Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2023 30.11.2011 йилдаги 314-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.11.2011 йилдаги 314-сон
Kuchga kirish sanasi
30.11.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 18.04.2023
Ҳужжат 01.06.2018 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ТЕМИР ЙЎЛДА ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 апрелдаги 159-сонли «Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасини бажариш юзасидан, йўловчиларнинг ҳамда темир йўл транспорти ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, темир йўлда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва бошқа шахсларни, қўл юкини, багажни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчилар ва бошқа шахсларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорни ижро этишга йўналтирилган комплекс ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва уларнинг амалга оширилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2012 йил 1 мартгача бўлган муддатда Темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багажини ташиш қоидаларини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 30 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
314-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 314-сон қарорига
1-ИЛОВА

Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва бошқа шахсларни, қўл юкини, багажни кўздан кечириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом темир йўлда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш, темир йўл транспортида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳамда объектларни ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ҳимоя қилиш, йўловчилар ташиш темир йўл транспортида транспорт хавфсизлиги даражасини ошириш мақсадида темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва бошқа шахсларни, темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудидаги қўл юкини, багажни кўздан кечириш қоидаларини, шунингдек кўздан кечириш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва вазифаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Темир йўл вокзалларига (станцияларига) фуқароларнинг соғлиғига зарар етказиш, жамоат хавфсизлигини бузиш, шунингдек темир йўл инфратузилмаси ва ҳаракатланадиган таркибни ишдан чиқариш учун фойдаланилиши мумкин бўлган йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар билан шахсларнинг (ушбу Низомга илова) темир йўл вокзалларига (станцияларига) киришга уринишини ўз вақтида олдини олиш ва барҳам бериш кўздан кечиришнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортдаги ички ишлар бошқармаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси кўздан кечиришни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли орган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Асосий тушунчалар ва принциплар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчи — темир йўл транспортида сафар қилиш учун йўл ҳужжатларига (чипталарга) эга бўлган фуқаро (жисмоний шахс);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноқонуний аралашиш ҳаракати — ҳуқуққа зид ҳаракат (ҳаракатсизлик), шу жумладан темир йўл транспортининг хавфсиз фаолиятига таҳдид соладиган, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, моддий зарар етказадиган ёхуд бундай оқибатлар келиб чиқиши хавфини яратган террористик ҳаракат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўздан кечириш — йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган, ноқонуний аралашиш ҳаракатини содир этиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган хавфли моддалар ва буюмларни аниқлашга мўлжалланган махсус техник воситалар қўлланиладиган тадбирлар комплекси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат қилинадиган зона — кўздан кечириш амалга ошириладиган темир йўл вокзали (станцияси) ҳудуди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўздан кечиришни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортдаги ички ишлар бошқармаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ходимлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус техник воситалар — кўздан кечиришни амалга ошириш учун мўлжалланган техник қурилмалар ва мосламалар (интроскоплар, турғун ва қўлда ишлатиладиган металл детекторлар, радиоактив моддалар детекторлари, портловчи моддалар газ анализаторлари ва шу кабилар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар — ноқонуний аралашиш ҳаракатини содир этиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган буюмлар ва юклар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар — паспорт ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат, ҳарбий билет, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси, истиқомат учун берилган гувоҳнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўл юки — ўз ўлчамига кўра вагонларда қўл юкини жойлаштириш учун назарда тутилган, қийинчиликсиз жойлаштириладиган, ўрашнинг тури ва хилидан қатъи назар, енгил ташиладиган буюмлар ва ашёлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
