LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республиканинг хўжалик ҳисобидаги корхоналари ва ташкилотларининг иш ҳақини ошириш учун зарур шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида:
1. 1994 йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшимча қийматдан олинадиган солиқ миқдорини 25 фоиздан 20 фоизга камайтириш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгашига тақдим этсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 13 сентябрдаги 648-сон Фармонининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.