LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада туризм соҳаси бўйича юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, туризмнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
1. 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб туризм соҳаси бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш Тошкент давлат иқтисодиёт университетида мужассамлаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 15 апрелдаги «2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги Фармонининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида мазкур Фармон юзасидан қарор қабул қилсин.