19.11.2010 йилдаги 220-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 19.11.2010 йилдаги 220-сон
Kuchga kirish sanasi
19.11.2010
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий судлар томонидан мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўллаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Иқтисодий судлар мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий амал қилишлари лозим.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Конституциянинг 66-моддаси ва ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2025 йил 29 апрелдаги 10-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ФКнинг 182-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ФК 11-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқни тан олиш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ИПК 26-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра иқтисодий суд мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги низоларни ҳал этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Агар мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш жараёнида мулк ҳуқуқини тан олиш жисмоний шахснинг ҳуқуқи ва қонун билан қўриқланадиган манфаатига таъсир этиши мумкинлиги аниқланса, ушбу даъво аризасини қабул қилиш ИПК 154-моддасининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан сўнг аниқланса, суд иш юритишни ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Иқтисодий судларнинг эътибори мулк ҳуқуқини тан олиш ва юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар бир-биридан процессуал жиҳатдан фарқ қилишига қаратилиши лозим.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларда низо мавжуд бўлиб, улар даъво тартибида кўрилади ва уларда тарафлар (даъвогар ва жавобгар), шунингдек лозим бўлганда учинчи шахслар ҳам иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги аризалар асосида қўзғатилади. Ушбу ишлар бўйича низо мавжуд бўлмаганлиги сабабли улар аризачи ва лозим бўлганда манфаатдор шахслар иштирокида кўриб чиқилади. Бундай ишларда жавобгар бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агар даъво аризасида мулк ҳуқуқини тан олиш сўралган бўлса-да, аммо унинг мазмунидан юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш талаби англашилса, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш билан боғлиқ ишларни кўришда аризачида мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг илгари мавжуд бўлганлиги, бироқ у йўқолган ва тиклаш мумкин бўлмаганлиги тегишли далиллар билан исботланган тақдирда мулкка эгалик ҳуқуқини эмас, балки мулкни аризачига эгалик ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлганлик факти тасдиқланишига қаратилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда суд мулкка нисбатан манфаатдор бўлган бошқа жавобгар ёки учинчи шахсни ишга жалб этиш масаласини ҳал қилиши лозим. Ишга жалб қилинмаган шахслар зиммасига мажбурият юкланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ФКнинг 232-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 33-моддасининг тўртинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, судга мулкдор бўлмаган, аммо мол-мулкдан хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида фойдаланаётган шахс ушбу мол-мулкка мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида эмас, балки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқини тан олиш тўғрисида мурожаат қилса, суд даъво аризасини қайтаришга ёки уни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Агар даъво аризасининг мазмуни ва шакли ИПК 149-моддасининг талабларига мувофиқ бўлса, суд уни иш юритишга қабул қилиб, низони мазмунан кўриб чиқиши шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи шартнома ёки бошқа ҳужжатни нотариал тасдиқлаш ёхуд уни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинган ҳолда, нотариусга ёки давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат органига мурожаат қилинмасдан, судга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида даъво киритилса, даъво талабини қаноатлантириш рад қилинади. Бундай ҳолда даъвогарга нотариус ёхуд мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришнинг рад этилиши даъвогарнинг бошқа асослар бўйича қайтадан судга мурожаат қилишига тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10.1. Агар судга нотариус ёхуд тегишли давлат органи томонидан олди-сотди шартномаси (ёки бошқа ҳужжат)ни тасдиқлаш ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги асос қилиниб, мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида даъво киритилса, уни қаноатлантириш рад қилинади. Бундай ҳолда даъвогарга нотариуснинг нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад қилиш тўғрисидаги қарори ёки шартнома (ёки бошқа ҳужжат)ни тегишли давлат органининг рўйхатдан ўтказишни рад этиши устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. ФК 187-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу муддатнинг ўтиши сабабли мулкка эгалик қилиб турган шахс мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилса, аввалги мулкдор иш бўйича жавобгар сифатида жалб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишни кўриш жараёнида қурилманинг ўзбошимчалик билан қурилганлиги аниқланса, суд ФКнинг 187-моддасига асосан бундай қурилмага мулк ҳуқуқини белгиламайди, ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмидаги ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11.1. Аввалги мулкдор мавжуд бўлмаса ёки у мулкка амалда эгалик қилган шахсга номаълум бўлса, бу шахс мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво аризаси билан эмас, балки эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат давомида мулкдан ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилганлиги фактини аниқлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Бу ҳолатда мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли орган ишга манфаатдор шахс сифатида жалб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11.2. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар қуйидагиларни эътиборга олишлари лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
–– мол-мулкка эгалик қилиш ҳалол ҳисобланади, агар мол-мулкка эгалик қилишнинг асослари ғайриқонуний бўлмаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
–– мол-мулкка эгалик қилиш ошкора ҳисобланади, агар шахс мол-мулк унинг эгалигида эканлигини яширмаса. Шахс томонидан мол-мулкни сақлаш учун қаратилган чораларнинг кўрилиши ушбу мол-мулкни яшириш ҳисобланмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
–– эгалик қилиш узлуксиз ҳисобланади, агар эгалик қилиш ФКнинг 187-моддасида назарда тутилган муддат давомида узлуксиз бўлса. Мол-мулкнинг бошқа шахсга вақтинча эгалик қилиш учун берилиши мазкур муддатнинг узилишига олиб келмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
–– мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиш шартномасиз эгалик қилишни англатади. Шу муносабат билан мол-мулкка эгалик қилиш шартномавий мажбуриятлар (ижара, сақлаш, ҳақсиз фойдаланиш ва бошқалар) асосида амалга оширилган ҳолларда ФКнинг 187-моддаси қўлланилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11.3. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатнинг ўтиши туфайли мулк ҳуқуқи вужудга келганида аввалги мулкдор мулк ҳуқуқини йўқотади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги талаб низоли бўлганлиги сабабли, у юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўриш учун белгиланган тартибда эмас, балки даъво тартибида, ФКнинг 212-моддаси қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда кўриб чиқилиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12.1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12.2-банд Ўзбекистон Республикаси суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12.3. ФК 212-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин.
(12.3-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12.4. ФК 212-моддаси бешинчи қисмининг мазмунига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ушбу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи юқорида келтирилган модданинг тўртинчи қисмига асосан суд томонидан тан олиниши мумкин.
(12.4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу боис, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилинганда, даъвогар қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини исботлаб бериши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд қилинган ҳолатларни суд ўз ташаббуси билан ишга бошқа давлат органларини жалб қилмасдан, улардан тегишли далилларни талаб қилмасдан, балки даъвогар томонидан тақдим қилинган далилларни ИПКда белгиланган тартибда текшириш йўли билан аниқлайди. Зарур ҳолларда, даъвогар томонидан тақдим қилинган далилларнинг ҳаққонийлигини текшириш мақсадида, суд тегишли давлат органларининг вакилини мутахассис сифатида жалб қилишга ҳақли.
(12.4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар даъвогар қайд этилган ҳолатларни исботлаб бера олмаса, бундай ҳолда даъво асоссиз ҳисобланади ва уни қаноатлантириш рад қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ўзбошимчалик билан қурилган иморат архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги даъвогар томонидан исботлаб берилса ёки бу ҳолат суд томонидан аниқланса, низоли иморат фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги масаласига судлар ҳуқуқий баҳо бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судларнинг эътибори ФКнинг 212-моддасида шахс ўзига қарашли бўлган ер участкасида ўзбошимчалик билан қурган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкинлиги назарда тутилмаганлигига қаратилсин.
(12.4-банд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 17 июндаги 299-сонли қарорига асосан бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Иқтисодий судлар эътиборга олишлари керакки, даъвогарда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни бошқача тарзда олишнинг имконияти бўлмаса ва уни тан олиш учун далиллар етарли бўлсагина, мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилиши мумкин.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса ёки мулк ҳуқуқини тасдиқлашнинг бошқа имконияти бўлса, бундай ҳолда даъво талабини қаноатлантириш рад қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Судлар назарда тутишлари лозимки, белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қурилган янги бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Бино ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган тақдирда, мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, мустақил равишда тайёрланган ҳамда ёпиқ жойларда фойдаланиладиган технологик транспорт воситалари, конларда, шахталарда ва карьерларда ишлатиладиган махсус транспорт воситаларига нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги ишлар кўрилишида, мазкур транспорт воситаларининг чизмаси ва конструкциясининг ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига жавоб бериши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг хулосаси, рухсати ҳамда агрегатларнинг қонуний харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаганда, бундай даъво талабини қаноатлантириш рад қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида мулкнинг номи, муҳим белгилари ва турган жойи аниқ кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Суднинг мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги ҳал қилув қарори мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий хўжалик суди раиси Д. МИРЗАКАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий хўжалик суди Пленумининг котиби, судья С. НУМАНОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2010 йил 19 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
220-сон