Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2012 ЙИЛ 10 АПРЕЛДАГИ ПФ-4435-СОН ФАРМОНИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқаруви соҳасида кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 1 июнь,
160-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 июндаги 160-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-илованинг 52-банди «Масъуллар» устунидаги «Давлат ва жамият қурилиши академияси» сўзлари «Давлат бошқаруви академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарорига 2-илова 1-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ушбу Низом ҳарбий таълим муассасаларига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратурасига нисбатан татбиқ этилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенцияни 2012-2013 йилларда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2012 йил 26 мартдаги 82-сон қарорига илованинг 32-банди «Масъул бажарувчилар» устунидаги «Давлат ва жамият қурилиши академияси» сўзлари «Давлат бошқаруви академияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 22-сон, 254-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)