багаж — йўловчига шахсан тегишли бўлган, сафар тамом бўлгандан кейин унга зарур бўладиган ва темир йўл ҳужжати (чипта) бўйича багажли вагонда ташиш учун қабул қилинадиган ашёлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар кўздан кечиришда асосий принциплар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кўздан кечиришда қонунчиликка қатъий риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ушбу Низом талабларига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кўздан кечирилаётган шахслардан йўловчиларга темир йўл поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни белгиланган тартибда мажбурий олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қонун ҳужжатлари талабларини бузувчи шахсларни аниқлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Кўздан кечиришнинг умумий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кўздан кечиришнинг умумий қоидалари қуйидагиларни назарда тутади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) йўловчиларни кўздан кечиришдан ўтишнинг мақсадлари ва қоидаларидан, уларнинг ҳуқуқ ва вазифаларидан, йўловчиларга темир йўл поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар ҳамда улар ноқонуний ташилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида хабардор қилиш. Қўл юки ва багажни ташишда йўловчиларга қўйиладиган талаблар баланд овозли алоқа воситалари орқали, шунингдек темир йўл кассаларида йўл ҳужжатларини, чипталарни сотишда эълон қилинади. Кўзга кўринарли жойларга йўловчиларга темир йўл поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар ҳамда улар ноқонуний ташилганлиги учун жавобгарлик тўғрисидаги ахборот осиб қўйилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) махсус техник воситаларни, зарурият бўлганда хизмат итларидан фойдаланган ҳолда самарали қўллаб қўл юки, багажни пухта кўздан кечириш ва йўловчиларни шахсий кўздан кечириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) йўловчиларга йўловчи ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар ноқонуний ташилишини ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) кўздан кечирилган ва назорат қилинадиган зонага қўйилган шахсларнинг кўздан кечиришдан ўтмаган шахслар билан муомала қилишини истисно этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) назорат қилинадиган зонага йўл ҳужжатлари (чипталарга) эга бўлмаган шахсларни, шунингдек йўл ҳужжатида (чиптада) кўрсатилган маълумотлар йўловчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги маълумотларга мос бўлмаган йўловчиларни қўймаслик, тегишли рухсатномага эга бўлган шахслар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) мансабдор шахслар фавқулодда ҳолатни бартараф этиш (тугатиш) бўйича хизмат бурчларини бажариши билан боғлиқ вазифаларни ҳал этаётганда уларга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Йўл ҳужжатига (чиптага) эга бўлган шахс кўздан кечиришдан ўтишни ёки қўл юки ва багажни кўздан кечиришга тақдим этишни рад этган тақдирда ушбу шахс назорат қилинадиган зона ҳудудига ва ташишга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Кўздан кечиришни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Кўздан кечиришни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахслар уни ўтказишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) назорат қилинадиган зонага кирган йўловчилардан ва бошқа шахслардан ушбу Низом талабларини сўзсиз бажаришни талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) йўловчиларда йўл ҳужжатлари (чипталар) ва шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар борлигини текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) назорат зонасига кирган йўловчилардан ва бошқа шахслардан кўздан кечириш жараёнида аниқланган йўловчиларнинг йўловчи ташиш поездларида ташиш тақиқланган қўл юки ва багаж шаклидаги хавфли моддалар ва буюмларни транспортдаги ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб қўйиш баённомаси тузилган ҳолда, нусхаси йўловчини қўлига берилади, белгиланган тартибда олиб қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) зарурият бўлганда, ноқонуний аралашиш ҳаракатини ёки бошқа жиноий ҳаракатларни содир этиш ниятидаги шахслар учун характерли бўлган бир қанча ўзини тутиш белгилари бўйича потенциал хавфли шахсларни аниқлаш мақсадида кўздан кечирилаётганларни психологик сўраб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот-излаш маълумотлар базалари бўйича шубҳали шахсларни текшириш (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда ички ишлар бошқармаси ходимлари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) айрим шахслар томонидан қурол-яроғ, патронлар ва ўқларни ташишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) зарурият бўлганда назорат қилинадиган зонанинг бутун ҳудудини кўздан кечириб чиқиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кўздан кечириш ваколатига эга бўлган шахслар уни ўтказишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ушбу Низом, темир йўлда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатларининг бошқа нормалари талабларига риоя қилишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кўздан кечирилаётган шахсларга нисбатан ҳушёр, эътиборли ва илтифотли муносабатда бўлишга ҳамда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатларга йўл қўймасликка;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кўздан кечирилаётган шахсларга ўзларида бўлиши мумкин бўлган йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни ихтиёрий равишда кўрсатишни таклиф этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) кўздан кечириш