Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 08.11.2012 йилдаги 319-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.11.2012 йилдаги 319-сон
Kuchga kirish sanasi
08.11.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 08.11.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўмаклашиш маблағларини жалб этиш жараёнини такомиллаштириш учун лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўмаклашиш маблағларини жалб этиш, мониторинг олиб бориш ва ўзлаштиришни мувофиқлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 8 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
319-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 8 ноябрдаги 319-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат бюджети, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар ҳамда донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати томонидан тузилган шартномалар доирасида бериладиган хорижий грантлар маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган ва битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ бўлган импорт қилинадиган ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар тендер асосида харид қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирдаги учта хатбоши сифатида баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қуйидаги ҳолларда, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (ишлар, хизматлар) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ харид қилинаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг тартиботларида ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар бериш ва хорижий грантлар бериш шартларида ўзгача ҳол белгиланган бўлса, тендерлар ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) иловада 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Низом:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати томонидан тузилган шартномалар доирасида бериладиган хорижий грантлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ҳисобига молиялаштириладиган импорт қилинадиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш юзасидан тендер савдолари (кейинги ўринларда «тендерлар» деб аталади) ўтказишни ташкил этиш механизмини белгилаб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар донор мамлакатларнинг, тегишли халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг тартиботларида ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида хорижий кредитлар бериш ва хорижий грантлар бериш шартларида товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишнинг ўзгача тартиби белгиланган бўлса, татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш, шунингдек донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг (кейинги ўринларда донорлар деб аталади) техник кўмаклашиш маблағлари мониторинги ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Техник кўмаклашиш – бу асбоб-ускуналар ва технологиялар харид қилиш, тажриба-конструкторлик ишларини, илмий ёки бошқа тадқиқотларни амалга ошириш, даволаш, ўқитиш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадлар учун донорлар томонидан натура тарзидаги грантлар ва пул шаклида бериладиган мақсадли маблағлардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Донорларнинг техник кўмаклашиш маблағлари ҳисобига амалга ошириш назарда тутилаётган лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Донорларнинг техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши мониторинги ва назорат қилиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳар йили 31 майдан кечикмасдан Иқтисодиёт вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда келгуси йилда донорлар томонидан молиялаштириш назарда тутилаётган техник кўмаклашишнинг устувор лойиҳалари рўйхати тайёрланади ҳамда Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳар йили 25 январдан кечикмасдан Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жорий йилда амалга ошириш учун донорлар билан олдиндан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар рўйхати тайёрланади ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Янги лойиҳа таклифини ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритиш учун лойиҳа ташаббускори бўлган вазирлик ёки идора ёхуд техник кўмак олувчи (ижро этувчи агентлик) лойиҳа таклифини (ўзбек/рус ва инглиз тилларида) ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Лойиҳа таклифи паспортини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт вазирлигига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Донорнинг ўзи лойиҳа ташаббускори бўлган тақдирда у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донорнинг / вакилининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган вазирлик ёки идора/донор орқали (бундай вазирлик ёки идора бўлмаган тақдирда — бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига) лойиҳа таклифини ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Лойиҳа таклифи паспортини илова қилган ҳолда, кейинчалик кўриб чиқиш учун Иқтисодиёт вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига юбориш учун, тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги лойиҳа таклифи олингандан кейин ўн кун муддатда, таҳлил ўтказиш асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига лойиҳа таклифини кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донор фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул вазирлик/донорнинг вакили ҳисобланган тақдирда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ёки Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳа таклифи билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига лойиҳа таклифини кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш учун лойиҳани амалга оширишнинг мўлжалланаётган соҳасига алоқадор бўлган бошқа вазирликлар ва идораларни жалб қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги барча хулосалар олингандан кейин бир ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижобий хулосалар мавжуд бўлган тақдирда лойиҳа таклифини кўриб чиқиш ва юқорида кўрсатиб ўтилган рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида қарор қабул қилиш учун умумлаштирилган хулосани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги масаласида манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда вазирликлар ва идораларнинг умумлаштирилган фикрини у ёки бу лойиҳани техник кўмаклашиш лойиҳалари рўйхатига киритишга доир узил-кесил қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ҳужжатини пухталаштириш зарур бўлганда уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донорнинг/донорнинг вакили фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган вазирлик ёхуд идора орқали лойиҳа ташаббускорига/ижро этувчи агентликка, бундай вазирлик ёки идора бўлмаган тақдирда – бевосита донорга қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори олингандан кейин уч кун муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа ташаббускорини/ижро этувчи агентликни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижобий қарор қабул қилинган тақдирда лойиҳа таклифини (ўзбек/рус ва инглиз тилларида) кейинчалик донорлар билан ишлаб чиқиш ва келишиш учун Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, Ташқи ишлар вазирлигига ва халқаро молия институтларида Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар офисларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
