03.02.2012 йилдаги 30-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.02.2012 йилдаги 30-сон
Kuchga kirish sanasi
03.02.2012
Ҳужжат 06.07.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАЪЛИМ ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ЖАМҒАРМАСИ ЭТИБ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2011 ЙИЛ 21 НОЯБРДАГИ ПҚ-1645-СОН ҚАРОРИ)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 3 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низом 55-бандининг олтинчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Мактаб таълими жамғармасига» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарори 9-бандидаги «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари «Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-иловадаги «Бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси» бўлими «Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси» бўлими билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июндаги 173-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 340-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги Низом 9-бандининг иккинчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-банднинг биринчи хатбошидаги «умумтаълим мактабларини» сўзларидан кейин «шунингдек тиббиёт муассасаларини» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-банднинг учинчи хатбошидаги «умумтаълим мактабларини» сўзларидан кейин «шунингдек тиббиёт муассасаларини» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 мартдаги 79-сон қарори 9-бандининг биринчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 апрелдаги 120-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 31-модда) билан тасдиқланган «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудида алоҳида солиқ режимини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банддаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иловадаги «бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар» сўзлари «бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Мактаб таълимини ривожлантириш. 2-босқич» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 9 сентябрдаги 258-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-илова 1-бандининг 1.3-кичик бандидаги «бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма» сўзлари «бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-илованинг IV бўлими 4.1-бандининг 4.1.3-кичик бандидаги «бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма» сўзлари «бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Вазирлар Маҳкамасининг «2011 — 2013 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги 267-сон қарорига илованинг «Молиялаштириш манбалари» устунининг 1, 8, 10, 14, 16, 18, 19-бандларига ва изоҳга «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 66-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарорнинг номидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби 2-иловага мувофиқ»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илованинг номидаги ва 1-бандидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Жамғарма республика таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини замонавий талабларни ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни энг илғор ўқув, ташхис ва даволаш асбоб-ускуналари, ахборот-компьютер техникаси билан жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармани ташкил этиш тўғрисида» 2010 йил 10 ноябрдаги ПҚ-1432-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарорига мувофиқ қайта ташкил этилган»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«тасдиқланган аниқ манзилли дастурларга мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий талаблар ва белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, ташхис ва даволаш асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббиёт аппаратлари, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда доимий асосда тизимли қайта жиҳозлашни молиялаштириш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«соғлиқни сақлашга харажатлар ҳисобига алоҳида сатр билан ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва марказлаштирилган инвестициялар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи ва олтинчи хатбоши тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи ва бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасининг ҳолати мунтазам равишда ўрганилишини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурлари шакллантирилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини тасдиқлайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи — олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жамғармани бошқариш кенгашига даромадлар манбалари билан боғлаган ҳолда Жамғарма маблағларидан асосий йўналишлар (таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ манзилли рўйхатларининг бажарилишини таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли материалларни Жамғармани бошқариш кенгашига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, жойларга чиққан ҳолда, таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини шакллантиришда иштирок этиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) учун Жамғарма томонидан жалб этиладиган имтиёзли хорижий кредитлар ва қарзлар ҳисобга олинишини ва улардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек уларни ўз вақтида қайтариш ва қарз битимлари шартларига мувофиқ уларга хизмат кўрсатиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-банднинг учинчи хатбошидаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзларидан кейин «Соғлиқни сақлаш вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15 — 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«15. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда 1 августгача кейинги йил учун Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига барча йўналишлар бўйича Жамғарма харажатлари прогнозларини ҳамда кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурининг узил-кесил параметрларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси киритилиши билан боғланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан кейин Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси 5 кун мобайнида Жамғарма маблағларини олувчиларни (Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси) улар учун белгиланган харажатлар ҳажми тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамғарма маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)га, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)га харажатлар бўйича — Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармаларидаги (кейинги ўринларда Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) хизмат кўрсатиладиган ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари орқали сарфланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)га харажатлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида хизмат кўрсатиладиган ғазначилик шахсий ҳисоб рақамлари орқали сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари томонидан рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган таълим муассасалари ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари асосида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида амалга оширилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 19-1-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«19-1. Таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг мақсадга мувофиқлиги, шунингдек миқдор, сифат ва етказиб бериш муддатлари бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторинги юзасидан жавобгарлик тендер (танлов) савдолари буюртмачилари — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмаларига юкланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 — 22-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича шартномаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар бўйича қатъиян харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларига мувофиқ харажатлар тўловини амалга оширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Харажатларни тўлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларининг тўлов топшириқномалари асосида Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекциясининг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномаларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида тенг улушлар билан, қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда аванс тўловларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда, ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида жорий молиялаштиришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномада кўрсатилган кафолат муддати тугагач қолган 5 фоизни пудратчига тўлаш назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Таълим муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатларни тўлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг тўлов топшириқномалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик ҳудудий бошқармалари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатларни тўлаш — Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг тўлов топшириқномалари асосида Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатларни тўлаш — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тўлов топшириқлари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномаларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома умумий суммасининг камида 30 фоизи миқдорида аванс тўловини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойда, ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда, етказиб берилган товарларнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб жорий молиялаштиришни амалга ошириш назарда тутилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«24. Жорий молия йили якунлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатларида ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари балансланганлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда келгуси молия йилида тўланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«29. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари томонидан таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига тақдим этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 29-1-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«29-1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун ажратиладиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«30. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари томонидан таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлашга (тўлиқ жиҳозлашга) ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармаларига тақдим этилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-банднинг иккинчи ва учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекциясининг — таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳамда тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг — таълим ва тиббиёт муассасаларига ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва бошқа анжомларнинг амалда етказиб берилганлиги ҳамда тўланган маблағлар, шунингдек уларнинг бошланғич ҳужжатларга (счёт-фактураларга) ва амалда бажарилган ишларга (хизматларга) мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ манзилли рўйхатларини шакллантириш ва мониторингни олиб бориш гуруҳи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларидаги тегишли секторлар ишлаб чиқилган баҳолаш мезонлари асосида соғлиқни сақлаш тизимида лаборатория, ташхис ва даволаш ускуналари, махсус мебель ва анжомлар, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббиёт аппаратларидан фойдаланиш самарадорлиги мониторинги қатъий амалга оширилиши юзасидан шахсан жавоб беради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-бандга «вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш борасидаги асосий вазифаларини белгилайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банднинг учинчи хатбошидаги «апрель» сўзи «март» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари (туманлар (шаҳарлар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари томонидан тақдим этилган объектлар рўйхати асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари келгуси йилда қурилиши, реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим ва тиббиёт муассасаларининг дастлабки рўйхатини ҳар йили 1 апрелгача аниқлайдилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига киритадилар»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорлари билан ҳар йили 5 апрелгача, таълим ва тиббиёт муассасаларининг тақдим этилган дастлабки рўйхати асосида таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурларини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошига «вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари» сўзлари қўшилсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 — 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Ишчи гуруҳлар таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда ҳар бир таълим ва тиббиёт муассасаси биноларининг амалдаги техник ҳолатини ва уларнинг моддий-техника жиҳатидан таъминланганлигини, шунингдек ўқув корпусларининг ўқув устахоналари ва лабораториялари ташкил этиш билан кенгайтиришга бўлган эҳтиёжини, спорт заллари ва майдончалари, бошқа инфратузилма объектлари ташкил этилишини ҳамда уларнинг тегишли асбоб-ускуналар ва анжомлар, шунингдек лаборатория, ташхис, даволаш ускуналари ва бошқа тиббий аппаратлар, мебель ва анжомлар билан жиҳозланишини ҳисобга оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг дастлабки дастурларини тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги билан биргаликда таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг тақдим этилган дастлабки дастурларини ўрганадилар, зарурат бўлганда, жойнинг ўзига борган ҳолда уларни аниқлаштирадилар ҳамда ҳар йили 1 июлгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун дастурини тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда ҳар бир таълим ва тиббиёт муассасасининг техник ҳолати, моддий-техника жиҳатидан амалда таъминланганлиги, сменалилиги ва ўқувчилари сони ҳисобга олинади ҳамда ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, мебеллар, спорт анжомлари, ўқитишнинг мультимедий воситалари, компьютер техникаси, шунингдек тиббиёт ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналарнинг асоссиз равишда ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш дастурининг якуний параметрларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури лойиҳаси киритилиши билан боғланган муддатларда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамғармани бошқариш кенгашига киритади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорликда «Соғлиқни сақлаш. «Репродуктив саломатлик/Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш»нинг таркибий қисми» дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 28 июлдаги 219-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошидаги «Таълим» сўзидан кейин «ва тиббиёт» сўзлари қўшилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 6-сон, 60-модда; 2015 й., 26-сон, 340-модда; 2017 й., 13-сон, 207-модда, 38-сон, 1049-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон; 27.01.2021 й., 09/21/37/0067-сон, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.01.2024 й., 09/24/722/0061-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)