Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2016 11.11.2011 йилдаги 299-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.11.2011 йилдаги 299-сон
Kuchga kirish sanasi
11.11.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 23.03.2016
Ҳужжат 11.11.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАКРОИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ, ТАРКИБИЙ ЎЗГАРТИРИШЛАР, ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ВА ҲУДУДЛАРНИ КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ ЙИҒМА АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратининг ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида» 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 11 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
299-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 ноябрдаги 299-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Йиғма департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Йиғма департаментнинг фаолияти қуйидаги асосий вазифаларни бажаришга йўналтирилган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётидаги тенденциялар ва таркибий қайта ўзгартиришларни, макроиқтисодий кўрсаткичлар ва ижтимоий ривожланишнинг ўсишини ўтказилаётган солиқ-бюджет, пул-кредит, ташқи иқтисодий ва валюта сиёсати билан боғлиқ ҳолда чуқур ва комплекс таҳлил қилиш, шунингдек макродаражада, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги номутаносибликларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш кўламларини ва мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизими асосида демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш жараёнларининг тизимли мониторингини ва таҳлилини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий мувозанатлиликни ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлашга, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини оширишга, банк-молия тизимини ислоҳ қилишни давом эттиришга ва барқарорлигини оширишга ҳамда аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини юксалтиришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг устувор вазифалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилаётган инвестиция сиёсати ва республикада яратилган қулай инвестиция муҳити самарадорлиги, шунингдек иқтисодиётга инвестициялар жалб этиш динамикасининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи навбатда ташқи савдо айланмаси мувозанатлилигини кучайтириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар ва хизматлар импорти ҳажмлари ҳамда таркибини мақбуллаштириш бўйича ягона ташқи иқтисодий сиёсат ўтказилишини мувофиқлаштириш, шунингдек жаҳон ва минтақавий бозорлар конъюнктураси таҳлили асосида божхона-тариф ва нотариф сиёсатини тартибга солиш, мамлакатимиз маҳсулотлари экспорти таркибини такомиллаштириш ва ҳажмларини кўпайтиришни янада рағбатлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция ҳажмларини кўпайтириш ва таркибини диверсификациялаш, шунингдек прогноз параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб инвестиция лойиҳалари, шу жумладан хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импортнинг ҳажми ва тузилмасини, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган шартномаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек Маҳаллийлаштириш дастурининг тасдиқланган параметрларига эришиш юзасидан тизимли мониторингни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқлар, ҳудудлар ва умуман мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида уларнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврдаги самарадорлигини комплекс баҳолашни ўз ичига оладиган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар даражасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари бажарилишининг комплекс ва қатъий назорат қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий ривожлантириш ва иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларини барқарор ривожлантириш ҳамда республика ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш масалаларида Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари, марказий иқтисодиёт органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва илмий-тадқиқот тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратини Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Йиғма департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади ва айни бир вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Йиғма департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган ахборот-таҳлил гуруҳлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларига ва Йиғма департаментга ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудий бўлинмалар мутахассислари лавозимга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан, Йиғма департамент мудири билан келишилган ҳолда тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Йиғма департаментнинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Йиғма департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) макроиқтисодий ривожлантириш ва банк-молия тизимини ислоҳ қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда иқтисодий, таркибий, институционал ва маъмурий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш, марказий иқтисодий идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг ахборот-таҳлилий фаолиятини мувофиқлаштириш асосида мамлакатни макроиқтисодий ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий мутаносибликни, иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини, мамлакат аҳолисини иш билан банд этиш ва уларнинг турмуш даражасини оширишни таъминлашнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг самарадорлигини ошириш, банк-молия тизимини ислоҳ қилишни давом эттириш ҳамда мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий аҳвол ва иқтисодиётдаги таркибий сифат ўзгаришлари, ривожланишнинг комплекс мақсадли дастурлари амалга оширилиши, шу жумладан маълумотларнинг тегишли базаларини яратиш ва уларни таҳлил қилиш асосида банк-молия тизимини ислоҳ қилиш мониторинги тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш кўламларини ва мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизими асосида демократик бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш жараёнларининг тизимли мониторингини ва таҳлилини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментлари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар, шу жумладан банк-молия тизимини ислоҳ қилиш бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлиги юзасидан эксперт баҳолаш, уларнинг ривожланиш макроиқтисодий кўрсаткичларига, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар, шунингдек инвестиция лойиҳалари бажарилишини назорат қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори қўшилган қийматли, жаҳондаги ва минтақавий бозорларда барқарор равишда харидоргир бўлган, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган устувор тармоқларни жадал ривожлантиришга йўналтирилган саноатдаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат ишлаб чиқаришларини модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилашга, уларда илғор инновация технологияларини жадал жорий этишга, меҳнат унумдорлигини оширишга, саноат учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш, аҳолини иш билан банд этиш, уларнинг даромадларини кўпайтириш ва турмуш даражасини оширишни таъминлаш мақсадида иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришлар, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, инновацион ривожланиш механизмини изчил жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқларда ва республика минтақаларида ислоҳотларнинг бориши мониторинги ва маълумотлар базасини шакллантириш, инвестиция дастури, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш, техник жиҳатдан янгилаш ва технология билан қайта жиҳозлаш дастурлари амалга оширилишини назорат қилиш тизимини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция дастури, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторинги натижаларини умумлаштириш ва комплекс таҳлил қилиш, улар асосида тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ инвестиция дастурлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали ва энг мақбул схемаларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, бошқа органлар ва ташкилотларнинг Инвестиция дастурига, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашнинг тармоқ ва ҳудудий дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтида тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари томонидан ишлаб чиқилган муҳим таркибий ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация қилиш, ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммолари бўйича тармоқ ва ҳудудий дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари лойиҳаларини эксперт баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан моддий ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқлар ва ҳудудлар даражаларида иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ривожланиш дастурлари, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) экспорт салоҳиятини кенгайтириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, импортни мақбуллаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва жаҳон бозорида конъюнктура ўзгаришини таҳлил қилишдан келиб чиққан ҳолда, биринчи навбатда, экспорт таркибида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот улуши янада ўсиши ҳисобига экспорт салоҳиятини оширишнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, мамлакат корхоналари, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш юзасидан назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика тармоқлари ва корхоналари бўйича экспорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмлари, таркиби ва турларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда мамлакатимиз маҳсулотларининг рақобатбардошлилигини мустаҳкамлаш ва уларни жаҳон ва минтақавий бозорларга киритиш, мамлакатимиз маҳсулотларини экспорт қилишни кўпайтиришни рағбатлантиришни янада кучайтириш ва уларнинг таркибини такомиллаштириш, ташқи савдо айланмаси мувозанатлилигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот экспортининг йиллик прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан экспортга маҳсулот етказиб бериш ҳажми ва турлари бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт қилинадиган маҳсулот ҳажми ва турлари чуқур таҳлил қилинишини ташкил этиш, шу асосда импортни янада мақбуллаштириш, импорт божхона божларини ва божхона маъмурчилиги усулларини такомиллаштириш, бутловчи буюмлар ва узеллар, материаллар, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ ички кооперациясини ривожлантиришни ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни тизимли таҳлил қилиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тасдиқланган параметрларга эришилиши юзасидан тизимли мониторингни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада яратилган қулай инвестиция муҳитини, хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларни қўллаш самарадорлигини ҳар томонлама тизимли таҳлил қилишни, иқтисодиётни модернизациялашнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш учун хорижий инвестициялар ва грантларни, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича янада қулай муҳитни шакллантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестицияларни жалб этиш, хорижий инвесторлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши, шу жумладан хорижий инвесторлар ва кредиторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш ва тизимли назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, (техник-иқтисодий ҳисоб-китобини), молиялаштириш схемаларини кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импорт ҳажми ва турларини чуқур таҳлил қилиш асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш йўналишлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ўзлаштириш учун тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар рўйхатлари бўйича таклифларни шакллантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
потенциал инвесторларни Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция муҳити тўғрисида, шу жумладан инвестиция қўйиш жараёнининг асосий тартиб-қоидалари масалалари, шунингдек таклиф этилаётган инвестиция ҳажмлари ҳақидаги ахборот билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаб бориш жараёнини мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек амалга оширилиши тавсия қилинаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги маълумотларни потенциал хорижий инвесторлар ва кредиторларга етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикага техник кўмаклашиш маблағлари ва мурувват ёрдамини жалб этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасига грантлар жалб этиш ҳажмини кўпайтиришни тизимли асосда таъминлайдиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларини рағбатлантириш чора-тадбирларини қўллаш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) хорижий мамлакатлар, халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар, хорижий компаниялар ва банклар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотларнинг туркумлаштирилган электрон банкини шакллантириш ва юритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якуни бўйича эришилган аҳдлашувлар, шунингдек хорижий мамлакатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар билан ташқи савдо, инвестиция ва молиявий ҳамкорликнинг қабул қилинган дастурлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек хорижий мамлакатлар, халқаро тузилмалар, хорижий компаниялар ва банклар билан ташқи иқтисодий ва ташқи савдо ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, республиканинг бошқа органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш ҳамда мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ва жаҳон бозоридаги конъюнктура ўзгаришини таҳлил қилиш асосида хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, хорижий компаниялар ва банклар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг устувор вазифалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий кредитлар ва инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда бошқа инвесторлар билан ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш, шунингдек ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ривожлантириш ва ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграцияси бўйича шарт-шароитлар яратишда ва чора-тадбирлар бажарилиши мониторингини олиб боришда қатнашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ва минтақаларни макроиқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантириш, таркибий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, иқтисодиётни модернизация қилиш, давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш масалалари бўйича маълумотлар базалари яратилиши, юритилиши ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари учун, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқиш учун тегишли маълумотномалар, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий аҳволини, ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ижросини, шу жумладан жойига борган ҳолда ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини, уларни ишлаб чиқишни ҳамда келишишни амалга оширади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда қатнашади ҳамда мазкур материаллар тўғрисида Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлис қарорлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материалларнинг комплекслилиги ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди, Йиғма департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар фаолиятини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ахборот-таҳлил бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ахборот-таҳлил гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа органлар ва ташкилотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш бўйича мақсадли дастурларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди ва натижаларини республика минтақалари, шунингдек иқтисодиёт соҳалари бўйича умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Йиғма департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Йиғма департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, бошқа органлар ва ташкилотларнинг, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментларининг макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ва институционал ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ва минтақаларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашлар ишида, шунингдек иқтисодий, ижтимоий, институционал ва таркибий ислоҳотлар муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий тадқиқотлар соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, шунингдек халқаро, хорижий молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, халқаро ҳукумат муассасалари билан ташқи иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича мустақил ёзишмаларни юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатлар ҳукуматлари, халқаро, хорижий молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, хорижий фирмалар ва компаниялар вакиллари билан ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича музокаралар ўтказиш ва уларда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳудудлар ва хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Йиғма департамент тасарруфидаги соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, бошқа органлар ва ташкилотларнинг, илмий муассасаларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Йиғма департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Йиғма департамент:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Йиғма департаментнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Йиғма департаментнинг тузилмасига Йиғма департамент мудири, Йиғма департамент мудирининг макроиқтисодий ривожлантириш ва банк-молия тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Йиғма департамент мудирининг ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар масалалари бўйича ўринбосари, шуъбалар мудирлари, тегишли масалалар бўйича бош ва етакчи мутахассислар, шунингдек икки нафар инспектор киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Йиғма департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Йиғма департамент мудири, мудирнинг биринчи ўринбосари, мудир ўринбосари, шуъбалар мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Йиғма департамент фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Йиғма департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Йиғма департаментнинг иш режалари, шуъба мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департаментнинг иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари эса — Йиғма департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ, комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Президиуми, Комплекс, Йиғма департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Йиғма департамент мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз ўринбосарлари, шуъбалар мудирлари, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Йиғма департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департаментнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департаментнинг тасдиқланган тузилмасига ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, мутахассисларнинг касбий даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш чораларини пухта ишлаб чиқади ва Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарининг кўриб чиқиши учун киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўринбосарлар, шуъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Комплекс раҳбарига киритади, Йиғма департаментнинг таркибий бўлинмалари ва мутахассислари иш режаларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа органлар ва ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси томонидан Йиғма департаментнинг иш юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Йиғма департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини биринчи ўринбосар бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Йиғма департамент мудирининг биринчи ўринбосари (ўринбосари):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига биркитилган масалалар бўйича Йиғма департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар тўғрисида Йиғма департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Йиғма департамент мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Шуъба мудири:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъбага бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун Вазирлар Маҳкамаси, Йиғма департаментнинг иш режаларида, шунингдек мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирига, мудирнинг ўринбосарига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Йиғма департамент мудирининг ўринбосарига, мудирига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, шуъбанинг юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғма департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Йиғма департаментнинг бош мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарурий келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шуъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви, марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишининг аҳволи ва натижадорлигини доимий асосда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Йиғма департаментнинг етакчи мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ уларнинг зарурий келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Йиғма департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шуъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича туркумлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларининг марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар)нинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижрода турган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Инспектор Йиғма департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 474-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда)