Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 22.05.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2368
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.11.00 Уй ҳайвонлари ва бошқа ҳайвонларни сақлаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.16.00 Ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, урчитиш (гибридлаш), ярим тутқун ва тутқун шароитларда сақлаб туриш ва кўпайтириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАРОВСИЗ ҚОЛГАН ҲАЙВОНЛАРНИ ОТИБ ТАШЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 22 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2368]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сон «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 290-модда) 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЙЎРИҚНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сон «Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 28-сон, 290-модда) мувофиқ ихтисослаштирилган овчилик бригадалари (бундан буён матнда бригадалар деб юритилади) томонидан қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва ёввойи ҳайвонларни (бундан буён матнда ҳайвонлар деб юритилади) отиб ташлаш, ўқотар ов қуролларини ташиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ҳайвонларни отиб ташлаш ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномалари ҳамда шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўлимларининг (бундан буён матнда ҳайвонларни тутиш бўлимлари деб юритилади) тақдимномаларига асосан бригадалар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлигининг 2014 йил 31 декабрдаги 2, 44-сонли қарори (рўйхат рақами 2368-1, 14.01.2015 й) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 25-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳайвонларни қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда ҳайвонларни отиб ташлаш шаҳар ва туман давлат ветеринария бўлимларининг тақдимномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳайвонларни отиб ташлаш, ҳайвонларни табиатдан ажратиб олиш мақсадлари ва кўламлари (сони) уларни тутиш йўли билан эришилмаган ёхуд эришилиши мумкин бўлмаганда истисно тариқасида (энг сўнгги чора сифатида) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Соғлиқни сақлаш органлари бригадалар аъзоларини мунтазам равишда қутуришга қарши профилактик эмлаш, ҳайвонлар тишлаганида ва бошқа жароҳатлар етказганида кечиктириб бўлмайдиган ҳаракатлар тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, шунингдек бригадаларнинг жабрланган аъзоларини тезкор эмлаш ишларини таъминлашлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II боб. Бригадаларни шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Бригадалар ҳайвонларни отиб ташлаш тадбирларини амалга ошириш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида камида биттадан ташкил этилади. Хизмат кўрсатиладиган ҳудуднинг ҳажмига, ҳайвонлар оммавий тўпланиши мумкин бўлган жойлар ва уларнинг миграцияси (жойини ўзгартириши) йўллари, отиб ташланиши керак бўлган ҳайвонлар сонини инобатга олган ҳолда ҳар бир ҳудудда қўшимча бригадалар ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бригадалар таркибига, мазкур Йўриқноманинг 9 —11-бандларини инобатга олган ҳолда қуйидаги шахслар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) муайян туманлар (шаҳарлар) доирасида ҳайвонларни отиб ташлашга тайёргарлик кўриш ва отиш бўйича тадбирларни амалга оширишнинг аниқ жойларини, йўналишларини, вақти ва тартибини белгилаш учун — овчилик жамиятлари ходимлари, ҳаваскор овчилар (уларнинг розилиги билан), табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторлари ва ҳайвонларни тутиш бўлими ходимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) аҳоли орасида зарур тушунтириш ишларини олиб бориш, муайян маҳаллалар (мавзелар) доирасида жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун — ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, соғлиқни сақлаш ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда «Маҳалла посбонлари» жамоатчилик тузилмалари аъзолари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) отиш тадбирларини амалга ошириш жойларидан келиб чиқиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрмон, овчилик, ўрмон-овчилик хўжаликлари ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар вакиллари – уларга топширилган ҳудудда ҳайвонларни отиб ташлаш амалга оширилаётганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар ва туман давлат ветеринария бўлимлари ходимлари – ҳайвонларни қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда отиб ташлаш амалга оширилаётганда киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳайвонларни бевосита отиб ташлаш учун ҳаваскор овчилар сифатида бригадалар таркибига Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт жамиятлари уюшмасининг (бундан буён матнда «Ўзбековчибалиқчи» уюшмаси деб юритилади) аъзолари ҳисобланган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика (Қорақалпоғистон Республикасида), вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарлар ҳудудида – камида охирги 10 йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа аҳоли пунктлари ҳудудида – камида охирги 5 йил мобайнида ўқотар ов қуролидан фойдаланаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Жамоат назоратини амалга ошириш тартибида бригадалар таркибига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган табиатни муҳофаза қилиш ва экологик жамоат ташкилотларининг вакиллари жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўрмон, овчилик ва ўрмон-овчилик хўжаликлари ҳудудларида ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бригадалар таркибига ушбу хўжаликларнинг масъул ходимларини киритиш шарти билан ички ишлар органларининг профилактика инспекторларини жалб этмасдан ҳайвонларни отиб ташлашга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Бригада таркиби, шу жумладан бригада бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг (бундан буён матнда ички ишлар бошқармалари деб юритилади) патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари билан келишилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва табиатни муҳофаза қилиш органларининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бригада томонидан зарарсизлантириш имконияти бўлмаган ҳолларда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ва атроф муҳитга таҳдид солаётган ҳайвонларни зарарсизлантириш мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан табель қуроли ишлатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ҳайвонларни отиш учун силлиқ стволли ўқотар ов қуролидан фойдаланилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда отиб ташланиши керак бўлган ҳайвонларнинг тури ва жойлашган ҳудудини инобатга олган ҳолда аҳоли пунктлари ҳудудидан ташқарида (саҳро, дашт, тоғ ва тоғолди жойларда) отиб ташлаш учун кесма стволли (комбинациялаштирилган) ўқотар ов қуролидан фойдаланиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бригада аъзолари фойдаланиладиган қуролга ўрнатилган тартибда ички ишлар органлари томонидан уларни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи якка тартибдаги рухсатнома расмийлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қуйидаги ҳолларда отиш тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) куннинг кечки ва тунги вақтларида, яхши кўринмайдиган шароитларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кўринмайдиган, ёмон кўринадиган ёки ноаниқ фарқланадиган нишонларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) шовқинга (шовқин томонга);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) одамлар томонга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фойдаланиладиган қуроллар ўқи етиб борадиган масофа доирасида турар жой, маъмурий, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатлар, автомобиль йўллари, темир йўллар, жамоат транспорти бекатлари ва транспорт воситалари тўхташ жойлари, транспорт инфратузилмасининг бошқа объектлари, савдо, маданият ва дам олиш объектлари, спорт ва маданий-томоша объектлари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, одамлар тўпланиши мумкин бўлган бошқа жойлар, шунингдек алоҳида муҳим ва тоифалаштириладиган объектлар йўналиши бўйлаб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) иш бажарилаётган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари далаларида ёхуд улар йўналишида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида кўрсатилмаган ҳайвонларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Йўриқноманинг 16-банди «а», «б», «д», «е», «и» ва «л» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолларда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда атроф муҳитга хавф туғдириш ҳолатлари юзага келганда бригада аъзолари томонидан ҳайвонларни отиш бригада бошлиғининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Бригада аъзоларига ҳайвонларни ушлаш учун портловчи, заҳарли, кимёвий, биологик ва бошқа хавфли моддалардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳайвонларни отиш ушбу Йўриқномада назарда тутилган бригада аъзолари ва бошқа фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш чоралари кўрилганидан, жамоат тартиби ва хавфсизлик таъминланганидан кейин қуйидагиларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нишонларнинг узоқлиги, қуролнинг тури ва маркаси, ўқ ёки ов ўқи парчаси (бундан буён матнда ўқ деб юритилади) отилишининг энг кўп масофаси ва йўналиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқ йўналишида ва отиш зонасида (хавфли зонада) турар жой, маъмурий, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатлар, автомобиль йўллари, темир йўллар, жамоат транспорти бекатлари ва транспорт воситалари тўхташ жойлари, транспорт инфратузилмасининг бошқа объектлари, савдо, маданият ва дам олиш объектлари, спорт ва маданий-томоша объектлари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, одамлар тўпланиши мумкин бўлган бошқа жойлар, шунингдек алоҳида муҳим ва тоифалаштириладиган объектлар мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқнинг ер юзаси, биноларнинг деворлари, симёғочлар, дарахтлар ва бошқа тўсиқларга тегиб бошқа томонларга йўналиши мумкинлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқ отиш йўналишида (йўналишларда) ўқнинг учиб боришига тўсқинлик қилувчи сунъий ва табиий тўсиқлар мавжудлиги (ғовлар, тахта деворлар, бордюрлар, тупроқ девор, баландликлар, жойнинг тоғ ва паст-баланд, ўнқир-чўнқир жойлари ва шу кабилар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
отиб ташлаш тадбирлари отиш зонасида жойлашган ташкилотларнинг иш куни бўлмаган кунларига ёхуд унинг биноларида ёки уларга туташган ҳудудда ходимлар ва мижозларнинг энг кам сони бўладиган даврга тўғри келиши учун иш режимини ҳисобга олиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
катта бўлмаган баландликда ва горизонтал йўналишда ёки нишонга нисбатан ўткир бурчак ҳосил бўлган ҳолда энг яқин масофадан отиш зарурлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудуднинг шароитлари (хусусияти), объектларнинг жойлашиши ва отиб ташлашнинг хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа маҳаллий хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда бригада бошлиғи, ички ишлар органларининг профилактика инспектори томонидан бригаданинг бошқа аъзолари билан биргаликда белгиланадиган бошқа ҳолатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари томонидан «Маҳалла посбонлари» жамоатчилик тузилмалари аъзолари билан биргаликда отиш зонасида жойлашган аҳолини, ташкилотлар ва бошқа объектларнинг масъул вакилларини ҳайвонларни отиб ташлаш тадбирларини ўтказиш мақсадлари, ҳудудлари (зоналари) ҳамда вақти тўғрисида хабардор қилиш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайвонларни отиб ташлашга тайёргарлик кўриш ва уни бевосита амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар, хавфли зоналар белгиланган ва тегишли белгилар қўйилган (тўсилган) ҳамда фуқаролар ва транспорт воситаларини ушбу зонага кирмаслик чоралари кўрилган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва бошқа объектларнинг масъул ходимлари билан биргаликда бригада аъзолари, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Отиш зонасида жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва бошқа объектлар масъул вакиллари ушбу зонадаги фуқароларни отиш вақти, жойи ва йўналиши тўғрисида огоҳлантириш ҳамда уларни хавфли зона доирасида бўлишига йўл қўймаслик чораларини кўрадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Отиш зонасида жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар ва бошқа объектлар масъул вакиллари бригадаларга юкланган функцияларни амалга оширишда уларга ташкилий-амалий ва бошқа зарур ёрдамни кўрсатишга мажбурдирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Отиб ташлаш ишлари бошланишидан олдин бригада бошлиғи ички ишлар органларининг профилактика инспектори билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мажбурий тартибда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бригада аъзолари соғлиғининг ҳолатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бригада аъзоларидаги қуролларнинг рухсат берувчи ҳужжатлари мавжудлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқотар ов қуролининг ва унга ўқ-дориларнинг техник ҳолатини текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бригада аъзоларига аниқ вазифаларни, жавобгарлик зоналарини, хатти-ҳаракатлар изчиллигини, шахсий хавфсизликни ва бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини, мол-мулкнинг сақланишини, ҳайвонлар тишлаганда ва бошқа жароҳатлар етказилганда кечиктириб