25.01.2013 йилдаги 18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.01.2013 йилдаги 18-сон
Kuchga kirish sanasi
04.02.2013
Ҳужжат 06.07.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни ва Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Замонавий ахборот ва телекоммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича комплекс дастурларни амалга ошириш самарадорлигини ошириш, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш шарт-шароитларини яратиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмасини шакллантириш учун ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор лойиҳаларини танлаш бўйича Идоралараро комиссия таркибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида» 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорига мувофиқ вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича саволномани тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида давлат буюртмасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмаларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви барча органларига юборсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш жадвалини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни жорий қилишнинг эришилган кўрсаткичлари ва натижаларини аниқлаш, шунингдек давлат буюртмасининг манзилли қисмини аниқлаштириш ва янгилаш учун давлат буюртмаси лойиҳаларини ўз вақтида шакллантириш ва амалга ошириш юзасидан ҳар чоракда мониторинг олиб борсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалари раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа давлат бошқаруви органларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантиришнинг тасдиқланган схемасига мувофиқ давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳаларнинг ўз вақтида тайёрланиши ҳамда белгиланган тартибда киритилишини таъминласинлар (Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга илова), бунда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш, идоралараро интеграциялашган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқарувининг самарадорлиги ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифатининг оширилишини таъминловчи «Электрон ҳукумат» тизимини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни тугаллашда эришиладиган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари манфаатлари учун энг муҳим ва устувор идоралараро лойиҳаларни, кўрсаткичларни қўллаб-қувватлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан биргаликда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун устама ҳақларни белгилаш мезонларини ҳисобга олган ҳолда 2013 йил 1 июлгача кадрларни танлаш чораларини кўрсинлар, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ўтказилган аттестация натижалари бўйича ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимлари учун белгиланган компьютер саводхонлиги даражаси талабларига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини шакллантириш, жорий қилиш ва ривожлантириш, юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматларини, Миллий ахборот тизими доирасида интеграциялашадиган ахборот тизимлари комплексларини ўз вақтида жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот тизимлари, шу жумладан қоғозсиз ҳужжат айланиш улушининг кўпайишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда электрон ҳужжат айланиш тизимидан самарали фойдаланишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш давлат ва идоравий дастурларида назарда тутилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хавфсизлиги, ахборот-коммуникация инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х.М. Мирзахидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 25 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган ҳамда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга ошириладиган ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 528-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат буюртмаси (кейинги ўринларда давлат буюртмаси деб аталади) — маълумотлар банкларини сақлаш, қайта ишлаш ва бошқариш ҳамда турли интерактив хизматлар кўрсатиш учун давлат органларининг идоралараро интеграциялашган ахборот тизимларини жорий қилиш, идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини яратиш, «Электрон ҳукумат» тизимини, миллий қидирув тизимларини ва датамарказларни шакллантириш бўйича лойиҳаларнинг ягона реестри;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббускори — давлат буюртмаси доирасида лойиҳа амалга оширилишини бошлаб берувчи вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, идора, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва давлат бошқаруви бошқа органлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган — давлат буюртмасини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмасини шакллантириш учун Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор лойиҳаларини танлаб олиш бўйича Идоралараро комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) — камида ўн бир кишидан иборат таркибда шакллантириладиган ва 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган комиссия;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 528-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов (тендер) савдолари — ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини жорий қилиш, материаллар, дастурий маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун савдолар ўтказилишини ташкил қилиш механизми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон ҳукумат» тизими — ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат хизматлари ҳамда давлат органларининг фаолияти натижалари тўғрисида ахборот олиш (алмашиш) тезкорлиги ва қулайлигининг сифат жиҳатдан янги даражасини таъминловчи давлат органларининг фаолиятини ташкил қилиш шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро интеграциялашган ахборот тизими — давлат органлари ўртасида ахборотни йиғиш, сақлаш, қидириш, қайта ишлаш ва фойдаланишни амалга ошириш имконини берувчи ахборот ресурслари, ахборот тизимлари ва алоқа воситаларининг ташкилий жиҳатдан тартибга солинган мажмуи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи — фойдаланувчиларга давлат ресурсларидан масофадан фойдалана олишни ва ушбу ресурслардан жамоа бўлиб фойдаланишни таъминловчи давлат органлари ўртасида ҳудудий жиҳатдан бўлиб жойлаштирилган маълумотларни қайта ишлаш тизимлари, телекоммуникация воситалари ва (ёки) тизимларининг ўзаро боғлиқ йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий қидирув тизими — Интернет тармоғида ахборотни қидириш имкониятини тақдим этувчи тегишли интерфейсга эга дастурий-аппарат комплекси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
датамарказ — давлат органларининг манфаатларида идоралараро характердаги ахборотни қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш бўйича ҳисоблаш ресурслари, ахборот тизимлари воситалари ва маълумотларини бирлаштирилган ҳолда сақлаш ва жойлаштириш учун ихтисослаштирилган технологик майдонча.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат буюртмаси идоралараро интеграциялашган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базалари, идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган ва эришилган кўрсаткичларни ҳар чоракда аниқлаштирган ҳамда давлат буюртмасининг манзилли қисмини янгилаган ҳолда ҳар йиллик асосда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат буюртмаси лойиҳаларнинг мақсадлари, вазифалари, йўналишлари, кутиладиган натижалари ва баҳолаш қиймати, лойиҳани амалга ошириш учун йиллар бўйича молиялаштиришга бўлган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат буюртмаси йиғма жадваллар бўлган таҳлилий ва манзилли қисмлардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар давлат буюртмасини шакллантиришнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек лойиҳаларни танлаш амалий механизмини шакллантириш ва уларни амалга ошириш мониторинги асосида маблағлардан самарали фойдаланиш механизмини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари манфаатлари учун энг муҳим ва устувор идоралараро лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон ҳукумат» тизимини шакллантириш соҳасидаги лойиҳаларни давлат бошқаруви самарадорлиги ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифати оширилишини таъминловчи ҳажмларда биринчи навбатда молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро интеграциялашган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базалари, идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари манфаатлари учун лойиҳаларни давлат буюртмасининг манзилли қисмига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмасининг мақсадли вазифасига жавоб берадиган илгари бошланган лойиҳаларнинг тугатилишини биринчи навбатда молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳаларнинг самарадорлиги, ахборотлаштиришнинг алоҳида йўналишларини ривожлантириш устувор вазифалари, давлат органлари манфаатлари учун лойиҳаларни тугатишда эришиладиган кўрсаткичлар лойиҳаларни шакллантиришдаги асосий мезонлар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Давлат буюртмасини шакллантиришда йирик ва ўта муҳим лойиҳалар алоҳида киритилади, катта бўлмаган бир хилдаги лойиҳалар бир бутун сифатида киритилиши мумкин (масалан, ахборот тизимлари комплексларини яратиш, интерактив давлат хизматларини жорий қилиш).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат буюртмаси ҳар йили 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) қарори билан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 528-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Республика комиссияси қарорлари Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан давлат буюртмаси лойиҳаларини молиялаштириш учун асос бўлиб ҳисобланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 528-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Давлат буюртмасининг таҳлилий қисмини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Таҳлилий қисм мақсадли маблағларнинг капитал қўйилмалари ҳажмларини асослашни, давлат буюртмасининг самарадорлигини баҳолашни, лойиҳаларни танлаб олиш мезонларини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Таҳлилий қисм таркибида лойиҳаларнинг йўналишлари («Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, идоралараро интеграциялашган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини ривожлантириш, идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини ривожлантириш) бўйича умуман давлат буюртмаси юзасидан маблағларнинг капитал қўйилмалари таркиби белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда лойиҳалар амалга оширилганидан кейин идоралараро ўзаро ҳамкорлик самарадорлигининг прогноз қилинадиган натижалари ҳисоб-китоб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Давлат буюртмасининг манзилли қисмини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Манзилли қисм қуйидагилар учун амалга ошириладиган лойиҳалардан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий ахборот тизими доирасида «Электрон ҳукумат» тизимини шакллантириш, идоравий