сабабли йўловчиларнинг асоссиз равишда ушланиб қолишига йўл қўймасликка;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қоида бузилишига барҳам берилиши чораларини кўришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) кўздан кечиришдан бош тортган шахсларни назорат қилинадиган зона ҳудудига қўймасликка;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни аниқлашнинг зарур кўникмаларига эга бўлишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) табиий ва техноген тусдаги авариялар, ҳалокатлар, ёнғин ёки табиий офатлар юз берган тақдирда жабрланганларни қутқазиш ва уларга биринчи ёрдам кўрсатиш, махсус қутқарувчи хизматларни чақириш чораларини кўришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузишга мажбурдирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кўздан кечириш натижасида назорат қилинадиган зона ҳудудига йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар олиб ўтилиши мумкин бўлган ёки улар олиб ўтилишига йўл қўйилган кўздан кечириш бўйича хизмат мажбуриятлари ноҳалол бажарилганлиги, шунингдек кўздан кечирилаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга олиб келган хизмат ваколатлари оширилганлиги учун айбдор ваколатли шахслар йўл қўйилган қоида бузилишининг оғирлигига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Кўздан кечириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Назорат қилинадиган зона ҳудудига киришдан олдин вокзалолди майдонида махсус жиҳозланган назорат-ўтказиш пунктларида темир йўл вокзали ва транспортда ички ишлар органлари ходимлари томонидан йўл ҳужжати (чипта) ва шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат текширилади. Темир йўл вокзали (станцияси) биносига киришда ҳар бир йўловчи қўл юки ва багажни кўздан кечиришга тақдим этган ҳолда кўздан кечиришдан ўтиши (зарурият бўлганда — шахсий кўздан кечирилиши) керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Йўловчининг қўл юки ва багажи у ҳозир бўлганда кўздан кечирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Кўздан кечириш махсус техник воситаларни қўллаган ҳолда, зарурият бўлганда — хизмат итларидан фойдаланиб қуйидаги изчилликда ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) темир йўл вокзали (станцияси) биносига кирувчи шахслар кўздан кечириш пункти орқали ўтадилар, бу ерда уларга мавжуд металл буюмлари, йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар, шунингдек ташиш учун берилган ўзга шахсларнинг ашёлари (жўнатмалар, бандероллар, тугунлар, пакетлар ва шу кабилар) тўғрисида маълумот бериш таклиф этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кўздан кечирилаётган шахсга кийимдаги мавжуд металл буюмларни (портсигар, калитлар, фолгали пачкалардаги сигаретлар, тангалар ва шу кабиларни) назарда тутилган идишга қўйиш ва одамларнинг тўпланиб қолишига йўл қўймай навбати билан турғун металл детектор рамкаси орқали ўтиш таклиф этилади, металл буюмлар мавжудлиги тўғрисида сигнал тушган тақдирда қўлда ишлатиладиган металл детектор қўлланилади, у бўлмаганда эса — белгиланган тартибда шахсий кўздан кечирилади. Сиртга туртиб чиққан, бироқ кўз билан йўловчининг кийимида кўринмайдиган ва металл детекторнинг ишлаб кетишига олиб келадиган буюмлар кўздан кечиришни амалга ошириш ваколати берилган шахснинг талаби бўйича кўздан кечириш учун талаб этилади. Багаж ва қўл юки интроскопдан фойдаланган ҳолда кўздан кечирилади. Зарур ҳолларда қўл юки ва багаж махсус қўшимча ускунадан фойдаланган ҳолда кўздан кечирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кўздан кечиришда йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар аниқланган тақдирда интроскоп оператори («Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ходими) тегишли чоралар кўриш учун дарҳол транспортда ички ишлар органлари ходимини хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ногабарит буюмлар, йўловчининг қўлидаги устки кийимлар ва ичида нималар борлигини интроскоп экранидаги сояли тасвир бўйича аниқлаб бўлмайдиган қўл юки қўлда кўздан кечирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва ушлаш мақсадида кўздан кечирилаётганларнинг паспортга оид маълумотлари танлаб текширилади, шунингдек шубҳали шахслар шахсан кўздан кечирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) техник сабабларга кўра интроскопдан ёки турғун металл детектордан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолатда шахсларни, шунингдек уларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш шахсан кўздан кечириб чиқиш йўли билан қўлда ишлатиладиган металл детектор ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қўл юки сифатида ташиладиган маиший мақсаддаги радиоэлектрон аппаратлар, бинокллар умумий асосларда кўздан кечирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кинофото аппаратлар махсус техник воситалар қўлланмасдан кўздан кечирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Яширин ташиш учун буюмлардан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ашёларни кўздан кечиришда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) уяли телефонлар ва шу каби электрон приборларнинг ишлаши текширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ғилофлар, жилдлар кўздан кечирилиши, қувватлантириш блоклари, кассета ўйиқлари, шунингдек плёнкали камералар очилиши ва текширилиши (аппаратларни