Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
САВДО СОҲАСИДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Савдо соҳасида бозор ислоҳотларини ва монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, рақобатни ривожлантириш, истеъмол бозорини тўлдиришда корхоналар ҳамда маҳаллий бошқарув идораларининг хўжалик соҳасидаги мустақиллигини янада ошириш мақсадида:
1. 1998 йилнинг 1 январидан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари асосий гуруҳларини фонд йўли билан тақсимлаш тизими бекор қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 октябрдаги ПФ-3335-сонли Фармонига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 177-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2—4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 июндаги ПФ–3760-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 201-модда)
6. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
7. «Ўзбекистон Республикаси Савдо вазирлигини Ўзбекистон «Савдо» давлат-акциядорлик уюшмаси («Ўзбексавдо»)га айлантириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 5 майдаги ПФ-398-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 19 декабрь,
ПФ-1897-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 297-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 177-модда; 2005 й., 28-29-сон, 204-модда; 2006 й., 23-сон, 201-модда)