ахборот тизимларининг интеграцияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари манфаатлари учун идоралараро интеграциялашган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини, идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий қидирув тизимларини жорий қилиш, миллий датамарказларни яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат буюртмасининг манзилли қисмини шакллантириш жараёни давлат органлари манфаатлари учун ҳар бир лойиҳа бўйича батафсил ахборот тайёрлаш, устуворлиги бўйича лойиҳани танлаб олиш ва лойиҳалар рўйхатини шакллантиришдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳар бир лойиҳа (лойиҳалар гуруҳи) бўйича ахборот лойиҳа ташаббускорлари томонидан тайёрланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш ва молиялаштириш режа-жадвали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмасининг манзилли қисмини шакллантириш санасига лойиҳани амалга ошириш ҳолати тўғрисида батафсил ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Лойиҳа паспорти қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг мақсад ва вазифалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник таснифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутилаётган натижалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий тадбирлар самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг кўламлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағлар ҳажми ва уларга бўлган эҳтиёж;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий моддий ва инсон ресурсларининг мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Муайян лойиҳани танлаб олиш уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги, иқтисодий ва молиявий самарадорлиги, амалга оширилиши ва давлат органлари манфаатларида идоралараро интеграциялашган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базалари, идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини жорий қилиш бўйича комплекс дастур вазифаларига мувофиқлиги асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидагилар лойиҳанинг устуворлигини аниқлаш мезонлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатига мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимлари соҳасидаги маҳаллий ишланмалардан фойдаланиш даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутилаётган натижалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишга тайёрлик даражаси (техник лойиҳа, бизнес-режа, лойиҳа бўйича хулосанинг мавжудлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга туширилганидан кейин фойдаланиш харажатлари миқдори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ҳар бир мезоннинг муҳимлик даражаси ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати ва давлат органлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ишчи орган томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Лойиҳани танлаб олиш натижалари асосида давлат буюртмасининг манзилли қисми шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Давлат буюртмасига киритиш учун лойиҳаларни танлаб олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат буюртмаси лойиҳаларини танлаб олиш ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи Комиссия томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, шунингдек бошқа идораларнинг вакиллари киради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Комиссиянинг шахсий таркиби камида ўн бир кишидан иборат этиб шакллантирилади, унинг таркибига раис, унинг ўринбосари ва котиб киради, Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 528-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Давлат буюртмасини шакллантириш муддатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш жараёни йиллик циклга эга ва ҳар бир йилнинг охирига янгиланган манзилли қисмнинг тайёрланишини таъминловчи иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ишчи орган ҳар йили 1 февралгача давлат органларига амалга оширилаётган ахборотлаштиришни ривожлантириш бўйича давлат сиёсати, «Электрон ҳукумат» тизимини шакллантириш ва интеграциялашган ахборот тизимлари ва бошқаларни жорий қилиш вазифалари ва мақсадли йўналишлардан келиб чиққан ҳолда давлат буюртмасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмаларни юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Давлат буюртмасига киритиш учун таклифларни тайёрлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббусчилари идоралараро интеграциялашган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини жорий қилиш бўйича комплекс дастурлар ҳамда ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари асосида жорий йилнинг 1 августидан 1 октябригача кўриб чиқиш ва танлаб олиш учун ишчи органга лойиҳаларини тақдим этадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган жорий йилнинг 20 октябригача лойиҳаларни кўриб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия ўз мажлисида жорий йилнинг 10 ноябридан кечиктирмай тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқади, танлаб олинган ва бутланган лойиҳалар давлат буюртмасининг манзилли қисмига киритиш учун Комиссия томонидан маъқулланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия тақдим этилган лойиҳаларни самарали танлаб олиш мақсадида қуйидаги мезонлар асосида ўрганиб чиқади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотлаштириш соҳасидаги лойиҳаларнинг муҳимлиги ва устуворлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорлари билан амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот технологияларини ривожлантиришнинг жаҳон миқёсини, ахборотни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, идоралараро интеграциялашган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базалари, идоралараро маълумотлар узатиш тармоқларини жорий қилиш бўйича комплекс дастурлар доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган жорий йилнинг 15 ноябридан кечиктирмасдан шакллантирилган ва бутланган давлат буюртмасини тасдиқлаш учун Республика комиссиясига киритади.