ўчириш, қувватлантириш блоки қопқоғини ва кассета ўйиқлари очишни йўловчи амалга оширади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) суюқликлар солинган идишлар ва термослар кўз билан текширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) габаритига кўра махсус техник воситалар ёрдамида текшириб бўлмайдиган мусиқа асбоблари текширилар экан, уларнинг ғилофлари олиб ташланиши, жилдлари очилиши ва улар силкитиб кўрилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Юрак фаолиятини рағбатлантирувчи имплантирланган аппаратларга эга бўлган шахслар махсус техник воситалар қўлланилмасдан қўлда ёки шахсан кўздан кечирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тиббиёт пунктидаги йўловчилар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар бундай шахслар кўздан кечиришдан ўтиши учун масъул бўлган махсус ажратилган шахслар томонидан кўздан кечирилади, шунингдек кўздан кечиришдан кейин уларнинг ўзга шахслар билан алоқасини истисно этиш тиббиёт пункти ходимларига юкланади, бу ҳақда уларга тилхат олиб эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. VIP-мақомга эга бўлган йўловчилар ва шахслар ушбу залларнинг кўздан кечириш пунктларида кўздан кечириш тартиб-қоидасидан ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Йўловчи вагонларида уй ҳайвонлари, паррандалар ва фаунанинг бошқа вакилларини ташийдиган йўловчилар тегишли ветеринария маълумотномаларига, шунингдек улар ташиладиган қафаслар ёки бошқа мосламаларга эга бўлишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Кўздан кечириш тартиб-қоидаларидан ўтилгандан кейин йўловчига унинг қўл юки қайтарилади, йўл ҳужжатига (чиптага) юк хатига, багажга кўздан кечиришдан ўтганлик тўғрисида белги қўйилади, шундан кейин йўловчи темир йўл йўловчилар ташиш транспортига чиқиш учун кутиш залига йўл олади. Белги (штамп) йўл ҳужжати (чипта)нинг юза ёки орқа томонига қўйилади. Қўл юки, багажга белги кўздан кечиришдан ўтганликни тасдиқлайдиган лента шаклидаги махсус елимлагич ёпиштириш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчида тегишли ҳужжат билан тақиб юришга рухсат берилган қурол мавжуд бўлган тақдирда йўл ҳужжатига (чиптага) «Қурол» деган қўшимча белги қўйилади, йўловчидаги мавжуд қурол, унга ўқ-дорилар ва уларнинг сони ёзма равишда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тегишли рухсатномага эга бўлган ва хизмат вазифаларини бажарувчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси вакилларидаги қурол кўздан кечирилмайди. Бундай ҳолларда қурол мавжудлиги ушбу шахсларнинг тегишли ҳужжатларида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Йўловчиларнинг (шу жумладан транзит йўловчиларнинг) йўл ҳужжатларида (чипталарида), қўл юкида, багажида кўздан кечиришдан ўтганлик тўғрисидаги белги мавжудлигини вагон проводниги текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча «Қурол» белгиси мавжуд бўлган тақдирда проводник йўловчини сафар даврида белгиланган тартибда сақлаш учун қуролни топшириш учун йўловчилар ташиш поезди бошлиғига юборади. Сафар даврида йўловчилар ташиш поезди бошлиғига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўппончалар, револьверлар, сойли милтиқлар, карабинлар ва бошқа ўқ отар қурол;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқ-дорилар, ов пичоқлари ва ракетницалар (сигнал ва ёритувчи ракеталарни отувчи тўппончалар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
арбалетлар ва сув ости ови қуроли, қиличлар, ханжарлар, дудама қиличлар, эгри қиличлар, узун ва оғир қиличлар, тиғлар, қиличсимон найзалар, найзалар, ханжарлар, кортиклар, ханжарчалар, пичоқлар: ҳарбий, десант, фин пичоқлари, пискалар отилиб чиқадиган, қулфланадиган дудама қиличлар сақлаш учун белгиланган тартибда топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Йўл ҳужжатида (чиптада), қўл юкида, багажда кўздан кечиришдан ўтганлик тўғрисидаги белги мавжуд бўлмаган йўловчиларнинг вагонга кириши қатъиян тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Кўздан кечиришдан ўтиш вақти йўловчиларнинг темир йўл йўловчилар ташиш транспортига чиқишдан кечикиши учун шарт-шароитлар яратмаслиги зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда кўздан кечириш вақтини қисқартириш мақсадида йўловчиларни кўздан кечириш тартиб-қоидасини соддалаштиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Шахсий кўздан кечириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Шахсларни танлаб шахсий кўздан кечириш бунинг учун махсус жиҳозланган хоналарда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тайёрланаётган ноқонуний аралашиш ҳаракати тўғрисида хабар келган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кўздан кечирилаётган шахсда йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар мавжудлиги тўғрисида хабар олинган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кўздан кечирилаётган шахснинг юк хатида йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар аниқланган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) кўздан кечириш ваколатига эга бўлган шахслар томонидан шахсан кузатиш йўли билан кўздан кечирилаётган шахснинг шубҳали ўзини тутиши ва хатти-ҳаракатлари белгилари, балким унинг жиноий ниятларидан далолат берувчи ёки унда йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар бўлиши мумкинлиги тўғрисида шубҳа туғдирувчи белгилар