Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ («ДАВАРХИТЕКТҚУРИЛИШ») ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5392-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3646-сон қарори)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Инвестиция фаолиятини бошқаришнинг ташкилий шаклларини такомиллаштириш, қурилиш комплексининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, янги архитектура ва шаҳарсозлик сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси ҳамда Давлат қурилиш ишлари қўмитаси ҳузуридаги Давлат архитектура ва шаҳарсозлик қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 18-сон, 311-модда)
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув идоралари, мансабдор шахслар ва фуқаролар ижро этишлари учун мажбурийдир.
4. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалаларига доир қарор қабул қилиб, қўмитанинг Низоми ва тузилмасини тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 5 август,
ПФ-636-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 7-сон, 286-модда; 2017 й., 18-сон, 311-модда)