бўлмайдиган хатти-ҳаракатларни белгилаган ҳолда уларга йўл-йўриқ кўрсатади ва бу ҳақда махсус журналга имзо қўйдиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) бригаданинг бевосита отиб ташлаш билан банд бўлган ва бошқа аъзоларини олдиндан белгиланган пунктлар, отиб ташлаш йўналишлари ва назорат постлар-ғовлар бўйича тақсимлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Отиш йўналишларига, пунктларига (нуқталарига), отишни амалга ошириш тартиби ва вақтига, шу жумладан отишнинг параллеллигини таъминлашга ва ўқ отишнинг тўқнашувчи йўналишларини истисно этишга алоҳида эътибор қаратилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Хавфли зоналарни биргаликда белгилаш учун (тўсишда) отиш зонасида жойлашган ташкилотлар ва объектлар ходимлари ҳамда бригада аъзолари билан ҳамкорликда назорат постлари-ғовлар қўйилган ҳолларда, ушбу шахсларга бригада бошлиғи ва ички ишлар органларининг профилактика инспектори ягона йўл-йўриқ беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Отиш жараёнида бригада аъзоларининг ва бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминламаслиги ёки зарур даражада таъминламаслигига ёхуд мулкчилик объектларига шикаст етказиши мумкинлигига асосли шубҳалар пайдо бўлган тақдирда отишни амалга ошириш тақиқланади, бошланган отиш эса тўхтатилади. Бу ҳақда ушбу ҳудудда отиш мақсадга мувофиқ эмаслигининг аниқ сабаблари, бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳамда ҳайвонларни бошқа усул ва тартибда табиатдан ажратиб олишга доир таклифлар кўрсатилган ҳолда икки нусхада далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Далолатнома бригада аъзолари (зарурият бўлганда — отиб ташлаш ишларини амалга ошириш зонасида жойлашган объектларнинг масъул вакиллари) томонидан имзоланади. Далолатноманинг биринчи нусхаси бригада бошлиғида қолади, иккинчи нусхаси ҳайвонларни тутиш бўлимига, қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда тадбирлар амалга оширилган тақдирда эса — шаҳар (туман) давлат ветеринария бўлимига юборилади (топширилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Бригада бошлиғи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари билан биргаликда мазкур Йўриқноманинг 22 — 24-бандларида назарда тутилган тадбирларни бажаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бригада аъзоларини қутуришга қарши профилактик эмлаш, шунингдек бригаданинг жабрланган аъзоларини қутуришга қарши тезкор эмлаш масалалари бўйича соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остидаги, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра тадбирларда қатнашишга қодир бўлмаган бригада аъзоларини отишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлардан четлатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бригадага юкланган вазифаларни бажариш бўйича бригада фаолиятини ташкил этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
патронларни ички ишлар органларидан олишга ва бригада аъзолари ўртасида тақсимлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида кўрсатилган ҳайвонлар турлари бўйича отиб ташлашни таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бригада аъзолари томонидан шахсий ва жамоат хавфсизлиги қоидаларига, қурол ва патронларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш тартибига (шу жумладан патронлардан оқилона ва қатъий мақсадли фойдаланиш) риоя қилинишини таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
отиб ташланган ҳайвонларни тўплаш, консервация қилиш ва ҳайвонларни тутиш бўлимларига топширишни ташкил этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилмаган (шу жумладан яроқсиз) патронларни ички ишлар органларига топширишни таъминлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурият бўлганда жабрланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овчилик жамиятлари ва табиатни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларини амалга ошириладиган тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳақида хабардор қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