аниқланган ҳолларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Шахсларни шахсий кўздан кечириш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 289-моддасига мувофиқ ва йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларни аниқлаш учун зарур бўлган доирада амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Махсус юкларга, махсус почтага ва соқчилар назорати остидаги шахсларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларни, ҳарбий хизматчилар, мерган спортчилар, овчилар, геологлар ва қурол сақлаш ва ташиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа йўловчиларни кўздан кечириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Темир йўл транспортида ташиладиган махсус юклар, махсус почта ва расмий хат-хабарлар ҳамда уларни кузатиб борувчи Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг қуролланган ходимлари, шунингдек ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг уларни кузатиб борувчи ходимлари, фельдегерлик ва махсус алоқа ходимлари, консуллик валезлари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида уларга тенглаштирилган, дипломатик мақомга эга бўлган йўловчилар томонидан кузатиб бориладиган хорижий муассасалар ва халқаро ташкилотларнинг бошқа расмий хат-хабарлари тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин кўздан кечирилмайди ва ушлаб турилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Қуролланган ходимлар томонидан кузатиб бориладиган махсус юклар ва почтани ортиш, шунингдек қуролланган ходимларни ва соқчилар назорати остидаги шахсларни поездга чиқариш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Махсус юклар ва махсус почтада йўловчиларга йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж шаклида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмлар бўлмаслиги керак. Ушбу қоидалар бузилганлиги учун белгиланган тартибда жўнатувчи жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда қурол сақлаш ва ташиш ҳуқуқига эга бўлган мерган спортчилар, овчилар, геологлар ва бошқа йўловчиларга тегишли бўлган қурол-яроғ, ўқ-дорилар, ов пичоқлари ва ракетницалар сафар даврида сақлаш учун белгиланган тартибда йўловчилар ташиш поезди бошлиғига берилади. Уларга ғилоф кийдирилган бўлиши, қурол ўқсизлантирилган бўлиши, магазинлар ва ўқ-дорилар алоҳида сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчиларга хизмат кўрсатишга жалб этилган ходимларни, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари ходимларини кўздан кечириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчиларга хизмат кўрсатишга жалб этилган ходимларни, прокуратура, ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини ва назорат органлари ходимларини кўздан кечириш ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Прокуратура, ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва назорат органлари ходимларининг ва темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчиларга хизмат кўрсатишга жалб этилган ходимларнинг темир йўл вокзаллари (станциялари) ҳудудига кириши ва у ерда бўлиши темир йўл вокзали (станцияси) ходимлари томонидан бериладиган тегишли рухсатномалар бўйича амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ушбу Низом талабларининг бузилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва бошқа шахсларни, қўл юкини, багажни кўздан кечириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчилар ташиш поездларида ташиш тақиқланган ва чекланган хавфли моддалар ва буюмлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

I. Қуйидагилар йўловчилар ташиш поездларида қўл юки ва багаж сифатида ташиш тақиқланган хавфли моддалар ва буюмларга киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тегишли рухсат берилган ҳужжат бўлмаган барча турдаги ўқ отар ва тиғли қуроллар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўппончалар, револьверлар, сойли милтиқлар, карабинлар, бошқа ўқ отар қуроллар ва уларга ўқ-дорилар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
арбалетлар ва сув ости ови қуроли, қиличлар, ханжарлар, дудама қиличлар, эгри қиличлар, узун ва оғир қиличлар, тиғлар, қиличсимон найзалар, найзалар, ханжарлар, кортиклар, ханжарчалар, пичоқлар: ҳарбий, десант, фин пичоқлари, пискалар отилиб чиқадиган, қулфланадиган дудама қиличлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тегишли рухсат берилган ҳужжат бўлмаган барча турдаги портловчи моддалар ва улар билан тўлдирилган буюмлар, портлатиш воситалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар қандай ўрамдаги барча ов порохлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ов капсулалари (пистонлари) ва капсула-детонаторлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пиротехника воситалари: сигналли ва ёритувчи ракеталар, посадкали шашкалар, тутун чиқарувчи патронлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
динамит, тол, аммонал, тротил ва бошқа портловчи моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) сиқилган ва суюлтирилган газлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тез ёнувчан қаттиқ моддалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув таъсирида иссиқлик ва иссиқ газ чиқарадиган, натижада ўзидан ўзи ёнадиган ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган моддалар: калий, натрий, металли кальций ва уларнинг қотишмалари, кальций, фосфорит ва бошқалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оқ, сариқ ва қизил фосфор ҳамда тез ёнувчан қаттиқ моддалар тоифасига тегишли бўлган бошқа барча моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