(25-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 528-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика комиссияси жорий йилнинг 1 декабридан кечикмасдан давлат буюртмасини тасдиқлайди.
(25-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 528-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Истисно тариқасида йил давомида давлат буюртмасининг манзилли қисмига киритиш учун ишчи орган келгусида тасдиқлаш учун Республика комиссиясига киритиш учун бевосита Комиссия томонидан кўриб чиқиладиган лойиҳаларни таклиф қилиши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 528-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Давлат буюртмасини молиялаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Жамғарма маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар давлат буюртмасини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ишчи орган Республика комиссияси томонидан давлат буюртмаси тасдиқланганидан кейин лойиҳа ташаббусчилари билан биргаликда белгиланган тартибда Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган давлат буюртмасининг янги бошланадиган лойиҳалари бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 528-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказилган танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича ишчи орган, лойиҳалар ташаббусчилари ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги хизматлар етказиб берувчилар ҳамда тизим интеграторлари ўртасида белгиланган тартибда давлат буюртмаси лойиҳаларини амалга ошириш учун шартномалар тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган давлат буюртмасининг янгидан бошланадиган лойиҳалари бўйича танлов (тендер) савдолари лойиҳалар ташаббусчилари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Давлат буюртмасини молиялаштириш учун Жамғарма маблағларининг ажратилиши ишчи орган ва Жамғарма ўртасида имзоланган шартнома асосида талабномалар бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Давлат буюртмасини Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ишчи органнинг ваколатланган банкдаги махсус ҳисоб рақами орқали белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Лойиҳаларни молиялаштириш бажарилган ишлар далолатномалари асосида лойиҳаларни амалга ошириш жадвалларига кўра босқичма-босқич амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Лойиҳа амалга оширилганидан кейин бажарилган ишларнинг якунловчи далолатномасини имзолаш учун ишчи орган мутахассислари ва лойиҳа ташаббусчиларидан иборат қабул қилиш комиссияси ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Қабул қилиш комиссияси бажарилган лойиҳанинг техник топшириққа ва қўйилган вазифаларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тузади, шунингдек давлат буюртмаси лойиҳасини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган, сотиб олинган ва жорий қилинган аппарат-дастурий комплекслар ҳамда дастурий маҳсулотларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат буюртмаси доирасида Жамғарма маблағлари ҳисобига ишлаб чиқилган, сотиб олинган ва жорий қилинган аппарат-дастурий комплекслар ҳамда дастурий маҳсулотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро инфратузилмаси (идоралараро интеграциялашган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базалари, датамарказлар, идоралараро маълумотлар узатиш тармоқлари)ни жорий қилиш лойиҳалари бўйича ишчи органга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини жорий қилиш лойиҳалари бўйича лойиҳалар ташаббускорларига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа ташаббускорлари давлат буюртмаси доирасида амалга оширилган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларининг кейинги кузатилиши ва қўллаб-қувватланишини таъминлашлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маблағлар ҳисобига лойиҳаларни молиялаштириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Давлат буюртмасининг бажарилган лойиҳалари мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ишчи орган давлат буюртмасининг бажарилган лойиҳалари доирасида амалга оширилган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини кейинги кузатиш ва қўллаб-қувватлаш ҳолатининг мониторингини олиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Мониторинг натижалари давлат буюртмаси лойиҳаларини амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ҳар чораклик ҳисоботларни Республика комиссиясига тақдим этиш учун тайёрлашда фойдаланилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 528-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши, шунингдек давлат буюртмаси лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик ишчи орган зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Давлат буюртмаси лойиҳаларини амалга ошириш доирасида яратилган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини кейинги кузатиш ва қўллаб-қувватлаш, тайёрланаётган лойиҳалар (лойиҳалар гуруҳи) бўйича ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгарлик лойиҳалар ташаббусчилари зиммасида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Тадбирлар