донорнинг ўзи лойиҳа ташаббускори бўлган тақдирда уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида донорнинг/донор вакилининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган вазирлик ёки идора орқали, вазирлик ёки идора бўлмаган тақдирда эса — бевосита донорни қабул қилинган қарор тўғрисида, қарор ижобий бўлган тақдирда лойиҳани Ўзбекистон томонидан амалга ошириш бўйича тайинланган ижро этувчи/биргаликда ижро этувчи агентлик тўғрисида хабардор қилади. Ўзбекистон томонидан ижро этувчи/биргаликда ижро этувчи агентликнинг мавжуд бўлиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга оширишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари техник кўмаклашиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартибига риоя этилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Техник кўмакни олувчи вазирлик ёки идора (ижро этувчи агентлик) донор томонидан техник кўмаклашиш гранти маьқулланиши тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан кейин икки ҳафта муддатда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Инсонпарварлик ёрдами ҳамда техник кўмаклашиш воситаларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш департаментига (кейинги ўринларда Молия вазирлигининг департаменти деб аталади) Молия вазирлиги билан келишилган ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш тадбирлари режасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) грант маблағларини ўзлаштириш жадвалини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) техник кўмаклашиш лойиҳаси доирасида харид қилиш ва/ёки етказиб бериш мўлжалланаётган асбоб-ускуналар, товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги имзоланган битим нусхасини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирликлар, идоралар ва Ўзбекистон Республикаси минтақалари бўйича ахборотларни туркумлаш ва техник кўмаклашишдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот чораги охирги ойининг 25-кунидан кечикмай Молия вазирлигининг департаментига техник кўмакни олувчилар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шакл бўйича тақдим этади (ушбу Низомга 4-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги донорлар жалб этилиши ва лойиҳани амалга ошириш давомида улар томонидан мажбуриятлар бажарилишининг доимий мониторингини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги донорлар томонидан техник кўмаклашиш лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тушаётган маълумотлар ҳақида ўз вақтида Молия вазирлигининг департаментига хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 27-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига донорларни жалб этиш ва Ўзбекистон Республикасида техник кўмаклашиш лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги таҳлилий материалларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Грант маблағлари ҳисобига товарлар (ишлар ва хизматлар) сотиб олиш донорлар томонидан белгиланган тартиботларга мувофиқ тендер асосида амалга оширилади ва улар учун ҳақ, қоидага кўра, уларнинг қароргоҳларида очилган тегишли ҳисоб рақамларидан тўғридан-тўғри тўланади. Грант маблағлари Ўзбекистон Республикасида олувчилар ҳисоб рақамларига уларнинг фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Асака» давлат-акциядорлик тижорат банкида махсус очилган ҳисоб рақамларига тушади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Донорларнинг техник кўмаклашиш лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган товарларни божхонада расмийлаштириш ушбу лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида тузилган шартномаларга ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро этувчи агентликлар уч кун мобайнида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ва Молия вазирлигининг департаментига донорларнинг техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинаётган товарлар тушганлиги тўғрисида ахборот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона қўмитаси томонидан товарлар донорларнинг техник кўмагига тегишлилиги тўғрисидаги хулоса зарурлиги баён қилинган тақдирда божхонада расмийлаштириш мақсадида ижро этувчи агентликларга ушбу хулоса Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техник кўмаклашиш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида тузилган тегишли шартномаларни таҳлил қилиш асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги берилаётган хулосаларнинг ҳисобга олиниши ва уларнинг донорлар билан тузилган шартномаларига мувофиқлиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Техник кўмаклашиш лойиҳалари тугаллангандан кейин ижро этувчи агентликлар бир ой муддатда Молия вазирлигининг департаментига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига лойиҳанинг эришилган мақсадларини, иқтисодий, ижтимоий ва/ёки илмий самарасини, балансга қабул қилинганлиги ва етказиб берилган моддий-техника воситаларидан фойдаланиш йўналишларини акс эттирувчи техник кўмаклашиш лойиҳаси амалга оширилганлиги тўғрисидаги ижро этувчи агентликнинг раҳбари томонидан тасдиқланган якунловчи ҳисоботни, шунингдек лойиҳа натижаларини қўллашга доир чора-тадбирлар режасини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ушбу Низомнинг 10 ва 15-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилиши учун масъулият ижро этувчи агентлик раҳбарига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Грант маблағларини ўз вақтида ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун масъулият ижро этувчи агентлик раҳбари зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши ижро этувчи агентликлар ва манфаатдор томонларнинг вакиллари таклиф этилган ҳолда ҳар чоракда камида бир марта Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Молия вазирлигининг департаменти томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Грант маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни кучайтириш мақсадида Молия вазирлиги техник кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши бўйича ижро этувчи агентликлар фаолиятини белгиланган тартибда текшириш учун Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ижро этувчи агентликлар томонидан грант маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, шунингдек юқори ташкилотлар томонидан зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўмак олган бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда Ғазначиликка, давлат солиқ хизмати органларига грант маблағларидан фойдаланилишини акс эттирувчи ҳисоботни, шу жумладан пул шаклида кўмак олган бюджет ташкилотлари — бюджет маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот сингари ҳисоботни тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш, грант маблағларидан самарасиз ва бошқа мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментига уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техник кўмаклашиш маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланишда, шунингдек техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланиш мониторинги олиб борилиши ва назорат қилиниши тартибини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Донорларнинг техник кўмаклашиш маблағлари ҳисобига амалга ошириш назарда тутилаётган лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиш ва келишиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

