Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 19.04.2013 йилдаги ПҚ-1958-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 19.04.2013 йилдаги ПҚ-1958-сон
Kuchga kirish sanasi
29.04.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 19.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоғини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш, бунинг асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш, ерларнинг унумдорлигини ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган қуйидагиларни ўз ичига олган 2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплекси 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш бўйича ишларнинг прогноз параметрлари 2-иловага* мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3043-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 492-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган 2013 — 2017 йиллар даврида ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш прогноз параметрлари 3-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув истеъмолчилари ва фермер хўжаликлари уюшмаларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган 2013 — 2017 йиллар даврида суғориш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш прогноз параметрлари 4-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг кредит маблағлари ва ўз маблағлари ҳисобидан 2013 — 2017 йиллар даврида томчилатиб суғориш тизимини жорий этишнинг прогноз параметрлари 5-иловага* мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*5-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда 2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти билан келишилган ҳолда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа ижрочи вазирликлар ҳамда идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига мазкур қарор билан тасдиқланган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг Давлат дастури ҳамда ҳудудий дастурларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва Инвестиция дастурининг ҳар йиллик лойиҳаларини шакллантиришда 2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг Давлат дастурига киритилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияларининг ваколатлари ва вазифаларини кенгайтириш зарур деб ҳисоблансин ва уларнинг зиммасига давлат капитал қўйилмалари ҳисобидан амалга ошириладиган ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, туманлараро ва хўжаликлараро коллекторлар ҳамда бошқа мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш бўйича буюртмачи вазифалари юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ушбу ўзгаришлар амалга оширилишини таъминласин, ваколатлар ва вазифаларни аниқ белгилаган ҳолда Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси тўғрисидаги намунавий низомни ўрнатилган тартибда тасдиқласин, уларга юклатилган вазифалар ва минтақа ерларининг мелиоратив ҳолатини ҳисобга олган ҳолда унинг тузилмаси ва ходимлар сонини тартибга солсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2013 йилнинг 1 майидан бошлаб мева-сабзавотчилик, узумчилик ва полиз маҳсулотларини етиштириш учун ер участкаларини бериш бўйича ижро этувчи ҳокимият органлари билан қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари ўртасида тузиладиган ижара шартномаларида, қоида тариқасида, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан томчилатиб суғориш тизимини ва сув тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича инвестиция мажбуриятларини олиш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда 2013-2014 йилларда, тажриба тариқасида, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан томчилатиб суғориш тизими жорий этилишини рағбатлантириш механизми бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 30 нафардан иборат бўлган янгиланган тузилмаси 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, унинг таркибида мелиорация ишларининг сифати устидан жойларда техник назорат ўрнатиш, уларнинг белгиланган нормативлар ва лойиҳа параметрларига мувофиқлиги, шунингдек, бажарилган ишларнинг ҳажмларини назорат тартибида ўлчашни таъминлайдиган мелиорация ишларини техник кузатиб бориш минтақавий гуруҳларини ташкил этиш назарда тутилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3043-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 492-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши (З.Т. Мирзаев) қуйидагиларни таъминласин:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3043-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 492-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг ҳар йилги рўйхати шакллантирилиши ва тасдиқланишини, зарур ҳолларда, мазкур қарор билан тасдиқланган Давлат дастурида назарда тутилган умумий параметрлар доирасида уларга йил давомида ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат дастурининг тасдиқланган параметрлари амалга оширилиши тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини ҳар чоракда тинглаган ҳолда, Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларни амалда рўёбга чиқариш бўйича фаолияти самарали мониторинг қилиниши ва мувофиқлаштирилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сонли қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар 7-иловага мувофиқ киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 19 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-1958-сон.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сонли қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 31 октябрдаги ПҚ-718-сонли қарорига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорнинг 1-иловаси чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 3-бандидаги «Х. Сулаймонова кўчаси» сўзлари «Истиқлол кўчаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иккинчи хатбошидаги «Бош вазирининг ўринбосари» сўзлари «Бош вазирининг биринчи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўн тўққизинчи хатбошидаги «САНИИРИ ИИЧБ бош директори» сўзлари «Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурлари доирасида магистрал (вилоятлараро), туманлараро, хўжаликлараро очиқ коллекторлар ва улардаги иншоотларни, ёпиқ горизонтал дренаж шохобчаларини, вертикал дренаж қудуқларини, мелиоратив насос станциялари ҳамда кузатиш тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тозалаш ишларини ўтказишга»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «давлат дастурига» сўзлари «давлат дастурларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 6-бандидаги «Ҳ. Сулаймонова кўчаси» сўзлари «Истиқлол кўчаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Жамғарма ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
