23.10.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2395
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг қарори, 23.10.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2395
Kuchga kirish sanasi
02.11.2012
Ҳужжат 02.11.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ҚИЙМАТИНИ ЖОРИЙ НАРХЛАРДА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2395]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 235-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис в.б. И. ТЎРАМУРОТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 3 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2012 йил 3 сентябрдаги 5-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ–1396-сон «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 301-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда) ва 2003 йил 15 октябрдаги 444-сон «Хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатларини ҳисобга олиш ва молиявий натижаларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 183-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (бундан буён матнда Давлат геология қўмитаси деб юритилади) ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ томонидан амалга ошириладиган геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган геология-қидирув ишларининг йиллик дастурига киритиладиган объектларга оид лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2278, 2011 йил 18 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 457-модда) 3-бандида кўрсатилган геология-қидирув ишларининг турларига татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа манбалардан молиялаштириладиган геология-қидирув ишлари учун ушбу Йўриқнома тавсия хусусиятига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Йўриқномадан фойдаланишда геология-қидирув ишларининг тегишли турлари бўйича Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланган, материаллар харажати нормалари, меҳнат харажатлари нормалари, ҳар бир иш тури учун зарур асбоб-ускунанинг рўйхати келтирилган смета нормалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилишнинг асоси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология-қидирув ишларига оид смета нормаларидан фойдаланилган ҳолда харажатларни ҳисоб-китоб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат сарфи қийматини баҳолаш учун 2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига (рўйхат рақами 2283, 2011 йил 17 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 484-модда) 159-иловага мувофиқ шаклдаги Меҳнат ҳисоботига (бундан буён матнда 1-Т ҳисоботи деб юритилади) мувофиқ ўтган йил учун ишлаб чиқариш ходимларининг ўртача иш ҳақини қўллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий ресурсларга оид амалдаги мавжуд нархлар каталогларини юритиш ва сметани тузиш чоғидаги ҳисоб-китобларда улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ асосий воситалар ва номоддий активлар амортизациясига оид харажатларни ҳисоб-китоб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Смета нормаларида ёки бошқа ҳужжатларда кўзда тутилмаган геология-қидирув ишлари қийматини янги смета нормалари чиққунга қадар белгиланган тартибда буюртмачи билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган лойиҳа таркибида кўзда тутиладиган иш таркибига, шунга ўхшаш иш тури ёки харажатлар асосланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш бўйича лойиҳалаштириладиганига яқин бўлган ишлар тури учун тасдиқланган нормалар бўйича белгилаш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Геология-қидирув ишларига геологияга оид ахборот берадиган барча турдаги ишлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қўшимча ишлар ва харажатларга вақтинчалик дала базаларини жиҳозлаш, юклар ва ходимларни транспортда ташиш харажатлари ва қопланадиган харажатлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Геология-қидирув ишлари объектларидаги вақтинчалик дала базаларини жиҳозлашнинг жорий нархлардаги смета қиймати, ушбу ишлар ҳажмларидан ва уларни бажаришга оид смета нархларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳани амалга ошириш вақтига белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Лойиҳа маълумотларига кўра конструкцияларни, бинолар ва иншоотларни бузиб ташлаш натижасида такроран қўллаш учун яроқли бўлган конструкциялар, материаллар ва буюмлар олиш кўзда тутиладиган ҳолларда сметалар якуни бўйича маблағлар миқдорини камайтирадиган «қайтарма материаллар» маълумот учун келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Бажарилган ишларга оид далолатнома тузишда бундай конструкциялар, материаллар ва буюмлар қиймати комиссия томонидан эскиришини чегиришни, шунингдек уларни фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтиришга доир харажатларни ҳисобга олган холда белгиланади. Комиссия буюртмачи томонидан унинг раҳбари (раҳбар ўринбосари) ёки бош муҳандиси раислигида ижрочининг