Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023 05.08.2011 йилдаги 227-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.08.2011 йилдаги 227-сон
Kuchga kirish sanasi
05.08.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 10.04.2023
Ҳужжат 05.08.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОНУНЛАР ВА БОШҚА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК УЛАР БАЖАРИЛИШИ МОНИТОРИНГИ ДАСТУРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини сўзсиз бажариш бўйича Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини аниқ мақсадга йўналтирилган ва изчил ташкил этиш, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг қонун лойиҳаларига доир иши самарадорлигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар талабларига мувофиқ бўлган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни таъминлаш мақсадида, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг «2011 йилда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш дастури тўғрисида» 2011 йил 10 мартдаги 68-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги дастурларини (кейинги ўринларда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари деб аталади) тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари ҳар йили қабул қилинади ва келгуси йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш мўлжалланаётган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашни назарда тутади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига биринчи навбатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари ва режаларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган, шунингдек мамлакатни иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббуси ва таклифлари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳалари киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурига вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббуси ва таклифлари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини киритиш муфассал концепция ва уларнинг қабул қилинишини асословчи зарур таҳлилий материаллар асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилишини таъминласинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш учун таклифларни тайёрлашда амалдаги қонун ҳужжатларига фақат ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан чекланиб қолмай, қонун ҳужжатларининг мустақил ва яхлит лойиҳаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларини шакллантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритилаётган таклифларнинг сифати, асосланганлиги ва ўз вақтида киритилиши учун шахсий масъулият юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасига киритиш учун таклифларни тайёрлашда, унга киритилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва киритишда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иши амалда мувофиқлаштирилишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгуси йилга қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури лойиҳаси жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари бажарилиши устидан самарали ва тизимли мониторинг ўрнатсин, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритишда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига зарур ёрдам кўрсатсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатлари лойиҳалари ўз вақтида киритилмаслиги сабаблари ва шартлари, уларнинг паст сифати кўрсатилган, шунингдек қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш ва киритишни таъминлаш бўйича таклифлар билдирилган ҳолда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш учун асосли таклифлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасдиқланган қонун лойиҳаси ишлари дастурларига мувофиқ қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилиши, келишилиши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари лойиҳалари концепцияси ва тушунтириш хатларига, тузилмасига ва мазмунига, уларга илова қилинадиган таҳлилий ва ахборот материалларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси вакилларини шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида қонун ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама этишда иштирок этиш тартибига қўйиладиган асосий талабларни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иштирокида қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш учун таклифлар тайёрлашни ташкил этиш, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва келишиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги масалалари бўйича семинарлар ўтказсин. Кейинчалик бундай семинарларни тизимли асосда ўтказсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Юлдашев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2011 йил 5 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
227-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги дастурларини (кейинги ўринларда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари деб аталади) тайёрлаш ва қабул қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари ҳар йили қабул қилинади ва келгуси йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш мўлжалланаётган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашни назарда тутади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига биринчи навбатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари ва режаларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган, шунингдек мамлакатни иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббуси ва таклифлари бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳалари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг комплекслилиги ва ўзаро бир-бирини тўлдириши ҳисобга олинган ҳолда жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларида демократик қайта ўзгартиришларни амалга ошириш учун зарур бўлган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентига Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир фаолияти, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳужжатлари ва топшириқларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан бажарилиши тўғрисида ахборот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича таклифларини белгиланган тартибда кўриб чиқади ва уларни ишлаб чиқиш бўйича ўз фаолиятини улар билан мувофиқлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларини тайёрлаш ва қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳалари вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг (кейинги ўринларда манфаатдор ташкилотлар деб аталади) таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш учун таклифларни тайёрлашда амалдаги қонун ҳужжатларига фақат ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш билан чекланиб қолмай, қонун ҳужжатларининг мустақил ва яхлит лойиҳаларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Келгуси йилга қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасига киритиш учун қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар манфаатдор ташкилотлар томонидан уларнинг биринчи раҳбарлари имзоси билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига жорий йилнинг 1 октябригача тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифлар ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳолда тақдим этилиши ва қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжати лойиҳасининг уни қабул қилиш зарурлигини асослайдиган ва кутилаётган натижаларни ўз ичига оладиган муфассал концепцияси баён қилинган, шунингдек унга таҳлилий материаллар илова қилинган қонун ҳужжати лойиҳасига тушунтириш хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжати лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан ўзгартирилиши, тўлдирилиши, ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши ёки қабул қилиниши керак бўлган қонуности ҳужжатлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжати лойиҳасининг халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлиги, етакчи хорижий мамлакатларда тегишли ҳуқуқий муносабатларни қонунчилик йўли билан тартибга солишнинг мавжуд тажрибаси, шунингдек унинг амалга оширилишини таъминлайдиган механизмлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжати лойиҳаси тайёрланиши учун масъул бўлган манфаатдор ташкилотлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжати лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати ва уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларини шакллантириш бўйича таклифларнинг сифати, асосланганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ўз вақтида киритилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатлари лойиҳаларини қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш бўйича манфаатдор ташкилотларнинг таклифларини тизимли, пухта ва танқидий кўриб чиқади, ишлаб чиқиш таклиф этилаётган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини, айниқса, уларнинг асосланганлиги ва долзарблигини, шунингдек уларнинг амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқлигини ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифларни ўрганиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари лойиҳалари ушбу Низомда назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасига киритиш учун қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни манфаатдор ташкилотларга қайтариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича қўшимча таҳлилий материалларни сўраб олиш, шунингдек қонун ҳужжатлари лойиҳаларини қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳаларига киритиш учун чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш ва етарлича асосни ишлаб чиқиш учун манфаатдор ташкилотларнинг ходимларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қонун ҳужжатлари лойиҳалари қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасида, қоидага кўра, қуйидаги гуруҳлар бўйича жойлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган қонун ҳужжатлари лойиҳалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни иқтисодий, ижтимоий ва маънавий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда манфаатдор ташкилотларнинг ташаббуси ва таклифлари асосида ишлаб чиқилган қонун ҳужжатлари лойиҳалари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасини тайёрлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилишининг қонунчилик асосларини, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенгаш, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижроси юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш комиссиялари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, таълим ва илмий муассасалар, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Келгуси йилга қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури лойиҳаси манфаатдор ташкилотлар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига жорий йилнинг 1 декабригача бўлган муддатда киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизмати билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Қабул қилинган қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига, шунингдек манфаатдор ташкилотларга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, шунингдек ушбу Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг таклифларига кўра амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлари унинг ўз ташаббусига кўра ёки манфаатдор ташкилотларнинг ушбу Низомга мувофиқ тақдим этилган таклифларини кўриб чиқиш якунлари бўйича киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларини тайёрлаш ва ижро этиш жараёни мониторинги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури лойиҳасига киритиш учун таклифларни тайёрлашда, унга киритилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва киритишда манфаатдор ташкилотлар ишининг амалда мувофиқлаштирилишини таъминлайди, шунингдек методик раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор ташкилотлар иштирокида қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритиш учун таклифларни тайёрлашни ташкил этиш, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва келишиш, шунингдек улар бажарилиши мониторинги масалалари бўйича тизимли асосда семинарлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари бажарилиши устидан самарали ва тизимли мониторингни амалга оширади, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритишда манфаатдор ташкилотларга зарур ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатлари лойиҳалари ўз вақтида киритилмаслигини сабаблари ва шартлари, уларнинг паст сифати кўрсатилган, шунингдек қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш ва киритишни таъминлаш бўйича таклифлар билдирилган ҳолда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари бажарилиши тўғрисида ахборот киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Манфаатдор ташкилотларнинг раҳбарлари тайёрланадиган қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг сифати, асосланганлиги ва ўз вақтида тайёрланиши, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти билан белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қонун ҳужжати лойиҳаси тайёрланиши учун масъул бўлган манфаатдор ташкилот:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилишини ташкил этади, ҳамижрочилар ишини мувофиқлаштиради, зарур ҳолларда бошқа манфаатдор ташкилотлар ходимларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжати лойиҳаси билан тартибга солинадиган предмет ва уни қўллаш амалиёти доирасида қонунчиликни ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга салбий таъсир кўрсатадиган бўшлиқлар ва номувофиқликларни, шунингдек ушбу ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш эҳтиёжини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжати лойиҳасини қабул қилиш натижасида қонунчиликнинг самарадорлигига таъсир кўрсатадиган сабаблар ва шартларни ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи хорижий мамлакатларда тегишли ҳуқуқий муносабатларни қонунчилик йўли билан тартибга солиш тажрибасини ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёрланган қонун ҳужжати лойиҳасининг белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунигача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларининг тегишли бандлари бажарилиши, шунингдек қонун ҳужжатлари кучга киргунга қадар улар лойиҳаларининг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари бажарилиши мониторинги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилиб, ўз ичига манфаатдор ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг сифати ва уларни ишлаб чиқишнинг белгиланган муддатларига риоя қилинишини, шунингдек уларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича талабларга, халқаро нормалар ва стандартларга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлигини баҳолашни олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳар ойда қонун лойиҳаси ишлари дастурлари бажарилишининг боришини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларида назарда тутилган муддатлардан орқада қолинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бу ҳақда манфаатдор ташкилотларни ёзма шаклда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари бажарилиши мониторингини амалга ошириш учун қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари лойиҳасини шакллантириш, шунингдек қонун лойиҳаларига доир ишлар масалалари бўйича манфаатдор ташкилотлардан зарур маълумотларни сўраб олиш ва ёзма тушунтириш беришни талаб қилиш, юқорида кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича улар фаолияти мониторингини олиб бориш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўраладиган маълумотлар ва ёзма тушунтиришлар манфаатдор ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 10 кун муддатда етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача Вазирлар Маҳкамасига қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурлари бажарилиши тўғрисида ахборот киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш муддатлари бузилган ёки улар сифатсиз тайёрланган ҳолларда адлия вазири бу ҳақдаги масалани манфаатдор ташкилотлар раҳбарларини тегишли жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиумига кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳар йилнинг якунлари бўйича манфаатдор ташкилотларнинг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастури лойиҳасини шакллантириш, шунингдек қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларида назарда тутилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича фаолияти натижаларини умумлаштиради ва баҳолайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида, шунингдек президиумларида манфаатдор ташкилотлар раҳбарларининг қонун лойиҳаларига доир ишлар дастурларига киритилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш тўғрисидаги ҳисоботлари тизимли асосда эшитилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 августдаги 227-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 майдаги «Ҳукуматнинг қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тайёрлаш ва қабул қилиш ҳамда уларнинг ижроси мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 84-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 5 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2006 йил иккинчи ярим йиллигидаги қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 159-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2007 йилги қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 264-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2008 йилги қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 262-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2009 йилги қонун лойиҳаларига доир иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 278-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2010 йилги қонун лойиҳаларига доир иш режасини тасдиқлаш тўғрисида» 331-сон қарори.