Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025 13.06.2012 йилдаги 171-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.06.2012 йилдаги 171-сон
Kuchga kirish sanasi
13.06.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2025
Ҳужжат 20.03.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар уйлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури тўғрисида» 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сон қарорини бажариш юзасидан, Болалар уйлари фаолиятини такомиллаштириш, етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болаларни, психофизик ривожланиши бузилган болаларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда тиббий-ижтимоий кафолатларни таъминлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш, уларни тарбиялаш, жамиятга интеграциялаш, уларга таълим бериш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Болалар уйлари тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Болалар уйларининг амалдаги штат нормативларини қайта кўриб чиқсин, уларда тарбияланувчи болаларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш ишлари учун ходимларни, шунингдек педагог ва хизмат кўрсатувчи кичик ходимлар юкламасининг амалдаги ҳисобланган нормалари камайтирилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Болалар уйларининг кўрсатиб ўтилган ходимлари сонининг кўпайтирилиши муносабати билан бюджетнинг қўшимча харажатлари соғлиқни сақлаш муассасаларининг тармоғи ва ўринлар фондини мақбуллаштириш ҳисобига қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Болалар уйлари тарбияланувчи болаларини тарбиялаш, таълим бериш, психологик ва интеллектуал ривожлантиришнинг замонавий технологияларини ҳисобга олган ҳолда педагоглар ҳамда тарбиячиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларини мунтазам равишда амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Болалар уйларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларда тарбияланувчи болаларга ёрдам бериш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўрсин, шунингдек Болалар уйлари фаолияти юзасидан мунтазам назоратни таъминласин, уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда уларга ҳар томонлама кўмаклашсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 13 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
171-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 июндаги 171-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар уйлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, шунингдек уларда етим болалар, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда психофизик ривожланиши бузилган болаларга тиббий-ижтимоий, психологик-педагогик ёрдам бериш ва таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Болалар уйи етим болалар, ота-она қаровисиз қолган болалар ҳамда психофизик ривожланиши бузилган болалар (кейинги ўринларда тарбияланувчилар деб аталади) учун давлат таълим-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш муассасаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Болалар уйи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, шунингдек ушбу Низомга ва ўз Уставига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Болалар уйи қонун ҳужжатларига мувофиқ тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик фаолиятни такомиллаштириш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Болалар уйи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. Болалар уйини тугатишда тарбияланувчиларни бошқа тегишли муассасаларга ўтказиш таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Болалар уйи давлат муассасаси шаклида ташкил этилади ва юридик шахс сифатида тегишли туман ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилади, ўз уставига, мустақил балансига, ғазначиликнинг тегишли ҳудудий бўлинмасида шахсий ҳисоб рақамига ва банкда валюта ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Болалар уйи устави Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунавий устав асосида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Болалар уйи қуйидаги типларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) болалар 3 ёшгача бўладиган умумий типдаги Болалар уйи. Зарурият бўлганда ушбу муассасаларда 4 ёшгача қабул қилинадиган, улар 7 ёшгача бўлиши мумкин бўлган психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳлар ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 4 ёшгача қабул қилинадиган, улар бу ерда 7 ёшгача бўлиши мумкин бўлган психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги Болалар уйи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Болалар уйининг типи ва ўринлари сони Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади. Болалар уйи кеча-кундуз фаолият кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Болалар уйи фаолиятини мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Болалар уйларининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар Болалар уйларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларни тиббий ёрдам билан таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш, уларни камол топтириш ва қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларни тўлақонли психологик реабилитация қилишга, ижтимоий мослашишга ва жамиятга интеграциялашга кўмаклашадиган уй шароитига яқинлаштирилган шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларни психологик, интеллектуал ва жисмоний камол топтиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларни диспансеризациялаш, профилактика, даволаш ва соғломлаштиришни, психофизик ривожланиши бузилган болалар учун коррекция-тиклаш тадбирларини, тарбияланувчиларни тиббий-психологик-педагогик реабилитация қилишни ўз ичига оладиган даволаш-соғломлаштириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаш-соғломлаштириш, таълим-тарбия ва, зарурият бўлганда, коррекция-ривожлантириш жараёни сифатини оширишга йўналтирилган иш шакллари ва усулларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур тарздаги санитария-гигиена ва эпидемияга қарши режимларни таъминлаш, инфекциялар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Болаларни Болалар