Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019 16.02.2012 йилдаги 41-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.02.2012 йилдаги 41-сон
Kuchga kirish sanasi
16.02.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019
Ҳужжат 04.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сонли «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан доимий прописка қилиш ва (ёки) уй-жой сотиб олиш юзасидан илгари берилган ва амалга оширилмаган рухсатномалар 2012 йил 15 мартгача амал қилиши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассисларга ва тор ихтисосдаги мутахассисларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш учун асосланмаган илтимосномалар берганлиги, шунингдек ушбу шахсларнинг лавозимдан озод қилинганлиги, бошқа ишга ўтганлиги ёки пенсияга чиққанлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бермаганлиги учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори малакали мутахассисларни ва тор ихтисосдаги мутахассисларни ишга таклиф этишда хизмат турар жойи бериш амалиётини кенг қўллаш тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш масалалари қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда кўриб чиқилиши юзасидан назоратни таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил мобайнида мазкур қарор нормалари амал қилишининг доимий мониторингини ва таҳлилини таъминласин, шунингдек ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий (вақтинча) прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов), Адлия вазирлиги (Н. Йўлдошев) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 16 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.

2. Фуқароларни доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фуқароларни доимий прописка қилиш «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.

4. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун фуқаро Рўйхатда назарда тутилган тоифага кўра Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда Ички ишлар вазирлиги деб аталади) томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (кейинги ўринларда паспорт деб аталади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти тегишли органи, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти (кейинги ўринларда орган ва ташкилот деб аталади) раҳбарининг ишга таклиф этилаётган шахснинг (юқори малакали мутахассислар ва тор ихтисосдаги мутахассисларнинг) ишончлилиги кафолати билан биргаликда илтимосномаси. Бунда ушбу Низом мақсадлари учун республика аҳамиятига молик давлат ташкилотлари деганда уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинадиган давлат ташкилотлари тушунилади. Фуқаро Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома (ишончлилиги кафолатланган ҳолда) кўрсатиб ўтилган органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин;
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прописка учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(4-банднинг бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарорига асосан бешинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу Низом 4-бандининг саккизинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжат органлар ёки ташкилотларнинг кадрлар хизматлари томонидан расмий алоқа йўллари орқали фуқаро вақтинча яшайдиган (ёки яшашни мўлжаллаётган) жойдаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ушбу орган ёки ташкилотнинг илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискага эга бўлган шахс ишдан озод қилинган, бошқа ишга ўтган ёки пенсияга чиққан тақдирда икки кун муддатда шахс охирги доимий пропискадан ўтган жойдаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларини хабардор қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Орган ва ташкилот раҳбарининг билдиришномаси асосида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, агар ушбу фуқарода доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, фуқарони белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан илгариги яшаш жойига ёки фуқаронинг аризасига кўра бошқа минтақага пропискадан чиқаради. Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан бош тортган тақдирда доимий прописка белгиланган тартибда бекор қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Рўйхатнинг 1-бандига «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган турар жойга эга бўлган фуқаролар, шунингдек мерос бўйича, суднинг қарорига кўра ҳамда ушбу Низомга мувофиқ турар жой олган фуқаролар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-банди бўйича доимий прописка қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатнинг 9 — 12-бандлари бўйича доимий прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек ўз оиласи бўлмаган фарзандларини) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги билан тегишли равишда Рўйхатнинг 9 — 12-бандлари бўйича амалга оширилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунга қадар доимий прописка қилинган шахсларнинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари уларнинг турар жой майдонига Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2-банди асосида доимий прописка қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Рўйхатнинг 5-банди асосида доимий прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.
(71, 72 ва 73-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тошкент шаҳрида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни, шунингдек Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган), Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс ҳисобланса ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига — гаровни сақловчига бериш сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса йўл қўйилади.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Кўчмас мол-мулкни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда ҳам амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади;
(92-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 527-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 708-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари доимий пропискага эга бўлмаган ҳолда ички ишлар органларининг расмий алоқа йўллари орқали тегишли давлат нотариал идорасига юбориладиган доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисида ички ишлар органининг маълумотномаси асосида турар жой сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунинг учун шахсларнинг ушбу тоифасига кирадиган фуқаро туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилади ва ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва ҳақиқийлигини текширади ҳамда фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда фуқарога белгиланган тартибда доимий пропискани расмийлаштиради.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш тўғрисидаги мурожаати асосида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари расмий алоқа йўллари орқали тегишли давлат нотариал идорасига маълумотнома юборади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган тақдирда, шунингдек Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилган тақдирда доимий прописка ички ишлар органлари томонидан бекор қилиниши, кейинчалик материаллар тергов органларига юборилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Фуқароларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун-ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан, улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

