19.01.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2316
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 19.01.2012 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2316
Kuchga kirish sanasi
29.01.2012
Ҳужжат 29.01.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

КРЕДИТ БЮРОЛАРИДА ИЧКИ АУДИТ ЎТКАЗИШГА ВА КРЕДИТ БЮРОЛАРИНИНГ ЙИЛЛИК ҲИСОБОТЛАРИГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 19 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2316]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Кредит бюроларида ички аудит ўтказишга ва кредит бюроларининг йиллик ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 10 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37/9-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 10 декабрдаги 37/9-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроларида ички аудит ўтказишга ва кредит бюроларининг йиллик ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига мувофиқ, кредит бюроларида ички аудит ўтказишга ва уларнинг йиллик ҳисоботларига нисбатан қўйиладиган талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда куйидаги атамалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит — кредит бюроси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга, шунингдек хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомилларига риоя қилинишини текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан унинг ишини назорат қилиш ва баҳолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва ишончлилигини таъминлаш бўйича кредит бюроси таркибий бўлинмасининг фаолияти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизмати — кредит бюросининг юқори бошқарув органи (кейинги ўринларда ваколатли орган деб юритилади) қарори билан ташкил этиладиган кредит бюросининг ички аудитни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ҳар бир кредит бюроси ички аудит хизматини тузиши, ваколатли орган тасдиқлайдиган «Ички аудит хизмати тўғрисида»ги низомни ва ички аудит хизмати ходимлари мансаб йўриқномаларини ишлаб чиқиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички аудит хизмати мустақилдир ва у бевосита ваколатли органга бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ички аудитни ўтказишга нисбатан қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ички аудит фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан ҳар чоракда ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ички аудит бош аудитор томонидан ишлаб чиқилган ва ваколатли орган томонидан тасдиқланган Ички аудит режасига мувофиқ ўтказилади. Ички аудит режаси тегишли йилнинг 1 январига қадар тасдиқланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва тўғрилигини, шунингдек кредит ахборотини сақлаш усулларини ва зарурат туғилганда уларнинг мавжудлигини текшириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ички аудит хизмати ходимлари ички аудитни ўтказиш жараёнида қуйидагиларга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросининг раҳбари ва ходимларидан кредит бюроси фаолиятига боғлиқ бўлган барча зарур ҳужжатларни ёки аудит предмети ҳисобланган ҳужжатларни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит жараёнида юзага келган саволлар бўйича кредит бюросининг раҳбари ва ходимларидан оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларнинг аслини ёки улардан нусхалар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюроси биносининг барча хоналарига эркин кириб-чиқиш, барча саналарга тегишли ҳужжатлардан, архив ва электрон база маълумотларидан эркин фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит ўтказилгандан сўнг аудит жараёнида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ички аудит хизмати ходимлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит натижаларини бузиб кўрсатмасликка;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат, банк сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни ташкил этувчи ҳар қандай маълумотларни ошкор этмасликка;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросининг бошқа бўлимларидан олинган тегишли ҳужжатларнинг бутунлигини таъминлашга ва қайтаришга масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Аудиторлик ҳисоботи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ички аудит якунланганидан сўнг аудиторлик ҳисоботи тайёрланади ва ваколатли органга кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Аудиторлик ҳисоботида ички аудит натижасида аниқланган муаммо ва камчиликлар билан бир қаторда уларни бартараф этиш бўйича аниқ тавсиялар берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тавсияларда аниқланган муаммоларнинг қисқача изоҳи, уларни бартараф қилишга доир талаб этиладиган чора-тадбирлар ва уларни бажариш муддатлари акс эттирилиши лозим. Бунда, бош аудитор чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Аудиторлик ҳисоботига уни тўлиқ тасдиқловчи иш ҳужжатлари тўплами илова қилинади. Иш ҳужжатлари ички аудит хизмати ходимлари томонидан тайёрланади ва бош аудитор томонидан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Кредит бюроси ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатли орган томонидан тасдиқланган ҳолда аудиторлик ҳисоботининг нусхасини тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Кредит бюросининг йиллик ҳисоботи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кредит бюросининг йиллик ҳисоботлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия балансини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Кредит бюросининг ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги йиллик ҳисоботи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмасдан оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Кредит бюросининг йиллик ҳисоботи оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан сўнг уч кун ичида ушбу нашр нусхаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 32-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)