уйига қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар Болалар уйига қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналари вафот этган, ота-оналар ота-она ҳуқуқларидан маҳрум этилган, ота-оналарнинг ота-она ҳуқуқлари вақтинча чекланган, ота-оналар ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган, ота-оналар касал бўлган, ота-оналар узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) бўлмаган, шу жумладан ота-оналар ўз болаларини тиббиёт муассасаларидан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек ота-она қарови мавжуд бўлмаган бошқа ҳолларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташландиқ (топилган) болалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолдириб кетилган болалар (туғруқ муассасасидаги ёки стационардаги ҳамда текшириш ва даволашнинг тўлиқ курсидан ўтган, бироқ узрли сабабларсиз уч кун муддатда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан олинмаган болалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкони йўқлиги туфайли доимий равишда якка тартибда парвариш қилишга муҳтож психофизик ривожланиши бузилган болалар ота-оналар розилиги билан ва ота-оналари бор-йўқлигидан қатъи назар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этилган тегишли ҳужжат бўйича кам таъминланган оилаларнинг болалари, шунингдек фақат ота-онасининг бирига (она ёки отага) эга бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори бўйича, боланинг бу ерда бўлиши муддатини узайтириш кейинчалик қайта кўриб чиқилган ҳолда 1 йилгача муддат билан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Болалар уйига болалар янги туғилган пайтдан бошлаб қабул қилинади ва 3 ёшгача тарбияланади, болада психофизик ривожланиш бузилиши мавжуд бўлган ҳолларда эса – 4 ёшгача тарбияланади, туман (шаҳар) ҳокимининг белгиланган тартибдаги қарори асосида бу ерда уларга 7 ёшгача бўлиш имкони берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қуйидагилар Болалар уйига қабул қилишга вақтинчалик монелик ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тери ва сочнинг юқумли касалликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўткир, шу жумладан вирусли юқумли касалликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий асаб тизимининг ўткир касалликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тери-таносил касалликлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган касалликларга чалинган болалар стационар даволаниш учун ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилиши зарур ва даволаниш тугаллангандан кейин Болалар уйига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Болалар уйига юбориладиган бола учун васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ҳужжатлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ташландиқ (топилган) болалар Болалар уйига ички ишлар органларида тузилган далолатнома ёки Болалар уйида ички ишлар органлари ходими иштирокида тузилган далолатнома бўйича, ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларида ташландиқ (топилган) боланинг соғлиғи ҳолати тўғрисида тиббий далолатнома мажбурий тартибда тузилган, шунингдек кейинчалик ташландиқ (топилган) болани 1 ой муддатга Болалар уйига вақтинча жойлаштириш тўғрисидаги битим расмийлаштирилган ҳолда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатнома 3 нусхада тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси ҳудудий ички ишлар органида, иккинчи нусхаси – боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида, учинчи нусхаси – фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташландиқ (топилган) болани Болалар уйига вақтинча жойлаштириш тўғрисидаги битим бола топилган туман (шаҳар)нинг васийлик ва ҳомийлик органи ва Болалар уйи маъмурияти томонидан имзоланади. Ушбу битимнинг бир нусхаси васийлик ва ҳомийлик органида, иккинчи нусхаси боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Васийлик ва ҳомийлик органлари Болалар уйининг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик хизмати билан биргаликда ташландиқ боланинг ёшини аниқлайдилар, унинг туғилган санасини белгилайдилар, унга фамилия, исм ва ота исмини берадилар ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган далолатнома асосида болани фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида рўйхатдан ўтказадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Бола ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ташлаб кетилган тақдирда туғруқхонада ёки бошқа даволаш-профилактика муассасасида ушбу муассасанинг маъмурияти ва юристи томонидан васийлик ва ҳомийлик органлари ва муассаса жойлашган жой бўйича ички ишлар органлари ходими иштирокида далолатнома тузилади. Ушбу далолатнома муассасанинг муҳри билан тасдиқланади. Унинг асосида бола қолдирилган болани Болалар уйига бир ой муддатга вақтинча жойлаштириш тўғрисидаги битимга мувофиқ қабул қилинади. Ушбу битим васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда муассаса маъмурияти томонидан имзоланади. Битимнинг бир нусхаси васийлик ва ҳомийлик органида, иккинчи нусхаси боланинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳам ташландиқ (топилган), ҳам қолдириб кетилган болалар учун кўрсатиб ўтилган ой мобайнида васийлик ва ҳомийлик органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда болага ҳужжатларни расмийлаштирадилар, кейинчалик Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан йўлланма расмийлаштирилган ҳолда болани Болалар уйига жойлаштириш зарурлиги тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини чиқариш учун тавсиянома тайёрлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар болани тарбиялашни рад этган тақдирда болалар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида Болалар уйига қабул қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳар бир тарбияланувчи учун боланинг ривожланиши тарихи расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тарбияланувчилар Болалар уйида бўлган давр учун тарбияланувчиларнинг барча ҳужжатларини сақлаш тартиби бош врач томонидан белгиланади. Барча тарбияланувчиларнинг ҳужжатлари алоҳида темир сандиқда сақланиши керак, ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати бош врач томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Болалар уйига қабул қилинган болалар тўғрисидаги маълумотлар қабул қилиш журналига ёзилади. Журналга тартиб рақами қўйилади, у ип ўтказиб тикилади, муҳр билан тасдиқланади ва Болалар уйи архивида сақланади. Журнални сақлаш муддати — 75 йил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарбияланувчилар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига жойлаштирилган тақдирда улар Болалар уйидан чиқиб кетган деб ҳисобланмайди, қайтганларидан кейин янги қабул қилинганлар деб ҳисобланмайди ва қабул қилиш журналида рўйхатдан ўтказилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарбияланувчи ҳудудий даволаш-профилактика муассасасига даволаниш учун юборилганда Болалар уйи маъмурияти бу ҳақда ота-оналарга ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларга хабар бериши, боланинг соғлиғи ҳолатини кузатиб бориши, унинг ривожланиши тарихига даволашнинг бориши, у бошқа ҳудудий даволаш-профилактика муассасасига ўтказилганлиги тўғрисида ёзиб қўйиши, шунингдек Болалар уйининг унга қарайдиган ходимлари томонидан кеча-кундуз навбатчилик қилинишини ташкил этиши ва болани бир ёшгача сут аралашмаси билан таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Болаларни Болалар уйи ҳисобидан чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Болалар ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ оилага қайтарилган, «Меҳрибонлик» уйига, «Мурувват» болалар интернат-уйига ўтказилган, фарзандликка, патронатга, васийлик ва ҳомийликка ҳамда жойлаштиришнинг бошқа муқобил шаклларига ўтказилган ҳолларда Болалар уйи ҳисобидан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Тарбияланувчини ота-оналарга ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш васийлик ва ҳомийлик органларининг хулосалари ҳамда уларнинг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарбияланувчининг Болалар уйида бўлиш муддати тамом бўлгандан кейин ота-оналар узрли сабабларсиз ўз боласини қабул қилишни рад этган тақдирда болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида муассаса маъмурияти уларни ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этиш тўғрисида судга даъво аризаси беришга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тарбияланувчиларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимининг «Меҳрибонлик» уйларига ўтказиш улар 3 ёшга тўлганидан кейин мажбурий равишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Психофизик нуқсонлари бўлган, ўқитилиши керак бўлган тарбияланувчилар 7 ёшга тўлганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимининг «Меҳрибонлик» уйларига ўтказилади, ўқитилиши керак бўлмаган психик нуқсонли тарбияланувчилар эса 4 ёшга тўлганидан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг «Мурувват» болалар интернат-уйларига ўтказилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Меҳрибонлик» уйларига ва «Мурувват» болалар интернат-уйларига ўтказилиши керак бўлган тарбияланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ўтказиш муддатидан 6 ой олдин васийлик ва ҳомийлик органларига ҳамда тарбияланувчининг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига маълум қилинади.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтказиш халқ таълими органлари ҳузуридаги тиббий-психологик комиссиянинг хулосасига мувофиқ амалга оширилади. Тарбияланувчини ўтказишда тегишли равишда Низомга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича унинг барча ҳужжатлари ўтказилади ва ҳар бир бола учун алоҳида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори мажбурий тартибда чиқарилади. Бунда барча ҳужжатларнинг нусхалари Болалар уйида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тарбияланувчиларни фарзандликка (патронатга), васийлик ва ҳомийликка ҳамда жойлаштиришнинг бошқа муқобил шаклларига бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарбияланувчини фарзандликка беришда қабул қилиш журналига, фарзандликка олувчининг фамилияси ва манзили кўрсатилмаган ҳолда бола фарзандликка берилганлиги, фарзандликка бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ва санаси тўғрисида ёзиб қўйилади. Ушбу маълумотлар белгиланган тартибда бош врачда сақланади ва фақат тергов ва суд органларининг расмий сўрови бўйича тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ака-укалар ва опа-сингилларни фарзандликка беришда, шунингдек уларни «Меҳрибонлик» уйларига ва «Мурувват» болалар интернат-уйларига ҳамда жойлаштиришнинг бошқа шаклларига ўтказишда уларни айиришга тиббий кўрсаткичлар бўйича ёки бошқа сабабларга кўра улар алоҳида тарбияланиши ва сақланиши керак бўлган алоҳида ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда фақат истисно сифатида йўл қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун билан муҳофаза қилинадиган фарзандликка олиш сири ошкор этилганлиги учун Болалар уйи ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Болалар уйи тарбияланувчилари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тарбияланувчиларни тиббий-ижтимоий таъминлаш, тарбиялаш, моддий таъминлаш, ҳаётий кўникмаларга ўқитиш тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тарбияланувчилар белгиланган тартибда қуйидагилар билан таъминланадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уларга нисбатан инсон шаъни ва қадр-қимматини камситмайдиган инсонпарварлик муносабатида бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оиласи билан алоқада бўлиш, миқдорлари чекланмаган ҳолда жўнатмалар, бандероллар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бепул овқатланиш, кийим-кечак, пойабзал ва ашёвий таъминлашнинг бошқа буюмлари ҳамда тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомлар билан таъминланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарурият бўлганда тарбияланувчилар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Тарбияланувчиларга тиббий ёрдам штатдаги тиббиёт ходимлари томонидан, зарурият бўлганда эса – белгиланган тартибда тегишли ҳудудий даволаш-профилактика муассасалари томонидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарбияланувчининг соғлиғи ҳолати ёмонлашган ёки у вафот этган тақдирда Болалар уйи маъмурияти бу ҳақда дарҳол юқори ташкилотни ва ота-оналарни ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларни, бундай шахслар бўлмаганда – тарбияланувчи доимий яшайдиган жой бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Вафот этган тарбияланувчиларни дафн этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вафот этган тарбияланувчи дафн этилганда Болалар уйи маъмурияти томонидан дафн харажатлари бюджет маблағлари, шунингдек хайрия эҳсонлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Тарбияланувчининг Болалар уйи ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат Болалар уйи ходимлари ёхуд ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар ҳамроҳлигида, Болалар уйи маъмуриятининг ёзма рухсати билан, ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларнинг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органининг тегишли хулосаси олингандан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарбияланувчи ҳудуддан ташқарига ўзбошимчалик билан чиққан тақдирда Болалар уйи маъмурияти бу ҳақда унинг ота-оналарини ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларни, ички ишлар органларини, юқори соғлиқни сақлаш органларини ва тарбияланувчининг яшаш ёки бўлиш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини хабардор қилади ҳамда биргаликда уни топиш ва қайтариш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Тарбияланувчилар озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг тасдиқланган ўртача суткалик оқилона нормаларига биноан озиқ-овқат, шунингдек мазкур Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ нормалар бўйича кийим-кечак, пойабзал, юмшоқ анжомлар билан таъминланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар тарбияланувчиларни келиб кўриш, Болалар уйининг тиббий ва тарбиявий фаолияти, агар бу боланинг манфаатларига зид бўлмаса ўз болаларининг тиббий-педагогик реабилитациясининг бориши билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Тарбияланувчилар «Меҳрибонлик» уйларига ёки «Мурувват» болалар интернат-уйларига ўтказилганда уларга ички кийим, кийим-бош ва мавсумий пойабзал берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Бош врач ушбу Низом талабларига мувофиқ тарбияланувчиларни Болалар уйига қабул қилиш ва ундан чиқариш юзасидан шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Болалар уйларида тиббий-тарбиявий жараённи ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Тарбияланувчиларни тиббий таъминлаш, тарбиялаш ва моддий таъминлаш тартиби уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, психик ва жисмоний ҳолати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший шарт-шароитлар реабилитация жараёнига кўмаклашиши, тарбияланувчилардаги ҳиссий зўриқишни юмшатиш учун шарт-шароитлар яратиши керак. Болалар уйининг биноси, қаттиқ ва юмшоқ анжомлар, тиббий ва хўжалик жиҳозлари, ўйинчоқлар санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, болаларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати ва психик ривожланишига мувофиқ бўлиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Болалар уйидаги даволаш-соғломлаштириш ишлари касалликка чалиниш хавфи омилларини барвақт аниқлашга, улар ривожланишининг олдини олишга, болаларни комплекс тиббий-педагогик реабилитация қилишга, шунингдек асоратларнинг, ногиронликнинг олдини олишга йўналтирилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Тарбияланувчилар штатдаги тиббиёт ходимлари, педиатр ва тор ихтисосли мутахассислар томонидан кузатиб борилади. Тарбияланувчилар ҳудудий даволаш-профилактика муассасасининг мутахассислари томонидан бир йилда 2 марта пухта тиббий текширувдан ўтказилади ва зарурият бўлганда, профилактик ва соғломлаштириш тадбирлари амалга оширилади; изолятордаги бемор болаларни даволаш таъминланади; психофизик ривожланиши бузилган болалар даволанади ва улар ўртасида коррекция-тиклаш тадбирлари ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касал бўлиб қолган тарбияланувчилар тиббий кўрсаткичлар бўйича ҳудудий, вилоят ва республика болалар даволаш-профилактика муассасаларига ётқизилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Болалар уйида янгидан қабул қилинган болалар учун карантин гуруҳи ва стационар даволашни талаб этмайдиган касалликларга чалинган болалар учун изолятор ташкил этилади. Изолятордаги ўринлар сони Болалар уйидаги штатли ўринлар сонининг камида 10 фоизини ташкил этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Тарбияланувчилар ёши, жисмоний ҳолати, ақлий ривожланиш даражаси ҳисобга олинган ҳолда гуруҳларга ажратилади. Гуруҳлардаги болалар сони 1 ёшгача бўлган болалар учун – 8 нафар болани ва 1 ёшдан катта ёшдаги болалар учун – 10 нафар болани, ихтисослаштирилган гуруҳларда, ёшидан қатъи назар – 8 нафар болани ташкил этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим-тарбия фаолияти Болалар уйининг педагоглари ва тарбиячилари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Болалар уйларидаги тарбиявий ишлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган мактабгача таълим муассасалари учун давлат таълим талаблари асосида ишлаб чиқилган таълим-тарбия дастурига мувофиқ олиб борилади. Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда тарбияланувчиларнинг психологик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда мақбул технологиялар, тарбиялаш шакллари ва усуллари танланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Психофизик ривожланиши бузилган тарбияланувчиларнинг таълим-тарбия жараёни уларнинг ривожланишидаги бузилишларга мувофиқ, таълим ва тарбиянинг индивидуал йўналтирилган дастурлари бўйича ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Тарбия, дам олиш ва турли тадбирларнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик асосланган ҳолда бирга қўшиб олиб борилишини таъминлайдиган кун тартиби тарбияланувчиларнинг Болалар уйида кеча-кундуз бўлиши ҳисобга олинган ҳолда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик кузатиб боришни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Тарбияланувчилар, педагоглар, тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларга тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик ёрдам бериш мақсадида Болалар уйида тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик хизмат (кейинги ўринларда хизмат деб аталади) ташкил этилади. Хизмат таркиби мутахассислардан – Болалар уйи ходимларидан иборат бўлади. Хизматнинг таркиби бош врачнинг буйруғи билан тасдиқланади. Хизмат таркибига хизматга бошчилик қиладиган Болалар уйининг бош врачи, ижтимоий махсус ходим, психолог, врач-педиатр, катта тарбиячи ва дефектолог киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Хизмат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчилар билан диагностик, профилактик, коррекцион, маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
врачлар, тарбиячилар, педагоглар, муассаса маъмурияти ва Болалар уйининг бошқа ходимлари билан профилактик, маслаҳат бериш, таълим (семинарлар, тренинглар) ишларини олиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар билан маслаҳат бериш ва реабилитация ишларини олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Хизмат аъзолари ишларни қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини ўрганиш ва унинг ижтимоий мақоми барқарорлигини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларнинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етишмаётган ҳужжатларни излаш ва тўплаш ишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларга ва уларнинг мол-мулкига нисбатан қонун бузилишига йўл қўйган шахсларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортишга кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларнинг қариндошларини аниқлаш ва улар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд мажлисларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Болалар уйидаги ҳаётга мослашиш учун боланинг зарур бўлган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ривожланишнинг тиббий, ижтимоий, психологик, педагогик муаммолари ташхиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг индивидуал-психологик ва физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ривожланишнинг якка тартибдаги дастурларини тузиш, педагогик таъсир кўрсатиш метод ва усулларини тизимли ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ижобий ҳис-туйғуларини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларни атрофдаги воқеликка мослаштириш, ижобий кўникма ва одатларни, муайян билимлар ва уқувларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тарбияланувчиларни жойлаштиришнинг бошқа муқобил шакллари соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларни тарбияланувчини оилага қабул қилишга тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчини тайёрлаш ва ўз оиласига қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчини қабул қиладиган оила ҳаётига тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни жойлаштиришнинг оилавий шаклларини ва болани тарбиялаш учун оилага қабул қилишни хоҳловчи шахсларни танлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Хизмат томонидан Болалар уйи ҳаётига тўлақонли киришиб кетишни ва кейинчалик уни жамиятга ижтимоий мослаштиришни таъминлаш учун тарбияланувчилар билан якка тартибда коррекцион-тарбиявий ишлар дастури ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Болалар уйи ходимлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ходимларни ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Тиббий хизмат кўрсатиш Болалар уйининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади (ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларидан мутахассислар жалб этилган ҳолда). Тиббиёт ходимлари (Болалар уйи маъмурияти билан биргаликда) тарбияланувчиларнинг соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, режим ва овқатланиш сифати, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши ва санитария-гигиена нормаларига риоя этилиши учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар уйидаги даволаш-маслаҳат ёрдами ва амалга оширилган даволаш-профилактика тадбирлари таҳлили Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Болалар уйида таълим-тарбия жараёни педагог ходимлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Болалар уйида таълим-тарбия жараёнини психологик таъминлаш психолог томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Болалар уйида тарбияланувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий кузатиб бориш ижтимоий ходим томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Болалар уйи маъмурияти тиббиёт ходимлари, педагог, психологик ва ижтимоий ходимларнинг касб маҳорати доимий равишда такомиллаштириб борилиши, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ташкил этилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Ходимлар ушбу Низом нормаларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилишга, касб одоб-ахлоқига қатъий амал қилишга, таълим-тарбия жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлашга, тарбияланувчиларни тиббий-ижтимоий кузатиб боришга, ўз касб малакасини мунтазам ошириб боришга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзларга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Ходимлар Болалар уйи уставида белгиланган тартибда уни бошқаришда қатнашиш, касб обрў-эътиборини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ходимларнинг лавозим ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, раҳбарларнинг ваколати ва функциялари қонун ҳужжатларида, ушбу Низомда, шунингдек Болалар уйи уставида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Болалар уйини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Болалар уйида болаларнинг Болалар уйида бўлишининг қуйидагиларни назарда тутадиган махсус шарт-шароитлари таъминланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудни қўриқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуд ташқарисига эркин чиқишни чеклаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарбияланувчиларни кеча-кундуз, шу жумладан уйқу учун ажратилган вақтда назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Болалар