‎‎1. Келгуси йилда донорлар томонидан молиялаштириш назарда тутилаётган техник кўмаклашишнинг устувор лойиҳалари рўйхати

‎‎2. Жорий йилда амалга ошириш учун донорлар билан олдиндан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар рўйхати

3. Лойиҳа таклифи паспорти илова қилинган лойиҳа таклифи ‎‎

4. Лойиҳа таклифи бўйича хулоса ‎‎

‎‎5. Тақдим этилган лойиҳа таклифини рўйхатларга киритишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун умумлаштирилган хулоса

‎‎5а. Лойиҳа ҳужжатини пухталаштириш

‎‎6. Лойиҳа таклифини рўйхатларга киритиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги қарор

‎‎7. Қабул қилинган қарор тўғрисида хабар бериш

‎‎7а. Қабул қилинган қарор ва тайинланган ижро этувчи агентлик тўғрисида хабар бериш

‎‎7б. Кейинчалик донорлар билан ишлаш учун лойиҳа таклифи

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Донорларнинг техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши мониторинги ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг

‎‎1. Донор томонидан техник кўмаклашиш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилиниши.

2. Молия вазирлиги билан келишилган ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган техник кўмаклашиш лойиҳасини амалга ошириш тадбирлари режаси ва грант маблағларини ўзлаштириш жадвали. ‎‎‎

‎‎3. Техник кўмак олувчилар тўғрисидаги маълумотлар.

‎‎4. Техник кўмаклашиш грантлари бўйича Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича ҳисобот олиш.

‎‎5. Умумлаштирилган йиғма ахборот тақдим этиш.

5а. Техник кўмаклашиш маблағларининг тушиши ва ўзлаштирилиши тўғрисида йиғма ахборот.

‎‎6. Донорлар жалб этилиши ва лойиҳани амалга ошириш давомида улар томонидан мажбуриятлар бажарилишининг доимий мониторинги.

‎‎6а. Лойиҳа амалга оширилишининг, техник кўмаклашиш маблағлари ўзлаштирилиши ва улардан мақсадли фойдаланилишининг доимий мониторинги.

6б. Лойиҳани амалга ошириш жадвалидан орқада қолиш ҳолларини бартараф этиш юзасидан таклифлар.

‎‎7. Товарларнинг келиб тушиши тўғрисида ахборот.
‎‎8. Товарларни божхонада расмийлаштириш.
‎‎9. Лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида якуний ҳисобот.
‎‎ назорат
‎‎10. Грант маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш.
‎‎10а. Текширишлар натижалари тўғрисида ахборот тақдим этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Лойиҳа таклифининг паспорти‎‎

‎‎___________________________________________
‎(лойиҳанинг номи)

‎Ариза берган ташкилот:
‎‎— номи ва реквизитлари
— фаолиятининг асосий тури‎‎
— илгари амалга оширилган лойиҳалар‎‎
Лойиҳанинг мақсади:‎‎
Лойиҳанинг вазифалари:‎‎
Кутилаётган натижалар ва лойиҳани амалга ошириш самараси:‎‎
Лойиҳа доирасида назарда тутилаётган тадбирлар:‎‎
Лойиҳани амалга ошириш назарда тутилаётган муддат:
Лойиҳанинг умумий суммаси:‎‎
Берилаётган грант суммаси:‎‎
Кутилаётган харажатлар тоифаси:‎‎
— жорий харажатлар‎‎
— асбоб-ускуналар‎‎
— ўқитиш‎‎
— маслаҳат хизматлари‎‎
— бошқа харажатлар‎‎
(номи кўрсатилсин)‎‎
Алоқа қилиниладиган шахс:‎‎
— ФИО‎‎
— лавозими‎‎
— телефони
— электрон почта манзили ‎‎
Лойиҳа амалга ошириладиган минтақа:‎‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Донорларнинг техник кўмагини олувчилар тўғрисидаги
‎МАЪЛУМОТЛАР
‎ 20__ йил ___ чораги учун

Маблағларни олувчи

Грантнинг тартиб рақами ёки коди

Грантнинг номи

Донорнинг номи

Грант маблағларидан фойдаланиш бошланган сана

Грант суммаси (минг АҚШ доллари)‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

‎‎
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
20__ йил «___» ______________».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 45-сон, 516-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)