органик пероксидлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
донадор ёки парча-парча, қуруқ ёки нам, таркибида камида 25 фоиз сув ёки эритувчи суюқлик бўлган коллоид нитроцеллюлоза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуруқ ва нам, таркибида камида 30 фоиз сув ёки эритувчи суюқлик бўлган нитроцеллюлоза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) тегишли рухсатнома берилган ҳужжат бўлмаган барча турдаги заҳарли ва заҳарловчи моддалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар қандай идишга жойлаштирилган суюқ ва қаттиқ ҳолатдаги ҳар қандай заҳарли, кучли таъсир қиладиган ва заҳарловчи моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бруцин;

никотин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стрихнин
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тетрагидрофурфурил спирти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
этиленгликоль;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
симоб;

цианид кислотанинг барча тузлари ва цианид препаратлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
циклон, цианплав, маргимуш ангидрид ва бошқа кучли таъсир қиладиган, заҳарли, заҳарловчи моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) герметик идишларсиз ва ўрамларсиз ташиладиган ўювчи, бадбўй ва емирувчи моддалар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кучли ва ноорганик кислоталар: хлорид, сульфат, азот кислоталар ва бошқа кислоталар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фторли-водород (шишани ўйиш қобилиятига эга бўлган) кислотаси ва бошқа кучли кислоталар ва емирувчи моддалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) божхона қоидаларига ва бошқа қоидаларга кўра ташишга йўл қўйилмайдиган буюмлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қуйидаги чекланган миқдорлардаги маиший мақсаддаги моддалар ва буюмларни эҳтиёткорлик чораларини кўрган ҳолда қўл юки ва багажда йўловчилар ташиш поездларида ташишга рухсат берилади ва улар кўздан кечиришда олиб қўйилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сирка (битта йўловчига 0,5 литрдан кўп эмас);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алкоголли ичимликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хизмат мақсадларида ташиладиган спирт, тамға рақами кўрсатилган ҳолда корхона (ташкилот) маълумотномаси билан тасдиқланадиган, герметик ёпилган ва тамғаланган идишларда икки литрдан ортиқ бўлмаган миқдорда ташилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
герметик идишда ва ўрамда ташиладиган тез алангаланадиган суюқликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ацетон;

нефть маҳсулотлари намуналари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
металацетат (метил эфири);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углерод сульфид;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эфирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пардоз-андоз воситалари, шу жумладан тирноқ учун локлар, локларни кўчириш учун суюқликлар, соч учун суюқликлар, шунингдек спирт-лок асосидаги ҳавони тозаловчи суюқликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
газли зажигалкалар ва зажигалкалар учун газли баллончалар (битта йўловчига 2 та баллончадан ортиқ эмас);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буклама (фиксаторсиз) йўл пичоқлари ва қайирма пичоқлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
симобли тиббиёт термометрлари (градусниклар) (битта йўловчига 1 донадан ортиқ эмас);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандарт ғилофдаги симобли тонометрлар (битта йўловчига 1 донадан ортиқ эмас);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жўнатувчининг тамғаси билан махсус герметик контейнерларда жойлаштирилган симобли барометрлар ва манометрлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 314-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўловчилар ва бошқа шахсларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ

1. Мазкур Қоидалар (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) шахсларнинг темир йўл вокзаллари (станциялари) ҳудудида бўлиши тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қоидалар темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудида бўлган темир йўл транспорти ходимлари ва бошқа шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги терминлар ва тавсифлар фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўл вокзали — йўловчиларга хизмат кўрсатиш, поездлар ҳаракатини бошқариш ва хизмат ходимларини жойлаштириш учун мўлжалланган темир йўл станциясидаги бино ёки бинолар комплекси, иншоотлар ва қурилмалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўловчилар платформаси (перрони) — станцияларда ёки тўхташ шохобчаларида йўловчиларнинг вагонларга қулай ва хавфсиз ўтиши, уларнинг вагонларга чиқиши ва тушиши учун қулайлаштирилган майдонча.