Муддатлар

Масъуллар

‎‎

1-босқич

Ишчи орган давлат органларига давлат буюртмасига
‎киритиш учун таклифлар тайёрлаш бўйича услубий
‎кўрсатмаларни юборади.

ҳар йили
‎1 ‎февралгача

Ишчи орган

‎‎

2-босқич

Лойиҳа ташаббусчилари лойиҳалар бўйича таклифлар
‎ва дастлабки ахборотни тайёрлайдилар, йиллик давр
‎учун давлат буюртмасига киритиш учун ишчи
‎орган кўриб чиқиши учун киритадилар.

1 августдан
‎ 1 ‎октябргача

Лойиҳа
‎ ташаббусчилари,
‎ишчи орган

‎‎

3-босқич

Ишчи орган ахборотлаштириш соҳасидаги ривожлантириш
‎устуворликларига мувофиқ лойиҳаларни ўрганиб чиқади
‎ва уларни Комиссия кўриб чиқиши учун тақдим этади.

20 октябргача

Ишчи орган, Комиссия

‎‎

4-босқич

Комиссия давлат буюртмаси лойиҳаларини белгиланган
‎тартибда кўриб чиқади, танлаб олинган ва бутланган
‎лойиҳалар давлат буюртмасининг манзилли қисмига
‎киритиш учун тақдим этилади.

10 ноябргача

Комиссия

‎‎

5-босқич

Ишчи орган давлат буюртмасининг лойиҳасини
‎тасдиқлаш учун Республика комиссиясига
‎киритади.

15 ноябргача

Ишчи орган,
Республика комиссияси

6-босқич

Давлат буюртмасининг лойиҳаси Республика комиссиясининг баённома қарори билан тасдиқланади.

1 декабргача

Республика комиссияси

‎‎

7-босқич

Давлат буюртмасини амалга оширишнинг биринчи
‎йилига киритиладиган янги бошланадиган лойиҳалар
‎бўйича танлов (тендер) савдолари ўтказилади.

декабрь—
‎ январь

Ишчи орган, лойиҳалар
‎ташаббусчилари

‎‎

8-босқич

Тасдиқланган давлат буюртмаси ва ўтказилган танлов
‎(тендер) савдоларига мувофиқ белгиланган тартибда
‎лойиҳаларни амалга ошириш учун шартномалар
‎тузилади.

январь-
‎февраль

Ишчи орган, лойиҳалар
‎ташаббускорлари, хизматлар
‎етказиб берувчилар ва ахборот-
‎коммуникация технологиялари
‎соҳасидаги тизим интеграторлари

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 40-сон, 528-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Намунавий низом