уйига бевосита раҳбарликни олий тиббий маълумотли, махсус тайёргарликка, камида 5 йил тиббий стажга ва малака тоифасига эга бўлган бош врач амалга оширади. Бош врачни ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Бош врач Болалар уйининг барча ишларини ташкил этади ҳамда тиббий-ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатиш, тарбия, таълим жараёнлари ва Болалар уйидаги ҳаёт фаолиятининг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Бош врач Болалар уйи номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Болалар уйининг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Бош врач:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар уйининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Болалар уйига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида барча ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддий-техник базани мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, тарбия ва таълим ишлари, малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича айрим масалаларни ҳал этиш ва Болалар уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун тегишли органларга киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади ва уларни тўхтатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли буйруқ чиқариш йўли билан рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини кўради ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Х. Молия-хўжалик фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Болалар уйининг моддий-техника базаси зарур иморатларни, коммуникациялар, асбоб-ускуналар, транспорт воситаларини ҳамда тиббий таъминлаш ва тарбиялаш учун фойдаланиладиган бошқа мол-мулкдан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар уйи биноси техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқ жиҳозланади ва ундан фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Болалар уйи фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ҳамда мақсадли бадаллари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Болалар уйини молиялаштириш тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Бюджет маблағларини ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Штат жадвали намунавий штат нормативларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Болалар уйи ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Болалар уйи молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар уйлари тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни Болалар уйига қабул қилиш учун ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Болани Болалар уйига жойлаштириш зарурлиги тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори (бола, унинг оиласи, турар жойни сотиш ҳуқуқисиз болага бириктириш тўғрисидаги аниқ таъриф билан бирга турар жой мавжудлиги тўғрисидаги далилланган ва тўлиқ маълумотлар мавжуд бўлган қарор).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан берилган йўлланма.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (гувоҳнома мавжуд бўлмаган тақдирда – расмийлаштириш ва болани қабул қилиш Низомнинг 17-бандига мувофиқ амалга оширилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Анализлар натижалари ва бола турган ёки яшаган жой бўйича даволаш-профилактика муассасасининг тиббий комиссияси хулосаси илова қилинган ҳолда боланинг соғлиғи ва ривожланиши ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгиланган тартибда берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома нусхаси (агар ногиронлик мавжуд бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгиланган тартибда берилган ногиронни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури (агар ногиронлик мавжуд бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар (ота-оналарнинг паспортлари ва ўлими тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари, суд ҳукмлари ёки қарорлари, ота-оналарнинг узоқ вақт касаллиги тўғрисидаги маълумотнома, боладан воз кечилган тақдирда – ота-оналар ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларнинг нотариал тасдиқланган аризаси ва ота-оналар йўқлигини ёки улар ўз болаларини тарбиялай олмаслигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Яқин қариндошларнинг мавжудлиги ёки яшаш жойи тўғрисидаги маълумотнома (улар мавжуд бўлганда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мол-мулк қаердалиги, уни сақлаш таъминланиши учун қандай чоралар кўрилганлиги ва уларнинг сақланиши учун жавоб берадиган шахслар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда ота-оналардан кейин қолган боланинг мол-мулки рўйхати (агар у мавжуд бўлса).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мавжуд бўлган тақдирда болаларга бириктирилган турар жой майдони тўғрисидаги ҳужжатлар (ордер, уй дафтари, уй-жой режаси нусхалари, туман (шаҳар) «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасидан турар жойнинг эгаси ва хусусийлаштирилганлиги ҳақидаги маълумотнома).
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия олувчи боланинг пенсия дафтарчаси, суднинг бола фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги қарори нусхаси, жамғарма дафтарчаси (улар мавжуд бўлган тақдирда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Болалар уйида расмийлаштириладиган боланинг 2 дона фотосурати (6 см х 4 см ўлчамли).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низомнинг 12-банди «б» ва «в» кичик бандларига мувофиқ болани Болалар уйига юборишда боланинг ота-оналарининг ёки ота-оналарнинг ўрнини босувчи шахсларнинг болани Болалар уйига расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси, оила таркиби тўғрисида яшаш жойидан маълумотнома, кам таъминланган оилалар болалари учун эса ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли ҳужжат ҳам тақдим этилади. Бунда ушбу Низомнинг 8, 9, 10 ва 11-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар уйлари тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар уйлари тарбияланувчиларининг озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишининг ўртача суткалик оқилона нормалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

