Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.04.2012 йилдаги 122-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 26.04.2012 йилдаги 122-сон
Kuchga kirish sanasi
26.04.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ ЮҚОРИ ТЕХНОЛОГИЯЛИ ТИББИЙ АСБОБ-УСКУНАЛАР БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ ГРАНТИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ВА САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Япония Ҳукуматининг тиббий муассасаларни юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун ажратилган грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 1 февралдаги ПҚ-1695-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонасининг 2012 йил 7 февралдаги нотасига мувофиқ Японияда ишлаб чиқарилган юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналарни етказиб бериш учун Япония Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикасига бериладиган мақсадли грантнинг аниқлаштирилган миқдори Япониядаги молиявий вазият туфайли илгари режалаштирилган 300 млн Япония йени (3,9 млн АҚШ долларига тенг) ўрнига 250 млн Япония йенини (3,0 млн АҚШ долларига тенг) ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 20 мартда Японияда ишлаб чиқарилган юқори технологияли тиббий асбоб-ускуналарни етказиб бериш учун мақсадли грант бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония Ҳукумати ўртасида Айирбошлаш ноталари имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда имзоланган Айирбошлаш ноталари қоидаларини зарур тарзда ижро этиш бўйича зарур тадбирларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япония Ҳукуматининг гранти маблағлари ҳисобига ҳисоб-китоблар бўйича операцияни амалга оширувчи хизмат кўрсатувчи банк этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 26 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 195-модда)