Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 21.05.2012 йилдаги ПҚ-1758-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.05.2012 йилдаги ПҚ-1758-сон
Kuchga kirish sanasi
21.05.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 21.05.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012-2016 ЙИЛЛАРДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ ЯНАДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ, ТЕХНИК ВА ТЕХНОЛОГИК ЖИҲАТДАН ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигини ва саноатнинг қайта ишловчи тармоқларини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, жаҳон талаблари ва стандартларига жавоб берадиган замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш даражасини тубдан ошириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш учун хорижий инвестицияларни, энг аввало етакчи хорижий компанияларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини кенг жалб этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЖ, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2012 — 2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури маъқуллансин. Дастур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 — 2016 йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унинг асосий турларини янгилашнинг 1-иловага* мувофиқ прогноз параметрларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1-илова берилмайди
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 — 2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси, транспорт воситалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш бўйича технологик асбоб-ускуналарнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ инвестиция лойиҳалари рўйхатини ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*2 ва 3-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, электротехника ва авиация саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси (У.У.Розуқулов), қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда тижорат банклари билан биргаликда 2 ва 3-иловаларда назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичлари ўз вақтида рўёбга чиқарилишини, шу жумладан лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини, қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини ҳамда қувватлар фойдаланишга топширилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2012 — 2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурини амалга оширишни таъминлаш юзасидан 4-иловага* мувофиқ таркибда Ишларни мувофиқлаштириш ва масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*4-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро комиссия (У.У.Розуқулов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 сентябргача ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникасининг барча турлари ва типлари кўргазмалари ўтказилишини таъминласин ва уларнинг натижалари бўйича 15 сентябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига энг яхши жаҳон намуналарига мос ҳамда халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган техниканинг замонавий ва самарали типларини ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалигига етказиб бериш учун танлаб олиш бўйича таклифларни киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига энг янги қишлоқ хўжалиги техникасига оид махсус конструкторлик бюроси ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин, бунда республикадаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда пахтачилик, озуқа етиштириш, сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик сингари қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқларида тупроққа ишлов берадиган, кўчат ўтқазадиган, ҳосилни йиғиштирадиган ва хизмат кўрсатувчи техникага нисбатан қўйиладиган талаблар назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро комиссияга (У.У.Розуқулов) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг биргаликдаги тақдимномасига кўра қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникасини ишлаб чиқариш ва харид қилиш ҳажмлари, шунингдек бозор конъюнктурасига ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши технологияси ривожланишига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари ўзгариши мумкинлигини назарда тутган ҳолда Дастурга аниқлаштириш ва қўшимчалар киритишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тижорат банкларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича қуйидаги йўналишлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликлари, машина-трактор парклари, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик компаниясининг ҳудудий бўлинмалари томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олинишини, шунингдек зарур ускуналар, жиҳозлар ва асбобларни сотиб олиш йўли билан сервис тармоғи объектларини реконструкция қилиш ва технологик жиҳатдан модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг, уларнинг дилерлик ва сервис тузилмаларининг, шунингдек мамлакатимизда ишлаб чиқарилган техникани лизинг асосида сотиб олиш бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарига хизматлар кўрсатувчи лизинг компанияларининг айланма капиталини тўлдириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган фоиз ставкаси бўйича кредитлар бериш ва лизинг хизматлари кўрсатиш тавсия қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагича тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 октябргача қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилувчилар уни кейинги йилда сотиб олиш мақсадида ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатлари кўрсатилган ҳолда маҳаллий қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари билан олди-сотди шартномалари тузадилар (шартнома кампанияси);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси учун аванс тўлови олди-сотди шартномасида кўрсатилган етказиб бериш муддатидан кечи билан 3 ой олдин белгиланган нархнинг камида 70 фоизи миқдорида тўланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланган ҳолда лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш 5-иловага* мувофиқ ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*5-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни, экин майдонлари ва механизациялаштирилган ишлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда молиялаштиришнинг турли манбалари бўйича қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжни ва уларни харид қилишнинг зарур ҳажмини аниқлаш асосида қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун ҳар йилги шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига шартнома кампанияси ўз вақтида ва сифатли ташкил этилиши, шунингдек эҳтиёт қисмлар сотиб олишга ва қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатиш бўйича хизмат шартномалари тузилиши борасида шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга нархларни шакллантиришда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштиришга сотиладиган маҳсулот таннархининг 1 фоизи миқдоридаги сарф-харажатларни назарда тутсинлар, ушбу маблағлар кейинчалик корхоналарнинг алоҳида ҳисоб рақамларида жамланади ва улардан корхоналарни бошқаришнинг тегишли органлари билан келишган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари ушбу қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида, шу жумладан жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари билан лицензия битимлари асосида техника, бутловчи буюмлар ва уларга деталларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техника, бутловчи узеллар, деталлар ва уларга эҳтиёт қисмларнинг янги турлари сотилиши юзасидан фойдадан олинадиган солиқдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техника, бутловчи узеллар, деталлар ва уларга эҳтиёт қисмларнинг янги турларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий маблағлар юзасидан мол-мулк солиғидан 5 йил муддатга озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 — 2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича комплекс тадбирларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 21 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
№ ПҚ-1758
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 5-сон, 139-модда; 2016 й., 46-сон, 527-модда, 47-сон, 537-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 07/18/3922/1814-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)