консолидация қилинган Давлат бюджети лойиҳасига киритиш учун даромадлар ва харажатларнинг ҳар йилги баланслари лойиҳаларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма бўйича келгуси йилнинг ҳар бир чоракларига тақсимланган харажатларининг тасдиқланган параметрини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимликларига етказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда амалга ошириш юзасидан техник топшириқларни беради ва тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни лойиҳалаш, қурилиш, реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳалаш ва тендер ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказишни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича аниқ манзилли рўйхатларни тузади ва белгиланган тартибда тегишли идораларга тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари, шунингдек тегишли илмий-тадқиқот ишларининг аниқ манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциялари (кейинги ўринларда— ҚКБД) тақдимномаси бўйича мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишларининг харажатлар сметаси ва манзилли дастурларини келишиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚКБД тақдимномаси бўйича авария-тиклаш ишлари учун, шунингдек мелиоратив объектларни кўзда тутилмаган ҳолда таъмирлаш ва тиклаш ишлари учун захира харажатлари сметаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, магистрал (вилоятлараро) коллекторларни таъмирлаш-тиклаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚКБД буюртмачи бўлган мелиоратив объектларнинг таъмирлаш-тиклаш ишларини молиялаштиради, шунингдек қайтариб бериш шарти билан мелиорация техникаси, машина ва механизмларни сотиб олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш, лойиҳа-қидирув ишларини ўтказиш бўйича ҚКБД буюртмачи вазифасини бажариши устидан назорат олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, шунингдек магистрал коллекторларда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш бўйича тендер (танлов) савдоларини белгиланган тартибда ўтказади, танлов савдолари ғолиблари билан белгиланган тартибда шартномалар тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларда таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича ҚКБД томонидан ташкил этиладиган тендер (танлов) савдоларида белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, таъмирлаш ва тиклаш, мелиорация техникасини сотиб олиш устидан молиявий назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистрал (вилоятлараро) мелиоратив объектларни реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари устидан техник назоратни амалга оширади, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда қабул қилиб олишларини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлараро ва хўжаликлараро мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш, шунингдек уларни қабул қилиб олиш ишлари устидан техник назоратни амалга оширишда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан белгиланган тартибда назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши масалалари бўйича назорат ўлчовларини, шунингдек корхоналар ва ташкилотлар фаолиятини ҳужжатлар асосида текшириб, тафтишларни мунтазам равишда ўтказиб туради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича текширишларда аниқланган қонун бузилишлари ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли санкцияларни ўрнатилган тартибда белгилаш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тегишли органларга тасдиқлаш учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ манзилли рўйхатларга киритилган мелиоратив объектларда бажарилган ишларни белгиланган тартибда молиялаштиради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 9-банд қуйидаги мазмунда еттинчи банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзмелиомашлизинг» Давлат лизинг компаниясидан — мелиорация техникаси, машина ва механизмларни харид қилишга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича маълумотларни»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи-саккизинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидаги «мелиорация экспедициялари» сўзлари «Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциялари», бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмунда олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«инвестиция дастурига киритилган объектларнинг устуворлиги ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тайёрлигидан келиб чиққан ҳолда, тасдиқланган лимитлар доирасида, ирригация-мелиорация объектларининг рўйхати ва прогноз параметрларига ўзгартишлар киритади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи-еттинчи хатбошилар еттинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 13-банднинг иккинчи хатбошидаги «Жамғарма маблағлари» сўзлари «Ўзмелиомашлизинг» ДЛК томонидан берилган қарз маблағлари бўйича маржа тарзида олинадиган Жамғарма даромадлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 223-модда; 2017 й., 24-сон, 492-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 06/17/5250/0284-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)