1. Ушбу Намунавий низом вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган бўлинмалар деб аталади) штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби ва шартларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Намунавий низомнинг амал қилиши ташкилотларнинг таркибий бўлинмалари (департамент, бошқарма, бўлим, хизмат, гуруҳ, шуъба) ва тасарруфидаги тузилмалар (давлат унитар корхоналар, шуъба корхоналар, филиаллар) шаклидаги ихтисослаштирилган бўлинмаларга жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш лавозим маошига устама ҳақ тўлаш тарзида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига устама ҳақ тегишли ташкилотлар раҳбарларининг қарорлари билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Устама ҳақ белгилаш мезонлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун устама ҳақ белгилаш мезонлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотларда қоғозсиз ҳужжат айланиш улушини камида ўртача ички 90 фоиз, идоралараро айланишда – камида 70 фоиз таъминланишини ҳисобга олган ҳолда электрон ҳужжат айланиш тизимидан самарали фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматларини икки томонлама ёки транзакцион ўзаро ҳамкорлик шаклидаги 70 фоиздан кам бўлмаган мавжуд интерактив хизматлар таъминланишини ҳисобга олган ҳолда жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот расмий веб-сайтининг қонун ҳужжатлари талабларига камида 80 фоиз даражасида мувофиқлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотларнинг марказий аппаратларидаги локал ҳисоблаш тармоқларини яратиш учун вазифаларни 100 фоиз даражасида, ҳудудий ва тасарруфдаги бўлинмаларда – камида 80 фоиз бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотнинг ахборот-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича аниқ асосланган таклифлар ва ташаббуслар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг давлат ва идоравий дастурларида назарда тутилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, бошқарув ва иш жараёнларининг самарадорлигини ошириш имконини берувчи инновацион ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича комплекс идоравий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот ахборот-коммуникация инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини ва унинг ишида авария ҳолатлари, бекор туришлар ва тўхтаб қолишлар бўлмаслигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий ахборот ресурслари ва маълумотлар базасини шакллантириш, жорий қилиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий ахборот тизими доирасида интеграцияланадиган ахборот тизимлари комплексларини ўз вақтида жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтисослаштирилган бўлинмалар штатдаги ходимларининг компьютер саводхонлиги даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги учун аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича ижобий баҳо олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилот ходимларининг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш малакаси ва кўникмаларини ошириш бўйича дастурларнинг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бўлимда кўрсатилган мезонлар асосида ҳар бир ташкилот ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига устама ҳақларни белгилаш учун ўз мезонларини тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Устама ҳақ белгилаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ташкилот раҳбарияти ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига устама ҳақларни ихтисослаштирилган бўлинмалар бошлиқларининг ушбу Намунавий низомнинг II бўлимида кўзда тутилган мезонлар бўйича муддати, миқдори ва асослари кўрсатилган ҳолда устама ҳақларни белгилаш тақдимномалари асосида белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ихтисослаштирилган бўлинмалар бошлиқлари учун тақдимномани ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш масалаларини мутасаддилик қилувчи ташкилот раҳбарининг ўринбосари беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Устама ҳақ ушбу устама ҳақ тайинланган мезонларга мувофиқлиги таъминланмаган тақдирда, раҳбарнинг мутасаддилик қилувчи ўринбосари, ихтисослаштирилган бўлинма бошлиғининг қўйилган вазифаларнинг бажарилмаганлик ҳолатлари тўғрисида асосланган таҳлилий маълумотлар ва материалларни илова қилган ҳолдаги асосланган билдиришномаси асосида ташкилот раҳбарининг қарорига кўра белгиланган муддати тугашидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Меҳнат интизомининг бузилиши, шунингдек ишларнинг бажарилиши ёки эришилган натижалар тўғрисида нотўғри ахборотнинг тақдим этилиши устама ҳақларнинг белгиланишини рад этиш ёки белгиланган устама ҳақларни бекор қилиш учун сабаб бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган устама ҳақ ихтисослаштирилган бўлинманинг штатдаги ходимига ҳайфсан эълон қилинган тақдирда бекор қилиниши мумкин, бунда устама ҳақни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ҳайфсан эълон қилиниши тўғрисидаги қарорда айтиб ўтилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Устама ҳақ тўлашни молиялаштириш миқдори ва манбалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига устама ҳақлар ходим лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига устама ҳақларни тўлаш тегишли ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобига ва унинг доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига нисбатан тегишли ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш амалдаги тизимида кўзда тутилган рағбатлантириш бўйича бошқа тўловлар ҳам қўлланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Самарали мезонларга мувофиқ устама ҳақларни белгилаш ва тўлашнинг самарали мезонларини белгилаш учун жавобгарлик тегишли ташкилотларнинг раҳбарларига юклатилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 54-модда, 40-сон, 528-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда, 50-сон, 628-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)