паспорт;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16 ёшга тўлмаган шахслар учун — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобга олинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турар жойни ёхуд унинг бир қисмини ижарага олиш ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш тўғрисида нотариал тасдиқланган шартноманинг нусхаси.
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро (оила аъзолари билан бирга) турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёки ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг яқин қариндоши бўлса, нотариал тасдиқланган турар жой ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) ёхуд ушбу турар жойда доимий яшаётган шахснинг қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак. Бунда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг оила аъзолари (эр, хотин, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари, фарзандликка олинганлари) фуқаронинг оила аъзолари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишлари керак.
(14-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда нотариал тасдиқланган турар жойнинг ёхуд унинг бир қисмининг ижара шартномасининг ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. 16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга олишни расмийлаштиришда ушбу шахснинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан ва белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ўша куннинг ўзида ариза берувчига ушбу Низомга 1, , 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) беради.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ягона намуна бўйича тайёрланади;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 88-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчининг паспортида ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш жойида яшаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Таълим муассасасига ўқишга келган фуқаролар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан ўқиш даври учун ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқарони вақтинча турган жойида ҳисобга олишни расмийлаштирган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олишни бекор қилади ва ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи олиб қўйилишини таъминлайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш фуқаро вақтинча турган жойи бўйича миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида амалга оширилади. Бунинг учун фуқаро ҳисобга олиш муддати тамом бўлишидан ўн беш кун олдин хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган ва расмийлаштирилгандан кейин миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ўн беш кун мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштиришга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ижобий қарор қабул қилинганда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фуқарога ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини такроран беради, салбий қарор қабул қилинганда эса — ушбу қарорни ариза берувчига етказади ҳамда уни ички ишлар бўлими томонидан белгиланган муддатда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан чиқиб кетиш мажбурияти тўғрисида огоҳлантиради.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқни бузишлар содир этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахснинг Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш рад этилиши учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида қайта ҳисобда туриши рад этилган тақдирда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.
(19-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобда туришни қайта расмийлаштириш рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олиш тўғрисида берилган қайд варақлари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимига тақдим этиши шарт.
(19-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки бузилган тақдирда фуқаро тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори кўрсатилган турган жойда ушбу фуқаронинг ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштиради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи берилгандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг компьютер маълумотлар базасига киритади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига юборади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари бир сутка мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқароларнинг келиш варақаларини Ички ишлар бош бошқармасининг манзил- маълумотнома бюросига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг марказий маълумотлар базасига юборади.
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳар ойда маълумотларни узатиш идоравий тармоғи бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга қўйилган фуқароларнинг рўйхатларини (электрон шаклда) кейинчалик ҳуқуқбузарлик профилактикаси ҳудудий бўлинмаларига бериш учун доимий яшаш жойидаги Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига юборади.
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Органлар ва ташкилотлар раҳбарлари доимий пропискани расмийлаштириш масаласи бўйича ички ишлар органига юбориладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Турар жой бўлмаган биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган ёки ҳисобга олинмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб беш кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга

Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга _____-сон ‎

ҚАЙД ВАРАҒИ ‎

1. Фамилияси ________________________________________________________________________‎‎
2. Исми______________________________________________________________________________‎‎‎
3. Отасининг исми ___________________________________________________________________‎‎‎
4. Туғилган санаси ______________ 5. Туғилган жойи ______________________________________‎
6. Қачон ва қаердан келган _____________________________________________________________
____________________________________________________________________________________

(доимий яшаш жойи манзили)‎

7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат
____________________________________________________________________________________‎‎

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)‎

8. Тошкент шаҳридаги яшаш манзили ____________________________________________________‎‎
‎____________________________________________________________________________________
9. Келишдан мақсад ___________________________________________________________________‎‎
10. ________ йил «___»_______________гача турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати
11. Қайд варағини берган орган ________________________________________________________
12. Қайд варағини берган мансабдор шахснинг имзоси

_________________________________________

_________________________________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

20__ йил «___» _____________________ ‎‎

‎М.Ў.‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1а-ИЛОВА

фотосурат
(‎35х45 мм)‎

М.Ў.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга _____-сон ‎

ҚАЙД ВАРАҒИ ‎

(16 ёшга тўлмаган шахслар учун)‎

1. Фамилияси ________________________________________________________________________‎‎
2. Исми______________________________________________________________________________‎‎‎
3. Отасининг исми ___________________________________________________________________‎‎‎
4. Туғилган санаси ______________ 5. Туғилган жойи ______________________________________‎
6. Қачон ва қаердан келган _____________________________________________________________
____________________________________________________________________________________

(доимий яшаш жойи манзили)‎

7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат
____________________________________________________________________________________‎‎

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)‎

8. Тошкент шаҳридаги яшаш манзили ____________________________________________________‎‎
‎‎____________________________________________________________________________________
9. Келишдан мақсад ___________________________________________________________________‎‎
10. ________ йил «___»_______________гача турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати
11. Қайд варағини берган орган ________________________________________________________
12. Қайд варағини берган мансабдор шахснинг имзоси

_________________________________________

_________________________________________‎

(имзо)

(Ф.И.О.)‎

20__ йил «___» _____________________ ‎‎

‎М.Ў.‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган, Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги ҳужжатга _____-сон ‎

ҚАЙД ВАРАҒИ ‎

1. Фамилияси _______________________________________________________________________‎‎
2. Исми_____________________________________________________________________________‎‎‎
3. Отасининг исми ___________________________________________________________________‎‎‎
4. Туғилган санаси ______________ 5. Туғилган жойи ______________________________________‎
6. Қачон ва қаердан келган _____________________________________________________________
____________________________________________________________________________________

(доимий яшаш жойи манзили)‎

7. Шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат
____________________________________________________________________________________‎‎

(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)‎

8. Тошкент вилоятидаги яшаш манзили __________________________________________________‎‎
‎‎____________________________________________________________________________________‎

2а-ИЛОВА

‎(35х45 мм)‎

‎ М.Ў.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш, шунингдек бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан доимий яшаш учун рухсатномалар олиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг нормалари қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинча прописка қилинишдан озод этилган шахсларга, шунингдек чет эл фуқароларига — хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, шунингдек аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида шахснинг доимий яшаши ёки муайян жойда вақтинча бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ушбу Низомга иловадаги «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари Рўйхати»га асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимос қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома олиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича 2 нусхада ариза-анкета;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий фуқаронинг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси, шунингдек уй-жой учун ҳужжатлар нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳ тузилганлик, туғилганлик, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомга илованинг 6-банди бўйича доимий прописка қилишда);
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда йиғим тўлангани тўғрисидаги квитанция;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35 х 45 мм ўлчамли иккита фотосурат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (1992 йил 28 июль) кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасига келган ва собиқ СССР намунасидаги паспортларга эга бўлган ёки уларни йўқотган, шунингдек ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ва ушбу Низомга иловада кўрсатилган Рўйхатга кирувчи узоқ вақт Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида яшаётган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун ТШИИББ МваФРБга ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этадилар, чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати (фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси) бундан мустасно.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомга иловада кўрсатилган Рўйхатга кирмайдиган, юқорида кўрсатиб ўтилган шахслар, тегишли ҳужжатлар (фуқаролиги йўқ шахс учун яшаш гувоҳномаси ёки фуқаролиги йўқ шахс учун ҳаракатланиш ҳужжати) билан ҳужжатлаштирилиб, пойтахт минтақаси ёки республика ҳудудидан ташқарига чиқариб юборилади, ушбу тўғрисида улардан белгиланган намунадаги мажбуриятнома олинади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг икки ҳафта муддатда уларни расмийлаштиради, аризачининг шахсини текширади ва ҳужжатларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда матнда — ИИББ МваФРБ) ёки Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига (кейинги ўринларда — ИИБ МваФРБ) юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда Ички ишлар бош бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармасининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ўн кун муддатда хулоса тайёрлайдилар ва материалларни якуний қарор чиқариш учун Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ушбу масалани ҳал этишда тегишли ваколатли органнинг фикр-мулоҳазасини, зарурият бўлганда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хулосасини сўраб олади ва бир ой муддат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қарор чиқаради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ички ишлар вазирлигининг ижобий қарори бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига (кейинги ўринларда яшаш гувоҳномаси деб аталади) белгиланган тартибда расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Ички ишлар бош бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ёки Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат бериш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш куни мобайнида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қайтарилади, у бир сутка мобайнида ушбу қарорни ариза берувчига етказади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига прописка қилиш ва пропискадан чиқариш тартиби мавжуд бўлган бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат олишгандан кейин пропискадан чиққанлик (кетиш варақаси) фактини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни ёки бундай тартиб йўқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга доимий пропискани расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискани расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш гувоҳномаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
никоҳ тузилганлик, туғилганлик, ота-оналар вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ҳокимияти органи, давлат ёки хўжалик бошқаруви органи, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг илтимосномаси (ушбу Низомга илованинг 6-банди бўйича доимий прописка қилишда);
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прописка қилинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. ТШИИБ МваФРБ ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг бир сутка мобайнида аризачининг шахсини текширади ва ҳужжатларни ИИББ МваФРБга ёки ИИБ МваФРБга юборади, улар уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва тегишли ваколатли органга юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби олинган тақдирда ИИББ МваФРБ ёки ИИБ МваФРБ ўн кун муддатда Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли ўринбосари тасдиқлайдиган қарорни чиқаради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тошкент шаҳар ИИББ ёки Тошкент вилояти ИИБнинг ижобий қарори Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган, яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган, чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор ТШИББ МваФРБ ёки ИИББ МваФРБ, ИИБ МваФРБ томонидан қабул қилиниши мумкин.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда ҳужжатлар уч иш куни мобайнида ТШИББ МваФРБга қайтарилади, у бир сутка мобайнида ушбу қарорни аризачига етказади. Аризачи рад жавоби берилганлиги ҳақидаги хабарни олгандан сўнг қолиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда уч сутка мобайнида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудини тарк этиши шарт.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар юқорида кўрсатилган тоифадаги шахслар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида кейинчалик вақтинча бўлишлари учун асос ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган турар жой мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин қариндошлар (эр, (хотин), ота-она, фарзандлар) мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
васийлар (ҳомийлар) мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат фаолияти билан шуғулланганда, таълим муассасаларида ўқиганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даволаш муассасаларида даволанаётганда.
(9 — 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Тошкент шаҳрида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва доимий пропискаси борлиги тўғрисида ички ишлар органининг маълумотномасини тақдим этса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Тошкент вилоятида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3 ва 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ва ички ишлар органининг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий пропискага ўтиш масаласида мурожаат қилган тақдирда, ҳужжатлар ТШИИБ МваФРБда ваколатли органлар билан келишилмасдан кўриб чиқилади
(123-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Кўчмас мол-мулкларни олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ва ўша минтақаларда доимий пропискага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қиймати 600 млн. сўмдан кам бўлмаган янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга ошириб сотиб олганда ҳам амалга оширилади.
(124-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулк тушунилади.
(124-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 527-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 708-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга вақтинча пропискани расмийлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган ҳамда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш, доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан, келинган жой бўйича уч кундан олти ойгача бўлган муддатга амалга оширилади ҳамда Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида уй-жой сотиб олиш, шунингдек доимий иш ва ижтимоий кафолатлар олиш учун асос ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳисобга олиш улар келгач, ушбу муассасалар маъмурияти томонидан, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка олиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган кунидан бошлаб уч кун муддатда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қиладилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома — 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой учун ҳужжатларнинг нусхалари;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прописка қилинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳужжатлар ўрганилгандан ва расмийлаштирилгандан кейин бир сутка мобайнида, яшаш гувоҳномасига тегишли белги қўйган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча пропискани расмийлаштиради.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Таълим муассасаларига ўқиш учун республиканинг бошқа минтақаларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган, истиқомат учун берилган гувоҳномага эга бўлган чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча прописка қилиш ўқиш даври учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан амалга оширилади. Улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ташқарисида жойлашган бошқа таълим муассасасига ўтказилган, академик таътил олган ёки таълим муассасасидан чиқарилган ҳолларда мазкур муассасалар маъмурияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу тўғрида вақтинча келинган жой бўйича вақтинча пропискани расмийлаштирган туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимини хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими таълим муассасаси раҳбариятининг хабарномаси асосида вақтинча пропискани бекор қилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вақтинча пропискани такрорий расмийлаштириш масаласини кўриб чиқиш ТШИИБ МваФРБ томонидан амалга оширилади. Бунинг учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча прописка муддати тамом бўлишидан ўн беш кун олдин ТШИИБ МваФРБга ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек ҳужжатлар белгиланган тартибда ўрганиб чиқилгандан ва расмийлаштирилгандан кейин ТШИИБ МваФРБ бир сутка мобайнида чет эл фуқаросига ва фуқаролиги бўлмаган шахсга вақтинчалик пропискани расмийлаштиради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ариза берувчининг вақтинча пропискаси расмийлаштирилгандан кейин шу куннинг ўзида Ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келиш варақаларини юборади, шунингдек уларнинг рўйхатларини (электрон тарзда) тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимига беради.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларнинг масъул шахслари бир сутка мобайнида Ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига ушбу муассасаларга келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келиш варақаларини юборадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими олинган рўйхатларни ички ишлар органлари таянч пунктининг маълумотлар компьютер базасига тегишли ахборотни киритиш ва ўзи хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режимига риоя этилишини назорат қилиш учун ички ишлар органининг тегишли профилактика инспекторларига беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги маълумотларни маълумотларнинг компьютер базасига киритишни амалга оширади, маълумотлар аниқ вақт режимида маълумотларни узатиш идоравий тармоғи орқали Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси маълумотлар марказий базасига берилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳар ойда, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати маълумотларини (электрон тарзда) идоравий тармоқ орқали, кейинчалик ҳуқуқбузарлик профилактикаси ҳудудий бўлинмаларига бериш учун, уларнинг доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига юборади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт-виза режими қоидаларига риоя этилишини назорат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ёки вақтинча пропискага эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва яшаш гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаши учун камида уч кун муддатга турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб уч кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари ва ФБШлар деб аталади) — хусусий мулк қилиб сотиб олинган уй-жойга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Эр (хотин — хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар — васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар — ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик давлат бошқа ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) — кўрсатиб ўтилган шахслар лавозимда турадиган даврга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ушбу қарор кучга кирганидан сўнг мазкур Рўйхатнинг 2 (эр ёки хотин, ўз оиласи бўлмаган вояга етган болалари ва эр-хотиннинг биргаликдаги ва/ёки олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек фарзандликка олинган болалари бундан мустасно), 3, 4, 6-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 41-сон, 474-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 16-сон, 179-модда; 2016 й., 9-сон, 88-модда, 41-сон, 474-модда; 2017 й., 29-сон, 708-модда, 33-сон, 864-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154; 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 24.10.2018 й., 09/18/845/2090-сон; 06.08.2019 й., 09/19/648/3627-сон, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)