Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар ҳақида
«Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни (Москва, 2011 йил 16 июнь) ратификация қилиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-307-сон Қонунини бажариш юзасидан ҳамда кўрсатиб ўтилган Битим қоидалари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари томонидан бажарилиши мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимнинг амалга оширилиши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан масъул бўлган ваколатли орган этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан биргаликда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига амалда мақсадга мувофиқликдан келиб чиқиб ҳамда ушбу қарорнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари билан келишган ҳолда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи фаолиятининг тегишли қисми бўйича, шунингдек Ялпи мажлисларда ва Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи доирасида ўтказиладиган бошқа тадбирларда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси делегацияларини шакллантиришда уларнинг вакилларини эксперт сифатида жалб қилишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг бюджетига Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги улушини тўлаш учун;
Ўзбекистон Республикаси делегацияларининг Ялпи мажлисларда ва Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи доирасида ўтказиладиган бошқа тадбирларда, шу жумладан видеоконференцияларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун белгиланган тартибда маблағларни назарда тутсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 23 январь,
16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 4-сон, 47-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2017 й., 29-сон, 693-модда, 33-сон, 863-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон; 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)