15.11.2011 йилдаги 303-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.11.2011 йилдаги 303-сон
Kuchga kirish sanasi
15.11.2011
Ҳужжат 15.11.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда республика ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш, уларни келтириб чиқарадиган шарт-шароитларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2012 йил 1 январдан бошлаб кучга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 31 декабргача ички ишлар органларида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш варақасини тўлдириш ва маълумотларни электрон ахборот тизимлари орқали узатиш тартиби ҳақидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва ижросини назоратга олсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорнинг бажарилиши юзасидан таҳлилий ахборотни Вазирлар Маҳкамасига ҳар чорак якуни бўйича тақдим этиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.А. Матлюбов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 15 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
303-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 ноябрдаги 303-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситаси — одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситасининг эгаси — транспорт воситасига мулк ҳуқуқида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларда эгалик қилувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл — транспорт воситалари қатнови учун қурилган ёки мослаштирилган ва худди шу мақсадда фойдаланиладиган ер минтақаси ёхуд сунъий иншоот юзаси. Йўл ўз ичига автомобиль йўлларини (умумий фойдаланишдаги ва идоравий автомобиль йўлларини), шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг кўчалари ва йўлкаларини, шунингдек шаҳар электр транспорти йўлларини олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисаси — транспорт воситасининг йўлдаги қатнови жараёнида содир бўлиб, фуқароларнинг ўлими ёки уларнинг соғлиғига зарар етишига, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланишига ёки бошқа тарзда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳодиса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳалок бўлган шахс — йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳодиса жойида ёки унинг натижасида ўттиз сутка ичида ҳалок бўлган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тан жароҳати олган шахс — йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олиб бир кундан ортиқ муддатга стационар тарзда даволаниш учун шифохонага ётқизилган ёхуд биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг тиббиёт муассасасига қатнаб амбулатор тарзда даволанаётган шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини таҳлил этиш, шунингдек ушбу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари бўлган махсус ваколатли ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт муассасалари томонидан йўл-транспорт ҳодисалари туфайли ҳалок бўлган ва тан жароҳати олган шахсларнинг ҳисоби олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Йўл-транспорт ҳодисаси бўйича статистик ҳисоботга (кейинги ўринларда — статистик ҳисобот) фақат йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлган ёки тан жароҳати олган шахслар мавжуд бўлган ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Статистик ҳисобот идоравий ҳисобот сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Статистик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл-транспорт ҳодисасига оид барча маълумотлар ички ишлар органлари томонидан статистик ҳисоботга асосланиб тайёрланади ҳамда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга белгиланган тартибда тегишли сўров асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидаги ҳолатларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги маълумотлар статистик ҳисоботга киритилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атрофи ўралган ҳудудлар, қўриқланадиган ва кириш-чиқиш рухсатнома орқали амалга ошириладиган ташкилотларнинг ичкарисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари бўйича спорт тадбирлари (мусобақалар, машқлар ва ҳоказолар) ўтказилаётган пайтда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
трактор ҳамда бошқа ўзи юрар машина ва механизмлар учун мўлжалланган асосий ишларни бажариш пайтида (ер ҳайдаш, қазиш, ғарамлаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини даладан йиғиш, ортиш-тушириш ишлари, траллерга транспорт воситалари ва ўзи юрар механизмларни ортиш-тушириш, устунлар, тирговучларни ўрнатиш ва ҳоказолар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қасддан одам ўлдиришга, уларнинг соғлиги ёки мол-мулкига зарар етказишга (тегишли идораларнинг ҳужжатлари асосида) тажовуз қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз жонига суиқасд қилиш ёки ўз ҳаракатига жавоб беролмайдиган руҳий ҳолатда ҳаракат қилинганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий офатлар вақтида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техника хавфсизлиги ва транспорт воситасидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши натижасида (двигателни узатмалар қутиси қўшилган ҳолатда ўт олдириш, транспорт воситаларини тиркамалар, қишлоқ хўжалик мосламалари билан қўшиш-ажратиш пайтида ва ҳоказолар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаракатланаётган транспорт воситаларида уларнинг техник созлигига боғлиқ бўлмаган ҳолларда портлаш, ёнғин чиққанда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт қатнови учун жиҳозланмаган (дарё ўзани, тоғ ён бағри, қир-адир, ўрмонзор ва ҳоказолар) жойларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахтсиз ҳодиса юз берганда (транспорт воситасининг ҳаракатланиши вақтида ҳайдовчи юрагининг уришдан тўхташи, тутқаноқ ёки шу тоифадаги касали бўлган одамнинг йўлнинг қатнов қисмига ўзини ташлаб юбориши ва ҳоказолар) содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Ички ишлар органларида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш ва статистик ҳисоботларни шакллантириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)ларининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш, уларни бартараф этиш мақсадида тегишли ҳудудда содир бўлган ҳар бир йўл-транспорт ҳодисасининг ҳисоби олиб борилади. Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)ларининг (Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг) навбатчи қисми томонидан ушбу Низомга 1-иловадаги шаклга асосан Ички ишлар органларида йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади. Ички ишлар органларига йўл-транспорт ҳодисалари юз берганлиги бўйича келган хабар юзасидан маълумотлар мазкур китобда қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)ларининг тегишли таркибий бўлинмаси (Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси) томонидан йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини олиб бориш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳар бирига Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш варақаси тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш варақаси шакли Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Статистик ҳисобот Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш варақасида акс эттирилган маълумотлар асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)лари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-кунидан кечикмай Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш варақаси асосида шакллантирилган маълумотни электрон ахборот тизимлари орқали тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари келиб тушган маълумотларни умумлаштирган ҳолда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай статистик ҳисоботни тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Статистик ҳисоботнинг ҳамда ҳудудий ички ишлар органлар томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)ларининг тегишли таркибий бўлинмаси (Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси) ҳар ойда камида бир марта вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларга тегишли ҳудудда йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги маълумотларни олиш, уларни ҳисобот шаклида кўрсатилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги маълумотлар билан солиштириш имкониятини яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Туман (шаҳар) ички ишлар бўлим (бошқарма)ларининг тегишли таркибий бўлинмаси (Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси) ҳар ойда камида бир марта йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги маълумотларни тиббиёт муассасалари билан солиштириш ишларини ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Содир этилган вақтда турли сабабларга кўра ички ишлар органлари томонидан ҳисобга олинмасдан қолган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга мувофиқ йўл-транспорт ҳодисалари содир этилганлиги аниқлангандан кейин, у содир бўлган давр бўйича ҳисобга олиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ юридик шахслар томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисобини олиб бориш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисобини олиб бориш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга асосан Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисоби ҳаракатланиш хавфсизлиги муҳандислари ёки шу ишга мутасадди шахслар томонидан олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Транспорт воситасининг эгаси томонидан унга тегишли транспорт воситаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси воқеа содир этилган жойидан ва оқибатидан ҳайдовчининг айби бор ёки йўқлигидан қатъи назар ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги хабарномани ўзларининг юқори ташкилотларига уч кун муддатдан кечикмай юборадилар (мавжуд бўлса). Хабарнома йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси (йўл-транспорт ҳодисаси бошқа ҳудудларда содир этилган бўлса ҳам), шунингдек, транспорт воситаларини сақлаш жойига шикастланган ҳолда қайтган транспорт воситалари ҳақида зудлик билан ҳудудий ички ишлар органларига хабар беришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Тасарруфида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари бўлган махсус ваколатли ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда улар хизмат кўрсатаётган автомобиль йўллари ва кўчаларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисобини олиб бориш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тасарруфида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари бўлган махсус ваколатли ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда улар хизмат кўрсатаётган автомобиль йўллари ва кўчаларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳисобини олиб бориш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун мазкур Низомга 3-иловадаги шаклга асосан Тасарруфида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари бўлган махсус ваколатли ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда улар хизмат кўрсатаётган автомобиль йўллари ва кўчаларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Махсус ваколатли ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисоби ҳаракатланиш хавфсизлиги бўйича муҳандислар ёки шу ишга мутасадди шахслар томонидан олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Йўл-транспорт ҳодисаси йўл ва кўчалар ҳолатининг қониқарсизлиги таъсирида юз берганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган тақдирда, йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тегишли чора-тадбирлар кўриш учун юқори ташкилотга хабарнома юборилади (мавжуд бўлса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Тиббиёт муассасаларида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахсларнинг ҳисобини олиб бориш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тиббиёт муассасалари томонидан йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар ҳақида ҳисоботларни олиб бориш, маълумот йиғиш ва таҳлил қилиш, маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини назорат қилиш учун мазкур Низомга 4-иловадаги шаклга асосан Тиббиёт муассасаларида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахсларни ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китоби юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Тиббиёт муассасаларида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида олган тан жароҳати туфайли тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ёки муассасага келтирилган ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлган шахслар ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тиббиёт муассасалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт воситалари томонидан етказилган тан жароҳати сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олганлиги туфайли бошқа тиббиёт муассасаларига юборилган шахслар тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олганлиги туфайли ҳодиса юз берган кундан бошлаб ўттиз сутка ичида вафот этган шахслар тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўл-транспорт ҳодисаларида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахсларни олиб келган транспорт воситаси, унинг ҳайдовчиси, бирга келган бошқа шахслар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан ички ишлар органларига хабар қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Тиббиёт муассасалари ички ишлар органларининг сўровномаларига асосан йўл-транспорт ҳодисалари туфайли даволанишга ётган, меҳнат қобилиятини йўқотган ёки биринчи тиббий ёрдамдан сўнг қатнаб даволаниши белгиланган шахслар ҳақидаги маълумотларни солиштириш учун имкон яратадилар ва тегишли ҳужжатлар (маълумотномалар)ни тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ички ишлар органларида йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ

Т/р‎

ЙТҲ ҳақида тушган хабар (йил, ой, кун, соат)

ЙТҲ ҳақида хабар берган шахслар ҳамда ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар келтирилган тиббиёт муассасалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар

ЙТҲ содир бўлган шаҳар, туман ва автомобиль йўли ва кўчанинг номи ва км

ЙТҲнинг қисқача баёни (вақти), дастлабки сабаби ва тури

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар тўғрисида тўлиқ маълумот (Ф.И.Ш, ёши, жинси)

ЙТҲда иштирок этган транспорт воситалари тўғрисида тўлиқ маълумот (русуми, давлат рақами белгиси, тегишлилиги)

ИИО навбатчиси томонидан ЙТҲ тўғрисида кимга, қачон хабар берилганлиги ва хабарни ким қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги маълумотлар

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва муҳрланган бўлиши, охирги ёзув ёзилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда ўзларига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

ЙТҲ ҳақида тушган хабар (йил, ой, кун, соат)

ЙТҲ ҳақида хабар берган шахслар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар

ЙТҲ содир бўлган шаҳар, туман ва автомобиль йўли ва кўчанинг номи ва км

ЙТҲнинг қисқача баёни (вақти), дастлабки сабаби ва тури

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (Ф.И.Ш, ёши, жинси ва ҳоказолар)

ЙТҲда иштирок этган транспорт воситалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (русуми, давлат рақами белгиси, тегишлилиги ва ҳоказолар)

ЙТҲ тўғрисида берилган хабарни қабул қилиб олган ИИО номи, навбатчиси (Ф.И.Ш, лавозими, унвони) тўғрисида маълумот

Шикастланган ҳолда қайтган транспорт воситалари ҳақида ҳудудий ИИОга хабар берилган вақт ва хабарни ИИОда қабул қилиб олган навбатчи (Ф.И.Ш, лавозими, унвони)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Изоҳ. Китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, муҳрланган бўлиши, охирги ёзув ёзилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланиши шарт
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Тасарруфида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари бўлган махсус ваколатли ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда улар хизмат кўрсатаётган автомобиль йўллари ва кўчаларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

ЙТҲ ҳақида келиб тушган хабар (йил, ой, кун, соат)

ЙТҲ ҳақида хабар берган шахслар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар

ЙТҲ содир бўлган шаҳар, туман ва автомобиль йўли ва кўчанинг номи ва км

ЙТҲнинг қисқача баёни (жойи, вақти), дастлабки сабаби ва тури

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (Ф.И.Ш, ёши, жинси ва ҳоказолар).

ЙТҲда иштирок этган транспорт воситалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (русуми, давлат рақами белгиси, тегишлилиги ва ҳоказолар)

ЙТҲ тўғрисида берилган хабарни қабул қилиб олган ИИО номи, навбатчиси (Ф.И.Ш, лавозими, унвони) тўғрисида маълумот

ЙТҲ содир этилган йўл ва кўчанинг ҳолати, йўл ва кўчанинг нуқсони бор ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар

Шикастланган ҳолда қайтган транспорт воситалари ҳақида ҳудудий ИИОга хабар берилган вақт ва хабарни ИИОда қабул қилиб олган навбатчи (Ф.И.Ш, лавозими, унвони)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, муҳрланган бўлиши, охирги ёзув ёзилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт муассасаларида йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахсларни ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КИТОБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р‎

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар тиббиёт муассасаларига олиб келинган вақт (йил, ой, кун, соат)

Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар тиббиёт муассасаларига олиб келинган транспорт воситалари ва шахслар тўғрисида маълумотлар

ЙТҲнинг қисқача баёни (жойи, вақти), дастлабки қўйилган ташхис

ЙТҲ оқибатида қаттиқ қўрқув (стресс ва ҳоказолар) сабабли тиббиёт муассасаларига олиб келинган, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, уйига кетишга рухсат берилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар

Навбатчи врач (Ф.И.Ш.) томонидан ЙТҲ ҳақида ИИОга хабар берилган вақт (йил, ой, кун, соат)

Навбатчи врач томонидан берилган хабарни қабул қилиб олган ИИО номи, навбатчиси (Ф.И.Ш, лавозими, унвони) тўғрисида маълумот

Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахслар зарурат туфайли бошқа тиббиёт муассасаларига жўнатилгани тўғрисидаги маълумотлар

Навбатчи врач томонидан ЙТҲда тан жароҳати олиб 30 сутка ичида ҳалок бўлган шахслар тўғрисида ИИОга берилган хабар

ЙТҲда тан жароҳати олиб 30 сутка ичида ҳалок бўлган шахслар тўғрисида навбатчи врач томонидан берилган хабарни ИИОда қабул қилиб олган навбатчи (Ф.И.Ш, лавозими, унвони)

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, муҳрланган бўлиши, охирги ёзув ёзилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланиши шарт.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 476-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)