иштирокида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркибига буюртмачининг масъул мутахассислари, бухгалтерия ходимлари ва моддий жавобгар шахслари киритилиши лозим. Комиссия буюртмачи раҳбарининг буйруғи билан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Бинолар ва иншоотларни қуришда ва қисмларга ажратишдаги (бузиб ташлашда) ишларнинг қишки қимматлашишига оид харажатлар сметага алоҳида сатр билан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комплекс ишлаб чиқариш-техник ва санитария-маиший эҳтиёжлар, шунингдек смета нормаларида кўзда тутилган асбоб-ускуналар тўпламига кирмайдиган, бурғулаш бригадаси иш жойини беркитиш учун фойдаланиладиган мобиль бинолар ва иншоотларнинг амортизациясига оид харажатлар лойиҳа таркибида тасдиқланадиган тегишли ҳисоб-китоб билан белгиланади ва дала ишлари қийматига лойиҳанинг амал қилиш муддатига қўшимча харажатлар сифатида алоҳида сатр билан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Кўчки, сурилма ва сел хавфи бўлган ҳудудларда геология-қидирув ишларини олиб боришни таъминлайдиган чора-тадбирларга оид харажатлар лойиҳа билан асосланган ишлар ҳажмларидан ҳамда жорий нархлардаги смета ҳисоб-китобларни тузишдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ушбу чора-тадбирларга, хусусан, дамбаларни, кўчки тўсқичларини, огоҳлантирувчи белгиларни, серпантинларни, пана жойларни, тошли деворларни, ғовларни барпо этиш, кўчки, сурилма ва сел ҳосил бўлиши юзасидан мунтазам кузатувлар олиб бориш, кўчкиларни сунъий равишда портлатиш ва акустик усуллар ёрдамида бартараф этиш, тошқинларни олдини олишга доир ишларни бажариш ва бошқалар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вақтинчалик йўлларни тиклашга, йўллар, аэродромлар (қордан тозалашдан ташқари), сўқмоқларни, дарёлар фарватерларини ва ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа қурилиш объектларини фойдаланишга яроқли ҳолда сақлашга оид харажатлар смета нормалари бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ёрдамчи ишлар ва харажатларга алоҳида сатрлар билан лойиҳа таркибида тасдиқланадиган барча харажатлар асосланган ҳолда ҳисоб-китоблар билан белгиланадиган қуйида санаб ўтиладиган харажатлар ҳам киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилишлар сметасига кирмайдиган асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишларига, шу жумладан мавжуд қўшимча ва ёрдамчи асбоб-ускуналарни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш комплексларига оид асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва монтаж қилишга доир харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кон-шахта ускуналарини алмаштиришга доир ишлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Юклар ва ишлаб чиқариш ходимларини иш жойига олиб бориш ва қайтариб келиш, техникани бошқа жойга кўчиришга оид харажатларнинг жорий нархлардаги смета қиймати охирги йилдаги ушбу ишларга бўлган амалда қилинган харажатларнинг дала ишларининг умумий қийматига ўзаро нисбати бўйича белгиланади. Алоҳида иш турларига оид технологик ва махсус транспорт харажатлари смета нормалари бўйича ҳисоб-китоб қилинган ҳолларда умумий транспорт харажатларини ҳисоб-китоб қилишда улар чиқариб ташланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қопланадиган харажатларга қонунчиликда кўзда тутилган ҳамда амалда қилинган харажатлар (хизмат сафарлари, дала таъминоти ва ердан фойдаланувчиларнинг зарарларини қоплаш) бўйича ишларни бажарувчиларга қайтариладиган харажатлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мақсадига кўра хизмат сафарлари қуйидагиларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш (геология-қидирув ишларини лойиҳалаш ҳамда тематик ва бошқа ишларни бажариш учун материаллар тўплаш, лойиҳа бўйича иш жараёнида олинган геологик натижаларни ҳимоялаш бўйича);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳанинг вазифаларига боғлиқ йиғилишларда, конференцияларда, анжуманларда, шу жумладан хориждаги, қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Хизмат сафарларига оид смета харажатлари қонунчиликда белгиланган лимитлар доирасида хизмат сафарларининг сони ва давомийлигидан, бориш манзилларидан, йўлкира қиймати ва хизмат сафарлари харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилиш орқали белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ер участкаларини олиб қўйиш ёки вақтинчалик банд қилиш натижасида ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарлар бўйича харажатлар қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Материаллар, асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш ходимларининг сўнгги йил учун ўртача иш ҳақи даражасига оид нархларнинг ўзгаришига қараб иккинчи ва кейинги ҳар бир йил учун смета қийматига умумий смета қиймати қайта тасдиқланган ҳолда смета ишлари қолдиқларини бевосита қайтадан ҳисоб-китоб қилиш орқали тузатишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Сметага фоиз ҳисобида киритиладиган харажатлар расмийлаштирилган (раҳбар ва бош бухгалтернинг имзоси ва муҳри билан), ва охирги йил учун геология-қидирув ишларини бажараётган ташкилотнинг (ёки унинг тузилмавий бўлинмаларининг) амалдаги харажатлари асосида тузилган маълумотномалар бўйича асосланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш услубиёти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Геология-қидирув ишларига оид сметаларни тузиш учун қуйидаги кўрсаткичлардан дастлабки маълумотлар сифатида фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи миқдорларини белгилаш учун амалдаги меҳнат сарфи нормалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян иш турига оид қабул қилинган ўлчов бирликларида материалларнинг амалдаги харажат нормалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир иш турини бажаришда қўлланиладиган асосий воситалар турлари ҳамда уларга оид амортизация ажратмалар тўғрисида амалдаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Жорий нархлардаги сметаларни тузишда харажатларнинг ҳар бир қисми сметани тузиш пайтида амалдаги нархларга, меъёрий ҳужжатларга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Геология-қидирув ишлари бирлиги қиймати ишлаб чиқариш харажатларидан, давр харажатларидан ва ишлаб чиқариш таннархига нисбатан 10 % гача миқдордаги фойдадан ташкил топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги харажатлар турларини ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш моддий харажатлар (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқариб ташланган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Давр харажатлари ва фойда коэффициенти геология-қидирув ишларининг ҳар бир тури учун ишлаб чиқариш харажатларига нисбатан ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Геология-қидирув ишлари бирлигининг жорий нархлардаги қиймати қуйидаги формула бўйича белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С = (Сзп+См+Са+Сп) х Крп.п, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С — геология-қидирув ишлари бирлигининг жорий нархлардаги қиймати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сзп — ягона ижтимоий тўловлар (бундан буён матнда ЯИТ деб юритилади) ажратмаларини, геология-қидирув ишлари бирлигини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақига оид харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
См — геология-қидирув ишлари бирлигининг смета нормаларида ҳисобга олинган материалларга, шу жумладан ёқилғи, мойлаш материаллари, электр энергияси, сиқилган ҳавога оид харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Са — ҳар бир иш тури бўйича асосий воситалар рўйхатига киритилган машиналар, механизмлар, асбоб-ускуналарнинг амортизациясига оид харажатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сп — қуйидаги формула бўйича белгиланадиган ишлаб чиқариш тавсифидаги бошқа харажатлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сп = Сзп х Кпр/100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кпр — мазкур Йўриқноманинг 32-бандида ўрнатилган тартибда аниқланадиган ишлаб чиқариш тавсифидаги бошқа харажатлар коэффициенти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крп.п — қуйидаги формула бўйича белгиланадиган давр харажатлари ва фойда коэффициенти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Крп.п = 1+У/100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
У — мазкур Йўриқноманинг 34-бандида белгиланган тартибда аниқланадиган давр харажатлари ва фойда даражаси (миқдори).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. ЯИТ ажратмаларини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақига оид харажатлар киши-соатлардаги норматив меҳнат сарфи смета нормаларининг тегишли жадваллари бўйича жорий бир киши соат қийматига (сўмда) ҳамда қуйидаги формула бўйича ЯИТ ажратмалари миқдорини ҳисобга оладиган коэффициентга кўпайтириш орқали белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сзп = Т х Сч х Ксс, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т — киши-соатлардаги тегишли смета нормаси бўйича ишларнинг норматив меҳнат сарфи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сч — ишлаб чиқариш ходимлари бирлигининг ўртача соатдаги иш ҳақи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ксс — қуйидаги формула бўйича аниқланадиган ЯИТ ажратмаларининг коэффициенти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ксс = (1+ ЯИТставкаси/100).