21.09.2011 йилдаги 266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.09.2011 йилдаги 266-сон
Kuchga kirish sanasi
21.09.2011
Ҳужжат 21.09.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СИМОБЛИ ЛАМПАЛАРНИНГ ИШЛАТИЛИБ БЎЛГАН РЕСУРСЛАРИНИ ТЎПЛАШ ВА УЛАРНИ УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш, атроф муҳитни симоб билан ифлосланишдан муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда ишлаб чиқилган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
симобли маҳсулотларни зарарсизлантириш (демеркуризациялаш) ва утилизация қилишни (кейинги ўринларда утилизация қилиш ташкилотлари деб аталади) амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг рухсатномасига эга бўлган ташкилотлар томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан, шу жумладан энергияни тежайдиган лампаларни сотиш пунктлари орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший чиқиндиларни тўплаш пунктлари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўпланган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари утилизация қилиш ташкилотларига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, симобли лампалардан фойдаланадиган юридик шахслар симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ва яроқсиз ресурсларини фақат утилизация қилиш ташкилотларига топширадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2012 йил 1 январгача бўлган муддатда энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар таркибида симобли лампаларни утилизация қилиш ташкилотларини ташкил этиш тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли томонидан мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергияни тежайдиган лампалар сотиб олишда симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурси (ишлаб чиқарувчи корхонадан қатъи назар) қайтарилган тақдирда уларнинг қийматини 5 фоизга камайтириш тарзида тақдирлаш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга Маҳаллийлаштириш дастури доирасида имтиёзлар бериш муносабати билан бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтиришга, шу жумладан симобли лампаларни тўплаш, зарарсизлантириш ва утилизация қилиш харажатларини қоплаш учун йўналтириш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда, зарарсизлантириладиган ва утилизация қилинадиган симобли лампаларнинг ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда, утилизация қилиш бўйича янги ташкилотлар ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг таклифларига биноан, утилизация қилиш ташкилотлари ташкил этиш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли рухсатнома олмасдан симобли лампаларни мустақил равишда утилизация қилишга ёки зарарсизлантиришга йўл қўймаслик;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда — симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини аҳоли томонидан топширилиши юзасидан назоратни кучайтирсинлр.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилишнинг зарурлиги тўғрисидаги маълумотларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 21 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
266-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 сентябрдаги 266-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ва уларни утилизация қилишни ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш бўйича асосий шартлар ва талабларни ҳамда уларни утилизация қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низом нормалари симобли лампалардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари — ишлатишдан чиққан ҳамда утилизация қилиш лозим бўлган симоб тўлдирилган ёритиш қурилмалари ва электр лампалари сифатидаги бутун симобли лампалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
симобли лампалардан фойдаланувчилар — симоб тўлдирилган ёритиш қурилмалари ва электр лампаларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
утилизация қилиш ташкилотлари — утилизация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси рухсатномасига ҳамда экологик ва санитария-гигиена экспертизасидан ўтган зарур технологик асбоб-ускуналарга эга бўлган, симобли чиқиндиларни зарарсизлантиришни (утилизация қилишни) амалга оширувчи юридик шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўплаш — симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини кейинчалик утилизация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслардан (аҳолидан) қабул қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
утилизация қилиш — ишлатилиб бўлган ёки яроқсиз симобли лампаларни зарарсизлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўплаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Симобли лампалардан фойдаланувчилар симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини ушбу Низомда назарда тутилган тартибда утилизация қилишга топшириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Симобли лампалардан ёритиш учун фойдаланувчилар (аҳолидан ташқари) симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини бошқа чиқиндилардан алоҳида, махсус ажратилган жойда тўплайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш лампаларни шикастламайдиган ва улардаги симобли моддаларнинг ҳавога чиқишига, сув таъминоти манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишига йўл қўймайдиган махсус идишда амалга оширилади. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини янги симобли лампалардан бўшаган, шикастланмаган идишда сақлашга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Агар симобли лампалардан фойдаланувчи (аҳолидан ташқари) ўз ҳудудига эга бўлмаса ва майдонларни ижара шартномаси бўйича (саноат ишлаб чиқариш объектларидан ташқари) фақат идора, савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари (бизнес-марказлар, савдо корхоналари, бозорлар ва бошқа объектлар) учун эгаллаб турган бўлса, у ердаги бинолардан фойдаланиш хизматлари уларнинг эгаси ёки улар томонидан ваколат берилган ташкилотлар томонидан амалга оширилса, симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш ижарачидан қўшимча тўлов ундирмасдан ижарага берувчилар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Симобли лампалардан фойдаланувчилар (аҳолидан ташқари) томонидан симобли лампаларнинг айланиши ҳисоби қайд этиладиган дафтар мажбурий тартибда юритилади. Дафтарда муайян давр мобайнида сотиб олинган лампаларнинг сони, фойдаланиладиган жойи ва уларни қабул қилиб олган масъул шахс (цех, участка бошлиғи ёки бошқалар) мажбурий тартибда кўрсатилади. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилишга қайтариш ҳам дафтарда тегишли равишда қайд қилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иккитадан кўп ишлаб чиқариш участкаларига ёки фаолиятни амалга ошириш жойларига эга бўлган симобли лампалардан фойдаланувчилар (аҳолидан ташқари) симобли лампалардан фойдаланилишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича масъул шахсни тайинлайдилар. Масъул шахс ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Симобли лампаларнинг айланиши қайд этиладиган дафтар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишлар вақтида кўрсатиладиган ҳужжат ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини тўплаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
утилизация қилиш ташкилотлари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан, шу жумладан энергияни тежайдиган лампаларни сотиш пунктлари орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лампаларни шикастламайдиган ва улардаги симобли моддаларнинг ҳавога чиқишига, сув таъминоти манбаларига, тупроққа ва озиқ-овқат маҳсулотларига тушишига йўл қўймайдиган махсус идишда, маиший чиқиндиларни тўплаш пунктлари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Симобли лампаларни аҳолига турғун савдо шохобчалари орқали, савдо комплексларида, шунингдек фирма дўконларида ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ваколатхоналарида сотадиган савдо корхоналари симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини, кейинчалик уларни энергияни тежайдиган лампаларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналарига топширган ҳолда қабул қилиб олишни мажбурий тартибда амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини (ишлаб чиқарувчи корхонадан қатъи назар) қайтарган ҳолда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергияни тежайдиган янги лампани сотиб олишда сотиб олинаётган лампа қийматини 5 фоизга камайтириш тарзида тақдирлаш амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўпланган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурслари утилизация қилиш ташкилотларига шартнома асосида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Симобли лампаларнинг яроқсиз ёки ишлатилиб бўлган ресурсларини топширганлик учун тақдирлаш пулини қоплаш тартиби энергияни тежайдиган лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан савдо корхоналари ўртасидаги шартномаларда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини топширганлик учун тақдирлаш суммасини қоплаш учун симобли лампаларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналарига зарур бўлган маблағлар ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Симобли лампалардан фойдаланувчиларнинг симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини мустақил равишда утилизация қилиши ёки зарарсизлантириши тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ва қайта ишлаш уларни белгиланган санитария-гигиена, экология талабларининг ва бошқа талабларнинг бажарилишини таъминлайдиган методлар билан зарарсизлантирадиган ва қайта ишлайдиган утилизация қилиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Давсанэпидназорат» марказлари билан келишган ҳолда жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Энергияни тежайдиган лампаларни сотиш пунктлари орқали қабул қилиб олинган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш лампаларни ишлаб чиқарувчи корхоналар билан савдо корхоналари ўртасидаги шартномалар асосида бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ташкилотларда тўпланган мамлакатимизда ишлаб чиқарилган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш утилизация шартномалари асосида бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Импорт қилинган симобли лампаларни утилизация қилиш симобли лампалардан фойдаланувчилар ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш симобли лампалардан фойдаланувчи юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маиший чиқиндиларни тўплаш пунктларида йиғилган симобли лампаларнинг ишлатилиб бўлган ресурсларини утилизация қилиш ташкилотларигача транспортда етказиб бериш «Махсустранс» ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Такрорий фойдаланилиши мумкин бўлган, утилизация қилишда олинадиган барча иккиламчи материаллар утилизация қилиш ташкилотлари тасарруфида қолади ва улардан тижорат мақсадларида фойдаланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Утилизация қилиш ташкилотларини молиялаштириш утилизация қилишда олинадиган иккиламчи ресурслар ва материалларни сотишдан, симобли лампалардан фойдаланувчиларга ва бошқа ташкилотларга утилизация қилиш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятдан тушадиган маблағлар, грантлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Назорат ва жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Давсанэпидназорат» республика маркази ва уларнинг маҳаллий ҳудудий бўлинмалари симобли лампаларни тўплаш ҳамда утилизация қилиш бўйича фаолиятнинг ташкил этилиши ва юритилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 388-модда; 2016 й., 26-сон, 318-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон; 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон, 30.04.2019 й., 09/19/367/3037-сон; 07.12.2020 й., 09/20/772/1605-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)