02.11.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2398
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 02.11.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2398
Kuchga kirish sanasi
12.11.2012
Ҳужжат 12.11.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Телефон ва телеграф станциялари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 2 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2398]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Телефон ва телеграф станциялари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 30 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-Б-сон

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 30 июлдаги 36-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Телефон ва телеграф станциялари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ва 2010 йил 20 июлдаги 153-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 234-модда) қарорларига мувофиқ телефон ва телеграф станциялари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар телефон ва телеграф станцияларини монтаж ҳамда эксплуатация қилиш бўйича ишларни амалга оширувчи барча телефон ва телеграф станцияларида (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқариш бўйича хавфсизликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимлар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларга ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади), 50 ва ундан зиёд транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбарига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб этилишлари мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1997 йил, 6-сон 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ходимларни ўқитиш, уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва уларга йўл-йўриқ беришни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ташкилот ходимлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, уларнинг билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқлар берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташкилотлар ГОСТ 17.2.3.02 бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ходимларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ ва холисона маълумотга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ҳамда меҳнат жараёнининг хавфли ва зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғир шароитларини аттестация қилиш орқали белгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда хавфли ва зарарли омиллар тўғрисидаги маълумотларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташкилот раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва хавфсиз бажариш белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилиш жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Жамоавий ҳимоя қилиш воситаларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини меъёрлаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шовқиндан, тебранишдан, электр ва статик токлар уришидан ҳамда ускуналар юзасини юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари бўлган хонадаги барча ходимларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Жамоавий ҳимоя воситалари хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда якка тартибдаги ҳимоя воситаларисиз ходимларнинг ишга жалб қилиниши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан фойдаланадиган ходимлар уларни қўллаши, ҳимоя хусусиятлари ва амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ташкилотда қуйидагилар таъминланиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатураси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назорат амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлиги текширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
якка тартибдаги ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дезинфекция қилиниши (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Турли агрессив моддалар билан ишлаётганда тери касалликларини олдини олиш учун профилактик паста ва мазлардан фойдаланиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ходимлар Почта ва телекоммуникация ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1965, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 277-модда) мувофиқ якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Касбий танлов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ташкилотларда танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ходимлар, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Босим остида ишловчи асбоб-ускуналар ва хавфи юқори бўлган ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўн саккиз ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 355-модда) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Аёллар меҳнатидан фойдаланиш тўлиқ ёки қисман тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 865, 2000 йил 5 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил, 1-сон) мувофиқ аёллар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитига эга бўлган ишларга қабул қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий муассасаларида, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда даволаш-профилактика муассасаларида ўтказилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ходим тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки тиббий кўрик натижаларига кўра берилган тавсияларни бажармаган тақдирда ушбу ходим ишга қўйилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот раҳбарияти зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Санитария ва гигиенага қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ташкилот хоналари иш ҳудудидаги ҳарорат, нисбий намлик, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар ГОСТ 12.1.005-88 «Иш ҳудудининг ҳавоси. Умумий санитария-гигиеник талаблари» га мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари қуйидаги санитария қоидаларига мувофиқ сақланиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хоналарда рухсат этилган ҳарорат, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги, иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси, йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш, санитария-маиший хоналарнинг, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарининг ёруғлиги ҚМҚ 3.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш. Лойиҳалаштириш меъёрлари»га мувофиқ бўлиши ҳамда меҳнат шароитларини яратиш учун етарли ёруғлик кучини таъминлаши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хоналарда ёритиш асбоблари чанг тўпланишига имконият бермайдиган конструкцияга эга бўлиши, шунингдек синган тақдирда унинг парчалари сочилиб кетмаслиги учун ёпиқ бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ноқулай омиллар таъсирига қарши ҳимоя тадбирларини тузишда самарали ҳаво алмашинуви тизимини ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» талабига мувофиқ ташкил қилиш лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ишлаб чиқариш, санитария-маиший хоналарни, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш хоналарини гигиеник жиҳатдан тоза сақлаш ва ходимларнинг шахсий гигиенасига қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви ҚМҚ II 89-80 «Саноат ташкилотларининг бош плани» талабларига мос бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Ташкилотда транспорт воситаларининг ва пиёдаларнинг ташкилот ҳудудида ҳаракатланиши чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Йилнинг ёз вақтида йўлаклар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Йўловчилар учун йўлак ва ташкилотга кириш жойи текис, кенглиги камида 1,5 м. ён томонларида деворча ва тўсиқлар бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Биноларнинг томларини қишки мавсумда қордан, карнизларни қотган музлардан тозалаб туриш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Ташкилот ҳудудида ҳар куни тозалаб ва дезинфекция қилиб туриладиган ахлат ташланадиган идишлар бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ҳовлидаги ҳожатхоналарни озода сақлаш, мунтазам дезинфекция қилиш, сутканинг қоронғи пайтида эса ёритилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ташкилот жойлашган майдон бутун чегара бўйлаб тўсилган бўлиши, унинг ҳудудига бегоналарнинг кириши чекланган ва назорат остига олинган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Бино ва иншоотларга бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ёрдамчи бинолар ва хоналар ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарнинг (ҳарорати, нисбий намлиги, ҳавони ҳаракатланиш тезлиги ва бошқалар) микроиқлими ГОСТ 12.1.005-88 талабларига жавоб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Нам хоналарда ҳамда иссиқ ўтказувчи полларда (бетонли, ғиштли, плитали ва бошқалар) мунтазам ишлашга мўлжалланган иш жойларида ёғоч тўшамалар ва панжаралар ётқизилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Пол тўшамалари зарарли моддалар, ишлаб чиқаришдаги кирлар ва чанглардан енгил тозаланадиган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Бинога транспорт воситаларининг кириш жойлари дарвозалар ва сигнал асбоб-ускуналари билан таъминланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Дарвоза тавақалари ёпиқ ва очиқ ҳолатида махсус мосламалар мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Транспорт воситаларининг бинога кириши учун дарвоза эни фойдаланилаётган транспорт воситалари эни миқдоридан ошиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Дарвозаларнинг баландлиги транспорт воситасининг баландлигидан камида 0,2 м дан ошиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Ташкилотларда бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини мунтазам кузатиш ташкил этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Барча ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари бир йилда икки мартадан (баҳор ва кузда) кам бўлмаган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тайинланган комиссия томонидан техник кўрикдан ўтказилиши лозим. Техник кўрик хулосалари уларда топилган нуқсонларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ва муддати кўрсатилган далолатномалар орқали расмийлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Ходимлар учун хавф туғдирувчи ҳалокат тусидаги бузилишлар тезда бартараф этилиши керак. Хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнлари ҳалокат бартараф этилгунга қадар тўхтатиб турилиши лозим, шунингдек хизмат кўрсатувчи ходимлар хавфсиз жойга кўчирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Кириш ва чиқиш йўллари, коридор, тамбур, нарвонлар турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги лозим. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналар автоматик ёнғиндан хабар берувчи ва ёнғинларни бартараф этувчи қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Шамоллатиш ва иситиш тизими ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Оқимли шамоллатишларни ташқи ҳаво тизимидан олиш ердан камида 2 м. баландликда бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Ўтиш жойларида жойлашган иситиш жиҳозлари рухсат этилган ўтиш йўлакларининг энини камайтирмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Иш жойларида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21° C, ўртача оғир ишда 17° C ва оғир ишда 16° C дан паст бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Ходимларининг исиниши учун хоналарда ҳарорат 22° C дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Исиниш хоналаригача бўлган масофа биноларда жойлашган иш жойларидан 75 м дан, бино ташқарисидаги иш жойларидан эса 150 м. дан кўп бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Сув таъминоти ва канализация тизимига қўйиладиган талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларнинг ички сув қувури ва канализацияси» талабига мос келиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ичимлик сувининг ҳарорати 8° C дан 20° C гача бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ишлаб чиқариш хоналарини табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига мос бўлиши лозим. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Ёритиш воситалари тоза ва соз ҳолатда бўлиши керак. Ёруғлик тушувчи ойналарни йилида камида икки маротаба тозалаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни турли предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) билан тўсиб қўйишга рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Сунъий ёритиш умумий ва бирлашган (умумий маҳаллий билан биргаликда) тизим орқали амалга оширилади. Биргина маҳаллий ёритишни қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Участка ва хоналарда портлаш бўйича хавфли газ ва чанглар концентрацияси йиғилиб қолиши эҳтимоли бўлса, электр ёритиш тизими портлашдан алоҳида бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Хавфлилик даражаси юқори бўлган хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. Ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)нинг ички сиртини ёритиш учун ишлатиладиган кўчма электр ёритқичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қопқоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабель ва электр ўтказгичлар қўлланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Эвакуация йўлаклари ва зинапояларда авария ёритқичлари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Авария ёритқичлари бошқа ёритқичлардан тури, ўлчамлари ва махсус туширилган белгилари билан ажралиб туриши ва вақти-вақти билан чангдан тозаланиб турилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларининг уланиши тақиқланади. Авария ёритилишларининг созлиги ҳар чоракда камида бир марта текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-§. Маиший иморатларга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Ташкилот маиший хоналар, овқатланиш хоналари, тиббий пунктлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлари, истеъмол сув таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва шу каби қурилмаларнинг сони, сменадаги энг кўп ходимлар сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-§. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга бўлган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Ташкилот атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига ва зарарли омилларнинг тегишли нормалардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Ташкилотларда ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда атроф муҳитни чиқиндилар (оқова сувлар, шамоллатиш тизими чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Ташкилотларда чиқиндиларни йиғиш учун атрофи ўралган махсус жой ажратилиши ва контейнерлар билан таъминланиши, контейнерлар чиқиндилардан бўшатилгандан сўнг хлорли оҳак эритмаси билан дезинфекция қилиниши ва ювилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-§. Меҳнат ва дам олишга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Ходимларнинг иш вақти, шу жумладан қисқартирилган иш вақти, дам олиш ва танаффуслар вақти ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III боб. Ташкилотларда иш жараёнларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий талаблар

97. Ишлаб чиқариш технологик жараёнлари ГОСТ 12.3.002 «Ишлаб чиқариш жараёнлари. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Ишлаб чиқариш жараёнларининг хавфсизлиги қуйидаги талабларни амалга ошириш орқали таъминланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ускуналарига хизмат кўрсатиш тартибидаги технологик жараёнларни (иш турларини), иш усуллари ва режимларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шикастланиш ва касб касалликлари манбаи бўлмаган ишлаб чиқариш ускуналарини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг тарқалишини чекловчи воситаларни қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ускуналарини тўғри жойлаштириш ва иш жойларини тўғри ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг хусусиятига мос келувчи ҳимоялаш воситаларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш бажарилаётган пайтдаги хавфли ҳудудларни белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Технологик жараёнларда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари пайдо бўлганда ходимларга олдиндан ўзини бехатар тутиш қоидалари ҳақида маълум қилиниши ва улар тегишли тартибда ўқитилиши ва ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Ишлаб чиқариш жараёнларининг кечиши атроф муҳитнинг (ҳаво, тупроқ, сув ҳавзалари) ифлосланишига, хавфли ва зарарли омилларнинг тегишли стандарт ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб қўйилган чегаравий йўл қўйилувчи меъёрлардан ортиқ даражада тарқалишига олиб келмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Ишлаб чиқариш технологик жараёнлари соз асбоб-ускуналар ва назорат-ўлчаш асбоблари, ҳимоя тўсиқлари, блокировкалар ҳамда ишга туширувчи аппаратлари мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ёнғин ва портлашга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Ишлаб чиқаришда синалмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни қўллаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатдан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 24-86 «Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари»га мувофиқ ҳар ҳолат учун алоҳида аниқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф муҳит унинг чиқиндилари (оқова сувлари, шамоллатиш чиқиндилари ва бошқалар) билан ифлосланиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Портлашнинг олдини олиш учун машина ва агрегатларининг ишқаланувчи қисмларини қизиб кетишига йўл қўймаслик лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Аралашганда портловчи модда ҳосил қилиши лозим бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари учун ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Ишлаб чиқариш биноларининг барча хоналари, ишлаб чиқариш, омборхона ва ёрдамчи биноларнинг кўринарли жойларида ёнғин хавфсизлиги хизматининг телефон рақамлари ёзилган эслатма ёзувлари бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Архив, омборхона ва ҳаво алмаштириш ускуналари ўрнатилган хоналарининг эшиклари ёнғинга чидамли қилиб ишланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Ташкилот биноларининг ҳар бир қаватида ёнғин содир бўлганида ходимларни ва моддий бойликларни қутқариш чизмаси ўрнатилиши шарт. Чизмада хоналар, йўлаклар, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, телефон жойлашуви, ходимларнинг фавқулодда ҳолатда захира чиқиш йўлларидан ҳаракат қилиш йўналишлари кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Бино ва иншоотларда куйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ертўлада ёнувчи суюқликлар, газ сиғимлари, портлаш хавфи бўлган молларни сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чордоқларда, техник қаватларда, венткамералар ва бошқа техник хоналарда асбоб-ускуналарни сақлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
захира чиқиш йўллари деворларига, шифт ва полларига енгил ёнувчи материаллар билан ишлов бериш, бўяш, шунингдек зинапоялар ва улар олдидаги хоналарга ёнувчи қурилиш материалларидан ишлов бериш, ёғоч панеллар билан безаш, турли қўшимча хизмат хоналарини қуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хоналардаги электр иситкич асбоблар, компьютер ва ёрдамчи асбоб-ускуналарни электр тармоғига уланган ҳолда қолдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан фойдаланишдан аввал уларни ишлаб чиқарган ташкилот томонидан берилган тавсия ва йўриқномада келтирилган фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқмасдан ишлатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Ёнғин ўчириш воситаларидан хўжалик ишларини бажариш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Ташкилот бино ва иншоотларида ўрнатилган ички ёнғин ўчириш жўмраклари сув тармоғига уланган бўлиб, улар ёнғин ўчириш енг ва дастаклар махсус ёнғин қутилари ичида жойлаштирилиши керак. Енг ва дастаклар ёнғин ўчириш ички жўмрагига улаб қўйилган бўлиши керак
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Ёнғинга қарши сув ҳавзалари доимо соз ҳолатда бўлиши, ичидаги сув ҳажми ёнғинни ўчириш учун етарли бўлиши керак. Сув ҳавзаларининг ишга яроқлилиги йилига камида икки маротаба, баҳор ва куз мавсумларида текширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Электр қурилмаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Электр энергиясидан фойдаланишда ташкилот раҳбарининг буйруғи билан муҳандис-техник ходимлардан электр хўжалиги учун жавобгар ходим тайинланган бўлиши ва бу ходим электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака гуруҳига эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатишда электр хўжалиги учун масъул ходим электр хавфсизлиги бўйича V малака гуруҳига ва кучланиши 1000 В гача бўлган электр ускуналарга хизмат кўрсатишда IV малака гуруҳига эга бўлиш талаб этилади. Масъул ходим даврий равишда ва ўрнатилган тартибда электр хавфсизлиги бўйича ташкилотда тузилган комиссияда билим синовидан ўтиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Электр ток ўтказувчи қисмлар, тақсимловчи қурилмалар, аппаратлар ва ўлчаш асбоблари, шунингдек турли сақловчи қурилмалар, рубильниклар ва бошқа ишга туширувчи аппаратлар ва мосламалар фақат ёнмайдиган асосларда монтаж қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Юқори намлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи хоналарда электр ёритқичлар намликдан, электр двигателлари эса суюқлик сачрашидан ҳимояланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Тақсимловчи қурилмалар изоляциясининг қаршилиги ва чидамлилиги текшириб турилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Ишлаб чиқариш бинолари ва маиший хоналарда қўлланувчи люминесцент ёритқичлар ёпиқ ҳолда, намлик ва чанг ўтказмайдиган махсус арматурада бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
127. Кўчириб юрилувчи ёритқичлар шишали ҳимоя қалпоқлари ва металл тўр билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ушбу ёритқичлар ва бошқа кўчириб юрилувчи аппаратлар учун мис толали эгилувчан кабель ва электр ўтказгичлар қўлланилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
128. Кабеллар ва электр ўтказгичларнинг изоляцияси, ташқи бирикмалар, электр токдан ҳимояловчи ерга уланган симлар, электр двигателларнинг ишлаш режими кўрикдан ўтказилиши ва асбоблар билан ўлчаш орқали текширилиб турилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129. Ток узатилмагани сабабли ускуна тўхтатилган ҳолларда электр двигателлар ўчирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
130. Электр аппаратлари ва агрегатларининг нолга ва ерга улаш симларининг бутунлиги камида 6 ойда бир марта текширилиши лозим. Текшириш натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
131. Кам қувватли электр лампалари ва асбобларини каттароқ қувватлиларига алмаштириш тармоқ учун йўл қўйилувчи юкланишни ҳисобга олган ҳолда электр хўжалиги учун масъул ходимнинг рухсати билан амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
132. Битта электр штепселига бир нечта истеъмолчиларни улаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
133. Чангларнинг статик электр разрядларидан алангаланиб кетмаслиги учун машиналарнинг ғилофлари, унинг асосий валлари ва ҳаво қувурлари ерга уланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
134. Ҳаво қувурларининг фильтрлари майда катакли металл тўрлар билан ўралган ва тўр ерга уланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
135. Ташкилотнинг барча турдаги бино ва иншоотлари яшин қайтаргичлар ўрнатилган ҳолда тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимояланган бўлиши лозим. Яшин қайтаргичлар ҳар йили баҳорда текширилиб турилиши ва носозликлари бартараф этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
136. Момақалдироқ вақтида электр ўлчашларни амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Ҳисоблаш марказларида ишлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
137. Коммутация жавонлари ва бошқа ташқи қурилмалар, шунингдек ўлчаш, синаш ва текшириш асбоблари, телеграф аппаратлари, назорат-чақирув асбобларининг барча корпуслари ерга уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
138. Қурилмалардан коммутация жавонларининг эшиклари ва ғилофлари ёпиқ бўлгандагина фойдаланишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
139. Электр таъминот жавонларининг эшикларини очиладиган томонида ва тақсимловчи шчит ёнида диэлектрик гиламчалар тўшалган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
140. Ускунани монтаж қилиш ишлари, ячейка ва блокларни алмаштириш кучланишдан тўлиқ узиб қўйилган ҳолда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
141. Уловчи кабеллар ажраткичларини кучланиш остида улаш ва ажратиш тақиқланади. Кучланиш узиб қўйилганидан сўнг тармоқ автоматида «Уланмасин! Одамлар ишламоқда» ёзувли тақиқловчи плакат осиб қўйилиши керак. Ишлар бажарилгандан сўнг ушбу плакатни осиб қўйган (ёки унинг ўрнидаги) ходим плакатни олиб қўйиши ва кучланишни улаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142. Тақсимлаш шчитининг сақлагичларини шчитнинг улаб-узгичи уланмаган ва юклама олиб қўйилган ҳолатда алмаштириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143. Ускуналарда кучланишни узиб қўймасдан ишлашга фақат айрим ҳолларда цех (участка) бошлиғининг буйруғи ёки профилактика ишларининг тасдиқланган жадвали бўйича йўл қўйилади. Ушбу ишларнинг бажарилиши тўғрисида тегишли ёзув қайд қилиш дафтарида ёзиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
144. Юкланишсиз (салт) ишлашнинг йўл қўйилган вақти эксплуатация қилиш бўйича йўриқномаларда кўрсатиб ўтилмаган бўлса, ишдаги танаффус (30 дақиқа ва ундан ортиқ бўлган вақт)ларда ҳисоблаш машиналари электр тармоқдан узиб қўйилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
145. Перфорация машиналарида ишлаганда такрорлаш қурилмасининг чўткалари тўсилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
146. Перфорация машиналарида ишлаш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилма ёқилган вақтда перфораторни тозалаш ва мойлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаётган вақтда тасмани тақиш ва олиб ташлаш ҳамда улаб-узгичларнинг ҳолатини ўзгартириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
147. Перфокарталарни ўрнатиш ва чиқариб олиш, перфокарталарнинг қийқимлари олиб ташланишига кучланиш узиб қўйилган ҳолдагина рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
148. Қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
двигатель айланаётганида алфавит рақамли босма қурилма (бундан буён матнда АРБҚ деб юритилади)ни тозалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магнит тасмалардаги тўплагичларда (бундан буён матнда МТТ деб юритилади) ишлаганда айланаётган кассеталарни қўл билан тўхтатиш, шунингдек МТТ эшикчаси очиқ ва муҳофазаловчи ойнаси туширилган ҳолатида фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манба уланган ҳолатда АРБҚ да қоғоз алмаштиришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
коммутация тахталарини майдонда маҳкамламасдан қолдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
149. АРБҚ да ишлар унинг устки қопқоғи ёпиқ ҳолатдалигида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Компьютерда ишлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
150. Компьютерни ёқишда оператор ускунани улашни қуйидаги кетма-кетликда амалга ошириши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъминот блокини ёқиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
периферия қурилмаларини (принтер, монитор, сканер ва бошқалар) ёқиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тизим блокини (процессор) ёқиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
151. Қуйидаги ҳолатларда операторнинг иш бошлаши тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускунада носозлик аниқланганида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий компьютерида ҳимоявий ерга улашнинг йўқлигида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
152. Оператор иш вақтида қуйидагиларга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фақат унга топширилган ва йўл-йўриқ олинган ишни бажаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш жойини озода сақлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилманинг барча шамоллатиш туйнукларини очиқ ҳолатда сақлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«сичқонча» ташқи қурилмасини махсус гиламчанинг мавжудлигида қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян вақтга ишларни тўхтатиш зарурати туғилса, барча актив топшириқларни тартиб билан ёпишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар оператор компьютерда ишлаш давомидаги танаффус вақтида бевосита монитор яқинида (2 м. дан кам бўлган масофада) туришга мажбур бўлса, манбани узишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СанМваҚ 0224 «Шахсий компьютерлар, видеодисплейли терминаллар ва оргтехникада ишлашда санитария қоидалари ва нормалари» талабларини бажариш ҳамда иш ва дам олиш тартибига риоя қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоблаш техникаси билан ишлаганда эксплуатация қилиш йўриқномаларига амал қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
матнли ахборотлар билан ишлаганда қора белгиларни оқ фонда кўрсатишнинг физиологик режимини танлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш вақтида белгиланган танаффусларга амал қилиш ва жисмоний тарбия танаффусларида кўз, бўйин, қўл, гавда ва оёқ учун тавсия этилган машқларни бажаришга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
153. Операторга иш вақтида қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир вақтнинг ўзида монитор экрани ва клавиатурага тегиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъминот уланган вақтда тизим блоки (процессор)нинг орқа панелига тегиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилмаларнинг устки панелларини қоғоз ва бошқа буюмлар билан тўлдириб ташлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаш вақтида таъминотни узиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъминотни тез-тез ўчириб ёқиш; тизим блоки (процессор), монитор юзасига, клавиатура, дисковод, принтер ва бошқа қурилмаларнинг иш юзасига нам тушишига йўл қўйиш; совуқда қолган (қиш пайтида ташқаридан олиб кирилган) ускунани улаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбошимчалик билан ускунани очиш ва таъмирлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
154. Оператор авария ҳолатларда қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъминот симларининг узилиши, ерга улашнинг носозлиги аниқланган барча ҳолатларда ва электр ускунанинг бошқа шикастланишларида, куйинди ҳиди пайдо бўлганда зудлик билан таъминотни узиб қўйиш ҳамда авария ҳолати тўғрисида раҳбар ва навбатчи электрик ходимга хабар бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг кучланиш остига тушиб қолиш ҳолати аниқланганда, зудлик билан электр таъминотини узиб қўйиш йўли билан уни ток таъсиридан халос этиш ва шифокор келгунига қадар жабрланувчига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастурий таъминот техник ускунасининг ишидаги ҳар қандай шикастланиш ҳолатларида зудлик билан раҳбар ёки масъул ходимга хабар бериши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нигоҳни бир нуқтага жамлаганда ёки уни ўта равшанликка қаратганда - кўзда оғриқ пайдо бўлиб, кўриш қобилиятининг бирдан ёмонлашиши, бармоқларда ва қўл панжаларида оғриқ пайдо бўлишида, юрак уриши тезлашиш ҳолатларида зудлик билан иш жойини тарк этиш, бўлиб ўтган ҳодиса тўғрисида иш раҳбарига хабар бериш ва шифокорга мурожаат қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуна ёнаётганида таъминотни узиб қўйиши ҳамда углекислота ва кукунли ёнғинни ўчириш воситалари ёрдамида ёнғин ўчоғини ўчириш чораларини кўриш, ёнғин хавфсизлиги хизматини чақириш ва ҳодиса тўғрисида раҳбарга хабар бериши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Ишларни баландликда бажаришда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155. Ишларни баландликда бажариш Баландликда ишлаганда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари (рўйхат рақами 1890, 2009 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 46-модда) талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
156. Баландликда бажариладиган ишлар учун махсус қурилмалар (ҳавоза, қўш оёқли нарвон, кўчма нарвон ва бошқалар)дан фойдаланилади. У ёки бу қурилмалар бажариладиган ишларнинг шарт-шароитлари ва хусусиятларига боғлиқ ҳолда қўлланилади. Тасодифий таянчлар (қутилар, ғиштлар ва бошқалар)да вақтинчалик тўшамаларни ўрнатиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
157. Ёғоч ҳавозалар япроқли ва игна баргли дарахт турининг толалари қийшиқ бўлмаган, ёрилмаган ва кўзсиз қуруқ ёғочдан тайёрланиши керак. Қўлланиладиган тахталарнинг йўғонлиги 4 см. дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158. Мих билан қоқилган, устунлари болтлар билан маҳкамланмаган ва поғоналари устунларга ўйиб киритилмаган ёғоч нарвон ва қўш оёқли нарвонлардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
159. Ёғоч нарвонларни шаффоф лок бўёқлар билан бўяш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
160. Кўчма нарвонларнинг ерга ўрнатиладиган пастки учлари ўткир учликларга эга темир қопламалар билан қопланган бўлиши керак, улардан текис ва ғадир-будурли (паркет, плита, бетон ва бошқалар) полларда фойдаланилганда эса, резина ва бошқа турдаги сирпанмайдиган материалдан ишланган бошмоқлар бўлиши керак. Зарурат бўлганда нарвоннинг юқори учларида махсус илгаклар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161. Икки томонга очиладиган қўш оёқли нарвонлар ишлаш вақтида ўз-ўзидан сурилиб кетиш эҳтимолидан ҳоли бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162. Тўсиқлари ёки таянчлари бўлмаган қўш оёқли нарвонларнинг ҳамда тираб қўйиладиган нарвонларнинг юқоридаги иккита поғоналарида ишлаш, шунингдек поғоналарда биттадан кўп одам туриши ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баландликда тираб қўйиладиган нарвондан ёки қўш нарвондан бошқасига ўтиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
163. Қуйидаги ҳолатларда нарвонларда ишлаш тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб турган машиналар, валлар ҳамда шкивлар, транспортёрлар ва бошқаларнинг олдида ва устида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
механизациялаштирилган асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда (пневматик ёки электр болға билан тешик очиш) симларни тортишда ҳамда юқорида оғир деталларни кўтариб туришда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ишларни бажариш учун махсус ҳавозалар ёки тўсиқли қўшнарвонлардан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
164. Нарвонда иш бошлашдан олдин, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш, сўнгра кўздан кечириш ва синаб кўриш йўли билан унинг жойидан сирпанмаслигига ёки тасодифан қўзғалмаслигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
165. Агар нарвоннинг юқори қисмини мустаҳкам қилиб маҳкамлашнинг иложи бўлмаса, шунингдек одамлар серқатнов бўлган жойларда нарвоннинг тасодифий турткилардан йиқилишини олдини олиш учун, унинг пастки учларидаги металл учликлар ёки резинали бошмоқларнинг мавжудлигидан қатъи назар, нарвонни бошқа ходим ушлаб туриши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
166. Баландликда ишлаш учун поғонанинг икки қават ўртасидаги зинапояларига махсус тўшамалар тўшалиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Кучланишни пасайтирувчи трансформаторларда ишлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
167. Кучланишни пасайтирувчи трансформаторларнинг (бундан буён матнда трансформатор деб юритилади) бирламчи чулғамлари резина шлангга жойланган ва тегишли штепсель вилкаси (улагич) билан таъминланган, узунлиги икки метрдан ортиқ бўлмаган шнур ёрдамида 127 ва 220 B тармоққа уланиши керак. Резина шланг трансформатор корпусига киритилиши ва мустаҳкам қилиб маҳкамланиши керак. Чулғамнинг чиқишлари ҳамда шнурнинг уланишлари кавшарланган бўлиши керак. Кучланиши 42 В гача бўлган трансформатор чулғамларининг чиқишлари трансформатор корпусига маҳкамланган штепсель розеткасига уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
168. Кўчма трансформаторлар корпуслари ерга уланиши лозим. Трансформаторнинг иккиламчи чулғамлари ҳар бир чиқишларидан бири трансформаторнинг ерга уловчи қисқичларига уланиши орқали ерга уланган бўлиши керак. Трансформаторлар электр асбоб-ускуналар билан биргаликда қуруқ жойда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
169. Кўчма трансформаторларни фойдаланишга қабул қилишда ва камида 12 ойда бир марта юқори кучланиш билан текширилиши керак. Кўчма трансформаторлар – 3 ойда бир марта, стационар трансформаторлар – 12 ойда бир марта изоляция қаршилигига текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Трансформаторлар корпусида навбатдаги синов санаси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
170. Трансформаторларнинг изоляция қаршилиги бўйича синаш синалаётган трансформатордан бирламчи чулғамга 1 дақиқа давомида 50 Гц частотали кучланишни узатиш орқали амалга оширилиши керак. Бунда иккиламчи чулғам қисқартирилган ва ерга уланган корпусга уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171. Трансформаторлар изоляциясининг синов кучланишининг катталиги қуйидагича бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирламчи чулғам 127 ва 220 В кучланишида – 1350 В, 380 ва 500 В кучланишда – 1800 В;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат частотасидаги электр энергия манбаи бўлмаганда синов 2500 В кучланишга мўлжалланган мегомметр билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172. Синов натижалари махсус дафтарларда ёки ўлчов баённомаларида қайд этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Дистанцион таъминот кучланишини узиш ва улашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
173. Дистанцион таъминот кучланишини ўз вақтида узиб қўйиш ва улаш учун таъминловчи кучайтириш пунктининг бошлиғи (ёки унинг ўрнидаги ходим) жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
174. Барча фармойишлар, дистанцион таъминот кучланишини узиб қўйиш ва улаш вақтлари таъминловчи кучайтириш пункти ёки станциянинг қайд қилиш дафтарига ёзилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
175. Таъминловчи хизмат кўрсатиладиган кучайтириш пункти (бундан буён матнда ХККП деб юритилади) ёки охирги станциядаги дистанцион таъминот техник бошлиқнинг фармойишига кўра узиб қўйилади. Кабелдаги авария ҳолатида дистанцион таъминот кучланиши ХККП ёки станция бўйича масъул навбатчи ходим томонидан узиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
176. ХККП ёки станцияда дистанцион таъминот кучланишини ускунадан ва коаксиал кабелнинг симметрик сигналли жуфтларидан ишончли узиб қўйилишини таъминлаш учун дистанцион таъминотнинг узатиш занжирида тегишли ёйлар ёки сақлагичларни олиб қўйиш орқали кўринадиган қўшимча узилишларни амалга ошириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
177. Дистанцион таъминот кучланиши узиб қўйилган калит ва тугмаларда «Уланмасин! Тармоқда иш бажарилмоқда» плакатлари осиб қўйилган бўлиши керак. Осиб қўйилган плакатлар сони бир вақтнинг ўзида линияда ишлаётган бригадаларнинг сонига мос келиши керак. Қайд қилиш дафтарида осиб қўйилган плакатлар сони тўғрисида белги қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
178. Кабелдан дистанцион таъминот кучланишини узишда бир вақтнинг ўзида телебошқариш ва сигнализация кучланишлари ҳам узиб қўйилади. Шунингдек, телебошқариш ва сигнализация платаларига «Уланмасин! Тармоқда иш бажарилмоқда» плакати осиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
179. Хизмат кўрсатишнинг икки кабелли тизимида таъминловчи ХККП ёки станция ходимлари дистанцион таъминот керакли кабелдан узиб қўйилганлигини алоҳида синчиклаб назорат қилишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
180. Дистанцион таъминот кучланиши узиб қўйилганидан кейин кабель ерга уланган ҳолда зарядсизлантирилиши лозим. Ушбу иш диэлектрик қўлқоплар, диэлектрик калишларда ва ҳимояловчи кўзойнакларни қўллаган ҳолда олиб борилади. Кабель кучайтириш участкасининг икки томони зарядсизлантирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Юқори вольтли коммутация ускунасидаги қайта улашларни диэлектрик қўлқопларда, диэлектрик гиламчада турган ҳолда ёки диэлектрик калишларда амалга ошириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
182. Кўчма вольтметр ёки индикатор ёрдамида ток элтувчи қисмларда кучланиш йўқлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
183. Импульс-кодли модуляция аппаратураси билан зичланган шаҳар телефон станцияси (бундан буён матнда ШТС деб юритилади) улаш линиялари паст частотали кабелларининг дистанцион таъминот кучланиши таъминловчи автоматлаштирилган телефон станцияларида (бундан буён матнда АТС деб юритилади), дистанцион таъминотнинг тегишли устунлари (блоклари ва платалари)да узиб қўйилади. Қўшимча узилиш дистанцион таъминот кучланишининг станцион жуфтлардан линия жуфтларига коммутацияланишига ёрдам берувчи ёйларнинг олиб қўйилиши билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
184. Кабель охирги станцияда ва иш бажарилаётган жойда ерга уланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
185. Дистанцион таъминотни улаш учун ишларни бажарувчи кабелдаги ишлар тугаганлиги тўғрисида ХККП ёки станцияга хабар юбориши лозим. Дистанцион таъминот кучланишини уловчи ХККП ёки станция ходими иш тугаганлиги ва дистанцион таъминотни қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги хабарни қайта текшириб кўриши, қайта текширилганлигини ва дистанцион таъминот уланган вақтни қайд қилиш дафтарига ёзиб қўйиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
186. Плакатни осиб қўйган (ёки унинг ўрнидаги) ходим линиядаги ишларнинг тугаганлиги тўғрисидаги хабар олинганидан ва қайта текширилганидан сўнг плакатни олиб қўйиши ва кучланишни улаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Линия-батарея коммутаторларига бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
187. Линия-батарея коммутаторлари, концентраторларнинг металл каркаслари, шунингдек бузилишларни ўлчаш асбобларининг корпуслари ерга уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
188. Батарея ва телеграф бокслари, очиқ ток элтувчи қисмларга эга тақсимлаш қутилари ва шчитлар махсус қопқоқлар билан ёпилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
189. Батарея кучланиши остида бўлган уяга битта штепсель билан уланган шнур жуфтларини коммутаторлар ва концентраторларда қолдириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
190. Линия-батарея коммутаторида кучланиш шнурлар ёрдамида уланганда, аввал шнурнинг битта штепселини линия уяси (ёки асбоби)га, бошқасини эса кучланишли уя (ёки асбоби)га улаш зарур. Шнурлар ёрдамида кучланишни узиб қўйиш олдин кучланиш уясидаги штепселни кейин эса линия уясидаги штепселни чиқариб олиш билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Шнурлар ёрдамида қайта улашларда сим штепселининг фақат изоляцияланган қисмидан ушлаш керак. Штепселларнинг изоляцияланган қисмини маҳкамловчи винтларнинг каллаклари яширин бўлиши ва изоляцияловчи модда билан қопланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192. Коммутаторлар ва концентраторларнинг ток элтувчи қисмларида кучланишнинг мавжудлиги вольтметр ёки кучланиш борлигини кўрсатадиган асбоб билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193. Кучланиш остидаги коммутаторлар ва концентраторларнинг ток элтувчи қисмларида (тароқлар стрипсларида, уялар пружиналарида ва бошқаларда) ишлар изоляцияланган дастали асбоб билан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194. Аппарат боксларидан аппарат столларига аппарат қаторлари бўйлаб ўтказилган симлар шундай ёпилган бўлиши керакки, бунда хизмат кўрсатувчи ходимлар уларга тегиб кетмаслиги инобатга олинган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195. Пол остидаги стационар монтаж текширилганда ва шикастланишлар тузатилганда очиқ люклар вақтинча тўсилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Каналларни коммутация қилиш цехи (участкаси)га бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196. Статив (аппаратлар ўрнатиладиган металл конструкция) ускуна, коммутаторлар, кўчма синов асбоблари, назорат-ўлчаш асбоб-ускуналари, телеграф аппаратлари ва чақирув асбоблари ерга уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197. Аппаратлар ишлаётганида барча ғилофлар ва қопқоқлар ёпилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198. Стативлар, устунлар ва коммутаторларнинг ток ўтказувчи қисмларида бажариладиган ишлар кучланиш узиб қўйилганда амалга оширилиши керак. Кучланишни узиб қўйиш имконияти бўлмаса, ишлар изоляцияланган дастали асбоб ва диэлектрик ҳимоя воситалари ёрдамида бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199. Ускунада ишлаётганда штепсель ва вилка, реле, тароқлар, чироқ тутқич калитлари ва бошқа деталларнинг ток элтувчи қисмларига тегиш мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
200. Коммутация қилиш учун шнурли жуфтликлар ва ўлчаш симлари тўлиқ соз ҳолатда бўлиши керак. Штепселларнинг изоляцияли втулкаларида ёриқлар бўлмаслиги, шнурларда эса – изоляцияси очилиб қолган жойлар бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
201. Шнур ва симларни уларнинг изоляцияланган втулкаларидан ушлаб улаш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
202. Телеграф релеларини уялардан чиқариш ва уяларга киритишга фақат махсус қисқичлар ёрдамида рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
203. Стативлар, устунлар ва коммутаторлардаги узиб қўядиган сақлагичлар махсус қисқичлар ёрдамида алмаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
204. Станция стативларидаги реостат ва сигнал лампаларини алмаштирганда ерга уланган стативга очиқ қўл билан тегиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-§. Телеграф каналлари цехи (участкаси)га бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
205. Цехнинг устунли ускунаси, телеграф аппаратлари, пультларнинг корпуслари, шунингдек синаш ва ўлчаш асбобларининг корпуслари ерга уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
206. Таъминотнинг тақсимловчи шчити, кабель киритиш устуни ва каналларни коммутация қилиш устуни олдида диэлектрик гиламчалар тўшалган бўлиши керак. Телеграф каналлари аппаратининг устунлари бетон полга ўрнатилганда, уларнинг олдида ҳам диэлектрик гиламчалар тўшалган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
207. Сақлагичлар, реостат ва сигнал лампаларини, шунингдек электр ёритиш чироқларини алмаштириш вақтида асбоб-ускуналарнинг ерга уланган қисмларига қўл билан тегиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
208. Сақлагичлар ўрнига вақтинчалик туташтиргичлардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
209. Тонал телеграф ускунаси ва аппаратларини тозалашда изоляцияланган обоймали чўткалардан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
210. Шнур жуфтликлари билан ишлаганда штепселнинг изоляцияланмаган қисмидан ушлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
211. Устунлардаги телеграф релеларининг алмаштирилиши махсус изоляцияланган ажраткич ёки диэлектрик қўлқоплар ёрдамида амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-§. Хабарларни коммутация қилиш марказларида хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Хабарларни коммутация қилиш марказларидаги ҳисоблаш комплекси, алоқа каналлари билан туташиш, магнит тасмалардаги тўплагичларнинг участкаларида ишлаганда ушбу Қоидаларни III бобининг 2-§ талабларига риоя қилиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Тўплагич ва магнитли дискларда дисклар пакети бўшлиғи қопқоғи очиқ турганида ишлаш, унинг тўлиқ тўхтагунига қадар диск пакетларини олиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Тўплагич ва магнитли дисклар устки қопқоқларининг очиқ ҳолатида кареткани жойига келтириш вақтида механик узелларни созлаш ва ростлаш бўйича ҳар қандай ишларни амалга ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215. Ёзиб олиш ва эшиттириш каналларининг электрон қисмларини ростлаш бўйича ишларни бажаришда кареткани жойига келтирадиган ҳаракатланувчи элементларга тасодифан тегиб кетмаслик учун эҳтиёт чораларига риоя қилиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
216. Ўлчаш асбобини тўплагич ва магнитли дисклар бошқариш қурилмасининг таъминот блоки элементларига улашда таъминот кабелини узиш ва конденсаторларни зарядсизлантириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
217. Синов стендида ишлаганда қуйидаги талабларга риоя қилиш зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стенд олдида (иш жойида) диэлектрик гиламчалар тўшалган бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
принципиал схемани йиғиш, элементларни алмаштириш, уларнинг созлигини текшириш стенддан кучланиш узиб қўйилганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
218. Кучланиш мавжудлигини қўл билан ушлаб текшириш, принципиал схема элементларининг чиқишларига тегиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-§. Электр токини ўзгартирувчи (генератор) хоналарга бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
219. Электр токини ўзгартирувчи (генератор) хоналарга хизмат кўрсатишга ушбу ускуналарни эксплуатация қилиш қоидаларига ўргатилган ва электр хавфсизлиги бўйича III дан паст бўлмаган малака гуруҳига эга бўлган ходимларга йўл қўйилади. Электр токини ўзгартирувчи (генератор) хонадан электр хавфсизлиги бўйича II дан паст бўлган малака гуруҳига эга ходимларнинг фойдаланишига фақат ушбу ускунага хизмат кўрсатувчи масъул ходим кузатуви остида рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220. Электр токини ўзгартирувчи ускуналарга хизмат кўрсатишда қуйидаги эҳтиёт чораларига риоя қилиш зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр токини ўзгартирувчи ускуналарга хизмат кўрсатишга алоқаси бўлмаган ходимларни уларнинг яқинига келишларига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр токини ўзгартирувчи ускуналарни қутисидаги барча таъмирлаш ишларини ўзгармас ва ўзгарувчан ток кучланишлари ўзгартиришда узиб қўйилганидан ёки таъмирлаш рубильниги ўчириб қўйилганидан кейин амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаётган электр токини ўзгартирувчи ускуна жавонини ёпиқ ҳолда сақлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. Профилактика ёки жорий таъмирлаш учун электр токини ўзгартирувчи ускуна ўчириб қўйилганидан кейин таъминот шчитида таъмирлаш рубильниги ёрдамида кучланиш олиб қўйилиши керак, узгич узатмасида «Уланмасин! Одамлар ишламоқда» плакати осиб қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
222. Ускунани таъминловчи тармоқда кучланиш йўқолишида автоматик тарзда ёқилиши мумкин бўлган дизель қурилмасидан ҳам узиб қўйиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
223. Компенсацияловчи конденсатор қурилмада иш бажаришдан олдин конденсаторларни зарядсизлаш штангаси билан зарядсизлантириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
224. Электр токини ўзгартирувчи (генератор) хоналарда ишлаганда металл нарвонлардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