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ўртача соатдаги иш ҳақи қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сч = Змс / Ф / Ч, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Змс — ўтган йил учун ишлаб чиқариш ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақи (ишлаб чиқариш ходимлари ва маъмуриятга ажратган ҳолда 1-Т ҳисоботи), смета таркибига алоҳида сатрда киритилган дала таъминоти ва хизмат сафарлари бўйича компенсация тўловлари бундан мустасно. Геология-қидирув ишларини бажараётган ва юридик шахс бўлмаган бўлинмалар учун юқори турувчи ташкилотга (кон-металлургия комбинатига) тақдим этиладиган, ишлаб чиқариш ходимлари ва маъмуриятга ажратган ҳолда 1-Т ҳисоботи қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ф — Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ўтган йил учун маълумотлари бўйича соатлардаги ўртача ойлик иш вақтининг фонди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ч — Ёлланиб ишловчиларнинг сони ва иш ҳақи статистикаси бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 788, 1999 йил 30 июль) мувофиқ аниқланадиган ўтган йил учун ишлаб чиқариш ходимларининг ойлик ўртача сони.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Материаллар, шу жумладан ёқилғи, мойлаш материаллари, электр энергияси, сиқилган ҳаво қисми бўйича харажатлар материалларга оид смета нормалари ва нархларга мувофиқ ҳар бир иш тури бўйича материаллар харажатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Материалларнинг жорий нархлардаги қиймати конъюнктурани (яъни талаб ва таклифларни) ҳисобга олган ҳолда ички ва ташқи бозорлардаги мавжуд нархларнинг умумий даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги формула бўйича белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мн — материал сарфининг нормаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сi — 1 дона материалнинг жорий нархлардаги бирлик нархи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Жорий нархлар ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг ва материалларни етказиб берувчиларнинг сотиш нархлари, биржа нархлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан чиқариладиган қурилиш материалларига оид жорий нархлар каталоги асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий захиралар»нинг (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 282-модда) 43-бандига мувофиқ белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Амортизация қисми бўйича харажатлар ушбу иш турида фойдаланилаётган муайян ускунанинг қиймати асосида, қайта баҳолашни, ундан фойдаланиш вақтини, лойиҳада асосланган амортизацияга оид нормалар ва усулларни ҳисоблашни ҳисобга олган ҳолда дастлабки қиймати бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амортизацион ажратмаларини аниқлаш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) ва Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар»га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 35-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мавсумий геология-қидирув ишларини бажаришда амортизация смета нормаларига тузатиш коэффициентларини қўллаш орқали мавсумий иш давридан қатъи назар, бутун йилга умумий норма бўйича ҳисоб-китоб қилиш орқали белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб-китобларда резерв ускуна амортизацияси фақат лойиҳада тегишли асос мавжуд бўлгандагина кўзда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ишлаб чиқариш тавсифидаги бошқа харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ харажатларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш тавсифидаги бошқа харажатлар коэффициенти (Кпр) ўтган йилдаги ишлаб чиқариш тавсифидаги бошқа харажатлар миқдорини ушбу давр учун ЯИТ ажратмаларини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи харажатлари миқдорига нисбатан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш учун давр харажатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Давр харажатларига бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг бошқариш бўйича харажатлари, умумхўжалик мақсадидаги бошқа харажатлар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишда геология-қидирув ишлари қиймати жорий нархларда қўлланиладиган давр харажатлари ва фойда миқдори Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 1-2-сон) 2-иловага мувофиқ шаклдаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот – 2-шакл, 1-Т ҳисоботи ва меҳнат сарфи қийматини баҳолаш учун 2012 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига (рўйхат рақами 2283, 2011 йил 17 ноябрь) 73-иловага мувофиқ шаклдаги корхона харажатлари тўғрисида ҳисоботи (З-М шакли), шунингдек ҳисобот кўрсаткичларининг таҳлили асосида ўтган йил учун амалдаги маълумотлар бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давр харажатлари миқдорини белгилашда фойдани ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олинаётган харажатлар рўйхатига кирувчи қисмларни ҳисобдан чиқариш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Давр харажатлари ва фойда даражаси (миқдори) геология-қидирув ишларининг ишлаб чиқариш таннархига нисбатан фоизларда, қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
У = (Срп + П) / Спр х 100, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