отиб ташлаш йўналишларига, отиш пунктлари (нуқталари)га, отиш тартиби ва вақтига (оралиқларга), ўқ отиш йўналишларига, ҳайвонларни отиб ташлаш тактикасининг бошқа масалаларига риоя қилиш бўйича бригада бошлиғининг талабларини, ўқ отиш пайтида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини муҳофаза қилиш масалалари бўйича эса – ички ишлар органларининг профилактика инспекторининг талабларини сўзсиз бажаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишониб топширилган пунктларни, ўқ отиш йўналишлари ва назорат постлари-ғовларни бригада бошлиғининг рухсатисиз ташлаб кетмасликка, ўқ отишни фақат бригада бошлиғининг буйруғи ёки шартли белгисидан кейин кўрсатиб ўтилган пунктларда ва ўқ отиш йўналишларида амалга оширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий ва жамоат хавфсизлиги қоидаларига, отиш пайтида мол-мулкнинг сақланишига ва бошқа белгиланган хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқотар ов қуролдан фақат ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида кўрсатилган ҳайвонлар турларини мақсадли отиб ташлаш учун фойдаланишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатдан олиб қўйилган ҳайвонларни бригада бошлиғи томонидан белгиланган жойда тўплаш, консервация қилиш ва топширишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурият бўлганда жабрланганларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишга, тиббиёт хизматини чақиришни ташкил этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Йўриқномада назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаришга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ички ишлар органларининг профилактика инспектори:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бригада бошлиғи билан биргаликда ушбу Йўриқноманинг 22 — 24-бандларида назарда тутилган тадбирларни бажаришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари, «Маҳалла посбонлари» жамоатчилик тузилмалари аъзолари билан биргаликда отиш зонасида жойлашган аҳолини, ташкилотлар ва бошқа объектларнинг масъул вакилларини ва ички ишлар органларининг навбатчилик қисмини отиш мақсадлари, ҳудудлар (зоналар) ва отиб ташлаш вақти тўғрисида хабардор қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мастлик ҳолатида ёки гиёвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остидаги, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра тадбирларда қатнашишга қодир бўлмаган бригада аъзоларини отишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлардан четлатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг қуролни олиб юриш, сақлаш ва қўллаш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатномаси мавжуд бўлмаган, шунингдек ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда ўқотар ов қуролини олиб қўйишга ва ички ишлар идораларида вақтинча сақлаш учун жойлаштиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқ отиш зонасида жамоат тартибини таъминлашга, бригада аъзолари томонидан шахсий ва бошқа фуқароларнинг хавфсизлиги талабларига, ўқотар ов қуроли ва патронларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя этилишини назорат қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқотар ов қуролидан ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш рухсатномасида кўрсатилган ҳайвонлар турларини мақсадли отиб ташлаш учун фойдаланиш устидан назорат қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурият бўлган ҳолатларда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органларининг раҳбариятини амалга оширилаётган тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисида хабардор қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Йўриқномада назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаришга мажбур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV боб. Ов патронларини етказиб бериш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, топшириш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобдан чиқариш .
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ов патронлари ички ишлар бошқармаларининг хўжалик бўлинмалари омборхоналарининг «Олиб қўйилган, ихтиёрий топширилган, топилган қурол ва ўқ-дорилар»ни сақлаш махсус сейфларида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ички ишлар органлари раҳбарлари патронларни ташиш ва сақлаш қоидаларига риоя этилиши, ушбу Йўриқномада белгиланган уларни асосли бериш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш учун шахсан жавобгардирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Патронларни бериш ва қабул қилишни ҳисобга олиш вилоят ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг назорат-лицензия фаолиятини ташкиллаштириш катта инспекторлари (бундан буён матнда катта инспектор деб юритилади) томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ ов патронларини бериш, қабул қилиш ва ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш журналида амалга оширилади. Журнал ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва ички ишлар бошқармаларининг гербли муҳри билан муҳрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Бригадаларга патронларни тақсимлаш ва бериш ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари (Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари), қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари) ҳамда овчилик жамияти томонидан тасдиқланадиган тақсимлаш нормаларига мувофиқ амалга оширилади. Тақсимлаш нормаларида бригада ихтиёрига бериладиган патронлар турлари ва сони кўрсатилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Тақсимлаш нормалари нусхаси патронларни ажратиш учун катта инспекторга ҳамда таҳлил қилиш ва умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Тасдиқланган тақсимлаш нормалари катта инспектор томонидан патронларни ички ишлар бошқармаларининг хўжалик бўлинмалари омборхоналаридан ажратиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Патронлар катта инспектор томонидан унинг хизмат хонасида фақатгина бригада бошлиқларига берилади. Бошқа шахсларга патронларни бериш қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Патронларни кейинчалик бригада бўйича тақсимлаш отиш тадбирлари ўтказиладиган кунда бригада бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Патронларни ишлатилганлиги тасдиғи сифатида бригада бошлиқлари томонидан отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфти мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ қабул қилиш-топшириш далолатномаси (бундан буён матнда қабул қилиш-топшириш далолатномаси деб юритилади) расмийлаштирилган ва имзоланган ёрлиқ муҳрланадиган махсус идишга (ёпиқ қути, қоғоз ёки картон пакет (қоп) типида) жойлаштирилган ҳолда ҳайвонларни тутиш бўлимларига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Қабул қилиш-топшириш далолатномаси уч нусхада тузилади ва бригада бошлиғи, ҳайвонларни тутиш бўлими бошлиғи томонидан имзоланади ҳамда ҳайвонларни тутиш бўлими муҳри билан тасдиқланади. Қабул қилиш-топшириш далолатномасининг бир нусхаси бригада бошлиғида, иккинчиси ҳайвонларни тутиш бўлимида қолади, учинчи нусхаси берилган патронларни ҳисобдан чиқариш ва навбатдаги патронларни олиш учун катта инспекторга тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Патронлар катта инспектор томонидан бригада бошлиқларига қуйидаги тартибда берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи сафар бригаданинг бевосита ҳайвонларни отиб ташлаш билан банд бўлган ҳар бир аъзосига 21 дона патрон ҳисобидан аванс тариқасида берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бригаданинг кейинги ўқ отишлари учун патронлар отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфти катта инспекторга қабул қилиш-топшириш далолатномаси топширилгандан кейин ҳар бир жуфт қулоқ учун 3 дона патрон ҳисобидан берилади (масалан, агар бригадага олдин 21 та патрон берилган бўлса, у ҳолда навбатдаги ўқларни бериш ҳайвонларни тутиш бўлимларига қабул қилиш-топшириш далолатномасини тақдим этиш шарти билан табиатдан олиб қўйилган ҳайвонлар қулоқларининг 7 жуфти берилгандан кейин амалга оширилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини қабул қилиш-топшириш далолатномаси катта инспектор томонидан аввал бригадага берилган патронларни ҳисобдан чиқариш, сўнгра навбатдаги ўқларни бериш учун асос бўлиб хизмат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилмай қолган яроқли ва яроқсиз ҳолга келган патронлар бригада бошлиғи томонидан ички ишлар бошқармаларининг хўжалик бўлинмалари омборхоналарига жойлаштириш учун катта инспекторга қайтарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфти сони ёки фойдаланилмаган яроқли ва яроқсиз ҳолга келган патронларнинг сони олинган патронлар сонига етарли даражада топширилмаган тақдирда патронларни бериш қатъиян тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини қабул қилиш-топшириш далолатномалари ҳамда қайтарилган фойдаланилмаган яроқли ва яроқсиз патронлар сони асосида катта инспектор томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ журналига тегишли ёзувлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Бригада бошлиғи патронлардан мақсадли фойдаланилишига, шунингдек олинган патронлар ўрнига отиб ташланган ҳайвонларнинг қулоқлари жуфтлари топширилиши, фойдаланилмаган яроқли ёки яроқсиз ҳолга келган патронлар қайтарилиши учун патронлар қийматидан келиб чиқиб тўлиқ миқдорда моддий жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V боб. Ҳайвонларни отиш тадбирларини молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ҳайвонларни отиш тадбирларини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогнозлардан ортиқча тушумлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ҳайвонларни отиб ташлаш тадбирларида фаол қатнашган бригада аъзоларини рағбатлантириш «Ўзбековчибалиқчи» уюшмасининг Уставига мувофиқ овчилар ва балиқ овловчилар жамиятлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини сақлаш уларнинг бузилиши, аралашиб кетиши, йўқотилиши истисно этиладиган шароитларда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини йўқ қилиш ҳайвонларни тутиш бўлимлари томонидан амалга оширилади. Отиб ташланган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини йўқ қилиш тадбирларига Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбековчибалиқчи» уюшмаси ва уларнинг жойлардаги бўлинмалари вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Бригада ушбу Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечикмай олинган патронларнинг умумий сонини, фойдаланилмаган патронлар сонини, шу жумладан яроқсиз ҳолга келган патронлар сонини, отилган ҳайвонлар сонини ва белгиланган бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда беш нусхада якуний ҳисобот тузади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ҳисобот бригада бошлиғи ва катта инспектор томонидан имзоланади ҳамда вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) овчилик жамиятининг раиси ҳамда ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Ҳисоботнинг биринчи ва иккинчи нусхалари вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) овчилик жамиятида ҳамда ички ишлар бошқармасининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмасида қолади, учинчи, тўртинчи ва бешинчи нусхалари – таҳлил қилиш, умумлаштириш ва мавжуд материалларга қўшиб қўйиш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 30 январидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига, шунингдек рағбатлантириш чораларини кўриш учун «Ўзбековчибалиқчи» уюшмасига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Фойдаланилмаган (шу жумладан яроқсиз ҳолга келган) патронлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг алоҳида фармойиши берилгунга қадар ички ишлар бошқармасининг хўжалик бўлинмалари омборхоналарида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Патронларни ҳисобга олиш, бериш, ҳисобдан чиқариш ва қайта топшириш билан боғлиқ барча ҳисобот ҳужжатлари ўн йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзбековчибалиқчи» уюшмаси ва ички ишлар органлари бўлинмаларида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Ушбу Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 109-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси ва «Ўзбековчибалиқчи» уюшмаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 12 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 13 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. РЎЗИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 14 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фанлар академияси президенти Ш. САЛИҲОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 15 март
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбековчибалиқчи» уюшмаси раиси С. АЮПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 16 март

Ов патронларини тарқатиш, қабул қилиш ва ҳисобдан чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ж У Р Н А Л И

Т/р
Қайд этиш санаси
Патронларни олган шахс (Ф.И.О., лавозими, гувоҳноманинг берилган вақти ва тартиб рақами, паспортга оид маълумотлар)
Тарқатилган патронлар сони (дона)
Тарқатилган патронларни олган шахсининг имзоси ва олган вақти
ИИО томонидан патрон олиш учун берилган ишончнома рақами ва берилган вақти (бригада раҳбарлари учун ва ташкил этилган бригаданинг вақти, рақами)
Қайта топширилган патронлар сони (дона)
Патронлар топшир-ганлиги тўғрисида тилхат ва топшириш вақти
Патронлар олганлиги тўғрисидаги тилхат ва олиш вақти
Табиатдан олиб қўйилган ҳайвонлар қулоқлари жуфтларини қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилган патронлар (дона)
Ишлатилмаган патронлар шундан
Отилмай қолинган патронлар шундан
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
___ кал.
I
II
III
IV
V
VI
VII
VIII
IX
X
XI
XII
XIII
XIV
XV
XVI
XVII
XVIII
XIX
XX
XXI
XXII
XXIII
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жадвалнинг устунларида патронлар (дона) сони рақам билан аниқ кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Журналдаги хатоларни ўчирилишига йўл қўйилмайди. Йўл қўйилган хатолар бўйича жадвалнинг тегишли устунларига ўзгартиришлар киритилганда, ушбу ўзгартиришлар тўғрилиги масъул шахснинг имзоси билан тасдиқланади.