225. Кўчма асбоб-ускуналар ва ток ўлчайдиган қисқичлар билан ўлчаш ишлари иккита ходим томонидан бажарилиши керак, улардан бири электр хавфсизлиги бўйича IV дан паст бўлмаган малака гуруҳига, иккинчиси эса III дан паст бўлмаган малака гуруҳига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
226. Батареяли кичик шчитлар, электр токини ўзгартирувчи (генератор) қурилмалар ва ток тақсимловчи шчитлар олдида электр ускуна узунлигига мос бўлган диэлектрик гиламчалар тўшалган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227. Электр токини ўзгартирувчи (генератор) хоналарнинг шамоллатиш тизими ортиқча иссиқликнинг ассимиляция қилинишига мўлжалланиши керак. Оқиб келаётган ҳавонинг миқдори сўриб олинадиган ҳаво миқдорига нисбатан 1,1 коэффициент билан қабул қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
228. Электр токини ўзгартирувчи (генератор) хоналар ишчи ва авария ёритқичлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-§. Аккумулятор қурилмаларига бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
229. Стационар аккумулятор батареялар (кислотали ва ишқорли) улар учун махсус мўлжалланган хоналарда ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кислотали ва ишқорли аккумулятор батареяларини битта хонада жойлаштириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
230. Аккумулятор хонаси қуйидагича бўлиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
имкон қадар зарядловчи қурилмаларга ва ўзгармас токнинг тақсимлаш шчитига яқин жойлашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унга чанг, буғ ва газлар киришидан, шунингдек тўсиқ орқали сув киришидан изоляцияланган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат кўрсатувчи ходимлар учун қулай бўлиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
231. Аккумулятор хонасига кириш тамбур орқали амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тамбур шундай ўлчамларга эга бўлиши керакки, бунда тамбурдан қўшни хонага кирадиган эшик ёпиқ турганда, аккумулятор хонасидан тамбурга чиқиладиган эшик бемалол очилиб ёпилиши керак. Тамбур майдони 1,5 м.² дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тамбур, аккумуляторли ва кислотали хонанинг эшиклари ташқарига очилиши ва улар ички томондан калитсиз очиш мумкин бўлган ўзи қулфланадиган қулфлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эшикларда «Аккумулятор хонаси», «Ёнғиндан хавфли», «Олов билан кирилмасин», «Чекиш тақиқланади» ёзувлари бўлиши керак. Тамбурнинг ташқи эшиги темир билан қопланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
232. Аккумулятор хонасининг ёнида кислотани, сепараторларни ва электролитни тайёрлашга керак бўлган анжомларни сақлаш учун майдони 4 м.² дан кичик бўлмаган алоҳида хона бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
233. Аккумулятор хонаси шифтлари, одатда горизонтал ва силлиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
234. Аккумулятор хонасининг поллари горизонтал, бетон асосда, кислотага чидамли (ишқорга чидамли) қопламали (чоклари кислотага чидамли материаллар билан тўлдирилган кислотага чидамли керамик плиткалар, асфальт ва бошқалар) бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стеллажлар асфальт қопламада ўрнатилганда кислотага чидамли (ишқорга чидамли) мустаҳкам материалдан ишланган таянч майдончалардан фойдаланиш керак. Стеллажларни бевосита асфальт қопламага ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
235. Аккумулятор хонасининг деворлари, шифтлари, эшик ва ойна ромлари, шамоллатиш тизими қутилари (ташқи ва ички томондан), стеллажлар, металл конструкциялар ва бошқалар кислотага чидамли (ишқорга чидамли) бўёқ билан бўялиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
236. Стационар электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш учун қўлланиладиган ёпиқ турдаги кўчма аккумуляторлар, шунингдек, номинал кучланиши 60 В дан, сиғими 72 А/соат дан кўп бўлмаган аккумулятор батареялари алоқа аппаратуралари билан умумий хоналарда тортиб олувчи шамоллатиш тизимли махсус жавонларда ўрнатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
237. Аккумуляторларни тортиб олувчи шамоллатиш тизимли жавонларда жойлаштирганда жавонларнинг ички юзаси кислотага чидамли (ишқорга чидамли) бўёқлар билан бўялиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
238. Аккумляторларни ўрнатиш учун стеллажлар белгиланган талабларга мувофиқ бажарилиши ва синалиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стеллажлар орасидаги вертикал бўйича масофа аккумулятор батареясига хизмат кўрсатиш қулайлигини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
239. Ишқорли аккумуляторлар стеллажлардан, стеллажлар эса ердан электролит ва унинг буғлари таъсирига чидамли бўлган изоляцияловчи қистирмалар ёрдамида изоляцияланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кучланиши 48 В дан юқори бўлмаган аккумулятор батареялари учун стеллажлар изоляцияловчи қистирмаларсиз ўрнатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
240. Аккумулятор батареяларига хизмат кўрсатиш учун ўтиш йўлакларининг кенглиги икки тарафлама жойлаштирилишида 1 м. дан кам бўлмаслиги, бир тарафлама жойлаштирилишида 0,8 м. бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241. Аккумуляторлардан иситиш ускуналаригача бўлган масофа кислотали аккумуляторлар учун – 0,75 м. дан кам бўлмаслиги, ишқорли аккумуляторлар учун – 1 м. бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
242. Аккумуляторларнинг ток ўтказувчи қисмлари ўртасидаги масофа қуйидагилардан кам бўлмаслиги керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65 В дан юқори ҳамда 250 В гача бўлган кучланишда – 0,8 м.;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
250 В дан юқори бўлган кучланишда – 1 м.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккумуляторларни икки қатор қилиб, қаторлар ўртасида ўтиш йўлаги қолдирмасдан жойлаштирилганда турли қаторлардаги ёндош аккумуляторларнинг ток ўтказувчи қисмлари ўртасидаги кучланиш 65 В дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
243. Изоляцияланмаган ёндош шиналар ўртасидаги, шунингдек улардан бино қисмлари ва ерга уланган бошқа қисмларгача бўлган масофа 50 мм. дан кам бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
244. Шиналар изоляторларда ётқизилиши ва уларда шина ушлагичлар билан маҳкамланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Исталган профилдаги шиналарнинг таянч нуқталари орасидаги масофа 2 м. дан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
245. Аккумуляторли ва кислотали хоналар ҳаво оқимини тортиб олувчи-сўрувчи стационар механик қўзғатгичли шамоллатиш тизими билан жиҳозланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, аккумуляторли ва кислотали хоналарни шамоллатиш учун бир соатда ҳавони камида бир карра алмашишини таъминловчи табиий тортиб олувчи шамоллатиш тизими бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
246. Шамоллатиш тизими кислотали ва ишқорли батареялар учун алоҳида жиҳозланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккумулятор хонаси шамоллатиш тизимларининг узиб-улагичлари ташқарида, хонага кираверишда жойлашган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарядловчи тўғрилагич билан аккумулятор хонасининг ҳаво оқимини тортиб олувчи шамоллатиш тизими билан блокировкаланган уланиши ва шамоллатиш тизими ишламаганда унинг автоматик тарзда ўчирилиши кўзда тутилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
247. Сиғими 500 рақамгача бўлган АТСларда, жумладан ёпиқ аккумуляторлар билан жиҳозланган аккумулятор хоналарида ҳаво алмашиш ҳажми соатига икки каррали бўлган табиий шамоллатишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
248. Аккумуляторли ва кислотали хоналар шамоллатиш тизимини мўриларга ёки бинонинг умумий шамоллатиш тизимига улаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Газларнинг чиқарилиши бино томидан камида 1,5 м. баландликка кўтарилган шахта орқали амалга оширилиши керак. Шахта атмосфера ёғинлари тушишидан ҳимояланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
249. Тортиб олувчи шамоллатиш тизимларининг ускунаси изоляцияланган хонада жойлашган ва портлашдан хавфсиз қилиб бажарилиши кўзда тутилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
250. Газларнинг тортиб олиниши бинонинг юқори қисмидаги каби, пастки қисмидан ҳам тоза ҳаво оқимига тескари бўлган томондан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шифт туртиб чиқувчи конструкцияга эга ёки нишаб бўлса, бу ҳолда ҳар бир бўлмадан ёки шип остидаги бўшлиқнинг юқори қисмидан мос равишда ҳавонинг сўриб олиниши кўзда тутилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу шамоллатиш тизими тешикларининг юқори қирраларидан шипгача бўлган масофа 100 мм. дан кўп бўлмаслиги, пастки шамоллатиш тешикларининг пастки қирраларидан полгача бўлган масофа эса 300 мм. дан кўп бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вентиляция каналларидан келаётган ҳаво оқими бевосита аккумуляторларнинг электролити юзасига йўналтирилган бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Металл вентиляцион қутилар аккумуляторлар тепасида жойлаштирилмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
251. Аккумулятор хонасининг шамоллатиш тизими 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратни, пол сатҳидан 1,5 м. баландликда сульфат кислота аэрозолининг йўл қўйилган чегаравий концентрацияси 1 мг/м.³ бўлишини, таркибидаги водород ҳажмга кўра 0,7 фоиздан кўп бўлмаслигини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
252. Аккумулятор хонасини иситишни ушбу хонадан ташқарида жойлаштирилган шамоллатиш канали орқали иссиқ ҳаво узатувчи калорифер қурилмаси ёрдамида амалга ошириш тавсия этилади, электр иситишдан фойдаланилганда канал орқали учқунлар киришига қарши чоралар кўрилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буғ ёки сув билан иситиш тизими ўрнатилганда, у аккумулятор хонаси доирасида пайвандлаб бириктирилган силлиқ қувурлардан бажарилган бўлиши керак. Фланецли туташишлар ва вентилларнинг ўрнатилиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
253. Аккумуляторли ва кислотали хоналардаги барча қувурлар ва иситиш асбобларига кислотага чидамли (ишқорга чидамли) қоплама билан ишлов берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
254. Аккумулятор батареяларини табиий ёритилган хоналарга ўрнатиш лозим. Аккумуляторли ва кислотали хоналарнинг деразаларига ялтирамайдиган ёки оқ бўёқ билан қопланган шиша қўлланилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
255. Аккумуляторли ва кислотали хоналар портлашдан ҳимоялаб ишланган ёритқичлар қўлланилган ишчи ва авариявий ёритишларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёритиш симлари ўрнатилган аккумуляторларнинг турига боғлиқ ҳолда кислотага ёки ишқорга чидамли қобиқдаги симлар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
256. Ёритқичларни аккумулятор батареяларининг тепасига жойлаштириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Улаб-узгичлар, штепсель розеткалари ва сақлагичлар аккумулятор хонасидан ташқарида ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
257. Аккумуляторларни кўздан кечириш учун кучланиши 42 В дан юқори бўлмаган, ҳимояловчи сеткали кўчма герметик лампадан ёки аккумуляторли фонардан фойдаланилади. Лампа шнури резинали шланг ичига жойланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
258. Кислота, ишқор ёки электролит билан фақат резинали қўлқоп ва калишларда, резиналанган фартук ва кислотага чидамли модда шимдирилган ип-газлама костюм (кислотали аккумуляторлар учун) ҳамда ҳимояловчи кўзойнакларда ишлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
259. Аккумуляторлар хонасида совун, пахта ва сочиқ, кислотали батареялар эксплуатация қилинганда ёпиқ идишда ичимлик содасининг 5–10 фоизли нейтраллаштирувчи эритмаси (бир стакан сувга бир чой қошиқ ичимлик содаси), ишқорли батареялар эксплуатация қилинганда ёпиқ идишда бор кислотасининг 5–10 фоизли эритмаси (бир стакан сувга бир чой қошиқ бор кислотаси) бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўзларни ювиш учун кучсизроқ 2–3 фоизли нейтраллаштирувчи эритмалардан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
260. Электролитли, дистилланган сувли, содали эритма ёки бор кислотали эритма солинган барча идишларда аниқ ёзувлар (номлар) бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёпиқ қутида етарли миқдорда латталар ва қириндилар сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
261. Кислота ёки ишқорлар тананинг очиқ жойларига тушганда тананинг зарарланган қисмини дарҳол 10–15 дақиқа ичида тез оқар сув оқими билан яхшилаб ювиш зарур. Бундан сўнг тананинг зарарланган қисмига нейтраллаштирувчи (сода ёки бор кислотаси) эритма билан ҳўлланган пахта қўйиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