граммларда‎‎

Т/р

Маҳсулотлар номи‎

0-6
‎ойлик‎

6-12
‎ойлик

1-3
‎ёш‎

4-7
‎ёш‎

1. 1-навли буғдой нон ‎ - 30 175 250
2. Буғдой уни‎ - 10 35 35
3. Болалар овқати учун ун (гуручли, гречихали,‎‎сули ёрмали ва бошқалар)‎ 10 10 - -
4. Картошка уни‎ 8 8 8 8
5. Ёрма, дуккакли, макарон маҳсулотлари‎ 20 40 85 85
6. Картошка‎ 50 100 350 350
7. Ҳар хил сабзавотлар, шу жумладан кўкатлар — 10 гр‎ 100 200 400 400
8. Ҳўл мевалар‎ 50 100 150 200
9. Мева, сабзавот шарбатлари‎ 30 100 100 200
10. Қуруқ мевалар, шу жумладан наъматак — 10 гр - 20 30 30
11. Қандолатчилик маҳсулотлари‎ - 20 50 70
12. Табиий асал‎ - - - 10
13. Қанд-шакар‎ 20 30 50 50
14. Сариёғ‎ 10 20 45 55
15. Ўсимлик мойи‎ 5 10 20 20
16. Помидор пастаси, помидор пюреси‎ - - - 3
17. Тухум (дона)‎ 0,5сариғи‎ 0,5сариғи‎ 1 1
18. Сут‎ 100 250 600 600
19. Творог‎ - 20 40 40
20. Гўшт, парранда гўшти, жигар‎ - 120 150 175
21. Балиқ‎ - - 75 75
22. Колбаса маҳсулотлари‎ - - 40 40
23. Сметана‎ - - - 25
24. Қаймоқ‎ 10 20 50 50
25. Қатиқ маҳсулотлари (болалар кефири,
‎биолакт, ацидофил пастаси)‎
150 200 200 200
26. Пишлоқ‎ - 20 20 25
27. Чой‎ - - 2 2
28. Какао‎ - - 3 3
29. Йодланган туз‎ - - 6 6
30. Хамиртуруш‎ - - 1 1
31. Сутли аралашма‎ 150 150 - -
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Болалар уйларининг бош врачларига, алмаштириладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг тенг қийматлилигини ҳамда уларнинг мавжудлигини ва тегишли мавсумда фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, болалар рационига айрим ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар уйлари тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар уйлари тарбияланувчиларини кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎‏

‎‏Кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ анжомнинг номи

Қуйидаги ёшдаги болалар учун:‎‎

1 ёшгача‎‎

1 ёшдан 2 ёшгача

2 ёшдан 4 ёшгача‎‎

4 ёшдан 7 ёшгача‎‎

1 ўринга сони

эскириш муддати (йил)‎

1ўринга сони‎

эскириш муддати (йил)

1 ўринга сони‎

эскириш муддати (йил) ‎

1 ўринга сони ‎

эскириш муддати (йил)

‎‎ИЧКИ КИЙИМ ҲАМДА ЧОЙШАБ, ЁСТИҚ ЖИЛДИ ВА ШУ КАБИЛАР

1.

Ички кўйлак, чақалоқлар яктакчаси, майкалар

12 1 6 1 6 1 4 1
2. Ички кофтачалар, пижамалар, тунги кўйлаклар‎ 4 1 4 1 3 1 2‎ 1
3. Ползункалар, калта иштонлар, трико (қалин)‎ 40 1 40 1 6 1 5 1
4. Ползункалар, калта иштонлар, трико (ёзги)‎ 30 1 30 1 10 1 5 1
5. Болалар чойшаблари‎ 7 1 7 1 6 1 5 1
6. Ёзги йўргаклар‎ 130 1 50 1 10 1 - -
7. Қалин йўргаклар 10 1 10 1 - - - -
8. Болалар кўрпажилдлари (конвертлар) ‎ 7 2 7 2 5 2 2 1
9. Ёстиқ учун устки ёстиқжилдлар ‎ 7 2 7 3 5 3 4 1
10. Ёстиқ учун ички ёстиқжилдлар‎ 1,5 2 1,5 2 1,5 2 1,5 2
11. Болалар сочиқлари‎ 4 1 4 2 4 2 4 1
12.

Учбурчак рўмоллар, чепчиклар (иссиқ бош кийимлар)‎

5 1 5 1 5 2 - -
ФОРМАЛИ КИЙИМЛАР
13. Қалин кийимлар (кўйлаклар)‎ - - 4 2 4 2 1 1
14. Ёзги кийимлар (кўйлаклар)‎ -‎ - 2 1 4 2 2 2
15. Трикотажли машқ қилиш кийимлари ‎ - - - - 2 2 1 1
16. Ўғил болалар учун устки пахта ипли кўйлаклар ‎ - - - - - - 3 1
17. Фартуклар (ошхўраклар) 6 0,5 3 1 3 2 1 1
18. Пайпоқлар, гольфлар‎ 5 1 5 1 7 1 6 1
19. Колготкалар‎ 6 1 10 1 10 1 6 1
20. Жундан (ип аралаш жундан) тўқилган свитерлар, нимчалар, кофталар‎ 1,5 2‎ 2 2 2 2 2 2
21. Сув ўтмайдиган курткалар, комбинезонлар‎ 1 2 1 2 1 2 1 2
22. Енгил пальтолар ‎ - - 1 2 1 2 1 2
23. Қишки пальтолар‎ - - 1 2 1 2 1 2
24. Ёзги бош кийимлар (панамкалар, пилоткалар)‎ 2 1 3 3 3 2 1 1
25. Жундан тўқилган шапкалар‎ 1,5 2 1,5 2 2 2 2 1
26. Шарфлар, кашне‎ 1 1 1 2 1 2 1 2
27. Бошмалдоқли қўлқоплар‎ - - 2 2 3 3 2 1
28. Жунли пайпоқлар‎ 4 2 3 1,5 3 1,5 3 1
29. Туфлилар, кроссовкалар‎ - - 2 1 2 1 2 1
30. Ботинкалар‎ - - 1 1 1 1 1 1
31. Совуқ ўтмайдиган ботинкалар, этиклар‎ - - 1 2 1 1 1 1
32. Қалин этиклар‎ - - 1 1 1 1 1 1
33. Памперслар* 730 - 730 - 730 - 280 -
ТЎШАК, АДЁЛ, ЁСТИҚ ЖИЛДИ ВА ШУ КАБИЛАР
34. Тўшак‎ 2 3 2 3 2 3 2 3
35. Иссиқ ёки момиқли адёл ‎ 2 3 2 3 1 3 1 6
36. Жунли, ип аралаш жунли адёллар‎ 1,2
‎5
5 1,2
‎5
5 1,1 5 1 3
37. Пахмоқ адёл‎ 2,5 3 2,5 3 2 3 2 3
38. Чойшаблар‎ 1 5 1 5 1 5 1 5
39. Ёстиқлар‎ 2 4 1,5 4 1,5 4 1,5 4
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*) Бир бола учун бир йилга ҳисобидан.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Болалар уйининг бош врачларига Болалар уйида кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш табелида бир бола учун уларнинг тўлиқ комплекти қиймати доирасида айрим ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 23-24-сон, 265-модда; 2014 й., 23-сон, 269-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон; 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.01.2024 й., 09/24/46/0070-сон)