У — давр харажатлари ва фойданинг тегишли базис даврида (охирги йил) ўз кучи билан бажарилган геология-қидирув ишларининг ишлаб чиқариш таннархига нисбатан фоизлардаги даражаси (миқдори);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Срп – тегишли базис даврида қабул қилинган давр харажатлари (геология-қидирув ишларига оид қиймат кўрсаткичи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
П — ишлаб чиқариш таннархининг 10 % ошмайдиган миқдорда тегишли базис даврида қабул қилинган фойда (геология-қидирув ишларига оид қиймат кўрсаткичи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спр — бухгалтерия ҳисоботининг маълумотларига кўра ўз кучлари билан тегишли базис даврида (охирги йил) бажарилган геология-қидирув ишларининг ишлаб чиқариш таннархи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш учун фойда ҳисобига қилинадиган харажатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Лойиҳа-смета ҳужжатларини тузишда фойда ҳисобига қилинадиган ҳамда геология-қидирув ишларининг жорий нархлардаги қийматига киритиладиган харажатлар рўйхати этиб, қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда ўрнатилган ставкаларда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, шунингдек ўзга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қилинган харажатлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг бевосита ишлаб чиқаришдаги иштироки билан боғлиқ бўлмаган соғлиқни сақлаш ва дам олишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларга оид харажатлар (даволаниш ва дам олиш, экскурсиялар ва саёҳатларга, спорт секцияларида, тўгаракларида, клубларида шуғулланиш учун ажратиладиган йўлланмалар, маданий-кўнгилочар ва жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига бориш, обуна бўлиш ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар), ходимларнинг овқатланиш ва йўлкира харажатларини қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоа шартномасига мувофиқ пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир марталик нафақалар (фақат бошқарув ходимларига тўловлар ҳисобга олинади, чунки ишлаб чиқариш ходимларига тўловлар геология-қидирув ташкилотининг 1-Т ҳисоботига оид қабул қилинаётган асосий иш ҳақида ҳисобга олинади*);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш объектларини, қариялар ва ногиронлар уйларини, соғломлаштириш оромгоҳларини, маданият ва спорт объектларини, халқ таълими муассасаларини, шунингдек уй-жой фондини сақлашга оид харажатларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий суғуртага оид ажратмаларни ҳисобга олган ҳолда ходимларга жамоа шартномаси бўйича қонунчиликда кўзда тутилганидан ташқари қўшимча таътиллар, улар бўйича компенсациялар тўлаш (фақат бошқарув ходимларига тўловлар ҳисобга олинади, чунки ишлаб чиқариш ходимларига тўловлар геология-қидирув ташкилотининг 1-Т ҳисоботига оид қабул қилинаётган асосий иш ҳақида ҳисобга олинади*);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий суғуртага оид белгиланган ажратмаларни ҳисобга олган ҳолда жамоа шартномаси доирасида ходимларига моддий ёрдам тўлашга оид харажатлар (бунда фақат бошқарув ходимлари бўйича ҳисобга олинади, чунки ишлаб чиқариш ходимлари бўйича улар геология-қидирув ташкилотининг 1-Т ҳисоботи маълумотлари бўйича қабул қилинаётган асосий иш ҳақларида ҳисобга олинади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Геология-қидирув ишларини олиб бораётган ва юридик шахслар ҳисобланмайдиган бўлинмалар учун (ишлаб чиқариш ходимлари ва маъмуриятга ажратган ҳолда) юқори турувчи ташкилотга (кон-металлургия комбинатига) тақдим этиладиган 1-Т ҳисоботи тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Геология-қидирув ишларининг умумий қийматига геология-қидирув ишлари қийматининг асосий нарх белгиловчи компонентларига прогноз қилинаётган нархларни ўсиш индексидан келиб чиқиб аниқланадиган таваккалчилик коэффициенти қўлланади. Таваккалчилик коэффициенти буюртмачи ва ижро этувчи ўртасида келишилган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги маълумотлари бўйича навбатдаги йилга «Ер ости бойликлари геологияси ва қидируви» соҳаси бўйича прогноз қилинаётган инфляция даражасида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Геология-қидирув ишлари қийматини жорий нархларда ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28 август 2012 й.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазири Г.САИДОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18 август 2012 й.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 август 2012 й.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Бош директори К. САНАҚУЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6 август 2012 й.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ Бош директори А.ФАРМОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25 август 2012 й.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 498-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 04.07.2023 й., 10/23/2395-1/0444-сон)