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Йўловчилар ва бошқа шахсларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Йўловчилар ташиш поездига йўл ҳужжатлари (чипталари)га эга бўлган, темир йўл вокзалига (станциясига) келган йўловчилар фақат белгиланган тартибда амалга оширилган кўздан кечиришдан ўтганларидан кейин темир йўл вокзали (станцияси)нинг назорат қилинадиган зонаси ҳудудига ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIP тоифали вагонларга йўл ҳужжатлари (чипталари)га эга бўлган йўловчилар ҳам белгиланган тартибда кўздан кечириладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Кўздан кечириш тартиботларидан ўтгандан кейин йўловчилар темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудида кўрсатиладиган барча хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат қилинадиган зонадаги кириш жойида ва ҳар бир қабул қилиш-жўнатиш йўллари платформаларида йўловчиларга қулай бўлиши учун темир йўл вокзали (станцияси) томонидан бепул асосда қўл юки ва багажни ташиш учун фойдаланишга аравачалар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Темир йўл вокзаллари (станциялари)да маҳаллий, давлатлараро ва шаҳарлараро йўналишлар поездига чиқадиган йўловчилар поездга чиқиш учун ҳар бир темир йўл вокзали (станцияси) учун алоҳида ишлаб чиқилган келувчи ва кетувчи йўловчиларнинг поездларга чиқиш схемаларига мувофиқ қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг йўловчилар платформаларидан бирига назарда тутилган пиёдалар ўтиш йўллари, пиёдалар кўприги ёки ер ости йўллари орқали ўтилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Келган йўловчиларнинг темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудидан шаҳарга чиқиши пиёдалар ўтиш йўллари орқали темир йўл вокзали (станцияси) биносини четлаб ўтган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Темир йўл вокзали (станцияси)га келган бошқа шахслар назорат қилинадиган зонадаги кириш жойида жойлашган бевосита назорат-ўтиш шохобчаси яқинида жойлашадиган темир йўл вокзали (станцияси) рухсатномалар бюросида рухсатнома олгандан кейин кўздан кечиришга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Назорат қилинадиган зонада бўлиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчи бўлмаган бошқа шахслар ҳам олинган рухсатномага мувофиқ кўздан кечиришдан ўтгандан кейин темир йўл вокзали (станцияси)нинг назорат қилинадиган зонаси ҳудудига ўтадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Хизмат зарурати бўйича келган мансабдор шахслар кўздан кечиришдан ўтгандан кейин назорат қилинадиган зона ҳудудига ўтиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Йўловчиларнинг темир йўлдан ўтишда, вагонга чиқиш ва ундан тушишдаги ҳаракати тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Темир йўл вокзали (станцияси)да бўлган шахсларнинг темир йўлдан ўтиши фақат бунинг учун белгиланган ва жиҳозланган жойларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ногиронлик аравачасидаги шахсларнинг темир йўлдан ўтишига фақат пиёдалар ўтиш йўллари орқали ва албатта кузатувчи билан йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Темир йўлда ва йўловчилар платформаларида бўлиш вақтида хавфсизлик чораларига риоя қилиш ва саломатликни сақлаш мақсадида қуйидагилар тақиқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) йўловчилар платформаси ва темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркиби тагига кириш, вагонлар ўртасидаги автоматик улагичлардан ошиб ўтиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) темир йўлнинг белгиланмаган жойларидан ўтиш, поездлар ҳаракатини бузишга олиб келиши мумкин бўлган буюмларни темир йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) йўловчилар платформаси четидаги чегараловчи линияларга ўтиш, келаётган ёки жўнаётган поездларнинг ёнида йўловчилар платформасида югуриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) турли ҳаракатли ўйинлар ўйнаш, болаларни қаровсиз қолдириш (болали шахслар учун);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) темир йўл транспорти тўлиқ тўхтагунга қадар вагонларга яқинлашиш, поезд юриб бораётганда вагонга чиқиш ва (ёки) тушиш, вагонлар деразалари ва тамбурлар эшикларидан бош чиқариш, йўловчилар платформасидан темир йўлга сакраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) белгилар, кўрсаткичлар ёки бошқа ахборот манбалари бор бўлган жисмларга шикаст етказиш, ифлос қилиш, тўсиб қўйиш, уларни олиб ташлаш, мустақил равишда ўрнатиш, темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларига, шу жумладан темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркибига зиён етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) турган вагонга суяниш, темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркиби томига чиқиш, вагонлар эшикларининг автоматик очилиши ва ёпилишини тўхтатиб туриш, темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркиби ҳаракатига халақит бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) зинапояларда ва ўтиш майдончаларида туриш, тиргакларга ҳамда боғловчи тармоқларнинг махсус конструкцияларига ва ҳаво линияларига ва сунъий қурилмаларга чиқиш, тиргаклардан ҳамда боғловчи тармоқларнинг махсус конструкцияларидан ва электр узатиш ҳаво линияларидан ўтадиган симларга қўл тегизиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) чекиш учун мўлжалланмаган жойларда чекиш, темир йўл йўловчилар ташиш транспортида алкоголли ичимликлар, токсик ва гиёҳванд моддалар истеъмол қилиб маст ҳолатда бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) экилган ҳимоя дарахтларига, қордан ҳимоя қилувчи тўсиқларга ва бошқа йўл объектларига, сигнал берувчи қурилмалар ва алоқа иншоотларига шикаст етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) санитария қонунчилигини, санитария нормалари, гигиена қоидалари ва нормативларини бузиш, поездлар вагонларидан ахлатлар ва бошқа буюмларни ташқарига ташлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) назорат қилинадиган зона ҳудудида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, жамоат тартиби қоидалари ва нормаларини бузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) тегишли ўрамаларсиз ёки ғилофларсиз фуқароларни майиб қилиши мумкин бўлган моддалар ва буюмларни ўзи билан олиб юриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Йўловчилар ва бошқа шахслар темир йўлда ва йўловчилар платформаларида бўлганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) темир йўл вокзали (станцияси), «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бошқармаси ходимларини ҳамда ички ишлар ходимларини темир йўлдаги мавжуд халақит берувчи тўсиқлар ва бошқа шубҳали буюмлар, шунингдек темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудидаги бегона ва (ёки) унутиб қолдирилган буюмлар тўғрисида хабар беришлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркиби яқинлашаётганда вужудга келадиган ҳаво оқимининг таъсири бўлмайдиган масофага бориб туришлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) темир йўлнинг ҳаракатланувчи таркибини шошилинч тўхтатиш талаб қилинадиган вазиятлар юзага келган ҳолларда мумкин бўлган усул билан сигнал беришлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) перронга чиқишда, вагонга кириш ва вагондан тушишда (болали шахслар учун) болаларнинг қўлидан ушлаш ёки қўлда кўтариб олишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) вагонларга фақат поезд тўлиқ тўхтаганда, бошқа фуқароларга халақит бермасдан, фақат йўловчилар платформаси томонидан (темир йўл станцияларида махсус ажратилган ва мослаштирилган жойларда) киришлари ва (ёки) тушишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Темир йўл вокзаллари (станциялари)нинг темир йўл вокзали станцияси) ҳудудидаги шахсларга хизмат кўрсатишга доир вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қуйидагилар темир йўл вокзаллари (станциялари)нинг темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудидаги шахсларга хизмат кўрсатишга доир асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хизмат кўрсатишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хизмат кўрсатиш маданияти даражаси ва кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кўрсатиладиган хизматлар доирасини кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Темир йўл вокзали (станцияси) темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудидаги шахсларга хизмат кўрсатишга доир унга юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маълумот-ахборот хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) йўловчилар ва расмий делегациялар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) узоқ муддат дам олиш хоналарига ҳамда оналар ва болалар хоналарига жойлаштиришни ташкил этиш, шу жумладан темир йўлнинг айби билан ва бошқа фавқулодда ҳолатларда темир йўл йўловчилар ташиш транспорти ҳаракатида узилишлар юз берган ҳолларда йўловчиларни кутиш залларига жойлаштириш, овқатланишини ва уларга ахборот берилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) юк ташувчилар томонидан хизматлар кўрсатилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) юк сақлаш хоналари хизматлари кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) багаж ва қўл юкини ташишнинг белгиланган нормаларига риоя қилиш устидан назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) йўловчилар поездларга ўтишининг хавфсиз йўналишларини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) йўловчиларни узоқ манзилга ва шаҳар атрофига қатнайдиган поездга чиқишини (ундан тушишини) таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) темир йўл вокзали (станцияси)да сервис марказларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) имконияти чекланган йўловчилар, уюшган гуруҳлар, шу жумладан болалар гуруҳлари, ҳарбий командаларнинг вагонларга чиқиши-тушиши ва темир йўл вокзалида бўлиши учун хавфсиз ва қулай шарт-шароитларни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) транспорт ҳодисалари, ёнғинлар ва ҳалокатлар, атроф муҳитга зарарли биологик таъсирнинг оқибатларини бартараф этиш чоғида темир йўл вокзали (станцияси) ҳудудида бўлиш даврида экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиш ҳамда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилишни таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) вокзал мажмуи объектларини, темир йўл вокзали (станцияси) ходимларини, йўловчиларни ва бошқа шахсларни ноқонуний аралашиш ҳаракатларидан ва бошқа жиноий хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилишни таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Темир йўл вокзаллари (станциялари), шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Қоидалар талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 48-сон, 493-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 31.01.2023 й., 09/23/37/0063-сон)