262. Стеллажларга тўкилган электролитни нейтраллаштирувчи эритмада ҳўлланган латта билан артиб олиш керак. Полга тўкилган электролит аввал қириндилар ёрдамида тўплаб олинади, кейин полнинг ушбу жойи нейтраллаштирувчи эритма (сода ёки бор кислота) билан ҳўлланиши ва қуруқ латталар билан артиб олиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
263. Кислота махсус саватларда (обрешётка) жойлашган бутилкаларда сақланиши керак. Кислотали бутилкалар полда бир қатор қилиб жойлаштирилиши керак. Кислоталардан бўшаган бутилкалар ҳам шу тарзда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
264. Кислотали бутилкалар ўртасида тешиги бўлган, бутилка сават (ёки қути) билан бирга ўз баландлигининг учдан икки қисми бараварида сиғиши керак бўлган махсус саватлар ўрнатилган замбилларда, икки киши томонидан ёки махсус аравачаларда ташилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кислотали бутилкаларни қўлда ёки орқалаб ташиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
265. Кислотали электролитларни тайёрлаш учун эбонит идишлар (баклар)дан ёки ичи қўрғошин билан қопланган ёғоч идишлардан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ишқорли электролитни тайёрлаш учун темир ёки чўяндан ишланган идишлардан фойдаланиш мумкин. Электролитларни шиша идишларда тайёрлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
266. Кислотали электролитларни тайёрлашда кислота 1-2 л. ҳажмли шиша ёки чинни кружкадан ингичка оқимда секин-аста (электролитнинг тез қизиб кетишини олдини олиш мақсадида) дистилланган сувли идишга қуйилиши керак. Бунда электролитни доим аралаштириб туриш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электролитни кислотага сув қуйиш йўли билан тайёрлаш тақиқланади. Электролитнинг ҳарорати 50°C дан ошишига йўл қўймаслик керак. Ҳарорат 50°C дан ошиб кетганда электролитли идишни совутиш, полни ҳўллаш ва хонани тезлик билан шамоллатиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
267. Ишқорни қаттиқ ҳолатда ва сувли эритма кўринишида ташиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қаттиқ ишқор (ўювчи калий ёки ўювчи натрий)ни фақат қисқич ёки пинцет билан олишга рухсат этилади. Ишқорни қўл билан олиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
268. Қаттиқ ишқор бўлакларини парчалаганда майда синиқларининг кўзга ва терига тегишини олдини олиш учун уларни тоза мато билан қоплаш ва уларни тўплаш учун махсус куракчадан фойдаланиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
269. Ишқорли электролитни ҳосил қилишда қаттиқ ишқор сувли идишга солинади ёки тайёр эритма металл ёки шиша таёқча билан қуйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
270. Шикастланишларнинг олдини олиш учун тайёр ишқор таркибли флаконларни куч сарфламасдан эҳтиёткорлик билан очиш керак. Бунда флаконларнинг оғзини иссиқ сувда ҳўлланган латта билан иситиб очиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271. Электролит ёки дистилланган сувни аккумуляторга резина шарли сифон, резинали груша, шиша ёки чиннидан ишланган кружка ёрдамида қуйиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккумулятор 10°– 30° C ҳароратли электролит билан тўлдирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аккумулятордаги электролитни резинали груша ёрдамида алмаштириш керак. Ифлосланган электролитни махсус олдиндан тайёрлаб қўйилган идишга тўкиш керак. Ифлосланган электролитни канализацияга тўкиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
272. Аккумулятор хонасининг шамоллатиш тизими ҳар сафар аккумулятор хонасига киришдан олдин, шунингдек аккумуляторларни зарядлашдан олдин ёқилиши ва барча газлар чиқариб юборилганидан кейин ўчирилиши керак, бироқ заряд тугаганидан кейин 90 дақиқадан олдин ўчирилмаслиги керак. Аккумулятор батареялари доимий зарядлаш усулида эксплуатация қилинганида хонани шамоллатиш вақти-вақти билан (маҳаллий шароитларга боғлиқ ҳолда) амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
273. Аккумулятор хонасида ишлаганда, батареялар зарядланаётганда ёки йиғилаётганда респираторлардан фойдаланиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарядлаш вақтида электролитнинг ҳарорати 40°C га етганда зарядлашни тўхтатиш зарур, шунингдек зарядлаш ток кучини ҳарорат кўтарилишига йўл қўймаган ҳолда камайтириш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
274. Аккумулятор хонасида пластиналарни кавшарлаш ишларига қуйидаги шароитларда йўл қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарядлаш тугаганидан сўнг камида икки соатдан кейин кавшарлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кавшарлаш вақтида қўрғошин буғларининг 0,01 мг/м.³ дан юқори бўлмаган концентрациясини таъминлайдиган узлуксиз шамоллатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кавшарлаш жойи қолган батареялардан ўтга чидамли шчитлар билан тўсилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пластиналарни кавшарлаш ишларини фақат респираторларда бажаришга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
275. Хонадаги ҳавонинг сульфат кислота буғлари билан ифлосланиш даражасини камайтириш учун аккумуляторларнинг электролит ойнаси тегишли ўлчамлардаги ойналар билан беркитилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
276. Аккумуляторлар жойлашган стеллажлар орасидаги ўтиш йўлакларида буюм ва материаллар бўлмаслиги керак (таъмирлаш ишлари бажариладиган давр бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
277. Электролитнинг газлари аккумулятор хонасидан ишлаб чиқариш хоналарига кирмаслиги учун тамбур ва аккумулятор хоналарининг эшиклари зич ёпилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
278. Аккумулятор хонасида чекиш, унга очиқ олов билан кириш, учқун чиқариши мумкин бўлган асбоб-ускуналардан фойдаланиш тақиқланади (пластиналарни кавшарлаш бундан мустасно).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
279. Аккумулятор хонасида озиқ-овқат маҳсулотларини ва ичимлик сувини сақлаш ҳамда истеъмол қилиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
280. Аккумулятор хонасида иш тугаганидан сўнг юз ва қўллар совун билан тозалаб ювилиши, сўнгра қўллар уксус кислотасининг 1 фоизли эритмаси билан чайилиши, шунингдек оғиз бўшлиқлари сув билан чайилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Ишлаб чиқариш ускуналарига ва бошқаларга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
281. Телефон ва телеграф станцияларида ўрнатиладиган ишлаб чиқариш ускуналари хавфсизлик бўйича ГОСТ 12.2.003 талаблари, ускуналарга қўйиладиган техник шартлар талабларига мувофиқ келиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282. Иш жойлари қулай жойлашуви, техник эстетика ва эргономика талабларига мос равишда таъминлаши лозим. Шунингдек, ходимлар томонидан ҳаракат қилишда ва ишларни бажаришда қулайликларни ҳисобга олган ҳолда ГОСТ 12.2.032 ва ГОСТ 12.2.033 талабларига мос равишда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Кириш-коммутация ускунасига бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
283. Кросс каркасининг ўткир бурчаклари хизмат кўрсатувчи ходимлар жароҳатланишининг олдини олиш учун унинг бурчаклари ёпилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
284. Дистанцион таъминотли кабелнинг паст частотали ва юқори частотали жуфтликлари кавшарланадиган кириш-коммутация ускунаси (бундан буён матнда ККУ деб юритилади) рамкалари (паст частотали занжирлар учун кросс рамкалари, ИКМ ва бошқа ускуналарнинг юқори частотали занжирлари учун линияли узатиш шчити рамкалари) икки томонидан қизил бўёқ билан бўялган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
285. Дистанцион таъминотли кабеллар киритиладиган ККУнинг юза ва монтаж қилинадиган томонлари (кросс ячейкалари, линияли узатиш шчити ва бошқалар) олдига диэлектрик гиламчалар қўйилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
286. Электр узатиш линиялари (ЭУЛ) билан кесишган жойлари бўлган абонентлик ҳаво алоқа линияларининг варақчалари (ТШ-2/2 шакл)да бу ҳақда тегишли белги қўйилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
287. ККУ рамкаларида кросслаш, ўлчаш ва бошқа ишлар бажарилганда, дастлаб вольтметр ёки кучланишни кўрсатадиган изоляцияланган дастали асбоб ёрдамида бошқа кучланиш йўқлигини текшириш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
288. Уловчи ва абонент линияларига бошқа кучланиш тушиб қолган ҳолларда уларни станция ускунасидан ажраткич (фибрали қистирма ёки изоляция материалидан тайёрланган вилка) ёрдамида узиб қўйиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
289. Кроссга хизмат кўрсатувчи ходимлар телефон линиясида бошқа кучланиш мавжудлиги тўғрисида линия электромонтёрини огоҳлантиришга мажбурдирлар. Шикастланиш бартараф этилгандан сўнг алоқа линияларида бошқа кучланишнинг йўқлигини вольтметр ёки кучланишни кўрсатадиган изоляцияланган дастали асбоб билан текшириш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
290. Кросс ва кириш коммутацион қурилмадаги термик ғалтаклар, АТС-50/200M кириш коммутацион қурилмадаги ПС-0,25 сақлагичлар ва бошқалар телефон линияси симларининг электр тармоғи симлари билан алоқаси бартараф этилганидан сўнг алмаштирилади. Термик ғалтаклар ва сақлагичлар алмаштирилгунига қадар телефон линиясини станция ускунасидан узиб қўювчи ажраткични олиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
291. ККУда кросслаш ишларини бажаришда изоляцияланган дастали асбоблардан фойдаланиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Шаҳарлараро телефон станциялари, линияли-аппарат цехлари ва кучайтириш пунктларига бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
292. Кириш-коммутация ускунаси, дистанцион таъминот кучланиши узатиладиган устунлар, кучланишнинг автомат ростлагичларида ишга туширилган анодли ростлагич мавжуд бўлган устунлари, ток тақсимловчи устунларнинг олдига диэлектрик гиламчалар тўшалган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
293. Таъминот занжирларидаги коммутация қилиш учун қўл билан ушланадиган қисми изоляцияланган қопламали ёйлар ёки изоляцияловчи корпусда икки жуфтли вилкалар қўлланилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дистанцион таъминот кучланиши остидаги кириш-коммутация ускунасининг штивлари изоляцияланган трубкаларга киритилган бўлиши, уялари эса ҳимояловчи изоляцияланган қопқоқлар билан ёпилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
294. Хизмат кўрсатувчи ходимларни электр токи уриш хавфи мавжудлиги тўғрисида огоҳлантириш учун ККУнинг қопқоқларида, шунингдек дистанцион таъминот кучланиши ўтказилган ускунанинг ғилофларига электр кучланиш белгиси туширилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
295. Шикастланишларни бартараф этиш ёки текшириш учун иш жойларидан таъминлаш блоклари ечиб олинаётганида ушбу блокларнинг фильтр конденсаторлари олдиндан зарядсизлантирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
296. Дистанцион таъминот занжирларидаги ёйларни олиб ташлаш ва ўрнини алмаштиришни диэлектрик қўлқопларда, диэлектрик гиламчада турган ҳолда ёки диэлектрик калишларда амалга ошириш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
297. Узатиш тизими аппаратурасининг таъминот тармоғи занжирларидаги сақлагичларни алмаштириш ва уларнинг эрувчан қўйилмаларини алмаштиришда эҳтиёт чораларига риоя қилиш, ток ўтказувчи қисмларга ва очиқ ҳолдаги аппаратига тегмаслик керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
298. Электр узатиш линияларининг хавфли таъсири остида бўлган ҳаво алоқа линиялари занжирларининг электр токини ўлчаш ва шикастланган жойларини аниқлаш ишлари камида иккита ходим иштирокида амалга оширилиши керак. Индукцияланган хавфли кучланиш остидаги кабель симларига ўлчаш асбобини улаш ва узиш диэлектрик қўлқоплар ва калишларда (ёки изоляцияловчи асосда турган ҳолда) бажарилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
299. Ҳаво алоқа линияларининг симларида бошқа юқори кучланиш аниқланганда алоқани узатишни кучайтириш пункти ёки шаҳарлараро телефон станциясининг ходимлари бу тўғрисида алоқани узатишни кучайтириш участкасининг бошқа томонидаги диспетчерини ва ходимларини огоҳлантириш ҳамда юқори вольтли линиядан кучланишни узиб қўйиш учун тегишли энергия тизимларининг диспетчерлари орқали чоралар кўриши, алоқа линияларидаги шикастланишларни бартараф этиш вақтида эса «Юқори кучланиш. Ҳаёт учун хавфли» плакатини осиб қўйиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Коммутатор, автоматик ва ярим автоматик алоқа цехларида хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
300. Профилактика ишларини ўтказишда асбоб-ускуналарни электр токидан узиб қўйиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
301. Электр токи таъминот устунларининг олдида диэлектрик гиламчалар тўшалган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
302. Ускунадан плата ечиб олинаётганида ишга туширувчи колодкаларни юқоридагисидан бошлаб бирма-бир узиш лозим. Улаш эса тескари тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
303. Асбоб-ускуналарнинг ток ўтказувчи қисмларидаги кучланишнинг мавжудлигини вольтметр ёки кучланишни кўрсатадиган изоляцияланган дастали асбоб билан текшириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
304. Коммутацион кўчма шнурлар билан ишлаганда шнур штепселининг изоляцияланган қисмларидан ушлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
305. Коммутаторлар ва стативлардаги сигнал лампаларини алмаштиришда ускунанинг ерга уланган металл қисмига бўш қўл билан тегиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
306. Ходимларни акустик зарбалардан ҳимоя қилиш учун микротелефон гарнитуралари телефонига параллел равишда акустик зарба чеклагичлари (фриттерлари) уланиши керак. Шунингдек, телефон алоқаси сўзлашув пунктларининг телефон аппаратлари акустик зарба чеклагичларига эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-§. Маҳаллий телефон станцияларида хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
307. АТС залларидаги таъминловчи шиналар яқинида қўш нарвонларда ишлаганда таъминлаш шиналари ва бошқа ток ўтказувчи қисмларга тегиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
308. Стативдан асбоб-ускуна узиб қўйилганда унинг контакт майдонини тозалаш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
309. Ускуналарни тозалашда спиртдан фойдаланиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу мақсадлар учун бензиндан фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
310. Координатали тизимнинг АТС автомат залида электр бошқарув машинасининг (ЭБМ) ёзиб олувчи қурилмаси олдида диэлектрик гиламча тўшалган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
311. АТСдаги кўп каррали координатали улагич қопқоқларини ёндош улагичлардан хизмат кўрсатувчи ходимларга тегишини олдини олган ҳолда эҳтиёткорлик билан олиб қўйиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
312. Шчитлар координатали ускуна стативларининг монтаж қилинадиган томонидан ўрнатилганда шчит пазга зич кирганлиги ва унга маҳкамланганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Шчитни ечиб олишда тушиб кетмаслиги учун уни иккита қўл билан ушлаш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
313. АТСдаги оддий сақлагичларни 63 А ва 25 А сақлагичларга алмаштиришни барча эҳтиёткорлик чораларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-§. Рақамли коммутация ва узатиш тизимлари ҳамда модуллар билан ишлашда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
314. Таркибида электр статик кучланиш таъсирчан бўлган компонентлари бор модуллар билан ишлаганда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
315. Ходимлар синтетик кийим ва пластик тагчармли пойабзалдан фойдаланмасликлари керак, чунки бу электростатик заряд йиғилишини кучайтиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
316. Модуллар билан ишлашдан олдин ходимлар электр статик кучланишни зарядсизлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
317. Модулларнинг қуйма ўтказгичлари ва компонентларига тегиш тақиқланади. Модулларни фақат четларидан ушлаш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
318. Узиб қўйилган модуллар билан контактланадиган барча асбоб-ускуналардан, ўлчов асбоблари ва металл буюмлардан фойдаланишдан олдин уларни зарядсизлантириш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
319. Сақлагичлар фақат хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан алмаштирилади. Фойдаланишда рухсат этилган сақлагичларгина қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
320. Узатиш тизимлари аппаратураларига хизмат кўрсатишда уларнинг техник ҳужжатларида баён қилинган хавфсизлик талабларига амал қилиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
321. Иш жойларидан таъминот блоклари ечиб олинаётганида шикастланишларни бартараф этиш ёки текшириш учун ушбу блоклар фильтрларининг конденсаторлари олдиндан зарядсизлантирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
322. Дистанцион таъминот занжирларидаги ёйларни олиш ва ўрнини алмаштиришни диэлектрик қўлқопларда, диэлектрик гиламча устида турган ҳолда ёки диэлектрик калишларда бажариш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-§. Телеграф станциялари ва телеграф аппаратларига бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
323. Телеграф аппаратларининг корпуслари ерга уланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
324. Аппарат шнурлари резинали шлангларда бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
325. Телеграф аппаратини ўчираётганда таъминот шнурининг вилкасидан ушлаш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
326. Электр двигателнинг чўткасини ёки аппарат ростлагичини алмаштиришда унинг мотор ва линия занжирлари узиб қўйилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
327. Аппарат қабул қилгични клавиатура платасидан ечиб олишга ва уни платага ўрнатишга кучланиш узиб қўйилгандагина рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
328. Иш вақтида аппаратлардан ғилофларни ечиш ва аппаратнинг кузатиш ойнасига эга аппарат ғилофининг қопқоғини кўтарилган ҳолда қолдириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
329. Моторли батареянинг сақлагичларини, чақирув асбоблари ва сигнал лампаларини (аппарат столларида ўрнатилган) алмаштиришда аппарат столининг металл (ерга уланган) каркасига қўл билан тегиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
330. Узаткичнинг, шунингдек аппаратлар автоматик тўхтатиш тугмачасининг контактли пружиналарини изоляцияланган дастали асбоблар ёрдамида ростлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
331. Ўрамли тасма ва перфотасма, қоғозли тасманинг ёритиш лампаси ҳамда белгилар ҳисоблагичи сигнал лампасининг алмаштирилиши кучланиш узиб қўйилганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
332. Аппарат шчитларининг линия-батареяли ва моторли клеммалари аппаратларнинг иш жойларида изоляцияловчи материалдан ишланган гайкаларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
333. Аппаратларни аппарат цехлари бўйлаб ва ростлаш устахонасига ташиш учун махсус аравачалардан фойдаланиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
334. Телеграф аппаратини аравачага юклаш ва уни тушириш икки киши томонидан амалга оширилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-§. Телеграф станцияларининг кодли коммутация аппаратига бўлган хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
335. Тасмани ўраш учун мўлжалланган автоконсолни столнинг четидан ташқарига суриб чиқариш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
336. Столларнинг суриб чиқарилган қопқоқларидаги телеграф аппаратлари ва трансмиттерларида ишлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
337. Столнинг иккинчи қаватида жойлашган телеграф аппаратлари ва трансмиттерлар билан ишлаганда махсус скамейкалардан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
338. Ташиш вақтида Т-50 трансмиттерининг контакт пружинали колодкасидан ушлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
339. Электромеханик тақсимлагич ва Т-50 трансмиттерининг чўткаларини фақат улардан кучланиш узиб қўйилгандан сўнг алмаштириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
340. Кириш-коммутация шчитидаги сақлагичларни алмаштиришни ток ўтказувчи қисмларга тегмасдан амалга ошириш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
341. Кодли регистр столи, узатишни назорат қилиш столи ва юкланишни тўғриловчи столларида маҳкамланган клеммали панелдаги ўтказгичларни маҳкамловчи гайкаларни бураб чиқаришда изоляцияланган дастали махсус калитни қўллаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
342. Коммутация майдонларида шнурли жуфтликлар билан ишлаганда штепселнинг изоляцияланмаган қисмидан ушлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
343. Сақлагичларни, реостат ва сигнал лампаларини, шунингдек электр ёритиш лампаларини алмаштиришда асбоб-ускуналарнинг ва аппаратуранинг ерга уланган қисмларига қўл билан тегиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
344. Кучланиш остидаги стативлар, устунлар ва коммутаторларнинг ток ўтказувчи қисмларида ишларни бажариш зарур бўлган ҳолларда изоляцияланган дастали асбоблар ва диэлектрик ҳимоя воситалари қўлланилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-§. Изоляцияланган дастали асбоблар билан бажариладиган ишларда хавфсизлик талаблари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
345. Изоляцияланган дастали асбоблар билан ишни бошлашдан аввал унинг тўлиқ созлигига (болға, босқон, болта ва бошқалар) тўлиқ ишонч ҳосил қилиш зарур. Ломлар тўғри учлари чўзилган ва чархланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
346. Босқон ва болғалар уриладиган қисмининг юзаси текис, қийшаймаган, синмаган, ўйиқлар, ёриқлар ва ғадир-будурларсиз озгина қавариқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
347. Болға, босқон ва бошқа зарб бериладиган асбобларнинг дасталари қаттиқ ва қайишқоқ (қизил, қора қайин, ёнғоқ, граб, қайин ва бошқалар), кўз ва буралмаларсиз, силлиқ юзали қуруқ ёғочдан ясалган ва пўлат поналар билан поналанган бўлиши керак. Юмшоқ ва йирик қатламли дарахт турлари (арча, қарағай ва бошқалар)дан ясалган дасталардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Дасталар тўғри бўлиши кўндаланг кесимида эса овал шаклга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
348. Асбобни силтаганда ҳамда зарбаларда дастаси қўлдан сирғаниб чиқиб кетмаслиги учун дастанинг бўш учи бир мунча йўғонроқ бўлиши керак (босқонлар бундан мустасно). Босқон дастаси бўш учига қараб бир мунча торайган бўлиши керак. Асбобни дастага маҳкамлаш учун поналар юмшоқ пўлатдан тайёрланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
349. Асбобнинг учли дум қисмига ўрнатилган дасталар бандажли халқаларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
350. Зарб бериладиган асбоблар (зубило, тешиб ўтгич, керн ва бошқалар) ёриқларсиз, ғадир-будурларсиз, парчинлаб уланган жойларисиз текис қисмга эга ва қийшаймаган бўлиши керак. Уларнинг ишлатиладиган учлари шикастланган бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
351. Зубило 150 мм. дан калта бўлмаслиги, унинг тортилган қисми узунлиги 60 —70 мм. бўлиши керак. Зубилонинг ўткир учи 65° — 70° бурчак остида чархланган бўлиши, кесувчи қирраси тўғри ёки салгина дўнгроқ чизиқ кўринишида бўлиши, шунингдек қўл билан ушланадиган жойдаги ён чеккаларида ўткир қирралар бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
352. Зубило ва бошқа изоляцияланган дастали асбоблар билан ишлашда ишчилар металларни қирқиш вақтида шишалари синмайдиган сақловчи кўзойнаклар ва ип-газламали қўлқоплар билан таъминланган бўлиши керак. Босқонлар ёрдамида поналар ва зубилолар билан ишлашда узунлиги 0,7 м. дан кам бўлмаган дастали пона ушлагичлар қўлланилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
353. Отвёрткаларнинг тиғи винт каллаги кесимига оралиқ қолдирмай кириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
354. Гайка калитлари гайка ва болт каллакларининг ўлчамига қатъий мос келиши керак. Уларнинг ишчи юзалари қийшиқ, чархланмаган, дасталари эса ғадир-будур бўлмаслиги керак. Болтлар ёки гайкаларнинг тишлари ва каллакларининг юзалари орасида оралиқ мавжуд бўлганда қистирмалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Гайка калитларини иккинчи калит ёки трубалар билан узайтириш йўли билан гайка ва болтларни бураб чиқариш ва бураб қотириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
355. Иш жойидаги асбоб-ускунанинг ҳолати унинг думалаб ёки тушиб кетишини олдини олиши керак. Асбоб-ускунани тўсиқ суянчиқлари, майдонча, ҳавозалар ва тахта тўшамаларнинг тўсилмаган четларига қўйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
356. Изоляцияланган дастали асбоблардан фойдаланганда бармоқларнинг металл қисмлар йўналишига қараб сирпаниб кетишининг олдини олувчи тиргак ва дўнгликдан ушлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
357. Диэлектрик ғилоф ёки қопламалари дасталарга зич ёпишмаган, ғоваклар, қатламларга ажралишлар, ёриқлар, каваклар ва бошқа шикастланишлари бўлган изоляцияланган дастали асбоблардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
358. Изоляцияланган дастали асбоблар ёпиқ хоналарда токча ёки стеллажларда сақланиши, иситиш асбоб-ускуналарига тегмаслиги ва қуёш нури ҳамда намликдан ҳимояланган бўлиши керак. Атроф-муҳитда кислота, ишқор ва бошқа агрессив модда буғлари бўлмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
359. Изоляцияланган дастали асбоб унинг созлиги ва қўллашга яроқлилигини таъминловчи шартларга риоя қилган ҳолда иш жойларига ташилиши ва олиб борилиши керак, яъни у ифлосланиш, намланиш ва механик шикастланишдан ҳимояланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
360. 0,7 кг-куч/см.² дан юқори босим остида ишловчи идишлар (гидростатик босимни ҳисобга олмаган ҳолда) ва сиқилган, суюлтирилган ва эритилган газларни 0,7 кг-куч/см.² дан юқори босим остида ташиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус баллонлар босим остида ишлайдиган идишларни ўрнатиш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши ва эксплуатация қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
361. Ташкилот раҳбарияти идишларни хизмат кўрсатиш хавфсизлигини, соз ҳолатини ва уларнинг ишончли ишлашини таъминлаган ҳолда босим остида ишлайдиган идишларни ўрнатиш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига мувофиқ сақлашга мажбурдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
362. Иш пайтида идиш ва унинг элементларини таъмирлашга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-§. Компрессорлар ва юқори босимли баллонлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
363. Босим остида ишлайдиган барча аппарат ва идишлар манометр, сақловчи клапанлар ва редукторлар билан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
364. Ҳаво компрессорлари ҳаво тўплагичда пломбаланган манометрлар ва сақловчи клапанлар билан ҳамда сиқишнинг иккала босқичларида сўрувчи патрубокда мой ажраткичлар ва ҳаво фильтрлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
365. Компрессор ишлаётганида босимни ҳар бир манометрнинг шкаласидаги қизил чизиқ билан белгиланган чегаравий қийматдан ошириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
366. Манометрларни текшириш билан бирга уларни пломбалаш ёки тамғалаш ишлари камида 12 ойда бир марта амалга оширилиши керак. Бундан ташқари, ишчи манометрларни назорат манометри билан камида олти ойда бир марта қўшимча текшириб, текшириш натижаларини назорат текширувларини қайд этиш дафтарига қайд этиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат манометри йўқлигида қўшимча текширувни текширилган ишчи манометр билан амалга оширишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
367. Эксплуатацияда бўлган баллонлар камида беш йилдан кейин даврий текширувдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стационар, шунингдек доимий кўчма воситаларда ўрнатилган, сиқилган ҳаво, кислород, аргон, азот ва гелий сақланадиган баллонлар ва баллон-идишлар 150 кг-куч/см.² ва ундан юқори босимда ўлчанган, шабнам нуқтасидаги ҳарорати 35оС ва ундан паст бўлган, шунингдек, сувсизлантирилган углекислотали балонлар 10 йилдан кейин техник текширувдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
368. Баллонларнинг даврий текширилиши тўлдирувчи заводларда ёки тўлдирувчи станцияларда (синов пунктларида) ташкилот бўйича буйруқ билан ажратилган, ушбу завод (тўлдирувчи станция)ларнинг ходимлари томонидан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
369. Хоналарда ўрнатиладиган газли баллонлар иситиш радиаторлари ва бошқа иситиш асбоблари ҳамда печлардан 1 м. дан кам бўлмаган масофада, очиқ алангали иситиш манбаларидан эса – 5 м. дан кам бўлмаган масофада жойлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
370. Пайвандлаш устахонасида 10 тадан кўп бўлмаган пайвандлаш жойлари мавжудлигида, ҳар бир жойда биттадан кислородли ва ацетиленли захира баллонлари бўлиши лозим. Захира баллонлари пўлат шчитлар билан тўсилган ёки устахонага қўшимча қурилган махсус хоналарда сақланиши керак. Устахоналарда 10 тадан ортиқ пайвандлаш жойлари мавжуд бўлганда марказлашган газ таъминоти ташкил этилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
371. Баллонлардан газнинг кам босимли сиғимларга чиқарилиши фақатгина ушбу газ учун мўлжалланган ва мувофиқ рангга бўялган редуктор орқали амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Редукторнинг паст босимли камераси манометр ҳамда газ қайта киритиладиган сиғимнинг рухсат этилган тегишли босимига ростланган пружинали сақловчи клапанга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
372. Вентилларнинг носозлиги туфайли баллонлардаги газни истеъмол қилиш жойига чиқариш имкони бўлмаганда улар тўлдирувчи станцияга қайтарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
373. Баллонлар (бошмоқлар ва қопқоқ ҳалқаларини қайта ўрнатиш) ва вентилларнинг таъмирланиши тўлдирувчи заводларда амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
374. Кислородли ва ёнувчи газли баллонларни омборхонанинг битта хонасида сақлаш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
375. Бошмоқларга ўтказилган, тўлдирилган баллонлар вертикал ҳолатда сақланиши керак. Баллонларни йиқилишдан сақлаш учун махсус жиҳозланган жойларга ўрнатилиши ёки тўсиқлар билан тўсилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
376. Бошмоқлари бўлмаган баллонлар горизонтал ҳолатда ёғоч ром ёки стеллажларда сақланиши мумкин. Очиқ майдончада сақлаганда бошмоқли баллонларни горизонтал қаторлар орасига арқон, ёғоч тўсинлар ёки резина қистирмалар қўйган ҳолда тахлаб жойлаштиришга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
377. Баллонларни тахлаб жойлаштирганда уларнинг баландлиги 1,5 м. дан ошмаслиги керак. Баллонларнинг вентиллари бир томонга қаратилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
378. Баллонларнинг бир жойдан бошқа жойга кўчирилиши бунинг учун махсус мослаштирилган аравачалар ва бошқа қурилмалар ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
379. Газ билан тўлдирилган баллонларни ташиш рессорли транспортда ёки автокранларда горизонтал ҳолатда амалга оширилиши керак, баллонлар орасига қистирмалар қўйилиши шарт. Қистирмалар сифатида баллонлар учун кесилган ёғоч тўсинлар, шунингдек қалинлиги 25 мм дан кам бўлмаган арқонли ёки резинали ҳалқалар (битта баллонга иккитадан ҳалқа) ёки баллонларни ўзаро урилишидан сақловчи бошқа қистирмалар қўлланилиши мумкин. Ташиш вақтида барча баллонлар вентиллари бир томонга қаратиб жойлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
380. Баллонларни махсус контейнерларда, шунингдек контейнерларсиз вертикал ҳолатда ташишга рухсат этилади, уларнинг орасига қистирмалар ҳамда ағдарилиш эҳтимолининг олдини олувчи тўсиқлар қўйилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
381. Баллонларни юклаш, тушириш, ташиш ва сақлашда баллонларнинг ағдарилиши, шикастланиши ва ифлосланишининг олдини олиш чоралари кўрилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
382. Сиғими 12 л. дан ортиқ бўлган стандарт баллонларни ташиш ва сақлаш бураб қўйиладиган қопқоқлар билан амалга оширилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Таъмирлаш ишларини бажаришда хавфсизлик қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
383. Ташкилотнинг таъмирлаш хизмати ускуналарнинг, уларнинг паспортлари, техник йўриқномалари ва ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг бошқа ҳужжатларининг меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими талабларига мослигини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
384. Асбоб-ускуналарни зарур техник ҳолатда тутиб туриш учун ташкилотда унга хизмат кўрсатишни яхшилаш, режавий-олдини олувчи таъмирлашнинг қатъий бажарилиши ва таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
385. Асосий асбоб-ускуналарни капитал ва жорий таъмирлаш, ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ишларни ташкил этиш лойиҳасига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ишларни ташкил этиш лойиҳаларида таъмирлашни ўтказишга жавобгар ходимлар, шунингдек таъмирлаш ишларининг тартиби ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминловчи чоралар кўрилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
386. Таъмирлаш ишларини ўтказиш муддати ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқлаган йиллик режали-таъмирлаш жадвалига асосан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
387. Таъмирлаш ишларини ўтказишда бажарилиши зарур бўлган ишларнинг бажарилиши технологик кетма-кетликда кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қуйидагиларни кўрсатиш зарур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларни бажариш усуллари ва услубларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъмирлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуна ва анжомларнинг турларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъмирланган асбоб-ускуна ва анжомлар ва уларнинг қисмларини техник талабларга жавоб беришини.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
388. Бажарилиши хавфсизлик чоралари билан боғлиқ ва махсус технологик таъмирлаш жараёнларини амалга оширилиши кўрсатмалари берилган ишлар таъмирлаш ҳужжатларида кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
389. Ташкилотларда пудратчи ташкилотлар томонидан бажариладиган таъмирлаш, қурилиш ва монтаж ишлари наряд-рухсатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
390. Барча ҳолларда таъмирлаш ишларининг бажарилиш тартиби ва усуллари бош муҳандис ёки унинг ўринбосари билан келишилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
391. Таъмирлаш ишлари бажариладиган ҳудуд тўсилган ҳолатда бўлиши ва у ерда хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
392. Таъмирлаш ишлари бошланишидан аввал, таъмирлашда банд бўлган барча ходимлар ишларни ташкил этиш лойиҳаси билан таништирилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш пайтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
393. Ечиб олинган агрегатлар, деталлар ва металл конструкциялар йиғиштириб қўйилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
394. Таъмирлаш пайтида иш жойларини, йўлларни, йўлакларни ва зинапояларни турли нарсалар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
395. Суюқ ёнилғини сақлаш учун сиғимларда ва бошқа сиғимларда ишлаганда, сиғимни улардан бўшатиш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
396. Компрессорни қисмларга ажратиш ва ичини очиш билан боғлиқ таъмирлаш ишларини ўтказиш учун уни бошқа барча технологик жиҳозлардан узиб қўйиш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
397. Таъмирлаш ишлари баландликда бажарилганда, ҳавоза ва тахта тўшамалар ўрнатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
398. Ҳавоза ва таглик ўрнатишнинг имкони бўлмаса, ходимлар баландликда ишлаш учун эҳтиёт камарлари ва арқонлардан фойдаланишлари шарт. Эҳтиёт камарлари ва арқонларнинг маҳкамланиш жойи конструкцияларда аввалдан белгилаб қўйилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
399. Баландликда таъмирлаш ишларини бажарганда, асбоб-ускуна ва материалларни майдонча қирғоғига қўйиш ёки ерга ташлаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асбоб-ускуналарни махсус сумка ёки қутида сақлаш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
400. Ходимларнинг қудуқларнинг ичига кирган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб боришида уларни шамоллатиб, ичидаги газлар бутунлай чиқариб юборилгандан сўнг рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401. Барча таъмирлаш ишлари, ташкилот раҳбари томонидан тайинланган масъул ходим раҳбарлиги ва назорати остида бажарилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
402. Ёритиш чироқларини таъмирлаш ишларида фақат 12 В кучланишдаги кўчма лампалар, портлашдан ҳимоялаб ясалган аккумуляторли чироқлардан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёритиш мақсадида машъала, гугурт, керосинли фонарлар, шамчироқлардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
403. Капитал таъмирлашдан сўнг асбоб-ускунани ишга тушириш, ташкилот бош механиги (бош энергетик), меҳнат муҳофазаси хизмати ходими, касаба уюшмаси вакили ва бош муҳандис тасдиқлайдиган тегишли далолатнома тузилиб, қабул қилингандан сўнг рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
404. Таъмирлаш ишлари тугагач, барча кераксиз конструкциялар, асбоб-ускуналар, материаллар ва чиқиндилар цехдан олиб кетилиши, тўсиқлар, сақловчи блокировка мосламалари ўз жойига ўрнатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
405. Барча асбоб-ускуна ва аппаратураларни созлаш улардан электр токи узиб қўйилганда амалга оширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
406. Мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
407. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII боб. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
408. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори Х. МИРЗАХИДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 10 июль

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 10 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 10 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 18 июль

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НОРБОЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 18 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 18 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. АБДУВАЛИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 25 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 28 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 45-сон, 517-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 10.12.2025 й., 10/25/3719/1145-сон; 14.01.2026 й., 10/26/3754/0042-сон)