинг раҳбар кадрлар ва профессор-ўқитувчиларини, аттестация қилинаётганларнинг билимларини баҳолашда юксак талабчанлик, принципиаллик ҳамда холислик шароитида аттестациядан ўтказишни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида дарс бериш учун чет тили мутахассисларини жалб этишда, шунингдек чет тиллари бўйича ўқитувчи ва мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун дунёнинг етакчи университетлари билан яқин алоқани йўлга қўйишда доимий асосда кўмаклашсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети янги ўқув-маъмурий биносини ва спорт мажмуасини қуриш, шунингдек университетнинг мавжуд ўқув биноларини, ахборот-ресурс маркази ва ижтимоий-маиший инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли қарори билан тасдиқланган 2011—2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини модернизациялаш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш Дастурига тегишли тузатишлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича қарор қабул қилсин. Унда 2014 йилда янги ўқув-маъмурий бино қурилишини бошлаш кўзда тутилиб, университет объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» Инжиниринг компанияси ҳамда бош лойиҳа ташкилоти этиб «Ўзоғирсаноатлойиҳа» ОАЖ белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2013 йил ва келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрлари доирасида мақсадли маблағлар, шу жумладан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида қурилиш-тиклаш ва таъмирлаш ишларига, моддий-техник жиҳозлашга, шунингдек чет тиллардаги адабиётларни сотиб олишга, журналлар ва бошқа даврий нашрлар ҳамда электрон ахборот-кутубхона ресурсларига обуна бўлишга зарур капитал маблағлар лимитини ажратишни назарда тутсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Чет тилларни ўрганиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида давлат таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган компьютер техникаси, махсус асбоб-ускуна ва инвентарлар истисно тариқасида, 2018 йилнинг 1 январигача божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икромов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 23 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1971-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6311-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 22-сон, 279-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6311/0861-сон, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)