Ҳужжат кучини йўқотган 27.04.2022 16.09.2011 йилдаги 263-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.09.2011 йилдаги 263-сон
Kuchga kirish sanasi
16.09.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 27.04.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БОЖХОНА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, божхона органлари, энг аввало, божхона постлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини уларнинг тоифаларини, амалдаги юклама ҳажмларини ва иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2011 йил 1 октябрдан бошлаб тоифалардан ташқари божхона постларининг ходимларининг тариф разрядларини Давлат божхона қўмитаси ходимлари лавозим маошлари Ягона тариф сеткасининг 2 тариф разрядига, биринчи тоифали божхона постлари ходимларининг тариф разрядларини 1 тариф разрядига ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Божхона органлари ходимларининг лавозим маошларига устамалар юклама ҳажмини ва иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тоифалардан ташқари божхона постларида — лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи тоифали постларда — лавозим маошининг 35 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи тоифали постларда — лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
божхона постининг тоифасидан қатъий назар, алоҳида шароитлардаги божхона постларида хизматни ўтаётганлик учун кинология гуруҳларига — лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 06/18/5582/2220-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона органларини ривожлантириш жамғармаси тузилмасида Махсус мукофот жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, Божхона органларини ривожлантириш жамғармаси умумий тушумларининг 25 фоизгачаси уни шакллантиришнинг манбалари этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисига Мукофот жамғармаси маблағларидан божхона органлари ходимларини қуйидаги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларни божхона чегараси орқали ноқонуний ўтказиш ҳолатларини аниқлаганлиги ва уларнинг олдини олганлиги, уларни давлат даромадига ўтказганлиги учун — мусодара қилинган товарлар қийматига кўра лавозим маошининг 1 бараваридан 10 бараваригача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
четдан олиб келиш ва четга чиқариш тақиқланган товарларни божхона чегараси орқали ўтказиш ҳолатларини аниқлаганлиги ва уларнинг олдини олганлиги учун — лавозим маошининг 3 бараваридан 10 бараваригача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жорий йилда ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ харажатларни 2011 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг «бошқа харажатлар» бўлими бўйича тасдиқланган параметрлари доирасида молиялаштирсин, 2012 йилдан бошлаб эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида зарур бюджетдан ажратиладиган маблағларни назарда тутсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 16 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
263-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 387-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 06/18/5582/2220-сон)