18.10.2007 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида Шартнома
Kuchga kirish sanasi
10.03.2008
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дўстона муносабатларни ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон — бундан кейин Томонлар деб аталувчи,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки давлат халқлари ўртасидаги тарихий дўстона ва қўшничилик урф одатларига асосланиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида 1996 йил 16 январдаги (Туркменбаши) Шартномада, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида 2004 йил 19 ноябрда (Санджар) Шартномада назарда тутилган ўзбек-туркман муносабатларининг фундаментал принциплар ва Томонлар ўртасида эришилган бошқа келишувлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятларидан келиб чиқиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги муносабатларни сифатли янги даражага кўтаришга бўлган ўзаро интилишлари улар халқларининг туб манфаатларига тўла жавоб беришини, миллий, минтақавий ва халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш ишига хизмат қилишини ҳисобга олиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг мақсадлари ва принципларига содиқлигини тасдиқлаб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анъанавий дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш, барча йўналишларда ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ва икки томонлама ҳамкорликка янги сифат бериш ҳамда унинг халқаро-ҳуқуқий негизини мустаҳкамлаш заруратидан келиб чиқиб,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда

Томонлар икки томонлама ва минтақавий муносабатларнинг асосий масалалари, шунингдек бир-бирини қизиқтирадиган халқаро муаммолар бўйича мунтазам равишда фикр алмашиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига асосланган тенг ҳуқуқли ҳамкорликни мустаҳкамлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2- модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотида, унинг ихтисослашган ташкилотларида ва бошқа кўп томонлама давлатлараро тизимларида биргаликда фаол ҳаракат қиладилар. Улар халқаро ташкилотлар доирасида уларнинг миллий манфаатларига дахлдор масалалар кўрилаётганда бир-бирини қўллаб-қувватлайдилар ва ўзаро тушунишларини намоён қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3- модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистоннинг ҳудудий яхлитлигини ва ҳозирги мавжуд чегараларининг бузилмаслигини тан оладилар ва ҳурмат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар бошқа Томоннинг суверенитетига, хавфсизлигига, ҳудудий яхлитлигига зарар етказадиган, шу жумладан учинчи давлатлар билан шунга қаратилган халқаро шартномалар тузиш бўйича бирон-бир ҳаракат қилмайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар ўз ҳудудларида ҳар бир давлатнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган ташкилотлар, гуруҳлар ва айрим шахсларнинг қонунга зид фаолиятини ман қиладилар ва уларнинг пайдо бўлишига барҳам берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда

Терроризм ва трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига, тинчликка ва халқаро хавфсизликка солинадиган янги таҳдидларга, хавфларга қарши туришда, наркотик воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишларига қарши курашда ҳамкорлик қилиш мақсадида, Томонлар давлатларининг тегишли ваколатли органлар билан алоҳида халқаро шартномалар тузиш ва халқаро-ҳуқуқий воситалардан фойдаланиш йўли билан бевосита алоқаларини қўллаб-қувватлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда

Томонлар икки давлат ўртасида иқтисодиёт ва савдо соҳасидаги ҳамкорлик ўзаро манфаатли эканлигини таъкидлаб, ўзаро савдони, инвестицияларни ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун ҳаракат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистоннинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаш, Томонларнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион, илмий-техникавий ҳамкорликлигини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий негиз ва қулай шароит яратиш мақсадида иккала давлат манфаатлари учун, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантирадилар, кенгайтирадилар ва мустаҳкамлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган замонавий технологияларни жорий қилиб, қўшма ишлаб чиқаришларни яратиш ва ривожлантириш жараёнларини фаоллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб ҳамкорликнинг юқорида кўрсатилган соҳаларида лойиҳалар таклиф қиладилар ва амалга оширадилар, шунингдек икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини молиялашда иккала давлатнинг молиявий институтларини рағбатлантирадилар ва халқаро молиявий институтларнинг маблағларини ва ресурсларини биргаликда жалб қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар икки давлат кичик ва хусусий корхоналарининг ўзаро фаол ҳаракатлари ва бевосита алоқа қилишларига ёрдам берадилар, рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшма корхоналар тузиш ва фаолиятини йўлга қўйишга, ва шунингдек ҳамкорликнинг бошқа истиқболли шаклларини ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда

Томонлар ижодий уюшмалар ва жамғармалар, жамоат бирлашмалари, маданият, адабиёт ва санъат арбоблари ўртасида тарихий шаклланиб қолган алоқалар ва амалий мулоқотлар асосида маданий ҳамкорликни ривожлантириш, халқларнинг этник ва тилдаги ўзига хослигини сақлаш, мазкур йўналишларида қўшма дастурлар ва тадбирларни амалга ошириш йўли билан гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар ўқув юртлари, илмий ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида бевосита алоқа ўрнатишга, биргаликдаги илмий конференциялар, симпозиумлар ва бошқа илмий форумларни амалга оширишга, тарихий қўлёзмаларни ва бошқа бирламчи манбаларни ўрганиш мақсадида илмий сафарлар ташкиллаштиришга ёрдамлашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар профессионал кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун қулай шароитлар яратадилар. Улар мунтазам равишда олимлар ва мутахассислар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари профессор-ўқитувчилар таркиби, аспирантлар, стажерлар ва талабалар билан алмашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7- модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8- модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар транспорт инфратузилмаси, экспорт-импорт юкларини, товарларни ташиш ва транзит қилиш соҳасида ҳамкорликни фаоллик билан ривожлантирадилар, шу жумладан алоҳида битимларда кўзда тутилган шартлар асосида минтақавий ва минтақалараро транспорт йўлакларини яратадилар ва такомиллаштирадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9- модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлардан алоҳида битимларда назарда тутилган шартлар асосида ўзларининг денгиз, дарё, ҳаво портлари ва темир йўл ва автомобиль тармоқлари, шу билан бирга қувурлари орқали бошқа Томоннинг транспорт операцияларни таъминлайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Томонлар ўзларининг ҳудудлари орқали транзит билан юк ва товарларни ташиш учун энг қулай шароитларни яратиб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10- модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Шартнома учинчи давлатларга қарши қаратилган эмас ва Томонларнинг ўзлари иштирокчиси бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11- модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Шартнома ратификация қилиниши лозим ва ратификация ёрлиқлари алмашилган санадан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12- модда
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Шартнома номуайян муддатга тузилди ва Томонлардан бири бошқа Томонни уни бекор қилиш нияти борлиги тўғрисида ёзма равишда хабар бергунча ўз кучида қолади. Бу ҳолда Шартнома бошқа Томоннинг шундай хабар олган санасидан бошлаб ўн икки ой ўтгандан сўнг ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ашхобод шаҳрида 2007 йил 18 октябрда (Гарашсизлик) икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Шартнома қоидаларини талқин қилиш учун рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)