10.01.2013 йилдаги 4-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.01.2013 йилдаги 4-сон
Kuchga kirish sanasi
14.01.2013
Ҳужжат 07.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда республика шаҳарлари ва аҳоли пунктларининг замонавий қиёфасини шакллантиришга, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини замонавий шаҳарсозлик меъёрлари ва талабларига мувофиқлаштириш мақсадида уларни реконструкция ва модернизация қилиш борасида кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлар, вилоят ва туман марказларини, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини, шу жумладан ободонлаштириш бошқармаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий махсус транспорт ва механизация воситалари билан жиҳозлаш ҳисобига, ободонлаштириш тубдан яхшиланди. Ушбу соҳада қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан бир қанча чора-тадбирлар кўрилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга республика шаҳарлари ва туманларида ободонлаштириш бўлинмалари фаолиятини ташкил этишга ягона ёндашув мавжуд эмас. Ободонлаштириш бўлинмалари турлича ташкилий-ҳуқуқий шаклларда фаолият кўрсатади, турлича бошқарув тузилмаларига эга. Натижада аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш самарадорлиги пасайиб кетмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика шаҳарлари ва туманларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, шунингдек маҳаллий бюджетлар харажатларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг республика шаҳарлари ва туманларидаги ободонлаштириш масалалари бўйича ташкилотларни (бўлинмаларни) қайта ташкил этиш ва уларнинг негизида ободонлаштириш бошқармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Шаҳарсозлик ҳамда санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин. Уларнинг асосий вазифаларига шу жумладан қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчалар, скверлар, хиёбонлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа кўкаламзор зоналарни кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтларни парвариш қилиш бўйича агротехника тадбирларини ўтказиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш;

йўл-кўприк хўжалигини (кўчалар, йўлаклар қатнов қисмининг йўл қопламаси, бекат кўтармалари, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт чорраҳалари ва йўл ўтказгичлар, ён бордюрлар, сув чиқариб юбориш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлар) сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;

дренаж хўжалигини (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, сунъий ҳавзалар, ер ости ва ёмғир сувларини ҳайдайдиган насос станциялари) ва фаввораларни сақлаш, мукаммал, жорий таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;

электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;

назоратсиз, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда тутиш ва давлат ветеринария бўлимларига олиб келиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.

экология меъёрларига, санитария, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига ҳамда бошқа меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ дафн этиш жойлари (қабристонлар) ва қабр устига ўрнатилган ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш;

мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳарлар ва туманларни ободонлаштириш бошқармалари тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нукус шаҳри ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ободонлаштириш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида – республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар туманлари ободонлаштириш бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пойтахтни ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг ташкилий тузилмаси, аппарати тузилиши ва у тўғрисидаги Низом тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият кўрсатиб турган ободонлаштириш ташкилотларини (бўлинмаларни) қайта ташкил этишни ҳамда уларнинг негизида шаҳарлар ва туманларда ушбу қарорга 2 — 4-иловаларда назарда тутилган намунавий тузилмаларга мувофиқ ободонлаштиришнинг тегишли бошқармалари ташкил этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шаҳарлар ва туманларнинг ободонлаштириш бошқармалари тўғрисидаги ушбу қарор билан тасдиқланган намунавий низом асосида ободонлаштириш бошқармалари ҳақидаги низомлар тасдиқланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш бошқармаларига жой ажратилишини ва зарур ҳолларда уларни маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларига жойлаштиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш бошқармаларини малакали мутахассислар, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан бутлашни таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шаҳарлар ва туманларда ободонлаштириш бошқармаларини қайта тузиш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича 5-иловага* мувофиқ ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*5-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ (Н.М.Ханов) ушбу қарорни амалга ошириш юзасидан жойларда давлат ҳокимияти органлари иши мувофиқлаштирилишини таъминласин, уларга зарур методик ёрдам кўрсатсин ва икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И.Закиров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 10 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига
1-ИЛОВА

Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Намунавий низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Намунавий низом вилоятлар марказлари бўлган шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти), вилоятга (Қорақалпоғистон Республикасида – республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг (кейинги ўринларда Ободонлаштириш бошқармаси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ободонлаштириш бошқармаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига биноан ташкил этилади, вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида – республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасаси ва мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ободонлаштириш бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқ депутатлари Кенгаши қарорларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорлари ва фармойишларига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Намунавий низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ободонлаштириш бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган думалоқ муҳрга, штамплар ва бланкга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ободонлаштириш бошқармасининг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ишларни, шу жумладан қуйидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли бажариш Ободонлаштириш бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчалар, скверлар, хиёбонлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа кўкаламзор зоналарни кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтларни парвариш қилиш бўйича агротехника тадбирларини ўтказиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-кўприк хўжалигини (кўчалар, йўлаклар қатнов қисмининг йўл қопламаси, бекат кўтармалари, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт чорраҳалари ва йўл ўтказгичлар, ён бордюрлар, сув чиқариб юбориш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлар) сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дренаж хўжалигини (вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, сунъий ҳавзалар, ер ости ва ёмғир сувларини ҳайдайдиган насос станциялари) ва фаввораларни сақлаш, мукаммал, жорий таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назоратсиз, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда тутиш ва давлат ветеринария бўлимларига олиб келиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экология меъёрларига, санитария, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига ҳамда бошқа меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ дафн этиш жойлари (қабристонлар) ва қабр устига ўрнатилган ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва кўмиб ташлаш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 49-сон, 632-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ободонлаштириш бошқармаси ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшил дов-дарахтларни парвариш қилиш (дарахтлар ва буталарга шакл бериш, яшил дов-дарахтларни суғориш, ўсимликлар новдаларига сув пуркаш, тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, бегона ўтларга қарши курашиш, ўсимликларни касалликлар ва зараркунандалардан кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш ҳамда бошқа агротехника тадбирлари ва ишларини амалга ошириш);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш объектларининг техник ҳолатини ҳар йили кўздан кечириш ва баҳолаш, уларнинг натижалари бўйича камчиликлар далолатномаларини ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлашнинг манзилли рўйхатларини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ободонлаштириш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашни амалга ошириш юзасидан пудрат шартномалари тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларига ва белгиланган тартибда тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ўз кучлари билан ҳамда ихтисослашган пудрат ташкилотлари томонидан бажариладиган ободонлаштириш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлашнинг бажарилиши юзасидан назоратни ва техник назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ободонлаштириш объектларининг муддатидан олдин эскириши ва бузилишининг олдини олиш ҳамда уларни иш ҳолатида сақлаш бўйича профилактика тадбирларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
байрамларга, маданий ва сиёсий тадбирларга, хорижий меҳмонлар ва делегацияларнинг келишига тайёрлаш даврида шаҳарлар ва туманлар кўчаларини, майдонларини безатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёритқичлардаги электр чироқларини, ишдан чиққан нур таратгичларни алмаштириш, кўчалар, йўлкалар, ҳудудларнинг ёритилганлик даражасини ўлчаш, ёритқичларни ўз вақтида ёндириш ва ўчириш, ташқи ёритиш электр тармоқларини, ускуналар ва иншоотларни уларнинг соз ҳолатдалиги юзасидан назорат қилиш ва техник кўрикдан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчалар ва бошқа жойларда тутилган назоратсиз, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни вақтинчалик сақлаш учун махсус жойлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд уларга кутилмаганда хуруж қилган ҳайвонларни кейинчалик карантин қилиш учун давлат ветеринария бўлимларига топшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонларнинг қутуриши содир бўлган тақдирда тегишли давлат ветеринария бўлимлари билан биргаликдаги ишларни ташкил этиш, шунингдек нобуд бўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабристонлар ҳудудида зарур тартиб ва тозаликни таъминлаш, фуқароларга (ташкилотларга) уларнинг буюртманомаларига биноан дафн этиш участкаларини бепул тақдим этиш, вафот этганларни қабрларни қазиш норма ва қоидаларига риоя этган ҳолда дафн этиш, фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга буюртмаларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиғиштириш-тозалаш (супуриш, суғориш, ювиш, чангларни, қорларни, музларни йўқотиш, ирригация хўжалиги объектларини механик тозалаш ва кўчаларни тозалаш-ювиш, эскирган (қуриган), қирқилган дарахтлар, шох-шаббалар ва баргларни йўқотиш) ишлари комплексини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида замонавий технологияларни, автоматлаштириш ва кичик механизация воситаларини жорий этиш тадбирларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ободонлаштириш бошқармаси объектларида товар-моддий бойликлар ва электр энергиясидан оқилона фойдаланилишини, унга ажратилган бюджет маблағларини сарфлашнинг самарадорлиги ва ошкоралигини, уларнинг ҳисобга олинишини, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботлар топширилишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сунъий иншоотларда ишларни олиб боришга техник рухсатнома бериш, шунингдек қурилаётган сунъий иншоотлар ва ер остидан ўтадиган умумий муҳандислик коллекторларининг ҳолати юзасидан техник назоратни амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ободонлаштириш бошқармаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ободонлаштириш бошқармасига маҳаллий давлат ҳокимияти тегишли ҳудудий органининг қарорига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бошлиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яккабошчилик асосида Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ободонлаштириш бошқармаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Ободонлаштириш бошқармасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўринбосарнинг, бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятининг алоҳида бўлимлари (участкалари)га раҳбарлик қилиш юзасидан жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг бажариши учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штатлар рўйхатини тасдиқлайди, зарурат бўлганда, Ободонлаштириш бошқармаси тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, шунингдек Ободонлаштириш бошқармаси харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритади, кейинчалик уларни тегишли молия органида рўйхатдан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни белгиланган тартибда ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномалари (контрактлари) тузади, меҳнат шартномаларига (контрактларига) ўзгартиришлар киритади ва уларни тўхтатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ободонлаштириш бошқармаси номидан ишончномасиз ҳаракат қилади ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади, ўз ваколати доирасида шартномалар тузади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бошлиқ ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Ободонлаштириш бошқармаси манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади ҳамда Ободонлаштириш бошқармасига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган барча талабларнинг қондирилиши, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган эҳтиёжларга пул маблағларининг ўтказилиши, ўзининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) билан Ободонлаштириш бошқармасига етказилган зарарлар, шу жумладан Ободонлаштириш бошқармасига берилган мол-мулк йўқолганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Ободонлаштириш бошқармасининг молия-хўжалик фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ободонлаштириш бошқармасининг фаолияти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ҳар йили маҳаллий бюджетлар параметрларида назарда тутиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидагилардан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият соҳаси бўйича пулли асосда товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотишдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик фойдаланилмаётган бинолар ва давлатнинг бошқа мол-мулкини ўзга ташкилотларга ижарага беришдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган хайрия ёрдамидан олинадиган қўшимча даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бюджет маблағларини ободонлаштириш ишларини бажариш учун Ободонлаштириш бошқармасининг бўлимлари (участкалари) бўйича тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг функционал классификациясига мувофиқ, тасдиқланган маҳаллий бюджет параметрлари доирасида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ҳисобга олишни, статистик ва молиявий ҳисоботларни юритиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобот даври тугагандан кейин ваколатли органларга рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий ҳисоботларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг белгиланган тартибда давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ободонлаштириш бошқармаси фаолиятини назорат қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ободонлаштириш бошқармаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори билан қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига
2-ИЛОВА

Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар ободонлаштириш бошқармаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (БХ) — 13,5 киши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* муҳандис-техник ходимлар (МТХ): шаҳарларда — Андижонда — 15 киши, Бухорода — 17 киши, Қаршида — 13 киши, Навоийда — 10 киши, Наманганда — 17 киши, Нукусда — 12 киши, Самарқандда — 17 киши, Фарғонада — 17 киши; Гулистон, Жиззах, Термиз ва Урганч шаҳарларида — 10 кишидан; ёрдамчи ходимлар — 7 киши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 августдаги 223-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 33-сон, 440-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида — республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг чекланган сони:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув ходимлари (БХ — 9 киши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандис-техник ходимлар (МТХ) — 2 киши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдамчи ходимлар — 6 киши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади.
(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар туманлари ободонлаштириш бошқармаларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 ноябрдаги 308-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 45-сон, 549-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 26-модда, 33-сон, 440-модда, 49-сон, 632-модда; 2014 й., 45-сон, 549-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон; 06.03.2020 й., 09/20/125/0260-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.10.2024 й., 09/24/665/0838-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 27.12.2025 й., 07/25/387/1225-сон; 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон; 22.05.2026 й., 09/26/267/0525-сон)