Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2025 07.03.2012 йилдаги 64-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.03.2012 йилдаги 64-сон
Kuchga kirish sanasi
07.03.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 10.11.2025
Ҳужжат 07.03.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
САНОАТДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ ПАСАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотлари рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳажмини кўпайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Хўжалик бирлашмалари ва йирик саноат корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда технологик жараёнларни ва хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари сарфи меъёрларини оқилона ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш ва ноишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш ва бошқа омиллар ҳисобига саноат маҳсулоти таннархини пасайтиришга йўналтирилган объектма-объект комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган 2012 йилда хўжалик бирлашмалари ва йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш таннархини объектма-объект ўртача 11,2 фоизга қисқартиришнинг йиғма параметрлари бўйича 1-иловага* мувофиқ таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*1 илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари тармоқ бўйича таннархни қисқартиришнинг тасдиқланган йиғма параметрларидан келиб чиқиб ўн кун муддатда ўз таркибига кирувчи саноат корхоналари учун таннархни қисқартиришнинг мақсадли параметрларини тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарда маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар амалга оширилишининг ҳар чораклик мониторинги олиб борилишини белгиласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олиб бориладиган мониторинг якунлари бўйича, зарурият бўлганда, маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг тўлиқлиги ва самарадорлигидан келиб чиқиб корхоналар раҳбарларини моддий рағбатлантириш ёки масъулиятини ошириш чораларини кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу қарор билан белгиланган маҳсулот таннархини пасайтириш чора-тадбирларини амалга оширганлик учун саноат корхоналари раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолашда ва уларни моддий рағбатлантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 26-сон қарори билан тасдиқланган Низомга амал қилинсин, унда қуйидагилар назарда тутилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот таннархини пасайтириш натижасида тежалган маблағлар корхоналарнинг ўзида қолади ва улардан корхоналар томонидан ўз хоҳишига кўра фойдаланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
календарь йил якунлари бўйича таннархни пасайтиришнинг тасдиқланган параметрлари бажарилиши таъминланган тақдирда корхоналарнинг раҳбар ходимларига қўшимча равишда олинган фойда ҳисобига 8 лавозим маоши миқдоригача бир йўла мукофот тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, технологик жараёнларни оқилона ташкил этиш, хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрлари тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида ўзгариши, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар қийматини камайтириш, бир йил учун ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига таннархни пасайтириш натижасида маҳаллийлаштириш даражасининг 2012 йилда пасайиши Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг бузилиши деб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорининг 1-иловасига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 7 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 64-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«17. Агар олдинги ҳисобот даврида хўжалик юритувчи субъект тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрларининг ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши)га олиб келадиган ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва технология жараёнларини оқилона ташкил этиш, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар қийматини камайтириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига маблағларни тежашга эришган бўлса, тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) навбатдаги қайта кўриб чиқишда тежалган маблағларнинг 50 фоизгача бўлган суммаси соф фойда таркибида ҳисобга олинади, юқорида кўрсатилган харажатлар эса аниқлаштирилган параметрлар ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 36-банднинг ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тасдиқланган норматив-техник ҳужжатлар доирасида хом ашё, материаллар ва энергия ресурслари харажатлари сарфи меъёрларининг ўзгариши (кўпайиши ёки камайиши)га олиб келадиган ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш ва технология жараёнларини оқилона ташкил этиш, қувватлардан фойдаланиш даражасини кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини ўстириш, фойдаланиш харажатларини ва қўшимча харажатларни қисқартириш, харид қилинадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар қийматини камайтириш, ходимлар сонини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида хўжалик юритувчи субъект томонидан қўшимча фойда олиниши ушбу Низомнинг бузилиши ҳисобланмайди ва кўрсатиб ўтилган фойда олиб қўйилмайди».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 10-сон, 106-модда, 36-сон, 412-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон)