04.10.2011 йилдаги ЎРҚ-301-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 04.10.2011 йилдаги ЎРҚ-301-сон
Kuchga kirish sanasi
01.01.2012
Ҳужжат 06.06.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КРЕДИТ АХБОРОТИ АЛМАШИНУВИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 11 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади кредит ахбороти алмашинуви соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги қонунчилик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Асосий тушунчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит битими — кредит, қарз, лизинг, факторинг, суғурта шартномаси ҳамда пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни қарзга беришни, шу жумладан товарлар, ишлар ва хизматлар учун тўловни бўнак (олдиндан тўлаш), кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тарзида беришни назарда тутувчи бошқа шартномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти алмашинуви — кредит бюроси, кредит ахбороти субъекти, кредит ахборотини етказиб берувчи ва кредит ахборотидан фойдаланувчининг кредит тарихини шакллантириш ҳамда кредит ҳисоботини тақдим этиш мақсадида кредит ахборотини йиғиш, унга ишлов бериш, уни таҳлил қилиш, сақлаш, тақдим этиш, ундан фойдаланиш ва кредит ахборотини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъекти — кредит битими бўйича тегишинча қарз олувчи (қарздор), лизинг олувчи, кафил, кафолат берувчи, гаровга қўювчи ва суғурта қилдирувчи сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек ўзининг кредит битими тузишини тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисида кредит бюроларига маълумотлар киритиш ҳақида ариза берган жисмоний шахс;
(3-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотини етказиб берувчи — кредит ахборотини кредит бюросига тақдим этувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотидан фойдаланувчи — кредит битими бўйича тегишинча кредитор, лизинг берувчи, гаровга олувчи ва суғурталовчи сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек қонунчиликка мувофиқ кредит ахборотидан фойдаланиш ваколатига эга бўлган юридик шахс;
(3-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри — кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базаси.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Кредит ахбороти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти — кредит битимининг ҳолати, берилган таъминот бўйича (гаров, кафолат, кафиллик, кредитни тўламаслик хавфини суғурталаш ва таъминотнинг бошқа турлари бўйича) мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотлар, шунингдек кредит ахбороти субъектининг кредит қобилиятини, молиявий ҳолатини, тўлов қобилиятини, тўлов интизомини ва ўзга сифатларини аниқлашга кўмаклашувчи бошқа ахборот, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъектини ва кредит ахборотини етказиб берувчини идентификациялаш имконини берадиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъектининг фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги;

кредит ахбороти субъектига алоқадор шахслар тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрида жисмоний шахснинг кредит битими тузиши тақиқи мавжудлиги ҳақидаги ёки бундай тақиқ олиб ташланганлиги тўғрисидаги;
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит битими билан боғлиқ мол-мулк тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Кредит тарихи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит тарихи — кредит бюроси томонидан кредит ахбороти субъектига нисбатан шакллантирилган кредит ахбороти мажмуи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит тарихи ўз ичига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъектини идентификациялаш имконини берадиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъектининг кредит битимлари тўғрисидаги, шунингдек уларнинг ижро этилиши ҳолати ҳақидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъектининг фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахснинг кредит битими тузишини тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза юборилган сана ва вақт, тақиқ белгиланган ёки олиб ташланган сана ва тақиқ шартлари ҳақидаги;
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит тарихини шакллантириш санаси тўғрисидаги, шунингдек кредит тарихини шакллантирган кредит бюроси ҳақидаги маълумотларни олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит тарихига кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти субъектининг бажарилиш санасидан эътиборан беш йилдан кўп вақт ўтган пул суммасини тўлаш мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар кредит тарихига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Кредит ҳисоботи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ҳисоботи — кредит тарихи таркибига кирувчи ахборотни тўлиқ ёки қисман ўз ичига олган ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ҳисоботининг шакли, мазмуни ва уни тақдим этиш тартиби кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномада белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ҳисоботи кредит бюроси томонидан қуйидагиларга тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотидан фойдаланувчига — кредит ахбороти субъектининг розилиги билан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъектига — мазкур кредит ахбороти субъектининг барча кредит ахбороти етказиб берувчилари ва кредит ахборотидан фойдаланувчиларининг идентификация маълумотлари кўрсатилган сўрови бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ҳисоботи кредит бюроси уни тақдим этиш тўғрисида сўров олган кундан эътиборан икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ҳисоботи фақат битта кредит ахбороти субъекти хусусида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Кредит бюроси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроси — қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган ва кредит ахбороти алмашинувини амалга ошириш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс.
(7-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроси устав фондининг (устав капиталининг) энг кам миқдори икки миллиард сўмни ташкил этиши керак.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросининг фаолияти лицензия асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроси ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлишга ҳақли. Муҳрда бир вақтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросининг фирма номида «кредит бюроси» деган сўз бирикмаси ёзилган бўлиши керак. Ушбу Қонун талабларига жавоб бермайдиган юридик шахс ўз номида «кредит бюроси» деган сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроси ўзининг фирма номи ёзилган штампларга, бланкаларга ва ўз эмблемасига эга бўлишга ҳақли.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) бериш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига жойлашган ери (почта манзили) кўрсатилган ҳолда ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муассислар умумий йиғилишининг кредит бюросини ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси ёки ягона муассиснинг кредит бюросини ташкил этиш ҳақидаги қарори;
(8-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросининг таъсис ҳужжатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросининг раҳбари ва муассислари (муассиси) ҳақидаги маълумотлар;
(8-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекснинг параметрлари ва жойлашуви Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросининг устав фонди (устав капитали) шакллантирилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати;
(8-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модда иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кун ичида кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади ва лицензия беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар қонунчиликда назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатдан ўтказилиши керак.
(8-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божининг миқдори қонунда белгиланади. Кредит бюросига лицензия берганлик учун давлат божи ундирилмайди.
(8-моддасининг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни қуйидаги ҳолларда рад этиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсис ҳужжатлари ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлар қонунчиликка мувофиқ бўлмаганда;
(9-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан, уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминловчи дастурий-техникавий комплекс мавжуд бўлмаганда ёки дастурий-техникавий комплекс белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросининг раҳбари белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлмаганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, такроран кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда юборилади. Бунда кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгитдан берилган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза такроран кўриб чиқилаётганда давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ёки қайта расмийлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ёки қайта расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиянинг бекор қилиниши кредит бюросининг кредит ахбороти алмашинуви билан боғлиқ илгари амалга оширилган ҳаракатларини ҳақиқий эмас деб топишга сабаб бўлмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Кредит бюросини қайта ташкил этиш ва тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда назарда тутилган тартибда, ушбу Қонун талаблари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин кредит бюроси бу ҳақда бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ёзма шаклда хабар қилади ва икки ой мобайнида оммавий ахборот воситаларида ҳар ҳафта тегишли эълон бериб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроси қайта ташкил этилган тақдирда кредит ахбороти маълумотлар базаси кредит бюросининг ҳуқуқий ворисига, агар у лицензияга эга бўлса, топширилади. Бу ҳолда кредит бюросининг ҳуқуқий вориси бу ҳақда кредит ахбороти етказиб берувчиларни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини кредит ахбороти маълумотлар базаси олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида ёзма шаклда хабардор этиши шарт. Бунда оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган эълонларда кредит бюросининг кредит ахбороти маълумотлар базаси унинг ҳуқуқий ворисига топширилганлиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кредит бюросининг ҳуқуқий вориси лицензияга эга бўлмаса, шунингдек кредит бюроси тугатилган, лицензиянинг амал қилиши тугатилган ёки у бекор қилинган ҳолларда кредит ахбороти маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига текин топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бюролари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш борасидаги ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти алмашинуви соҳасида ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда белгиланган тартибда кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади ва лицензия беради, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туради ёки тугатади, шунингдек лицензияни бекор қилади ёки қайта расмийлаштиради.
(12-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроларининг давлат реестрини ва Кредит ахборотининг давлат реестрини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюролари учун ички аудит ўтказишга, йиллик ҳисоботлар тузишга, шунингдек кредит ахбороти ҳимоя қилинишини таъминловчи дастурий-техникавий комплекснинг параметрлари ва жойлашувига доир мажбурий талабларни белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюроларининг фаолиятига тааллуқли ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюроларининг фаолиятини белгиланган тартибда текширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросининг раҳбарига нисбатан малака талабларини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик талабларини бузганлик учун кредит бюроларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллайди.
(12-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қонунчиликка мувофиқ кредит бюроларининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит битимини тузиши тақиқланган шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайди.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121-модда. Кредит бюроларига нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун кредит бюроларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган қоидабузарликлар аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидаги чоралар ва санкцияларни қўллашга ҳақли:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюроларига уларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида, шу жумладан кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чоралар ва санкцияларни қўллашда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидагиларни ҳисобга олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоидабузарликларнинг хусусиятини, миқёсини ва оқибатларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қоидабузарликларнинг тизимлилиги ва давомийлигини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланиладиган чоралар ва (ёки) санкциялар натижасида вазиятни ўзгартириш имкониятини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган қоидабузарликларнинг юзага келишига олиб келган сабабларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари қўлланилган чоралар ва санкцияларнинг самарадорлигини (натижадорлигини).
(121-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь. Мазкур модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси 2026 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Кредит бюросининг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида шартномалар тузишга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа битимлар тузишга;
(13-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотини етказиб берувчилардан холис, ишончли ва янгиланган кредит ахбороти тақдим этишини талаб қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотидан фойдаланувчиларга кредит ахбороти субъектларининг кредит қобилиятини, молиявий ҳолатини, тўлов қобилиятини ва тўлов интизомини баҳолашда кўмаклашиш мақсадида маслаҳат хизматлари ҳамда бошқа хизматлар кўрсатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотини етказиб берувчиларга кредит ахборотини тақдим этишда кўмаклашишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъектлари рейтинг баҳосини ҳисоблаш услубини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа кредит бюроларидан кредит ахборотини сўраб олишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроси қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Кредит бюросининг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотининг электрон шаклдаги маълумотлар базасини юритиши ва уни мунтазам равишда янгилаб бориши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай уни кредит тарихининг таркибига киритиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотининг холислиги ва ишончлилигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборотни ҳимоя қилиш хизматини ташкил этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти алмашинувини фақат ушбу Қонун 24-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ амалга ошириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъектларига, кредит ахборотини етказиб берувчиларга ва кредит ахборотидан фойдаланувчиларга кредит ахборотидаги нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни аниқлаш ҳамда тузатишда кўмаклашиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъектининг рейтинг баҳосини ҳисоблаш услубини ва кредит ахбороти субъектини рейтинг баҳолашга таъсир қилган омилларни кредит ахбороти субъектининг ёки кредит ахборотидан фойдаланувчининг талабига кўра тушунтириб бериши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрида жисмоний шахснинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги ахборотни кредит ахбороти субъектларига ва кредит ахборотидан фойдаланувчиларга уларнинг сўровларига асосан бериши;
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонунига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни ва бошқа маълумотларни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотининг беш йил мобайнида сақланишини таъминлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросининг зиммасида қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Кредит бюросининг йиллик ҳисоботи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюросининг ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги йиллик ҳисоботи ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмасдан оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиллик ҳисобот мазмунига доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Кредит ахборотини кредит бюроларига тақдим этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти кредит ахборотини етказиб берувчилар томонидан кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида кредит бюроларига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчиликка мувофиқ тақдим этилишига рухсат берилган ахборотни:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотлари — Кредит ахборотининг давлат реестрига ва кредит бюроларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лизинг, суғурта ташкилотлари, товар истеъмол кредитларини берувчи ташкилотлар — кредит бюроларига тақдим этиши шарт.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти, қоида тариқасида, электрон шаклда тақдим этилади. Кредит ахборотининг қоғозда тақдим этилиши кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномада белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотини етказиб берувчилар кредит ахборотини кредит бюроларига кредит ахбороти субъектининг розилигисиз тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюролари кредит ахбороти субъектининг розилигисиз ўзаро кредит ахборотини алмашиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотини белгиланган тартибда кредит бюроларига тақдим этиш тижорат, банк сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг бузилиши деб ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
161-модда. Жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза олинган пайтдан эътиборан кредит бюроси томонидан дарҳол кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади. Бунда мазкур хизматлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бепул асосда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг кредит битимини тузишини тақиқлаш тўғрисидаги аризалари рўйхати кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрида кредит бюролари томонидан юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестридан кредит битимини тузиш тақиқи мавжудлиги ёки бундай тақиқ олиб ташланганлиги тўғрисидаги ахборотни олмасдан туриб кредит битимини тузиш тақиқланади. Бунда банклар ёки нобанк кредит ташкилотлари ёхуд микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи тўлов ташкилотлари жисмоний шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз амалга оширилган кредит битимидан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотидан фойдаланувчилар жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестридан бепул асосда олади.
(161-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Кредит бюросига кредит ахборотини тақдим этувчи органлар ва ташкилотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти кредит бюросига унинг сўровига мувофиқ қуйидагилар томонидан тақдим этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларни, якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрига киритилган маълумотлар ҳажмида;
(17-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни ва унга доир битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар томонидан — Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ва кўчмас мулк ҳақидаги бошқа очиқ фойдаланиладиган маълумотлар базаларига киритилган маълумотлар ҳажмида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат солиқ хизмати органлари томонидан — солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек уларнинг молиявий ҳисоботи тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ишлар органлари томонидан — берилган паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар тўғрисида, шу жумладан йўқолган ёки амал қилиш муддати тугагани ўрнига берилган паспортлар ёки идентификацияловчи ID-карталар ҳақида, шунингдек автомототранспорт воситаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда уларнинг мулкдорлари (эгалари) тўғрисида;
(17-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нотариал идоралар томонидан — битим предмети бўлган объектни бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш ёки хатлов мавжуд эмаслиги тўғрисида;
(17-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни берувчи органлар томонидан — ушбу ҳужжатлар берилганлиги фактлари тўғрисида, лицензиянинг ва (ёки) бошқа рухсат этувчи ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ёки тугатилганлиги ҳақида, шунингдек уларнинг бекор қилинганлиги ва қайта расмийлаштирилганлиги тўғрисида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти кредит бюросига қонунчиликка мувофиқ бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ҳам тақдим этилиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроси кредит ахборотини кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома асосида кредит ахборотини етказиб берувчилардан олади ва кредит ҳисоботини кредит ахборотидан фойдаланувчиларга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартнома кредит бюроси томонидан кредит ахбороти субъекти ёки кредит ахборотини етказиб берувчи ёхуд кредит ахборотидан фойдаланувчи билан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотининг тури, шакли, уни тақдим этиш ва янгилаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарафларнинг кредит ахборотини рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилишни таъминлашга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотидаги нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни аниқлаш ва тузатишда тарафларнинг ҳамкорлиги тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномада қонунчиликка мувофиқ бошқа шартлар ҳам бўлиши мумкин.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Кредит ахбороти субъектининг кредит ҳисоботини кредит бюроларига тақдим этишга розилиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюроси кредит ҳисоботини кредит ахборотидан фойдаланувчига фақат кредит ахбороти субъектининг розилиги билан тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти субъектининг ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботини тақдим этишга розилиги қонунчиликка мувофиқ ёзма шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида кредит ахборотининг санаси, кредит ахборотидан фойдаланувчи ва кредит ҳисоботини тақдим этиш мақсади кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади. Кредит ҳисоботи фақат кредит ахбороти субъектининг розилигида кўрсатилган кредит ахборотидан фойдаланувчига тақдим этилади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти субъектининг ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботини тақдим этишга розилиги бир ой мобайнида ҳақиқийдир. Агар кредит ахбороти субъекти ва кредит ахборотидан фойдаланувчи ўртасида кредит битими тузилса, унда мазкур розилик тегишли кредит битими амал қиладиган бутун муддат мобайнида ҳақиқийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти субъектининг ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботини тақдим этишга розилиги кредит ахборотидан фойдаланувчида беш йил мобайнида сақланиши керак. Агар кредит ахбороти субъекти ва кредит ахборотидан фойдаланувчи ўртасида кредит битими тузилса, унда кредит ахбороти субъектининг ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботини тақдим этишга розилиги кредит ахборотидан фойдаланувчида кредит битими ижро этилган санадан кейин беш йил мобайнида сақланиши лозим. Кредит ахборотидан фойдаланувчи кредит бюросининг талабига кўра мазкур розиликни танишиш учун уч иш куни ичида тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Кредит ахборотини етказиб берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотини етказиб берувчи:

кредит бюросидан лицензияси мавжудлигини талаб қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотини бир нечта кредит бюросига тақдим этишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотини етказиб берувчи қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотини етказиб берувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросига ҳақиқий маълумотларга асосланган холис, ишончли ва янгиланган кредит ахборотини тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросига кредит ахборотидаги ўзгаришлар ва янгилашлар ҳақида ўз вақтида хабар қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросига берилган кредит ахборотига белгиланган тартибда, кредит ахбороти субъектининг талабига кўра ўзгартиришлар киритиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ кредит бюросига маълумотлар узатиш тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотини етказиб берувчининг зиммасида қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(20-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Кредит ахборотидан фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотидан фойдаланувчи:

бир нечта кредит бюросидан кредит ҳисоботларини олишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган кредит ҳисоботининг холислиги ва ишончлилиги юзасидан кредит бюросига ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюроларидан кредит ахбороти субъектининг рейтинг баҳосини ҳисоблаш услубини ҳамда кредит ахбороти субъекти рейтинг баҳосига таъсир қилган омилларни тушунтириб беришни талаб қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотидан фойдаланувчи қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотидан фойдаланувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъекти тўғрисидаги кредит ҳисоботини кредит бюросидан олиш учун кредит ахбороти субъектидан розилик сўраши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ҳисоботининг махфийлиги ва бут сақланишига риоя этиши ҳамда унда мавжуд бўлган кредит ахборотини учинчи шахсларга ошкор этмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ҳисоботидан фақат ушбу Қонун 24-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъекти хусусида олинган кредит ҳисоботининг кўчирма нусхасини унинг сўровига кўра тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахбороти субъектининг ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботини беришга илгари олинган розилигини танишиб чиқиш учун кредит бюросининг талабига кўра унга уч иш куни ичида тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотидан фойдаланувчининг зиммасида қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(21-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Кредит ахбороти субъектининг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти субъекти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросидан ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботини олиш, шу жумладан бир йилда бир марта текинга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботининг тақдим этилиши мақсади тўғрисида ва кредит ҳисоботи тақдим этилган кредит ахборотидан фойдаланувчилар ҳақида кредит бюросидан ахборот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотидан фойдаланувчидан ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботининг кўчирма нусхасини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи ҳақидаги кредит ахборотида холис, ишончли ва янгиланган маълумотлар акс эттирилиши мақсадида унга ўзгартиришлар киритишни кредит ахборотини етказиб берувчилардан талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ахборотини кредит бюроларига ўз вақтида тақдим этишни кредит ахборотини етказиб берувчилардан талаб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи ҳақидаги кредит тарихига аниқликлар киритишни кредит бюросидан талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзи ҳақидаги кредит ҳисоботининг тақдим этилишига розилик беришни рад этиш ёки унинг кредит бюролари томонидан тақдим этилишини тақиқлаш (тақиқни олиб ташлаш);
(22-модданинг биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросига қилган мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилишини талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза билан белгиланган тартибда мурожаат этиш;
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонунига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бюросида мавжуд бўлган ўзи ҳақидаги кредит ахборотидан, қандай мақсадларда бўлишидан қатъи назар, фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти субъекти қонунчилик ва кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Кредит ахборотини сақлаш ва ҳимоя қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюролари, кредит ахборотини етказиб берувчилар ва кредит ахборотидан фойдаланувчилар кредит ахборотининг сақланишини ҳамда рухсат этилмаган ҳолда унга киришдан, уни йўқ қилиб юборишдан, ўзгартиришдан, ундан фойдаланишдан ёки уни ошкор этишдан ҳимоя қилинишини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бюролари, кредит ахборотини етказиб берувчилар, кредит ахборотидан фойдаланувчилар, уларнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари кредит ахбороти алмашинуви жараёнида ўзлари олган ёки ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор этиши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотини ташкил этувчи маълумотлар хизмат вазифасини бажариши муносабати билан ўзига ишониб топширилган ёки маълум бўлиб қолган ёхуд ушбу Қонунда белгиланган тартибда тақдим этилган шахслар бундай маълумотларни меҳнат шартномаси (контракт) тугатилганидан кейин ҳам ошкор қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Кредит ахборотини тақдим этишга ва унинг алмашинувига доир чеклашлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотини тақдим этиш ва унинг алмашинуви фақат кредит битимини тузиш, ўзгартириш ҳамда кредит битимининг ижросини мониторинг қилишдаги таваккалчиликни баҳолаш мақсадида, шу жумладан кредит ахбороти субъектларини рейтинг асосида баҳолаш орқали, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадларда амалга оширилади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 4 мартдаги ЎРҚ-1043-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 июнь)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотининг ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилмаган мақсадларда тақдим этилишига ва алмашинувига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахборотини, кредит тарихини, кредит ҳисоботларини, шунингдек бошқа ахборотни кредит ахборотидан фойдаланувчи бўлмаган шахсларга тақдим этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти алмашинуви соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(27-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун 2012 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 4 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-301-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.03.2019 й., 03/19/531/2799-сон; 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон; 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 05.03.2025 й., 03/25/1043/0217-сон; 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон; 28.03.2026 й., 03/26/1126/0279-сон)