12.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2298
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 12.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2298
Kuchga kirish sanasi
22.12.2011
Ҳужжат 22.12.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2298]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат реестридан чиқариладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича 2011 йил 6 декабрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сонли «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 10-сон, 33-модда) ва 2000 йил 19 майдаги 197-сонли ««Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 5-сон, 26-модда) қарорларига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2011 йил 23 ноябрдаги 17-27/1143-сон хатини инобатга олган ҳолда буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда мазкур давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси пул бирлигида ҳисобварақаларини очиш ва юритиш тартиби (рўйхат рақами 41, 1994 йил 8 апрель);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бузилганлиги учун жарималар тўғрисида низом (рўйхат рақами 58, 1994 йил 30 май);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкларини очиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 59, 1994 йил 30 май);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1993 йил 28 мартдаги 22-сон «Тижорат банкларини очиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида»ги хатига 1-сон қўшимча (рўйхат рақами 60, 1994 йил 20 май);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк кредити ҳақидаги асосий қоидалар (рўйхат рақами 62, 1994 йил 20 май);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш учун лицензия бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар (рўйхат рақами 178, 1995 йил 20 сентябрь);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 5 февралдаги 621-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом»га 1-ўзгартириш (рўйхат рақами 621-1, 1999 йил 26 август);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 7 октябрдаги 21/9-сон «Кредит уюшмаси устав фондининг энг кам миқдори, рўйхатга олганлик учун йиғим миқдори, кредит уюшмаси ижро этувчи органи раҳбарининг малакасига доир талаблар, рўйхатга олиш шакллари ва тартиби ҳамда кредит уюшмаси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш ва кредит уюшмаси аъзоси томонидан пай бадалларини тўлаш сертификатининг шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1151-1, 2005 йил 6 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 43-44-сон, 336-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқарилганлигини ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестридан чиқарилганлигини ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 12 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
273-мҳ-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 529-модда)