Ҳужжат кучини йўқотган 06.03.2017 30.11.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2285
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 30.11.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2285
Kuchga kirish sanasi
10.12.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 06.03.2017
Ҳужжат 10.12.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРИНИНГ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ЮРИТИШ, МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИГА КИРИТИШ УЧУН МАЪЛУМОТ ТАҚДИМ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ ВА МУДДАТЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 30 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2285]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 февралдаги 39-мҳ-сонли «Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2861, 28.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон «Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 472-модда) асосан буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси (М. Ишбеков) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 30 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
255-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 30 ноябрдаги 255-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 355-модда) ва 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон «Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 472-модда) қарорларига асосан юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларнинг (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) юридик хизматлари ходимларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (бундан кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан кейинги ўринларда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва уни марказлаштирилган тартибда юритиш ташкилотларнинг юридик хизматлари ва уларнинг ходимлари ҳисобга олинишини ва улар тўғрисидаги ахборотнинг тизимлаштирилишини ташкил этиш мақсадида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик ва ҳудудий адлия органлари юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкилотлардан уларнинг юридик хизмати фаолиятига доир тегишли ҳужжатлар ва бошқа маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида Вазирликда юридик хизматларининг маълумотлар йиғма базаси, ҳудудий адлия органларида юридик хизматларининг маълумотлар ҳудудий базаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Юридик хизматларининг маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш Вазирлик ва ҳудудий адлия органларининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссияларининг ишчи органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Юридик хизматларининг маълумотлар базалари давлат тилида, электрон кўринишда юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Юридик хизматларининг маълумотлар базалари йилнинг ҳар чорагида ташкилотлардан мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ олинган маълумотлар асосида қайта кўриб чиқилиши ва янгиланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Юридик хизматларининг маълумотлар базаларини шакллантириш учун Вазирлик давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан, ҳудудий адлия органлари давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларидан ҳар чорак тугагандан кейинги ойнинг 1-санасига қадар мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ маълумотларни олади ва тегишли равишда юридик хизматлар маълумотлари базасига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳудудий адлия органлари юридик хизматларининг маълумотлар ҳудудий базасига киритилган маълумотларни ҳар чорак тугагандан кейинги ойнинг 5-санасига қадар юридик хизматларининг маълумотлар йиғма базасига киритиш учун мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда ва электрон кўринишда Вазирликка тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳар чорак тугагандан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Вазирликка юридик хизмат ходимларининг йиғма базасига киритиш учун ташкилотларнинг юридик хизматларининг малака оширишдан ўтган ходимлари тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда ва электрон кўринишда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Юридик хизматларининг маълумотлар базаларини тўғри юритилиши учун жавобгарлик Вазирлик ва ҳудудий адлия органларининг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссияларининг ишчи органлари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Вазирликнинг юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссиясининг ишчи органига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎Юридик хизматлар ходимлари ‎ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎‎МАЪЛУМОТ‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Фамилияси, исми, отасининг исми‎

Туғилган йили ва жойи‎

Тамомлаган ўқув юрти ва вақти‎

Иш жойи кўрсатилган ҳолда лавозими‎

Иш жойи манзили‎

Хизмат телефони‎

Эгаллаб турган лавозимга қабул қилинган вақти‎

Юридик мутахассислик бўйича иш стажи‎

Юристлар малакасини ошириш марказида малакасини оширган вақти ‎

Аттестациядан ўтган вақти (гувоҳнома серияси ва рақами) ‎

Аттестациядан ўтмаганлик сабаблари‎

1.‎

2.‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида малака оширишдан ўтган юридик хизматлар ходимлари ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
‎МАЪЛУМОТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

Фамилияси, исми, отасининг исми‎

Туғилган йили ва жойи‎

Иш жойи‎

Лавозими‎

Малака оширган вақти‎

Малака оширганлиги тўғрисида берилган сертификат серияси ва рақами‎

1.‎

2.‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 48-сон, 497-модда; 2015 й., 30-сон, 403-модда)