19.04.2012 йилдаги 115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.04.2012 йилдаги 115-сон
Kuchga kirish sanasi
19.04.2012
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
САНОАТ ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАЛАРИНИНГ МАЪНАВИЙ ЭСКИРГАН ВА ЕЙИЛГАН АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИ ЖАДАЛ ЯНГИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йилда вазирликлар ва хўжалик бирлашмалари таркибига кирадиган 418 та йирик саноат корхонасида технологик асбоб-ускуналарнинг техник аудитини ўтказиш натижасида 161,4 мингта асбоб-ускуна текшириб чиқилди, улардан асбоб-ускуналарнинг 30 фоизи янгилашни ёки 2012 — 2014 йилларда ва кейинги йилларда фойдаланишдан чиқаришни талаб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхоналарда замонавий ва жаҳон даражасида муваффақиятли синаб кўрилган технологияларни жадал жорий этиш орқали ишлаб турган корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишни давом эттириш ва республиканинг саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ ўтказилган техник аудит натижасида аниқланган ҳисобдан чиқариладиган маънавий эскирган ва емирилган технологик асбоб-ускуналар ҳамда жиҳозлардан ҳосил бўладиган қора ва рангли металлар парчалари қора ва рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига шартномавий нарх бўйича сотилади, тушган маблағлар замонавий асбоб-ускуналар сотиб олишга мақсадли йўналтирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Асосий воситаларни тугатиш натижасида олинган қора ва рангли металларни сотишдан тушган даромадларга амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар солинмаслиги ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ажратилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тижорат банкларига ушбу қарорга 2, 2а ва 2б-иловаларга мувофиқ фойдаланишдан чиқариладиган асбоб-ускуналар ўрнига янги технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш учун саноат корхоналарига узоқ муддатли кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2013 йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантиришда Манзилли рўйхатга саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш лойиҳалари киритилишини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва саноат корхоналари ҳар йили ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарни замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ахборот тақдим этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот бериладиган чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарни замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтган асбоб-ускуналар билан алмаштирган ҳолда янгилаш тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мажлисларида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 19 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 190-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2017 й., 09/17/1017/0460-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)